ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДИАГЛИЗИД MR
DIAGLIZID® MR
Препаратнинг савдо номи: Диаглизид MR
Таъсир этувчи модда (ХПН): гликлазид
Дори шакли: ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 30 мг гликлазид;
Ёрдамчи моддалар: гипромелоза, лактоза моногидрати, коповидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Таърифи: думалоқ шаклли, ясси юзали, четлари қия ва рискали ёки рискасиз, оқ ёки оч-сариқ тусли оқ ранги таблеткалар. Мармарликка йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Диабетга қарши препаратлар. Гипогликемик препаратлар, инсулиндан ташқари. Сульфонамидлар, мочевина ҳосилалари. Гликлазид.
АТХ коди: А10В В09.
Фармакологик хусусиятлари.
Фармакодинамикаси
Гликлазид сульфанилмочевинанинг ҳосиласидир ва меъда ости безининг β-хужайраларни рағбатлантириш йўли билан қондаги глюкозанинг даражасини пасайтирувчи синтетик перорал гипогликемик препаратларнинг иккинчи авлодига киради,. Препарат организмга глюкоза кирганида инсулиннинг эрта чўққи секрециясини тиклайди ва β-хужайралардан инсулин секрециясининг иккинчи фазасини кучайтиради. Гликлазид инсулиннинг таъсир самарасини оширади, инсулинга резистентликни глюкозани утилизацияси ва мушакларда тўпланишини ошириш ва жигарда унинг синтезини пасайтириш йўли билан пасайтиради. Препарат глюкозани тўқималарга етказилишни тезлаштириб, шунингдек мушакларда гликоген-синтетазани фаоллаштириб, инсулин томонидан рағбатлантирилган глюкоза алмашинувини кучайтиради.
Гликлазид микроангиопатиялар ва атероматоз макроангиопатияларни ҳам қўшиб, диабетик томирли асоратларини ривожланишига тўсиқлик қилади. Бу самара адгезияни ва тромбоцитлар агрегацияси камайиши простагландинлар метаболизмини нормаллашуви (уларнинг баланси қандли диабетда бузилган), томирли фибринолитик фаолликни кучайтириши йўли билан амалга оширилади. Бундан ташқари, препарат эркин радикалларнинг кучли акцептори ҳисобланади (қандли диабетда уларнинг ишлаб чиқарилишини аҳамиятли ошиши кузатилади), томирларнинг ўтказувчанлигини меъёрлаштиради, микротромбоз ва атерогенез ривожланишига тўсқинлик қилади. Гликлазид липидларни тўпланишини секинлаштиради. Препарат тана вазнини камайишига ёрдам беради, липид метаболизмнинг меъёрлаштиради (қон плазмасида холестерин, триглицеридлар, эркин ёғ кислоталарининг концентрациясини камайтиради).
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин гликлазид меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади. Овқатни қабул қилиш унинг сўрилиш тезлиги ва даражасига таъсир қилмайди. Ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар қабул қилганидан сўнг, гликлазиднинг концентрацияси биринчи 6 соат давомида ўсади, шундан кейин доимий даражага эришади, у 6 соатдан 12 соатгача сақланиб туради. Пациентларда фармакокинетикасининг шахсий фарқлари аҳамиятсиз. Гликлазиднинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 95% етади. Гликлазид асосан жигарда метаболизмга учрайди ва фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Гликлазиднинг организмдан яримчиқарилиши даври тахминан 16 соатни ташкил қилади. Кекса ёшли шахсларда фармакокинетик параметрлари ёш одамлар билан солиштирганда аҳамиятли фарқлар аниқланмаган. Ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалардаги гликлазиднинг
30 мг бир марталик суткалик дозаси қон плазмасида препаратнинг самарали концентрациясини 24 соат давомида таъминлаб туради.
