📜 Инструкция по применению Ализол – 20
💊 Состав препарата Ализол – 20
✅ Применение препарата Ализол – 20
📅 Условия хранения Ализол – 20
⏳ Срок годности Ализол – 20

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛИЗОЛ – 20

ALIZOL – 20

Препаратнинг савдо номи: Ализол – 20

Таъсир этувчи модда (ХПН): омепразол

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: омепразол – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: полиметакрил кислотаси, қанд, крахмал

Таърифи: оқ гранулалар сақлаган, пушти рангли қалпоқча ва рангсиз қобиқли қаттиқ желатинли, «2» ўлчамли капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак ярасига қарши воситалар, протон насосининг ингибиторлари.

АТХ коди: А02ВС01

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетикаси

Омепразол –секрециянинг якуний босқичини таъсирловчисидан қатъий назар ингибиция қилиш учун шароит яратадиган пептик яраларни даволовчи янги йўналишдаги дори воситаларнинг вакилидир. Омепразол капсулалари қобиқ билан қопланган микрогранулалар сақлайди, омепразолнинг аста-секин ажралиб чиқиши 1 соатдан кейин бошланади, 2 соатдан кейин максимумга эришилади, ҳар кунги бир марталик қабулда эса, препаратнинг таъсирида меъда ширасининг чиқарилишини назорати 24 соат давомида таъминланади. Омепразол меъданинг париетал ҳужайраларининг секретор юзасидаги Н+/К+АТФ-аза фермент тизимини ингибиция қилиб, специфик таъсир қилади, шу билан меъда бўшлиғига водород ионларини якуний ташилишини блоклайди ва шундай қилиб, меъда секрециясини базал ва таъсирловчилигини чақирган секрециясини самарали блоклайди. Омепразол ацетилхолин ва гистамин рецепторларига таъсир кўрсатмайди.

Омепразол кислотали муҳитда турғун эмас. Меъдада капсула тез парчаланиб, махсус қобиқ билан қопланган микрогранулаларни ажратиб чиқаради. Микрогранулаларнинг қобиғи ўн икки бармоқли ичакка тушганида ишқорий муҳитда тез эрийди. Бу препаратни яхши ва аста-секин сўрилишини таъминлайди.

Препаратнинг биокираолишлиги кекса ёшли одамларда ва жигар функциясининг бузилишлари бўлган беморларда ошади, буйрак функциясини етишмовчилиги бунга таъсир кўрсатмайди. Сўрилганидан кейин омепразол жигарда деярли тўлиқ метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Омепразол меъда ширасининг секрециясини ингибиция қилиш лозим бўлган қуйидаги касалликларни даволаш учун танлов препарати ҳисобланади:

– ўн икки бармоқли ичак яраси;

– меъданинг хавфсиз яраси;

– оғир эрозив эзофагит билан бирга кечувчи гастроэзофагеал рефлюкс;

– Золлингер-Эллисон синдромидаги меъданинг патологик гиперсекрецияси.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Капсулалар бутунлигича суюқлик билан бирга қабул қилинади. Меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасида омепразол кунига 1 марта 20 мг (1 капсула) дан овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Зарурати бўлганида дозани кунига бир марта 2 капсула (40 мг) гача ошириш мумкин. Ўн икки бармоқли ичак ярасининг даволаш курси камида 4 ҳафта, меъда ярасида – 6-8 ҳафта. Омепразолнинг 20 мг дан қисқа (1-2 ҳафталик) даволаш курси гастритни даволайди, гиперацидликни, таъсирланган меъда симптоматикасини бартараф қилади.

Helicobacter pylori инфекциясида қуйидаги схема ишлатилади: 2 ҳафта давомида омепразол кунига 20-40 мг дан, кунига 2 марта 750 мг амоксициллин билан.

Золлингер-Эллинсон синдромида бошланғич доза – кунига 1 марта 60 мг, дозани кунига 3 марта 120 мг гача ошириш мумкин. Агар буюрилган доза кунига 80 мг дан юқори бўлса, унда уни бўлиш ва кунига икки марта, эрталаб ва кечқурун қабул қилиш тавсия қилинади.

Рефлюкс-эзофагитда ва эрозив эзофагитда кунига 20-40 мг дан 4-8 ҳафта давомида қабул қилинади. Кислотанинг аспирациясини олдини олиш учун, профилактика мақсадида омепразол 40 мг дан кечқурун ва операциядан 1-4 соат олдин эрталаб буюрилади.

