ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МИДАКС
MIDAX
Препаратнинг савдо номи: Мидакс
Таъсир этувчи модда (ХПН): тропикамид
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: тропикамид 5 мг ёки 10 мг;
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий хлориди, динатрий эдетати, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Мидриатиклар ва циклоплегиклар. Антихолинергиклар.
АТХ коди: S01FА06
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Мидакс – антихолинергик восита бўлиб, рангдор парда сфинктеридаги мушак ва киприксимон мушакни холинергик рағбатлантиришга нисбатан жавоб реакциясини блоклаб, қорачиқни кенгайиши (мидриаз) ни чақиради. 1% концентрациядаги тропикамид аккомодация фалажини чақиради. Таъсири тез бошланади ва нисбатан қисқароқ давом этади.
Фармакокинетикаси
Кўз конъюнктивасига маҳаллий қўлланадиган тропикамид тўқималар билан атропин каби боғланмайди. Карбахолга нисбатан жавоб реакциясини ярим тикланиш даври пигментланмаган рангдор парда учун 15 минутдан кам муддатни ва пигментланган рангдор парда учун 30 минутни ташкил этиши намойиш этилган.
Қўлланилиши
- фундоскопия ва циклоплегик рефракция учун диагностика мақсадларида;
- қисқа муддат таъсир қилувчи мидриатикларни қўллаш зарурати бўлганида, операциядан олдинги ва кейинги ҳолатларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.
Фундоскопия: 0,5% ли эритма конъюнктивага 1-2 томчидан текширишдан 15-20 минут олдин томизилади.
Циплоплегик рефракция: 1% ли эритма конъюнктивага 1-2 томчидан 5 минутлик интервал билан томизилади. Самарасини узайтириши зарурати бўлганида 20-30 минутдан кейин препарат яна бир томчидан қўшимча томизилади.
Болаларда қўлланиши
Тропикамид болаларда етарли даражада циклоплегик таъсир кўрсатмаслиги мумкин, шу сабабли атропин каби янада кучлироқ циклоплегик восита талаб этилиши мумкин.
Болаларга, шу жумладан эмизикли болаларга тропикамид фақат 0,5% ли эритма кўринишида қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Тропикамид қўлланганидан сўнг қуйидаги нхуш реакциялар қайд этилган. Кўрсатилган реакцияларни учраш тезлиги мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳоланиши мумкин эмас.
Нерв тизими томонидан: баъзан – бош айланиши, бош оғриғи.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни хиралашиши, ёруғликдан қўрқиш, кўзларда оғриқ, кўзни таъсирланиши, кўз гиперемияси.
Қон-томирлар томонидан: гипотензия, хушдан кетиш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тошма.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: препаратнинг самарасини узайиши (мидриаз).
Циклоплегиклар кўз ички босимини ошириши ва мойиллиги бўлган пациентларда ёпиқ бурчакли глаукомани чақириши мумкин.
Антихолинергик препаратлар қўлланганида айниқса болаларда психотик реакциялар, хулқ-атвор бузилишлари ва юрак-ўпка коллапсини ривожланганлиги ҳақида хабарлар берилган.
Гўдакларда қорин дам бўлиши мумкин.
Антихолинергик препаратларнинг бошқа токсик кўринишлари терини қизариши ва қуриши, оғизни қуриши, шиллиқ қаватларни қуриши, брадикардия кейинчалик юрак уришини ҳис этиш ва аритмия билан кечувчи тахикардия, тер безлари секрециясини пасайиши, меъда-ичак йўлларининг ҳаракатини пасайиши ва қабзият, қусиш, сийишга қистовлар, чайқалиб юриш, назал, бронхиал ва кўз ёши безлари секрециясини пасайишидан иборат бўлиши мумкин.
Кўз ички босимини ошиши, қорачиқларни кенгайишига нисбатан иккиламчи бўлган ёруғликка сезувчанлик ва ўткинчи ачишиш бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўллаш маҳаллий таъсирланиш, гиперемия, шиш ва конъюнктивитга олиб келиши мумкин.
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар муҳим ҳисобланади. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда кўрсатилмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабардор қилишингизни сўраймиз.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- тропикамидга ёки препаратнинг бирор-бир компонентига ўта юқори сезувчанлик;
- глаукома ёки глаукомага мойиллик бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антихолинергик препаратларнинг самараси антихолинергик ҳусусиятларга эга бўлган бошқа препаратлар, масалан амантадин, айрим антигистамин воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ва трициклик антидепрессантлар билан ёндош қўлланганида кучайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Айрим пациентларда, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ташхис қўйилмаган глаукома бўлиши мумкин. Мидакс кўз томчиларини қўллашдан олдин глаукомани аниқлаш мақсадида бундай пациентларни текшириш (кўз ички босимини ўлчаш, олдинги камеранинг чуқурлигини баҳолаш) керак, чунки тропикамид кўз ички босимини ошириши мумкин.