Қўлланилиши
Қандли диабетнинг II типи: глюкозанинг даражасини фақат парҳез, жисмоний машқлар ёки тана вазнини камайтириш билан меъёрлаштиришнинг иложи бўлмаганида, қондаги глюкозанинг пасайтириш ва назорат қилиш.
Қандли диабетнинг II типи асоратларини олдини олиш: макро- ва микротомирли асоратларнинг хавфини, хусусан янги ҳолатлар ёки нефропатияни ёмонлашишини камайтириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Перорал қўллаш учун.
Фақат катталарга буюрилади.
Суткалик доза 1 дан 4 таблеткагача ўзгартирилиши мумкин (суткада 30 дан 120 мг гача).
Суткалик дозани бир марта нонушта вақтида қабул қилиш керак.
Таблеткаларни бутунлигича ютиш керак (эзилмасин ва чайналмасин).
Агарда бемор таблеткани қабул қилишни унутган бўлса, кейинги куни дозани ошириш мумкин эмас.
Бошқа барча қандни туширувчи воситалар каби, Диаглизид MR ҳам, пациентнинг даволашга бўлган шахсий жавобига (қондаги глюкозанинг даражаси, глюкоза билан боғланган гемоглобин HbAlc миқдорига) қараб, дозани шахсий танлашни талаб қилади.
Бошланғич доза ва уни танлаш. Тавсия этилган бошланғич доза суткада 30 мг (1 таблетка) ни ташкил қилади. Глюкозанинг даражасини самарали назоратида шундай дозада даволашни давом эттириш мумкин. Қондаги глюкозанинг даражаси назоратини кучайтиришнинг зарурати бўлганида, суткалик дозани аста-секин 60 мг (2 таблетка), 90 мг (3 таблетка) ёки 120 мг (4 таблетка) гача ошириш мумкин. Дозани 1 ой интервал билан, аста-секин ошириш тавсия этилади, қондаги глюкозанинг даражасини 2 ҳафта давомида камайиши кузатилмаган ҳоллардан ташқари. Бундай ҳолларда даволашнинг иккинчи ҳафтасининг охирида дозани ошириш мумкин.
Тавсия этилган максимал суткалик доза – 120 мг (4 таблетка).
Пациентни 80 мг гликлазид сақловчи препаратлардан 30 мг Диаглизид MR ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткага ўтказиш: 80 мг гликлазид сақловчи 1 таблетка Диаглизид MR 30 мг ли 1 таблеткага мос келади. Диаглизид MR 30 мг га ўтиш вақтида қон кўрсаткичларини синчиклаб назорат қилиш керак.
Пациентни бошқа перорал қандни пасайтирувчи препаратлардан Диаглизид MR 30 мг га ўтказиш: бошқа перорал қандни пасайтирувчи препаратнинг ўрнига Диаглизид MR 30 мг ни буюриш мумкин. Бунда охиргисининг дозаси ва яримчиқарилиш даврига эътибор бериш керак. Одатда ўтиш даври керак эмас. Дозани кейинги тўғрилаш билан 30 мг дозадан бошлаш лозим («Бошланғич доза ва дозани тўғрилаш» га қаранг).
Диаглизид MR 30 мг га қараганда кўпроқ давомли яримчиқарилиш даврига эга бўлган гипогликемик сульфанилмочевина препаратларидан ўтказишда, иккала препаратнинг йиғинди самарасидан ва гипогликемияни ривожланишидан сақланиш учун, даволашда бир неча кун танаффус қилиш керак бўлиши мумкин. Диаглизид MR 30 мг препарати билан даволаш, даволашни бошлаш ва дозани танлашни таърифловчи (юқорига қаранг) қоидаларга риоя қилиш билан 30 мг (1 таблетка) дозадан бошланади.
Бошқа диабетга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш: Диаглизид MR 30 мг ни бигуанидлар, альфа-глюкозидаза ингибиторлари ва инсулин билан мажмуада қўллаш мумкин. Диаглизид MR 30 мг қабул қилаётган пациентларда қонда глюкозани адекват назоратига эришилмаса, синчков тиббий назорат остида бир вақтда инсулин билан даволашни бошлаш мумкин.