Жигар етишмовчилиги бўлган беморларга препарат кунига -20 мг дан тавсия қилинади. Агарда препаратнинг навбатдаги дозаси қабул қилинмаган бўлса, даволаш курсини илгари буюрилган дозаларда давом эттириш керак. Зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Омепразол одатда яхши ўзлаштирилади. Энг тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлари – ич кетиши, бош оғриғи, тери тошмалари. Бу ножўя таъсирлари шундай оғир бўлиши мумкинки, баъзида ҳатто даволашни тўхтатиш керак бўлади. Оғир беморларда баъзида марказий нерв тизими (МНТ) га таъсири (қисқа вақтга онгнинг чалкашиши) кузатилган. Артралгия, миалгия, лейкопения, тромбоцитопения, жигар функциясининг бузилишлари ва бошқа ножўя таъсирлар жуда кам кузатилган. Агар йўриқномада кўрсатилмаган ножўя таъсирлари пайдо бўлса шифокорга хабар бериш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Индивидуал юқори сезувчанлик. Омепразолни қўллашга маълум бўлган бошқа мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ, аммо эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Омепразол жигарда оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган дорилар- фенитоин, варфарин, диазепамни организмдан чиқарилишини кечиктириши мумкин. Соғлом шахсларда тефилмен ва пропранолол билан ўзаро таъсири йўқ, балки бу дориларнинг дозасини пасайтириш керак бўлиши мумкин. Омепразол меъданинг хлорид кислотаси секрециясини кучли ва давомли сусайтириши туфайли, сўрилиши учун меъданинг кислотали муҳити муҳим аҳамиятга эга бўлган дори воситалар (масалан, кетоконазол, ампициллин – эфир, темир тузлари) ни сўрилишини назарий жиҳатдан пасайтириш мумкин. Клиник тадқиқотларда антацидлар омепразол билан бирга қўлланган.

Омепразол билан даволаниш даврида чекиш ва алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки меъданинг шиллиқ қаватини таъсирланиши юз беради, препаратнинг сўрилиши бузилади ва даволаш кечикади. Кларитромициннинг қондаги концентрациясини (ўзаро) оширади.

Махсус кўрсатмалар

Омепразол билан узоқ муддатли даволанишда, ўсмани ривожланиши мумкинлигини истисно қилиш учун, беморларда кузатув олиб бориш керак. Омепразол билан даволаш бошлаганидан кейин симптоматик яхшиланиш, хавфли ўсма бор бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди, шунинг учун даволашни бошлашдан олдин беморларда хавфли ўсма мавжудлигини истисно қилиш белгиланган.

Омепразол меъдани суюқ ва қуюқ овқатдан бўшалишига, ички омил секрециясига, пепсиннинг ишлаб чиқарилишига таъсир қилмайди. Омепразолнинг 14 кунлик қўллашдан кейин соғлом шахсларда меъдада тирик бактерияларнинг сони аҳамиятли ошган.

Даволаш тўхтатилганидан кейин барча ўзгаришлар 3 кун давомида меъёрига келади. Меъданинг кислоталиги пасайганида оғиз орқали юқувчи инфекциялар (сальмонеллёз) билан касалланиш хавфи ошади, чунки меъданинг хлорид кислотаси бу бактерияларнинг, балки вирусларнинг ҳам асосий истеъмолчисидир. Шунинг учун иммун тизимининг патологияси бўлган беморлар учун эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак (иммунодепрессантларни қўллаётган ва бошқалар).

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Омепразолни она сутига ўтиши номаълум. Янги туғилган чақалоқларда жиддий реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, онанинг омепразолни қўллаши зарур бўлган ҳолда, эмизишни тўхтатиш керак.

Клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли, препаратни хомиладорликда, эмизиш даврида ва болаларга буюриш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Уйқучанлик, ҳолсизлик ва марказий нерв тизими томонидан бошқа самараларни ўзида ҳис қилувчи шахсларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши хақида маълумотлар йўқ. Одамда препарат кунига 360 мг гача дозада яхши ўзлаштирилади. Специфик антидоти йўқ. Омепразол оқсиллар билан кучли боғланади ва шунинг учун диализ самара бермайди. Дозани ошириб юбориш ҳолларида даволаш симптоматик ва ҳаётий фаолиятни ушлаб турувчи бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан алюминий фольга стрипларда. 3 ёки 10 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.