Антихолинергик препаратларга сезувчанлиги юқори бўлган пациентларда тропикамид томонидан индукция қилинган психотик реакциялар ва хулқ-атвор бузилишлари ривожланиши мумкин.
Белладонна алкалоидига сезувчанлиги юқори бўлган пациентлар ва болаларни даволашда Мидакс препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки тизимли заҳарланишни ривожланиш ҳавфи ошади.
Кўзнинг яллиғланиш касалликларида Мидакс препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки гиперемияда препаратни конъюнктива орқали тизимли сўрилиш тезлиги ошади. Тизимли сўрилишини камайтириш учун препарат инстилляция қилинганидан сўнг 2 минут давомида кўз ёши қопчаси соҳасини бармоқ билан енгил босиш тавсия этилади.
Бензалконий хлориди юмшоқ контакт линзаларни рангсизлантириши мумкин, шунинг учун препаратни қўллашдан олдин контакт линзаларни ечиш ва инстилляция қилингандан сўнг камида 15 минутдан кейин яна ўрнатиш мумкин.
Бир қанча офтальмологик препаратлар бир вақтда қўлланганида уларни томизишлар ўртасидаги камида 5 минутлик интервалга риоя қилиш керак, кўз суртмасини охирги навбатда қўллаш керак.
Болаларда қўлланиши
Тропикамид марказий нерв тизими томонидан, гўдаклар ва болаларнинг ҳаётига ҳавф туғдириши мумкин бўлган бузилишларни чақириши мумкин.
Тизимли заҳарланиш ҳавфи юқори бўлганлиги сабабли, гўдаклар, чала туғилган чақалоқлар ёки ривожланишдан орқада қолган болалар, шунингдек Даун синдроми билан хасталанган болалар, спастик фалаж ва бош мияни шикастланиши бўлган болаларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат ичга қабул қилинганида препаратнинг потенциал токсик таъсири хақида ота-оналарни огоҳлантириш ва препарат ҳар сафар инстилляция қилинганидан сўнг ўзингизни қўлингизни ва боланинг қўлларини ювиш кераклигини тавсия этиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида препаратнинг ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорлик вақтида препаратни буюришга мақсадга мувофиқлигини шифокор белгилайди.
Лактация
Эмадиган бола учун ҳавфни истисно қилиш мумкин эмас, чунки тропикамид ёки унинг метаболитларини кўкрак сутига ўтиши номаълум. Эмизишни тўхтатишга қарор қилинганида ёки тропикамид билан даволаш бекор қилинганида бола учун эмизишдан кутиладиган фойда ва она учун даволашдан кутиладиган фойдани эътиборга олиш керак.
Фертиллик
Тропикамидни эркаклар ва аёлларнинг фертиллигига таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Педиатрияда кулланиши
Болаларга, шу жумладан эмизикли болаларга тропикамид фақат 0,5% ли эритма кўринишида қўлланади.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Тропикамидни қўллаш уйқучанлик, кўришни хиралашиши ва ёруғликка сезувчанликни чақириши мумкин, шунинг учун диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак. Препаратнинг таъсири оқибатларини тўлиқ тикланиши учун 6 соатгача бўлган муддат талаб этилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препарат инстилляция кўринишида қўлланганида дозани ошириб юборилиши ривожланганида препаратнинг ортиқча миқдори илиқ сув билан ювиб ташланиши мумкин.
Тизимли заҳарланишнинг типик симптомлари бўлиб терини қизариши ва қуриши (болаларда тошма бўлиши мумкин), иситма, гўдакларда қоринни дам бўлиши, кўришни хиралашиши, тезлашган номунтазам пульс, галлюцинациялар, тиришишлар, нерв-мушак координациясини йўқолиши ҳисобланади.
Даволаш симптоматик ва самарани тутиб турувчи бўлади. Кичик ёшдаги болаларда тери қопламлари юзасини намлаб туриш керак. Препарат бехосдан ичга қабул қилинганида қусишни чақириш ёки меъдани ювиш керак.
Чиқарилиш шакли
Кўз томчилари 10 мл дан тиқин-томчилагичли ва ҳимоя ҳалқаси билан жиҳозланган буралувчи ҳимоя қалпоқчали пластик флаконда.
Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.