Кекса ёшли пациентлар учун (65 ёшдан ошган) Диаглизид MR 30 мг препаратни дозалаш тартиби 65 ёшгача бўлган пациентлар учун кабидир.
Енгил ва оғирлиги ўртача даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун Диаглизид MR 30 мг препаратини дозалаш тартиби худди буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентлар учун кабидир, бироқ пациент доимий назорат остида бўлиши лозим.
Гипогликемиянинг пайдо бўлишини хавфи бўлган гуруҳга тааллуқли пациентлар учун («Махсус кўрсатмалар» ва «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг), минимал бошланғич доза суткада 30 мг ни ташкил қилади.
Томирларнинг оғир касалликлари бўлган пациентлар учун (юрак ишемик касаллиги, коронар томирларнинг оғир патологиялари, томирларнинг диффуз касалликлари) минимал бошланғич доза – суткада 30 мг тавсия этилади.
Қандли диабетнинг II типи асоратларини олдини олиш учун. ADVANCE текширувларига мувофиқ гликемияни (HbAlc £ 6,5%) жадал назорати стратегиясига риоя қилиш керак. Гликемияни жадал назорат стратегияси Диаглизид MR 30 мг дозасини суткада 120 мг гача аста-секин оширишни талаб қилади. Дозани ошириш HbAlc даражани назорати остида, парҳезга ва жисмоний машғулотларга нисбатан тавсияларга жиддий риоя қилиш билан гипогликемияни ривожланиш хавфини назорат қилиб амалга ошириш керак. Шунингдек метформин, акарбоза, тиазолидиндионлар ёки инсулин каби бошқа қандни пасайтирувчи препаратларни ҳам қўшиш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Гликлазид ва бошқа сульфанилмочевина ҳосилаларини қўллаш тажрибасига асосланиб, қуйида кўрсатилган нохуш самаралари кузатилиши мумкин.
Гипогликемия. Бошқа сульфонилмочевина препаратларини қўллашдаги каби, гликлазидни қўллаш тартибсиз овқатланишда ва асосан агарда овқатни қабул қилиш ўтказиб юборилса гипогликемияни пайдо бўлишини чақириши мумкин. Гипогликемияни пайдо бўлиши характерли белгилар билан бирга кечиши мумкин, хусусан; бош оғриғи, кучли очлик ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, чарчоқлик, уйқуни бузилиши, қўзғалувчанлик, агрессия, диққатни жамлашни ва реакцияни бузилиши, депрессия, хавотирлик, кўриш ва нутқни бузилиши, афазия, тремор, парезлар, сезувчанликни бузилиши, бош айланиши, кучсизлик ҳисси, ўзини назорат қилишни йўқолиши, делирий, тиришишлар, юзаки нафас, брадикардия, уйқучанлик ва ҳушдан кетиш, бу кома ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари адренергик тизими томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин: терлаш, ёпишқоқ тер, хавотирлик ҳисси, тахикардия, артериал гипертензия, кучли юрак уриши, тўш орқасида оғриқ, аритмия.
Одатда гипогликемия белгилари углеводларни (қанд) қабул қилгандан сўнг йўқолади. Қанд ўрнини босувчиларни қўллаш бундай ҳолларда самарали бўлмайди. Бошқа сульфанилмочевина препаратларини қўллаш тажрибаси шундан далолат берадики, хатто агарда кўрилган чоралар бошида самарали бўлган бўлса ҳам, гипогликемия яна пайдо бўлиши мумкин.
Агарда гипогликемия эпизоди оғир ёки давомли ва пациентнинг ҳолати вақтинчалик қандни қўллаш туфайли назорат остида бўлса, шошилинч тиббий ёрдам ёки ҳатто госпитализация керак бўлади.
Меъда-ичак йўллари томонидан: абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея ва қабзият. Нонушта вақтида препаратни қабул қилиш тавсияларига риоя қилиш, ушбу кўринишларнинг пайдо бўлишдан сақланиш ёки камайтиришга ёрдам беради.
Қуйидаги кутилмаган самаралари кам кузатилади:
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми, эритема, макулопапуллёз тошмалар, буллёз тошмалар.
Қон тизими ва лимфа тизими томонидан (кам пайдо бўлади): анемия, тромбоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения. Одатда ушбу кўринишлар даволаш бекор қилинганидан сўнг йўқолади.
Гепатобилиар тизими томонидан: жигар ферментларининг даражасини ошиши (АЛТ, АСТ, ишқорий фосфатаза), гепатит (якка ҳолларда). Холестатик сариқлик пайдо бўлган ҳолда препарат билан даволашни тўхтатиш лозим. Кўрсатилган кутилмаган самаралари одатда препарат бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетади.
Кўриш аъзолари томонидан: асосан даволашни бошида, қонда глюкозанинг даражасини ўзгариши ҳисобига кўришни вақтинчалик бузилиши пайдо бўлиши мумкин.
Сульфанилмочевинанинг ҳар қандай препаратларини қўллашда кузатилиши мумкин бўлган бузилишлар: эритроцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, панцитопения ва аллергик васкулитлар ҳоллари. Сульфанилмочевина препаратларини қўлланганида, шунингдек жигар ферментларининг даражасини ошиши ҳоллари ва ҳаттоки жигар фаолиятининг бузилиши (масалан, холестаз ва сариқлик) ва гепатитлар таърифланган. Улар бу препаратлар бекор қилинганидан кейин камайган ёки якка ҳолларда ҳаёт учун хавф солувчи жигар етишмовчилигига олиб келган.
ADVANCE текшируви вақтида жиддий ножўя реакцияларнинг мониторинги ўтказилган. Гликемияни жадал назорати стратегияси асосида даволанган қандли диабетнинг II типи бўлган пациентлар гуруҳида, илгари таърифланмаган кутилмаган реакциялар аниқланмаган. Бир қанча пациентлар оғир гипоглиемияни ўтказганлар. Гипогликемиянинг кўпчилик эпизодлари инсулин билан йўлдош даволаш олаётган пациентларда кузатилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
– Гликлазидга ёки сульфанилмочевина, сульфаниламидларнинг бошқа препаратларига ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
– инсулинга қарам қандли диабет (I тип);
– диабетик кома олди ва кома, диабетик кетоацидоз;
– оғир жигар ёки буйрак етишмовчилиги;
– миконазол билан даволаш.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратлар қўлланганида, улар билан бир вақтда буюриш гипо- ёки гипергликемияни пайдо бўлишини чақириши мумкинлиги туфайли, пациентни даволаниш вақтида қондаги глюкозанинг даражасини синчиклаб назорат қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш зарур. Бу препаратлар билан даволаниш вақтида ва ундан кейин қандни пасайтирувчи препаратнинг дозасини тўғрилаш керак бўлиши мумкин.
Бир вақтда буюрилганида гипогликемия пайдо бўлишини хавфини ошириши мумкин бўлган препаратлар:
Бир вақтда қўллаш мумкин эмас:
миконазол (тизимли қўллаш учун, оғиз бўшлиғи учун гель) гипогликемия белгиларини ривожланиши ва ҳаттоки кома ривожланиши билан кузатиладиган гипогликемик самарани кучайтиради.
Бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди:
фенитбутазон (тизимли қўллаш учун) сульфанилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик самарасини кучайтиради (плазма протеинлари билан уларнинг боғланишини ўрнини босади ва/ёки уларнинг чиқарилишини камайтиради);
алкогол гипогликемик реакциялар пайдо бўлиши хавфини оширади (компенсатор реакцияларни сусайтириши ҳисобига), бу гипогликемик комага олиб келиши мумкин. Алкоголь ва алкоголь сақловчи препаратларни қабул қилишдан сақланиш лозим.
Эҳтиёткорликни талаб қилувчи мажмуалар:
Қуйида санаб ўтилган препаратлардан бири билан бир вақтда қўлланганида, айрим ҳолларда гипогликемия самарасини кучайиши ҳисобига гипогликемия пайдо бўлиши мумкин: бошқа қандни пасайтирувчи препаратлар (инсулин, акарбоза, бигуанидлар), β-блокаторлар, ААФ ингибиторлари (каптоприл, эналаприл), флуконазол, Н2-рецепторлари антагонистлари, сульфаниламидлар, ностероид яллиғланишига қарши препаратлар, МАО ингибиторлари.
Бир вақтда буюрилганда гипергликемия пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин бўлган препаратлар:
Бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди:
диназол диабетоген таъсир кўрсатади
Эҳтиёткорликни талаб қилувчи мажмуалар:
Хлорпромазин (нейролептик) юқори дозаларда қўлланганида (суткада 100 мг дан юқори) қондаги глюкозанинг даражасини оширади (инсулиннинг ажралиб чиқишини камайиши ҳисобига);
Глюкокортикоидлар (тизимли ва маҳаллий қўллаш учун: бўғим ичига, тер остига ва ректал препаратлар) ва тетракозактид – кетоацидоз ривожланиши мумкинлиги билан қондаги глюкозанинг даражасини оширади (углеводларга толерантликни камайтиради);
ритордин, сальбутамол, тербутамин (вена ичига) – β2-агонистик самараси туфайли қондаги глюкозанинг даражасини ошириши мумкин.
Эътиборни талаб қилувчи мажмуалар:
антикоагулянтлар (масалан варфарин ва бошқ.): антикоагулянтлар билан сульфанилмочевина ҳосилаларини бир вақтда қўллаш, охиргисининг антикоагулянт таъсирини потенциялаши мумкин. Зарурати бўлганида антикоагулянтларнинг дозасини тўғрилаш керак.
Махсус кўрсатмалар
Гипогликемия. Ушбу препарат фақат доимий овқатланиш (шу жумладан нонушта) шароитига эга бўлган пациентларга буюрилади. Углеводларни доимий қабул қилиш муҳим чунки, гипогликемия хавфини ошиши, қачонки овқат кеч қабул қилинса, ноадекват миқдорда бўлса, ёки агарда ушбу овқат таркибида углеводлар кам бўлса пайдо бўлади.
Гипогликемияни пайдо бўлиш хавфини оширувчи омиллар: пациент шифокорнинг тавсияларини рад этса ёки бажаришга имкони бўлмаса (айниқса бу кекса ёшли пациентларга тааллуқли); қониқарсиз, тартибсиз овқатланиш, очлик даври ва парҳезни алмаштириш; жисмоний юклама ва углеводларни қабул қилиш орасидаги мувозанатни бузилиши; алкогол қабул қилиш, буйрак етишмовчилиги, оғир жигар етишмовчилиги; препаратнинг дозасини ошириб юборилиши; эндокрин тизимини айрим бузилишлари, қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши, гипопитуитаризм ва адренал етишмовчилиги; айрим тиббий воситаларни бир вақтда қўллаш («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).
Буйрак ва жигар етишмовчилиги: гликлазиднинг фармакокинетикаси жигар ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўзгариши мумкин. Бундай пациентларда гипогликемиянинг белгилари давомли бўлиши мумкин, шунинг учун мувофиқ даволашни талаб қилади.
Қандни пасайтирувчи препаратларни қабул қилаётган пациентларда гликемия назоратини ёмонлашиши инфекциялар, иситма, жароҳат ёки жарроҳлик аралашуви билан чиқарилган бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда инсулинни буюриш керак бўлиши мумкин.
Ҳар қандай перорал қандни пасайтирувчи препаратнинг, шу жумладан гликлазиднинг гипогликемик самараси, вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Бу касалликнинг оғирлигини юксалиши ўсиши ёки даволашга жавобни пасайиши оқибатида бўлиши мумкин. Ушбу феномен иккиламчи етишмовчилик сифатида маълум, бирламчи етишмовчиликдан фарқ қилади, унда препаратлар даволашнинг бошидан бошлаб самарасиз бўладилар. Пациентда иккиламчи етишмовчилик ривожланиши ҳақида ҳулоса чақиришдан олдин, буюрилган дозани тўғрилигини ва пациентнинг парҳезга риоя қилишини текшириши лозим.
Лаборатория кўрсаткичлари: қондаги глюкозанинг даражасини назоратини баҳолаш учун гликолизланган гемоглобин даражасини аниқлаш тавсия этилади (ёки оч қоринга қондаги глюкозанинг даражаси).
Глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларда сульфонилмочевина препаратларини қўллаш, гемолитик анемияни пайдо бўлишини чақириши мумкин. Бундай пациентларга гликлазидни эҳтиёткорлик билан буюриш ва сульфанилмочевина препаратларини қўллашсиз муқобил даволашни буюриш масаласини кўриб чиқиш керак.
Препарат таркибига лактоза киради, шунинг учун, галактозани ўзлаштираолмасликни кам учрайдиган наслий шакллари, глюкоза ва галактозани кам сўрилиши синдроми, Лаппа лактазани етишмовчилиги бўлган пациентларга бу препаратни буюриш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Диаглизид MR 30 мг препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллаш тажрибаси йўқ. Ҳомиладорлик режалаштирилаётганда ёки юз берганида, аёлни перорал гипогликемик препаратлардан инсулинга ўтказиш керак.
Болада гипогликемияни ривожланиши эҳтимоли туфайли, Диаглизид MR 30 мг ни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Болалар.
Бу гуруҳ пациентларида текширишларнинг йўқлиги туфайли, гликлазидни болаларга буюриш тавсия этилмайди.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Пациентлар гипогликемия симптомларини билишлари лозим, уларни аниқлаш ва улар пайдо бўлган ҳолда, автомобилни бошқариш ёки турли механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак, айниқса даволашнинг бошида.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Сульфанилмочевина препаратларининг дозасини ошириб юборилиши гипогликемия чақириши мумкин.
Кучсиз гипогликемия белгиларини (ҳушни йўқотишсиз ва неврологик белгиларсиз) углеводларни (қанд) қабул қилиш, қандни пасайтирувчи препаратнинг дозасига ва/ёки парҳезга тузатишлар киритиш билан тўғрилаш керак. Пациентни синчиклаб кузатишни, шифокор пациент бехавотир эканлигига ишонч ҳосил қилингунича давом эттириши лозим. Комага олиб келиши мумкин бўлган гипогликемия, конвульсий ёки бошқа неврологик бузилишлар, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамни, тез госпитализацияни талаб қилади.
Гипогликемик кома ташхиси қўйилганида ёки комани ривожланишига шубҳа бўлганида пациентга тез вена ичига 50 мл глюкозанинг концентрланган (20% дан 30% гача) эритмасини юбориш керак, кейинчалик мунтазам глюкозанинг кам концентрланган эритмаси, кейинги глюкозани қонда 1 г/л дан кўпроқ даражасини тутиб туриш керак бўлган тезликда юборилади. Пациентга доимий назоратни таъминлаш лозим. Пациентни ҳолатига қараб, шифокор кейинги ҳатти-ҳаракат ҳақида хулоса қилади.
Гликлазид плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражасига эга, шунинг учун диализни қўллаш самарасиздир.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерларда. 3 ёки 6 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.