ИЛОВА-ВАРАҚА
(пациент учун маълумот)
АДОНИС-БРОМ
Препаратнинг савдо номи: Адонис-бром
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди
фаол моддалар: адониснинг қуюқ экстракти – 69,07 мг, калий бромиди – 250 мг;
ёрдамчи моддалар: ишқорий магний гидрокарбонати, картошка крахмали, тальк, кальций стеарати, Аквариус Префед (гипромеллоза, кополивидон, полиэтиленгликоль, каприл каприн триглицериди, полидекстроза Е1200, титан диоксиди Е171, темир (II) оксиди Е172 сақлайди).
Таърифи: оч жигарранг-сариқ рангли қобиқ билан қопланган, икки юзаси қавариқ таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: юрак касалликларини даволаш учун бошқа мажмуавий воситалар.
АТХ коди: С01АХ.
Қўлланилиши
Сурункали юрак етишмовчилигининг дастлабки босқичларида, жиззакиликда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга 1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.
Креатинин клиренсининг нормал кўрсаткичларга нисбатан 50% дан ортиқ камайиши билан кечувчи буйрак етишмовчилигида бир марталик дозани 2 марта камайтириш ёки препаратни қабул қилишлар орасидаги интервални 12 соатгача узайтириш тавсия этилади.
Ножўя таъсирлари
Юрак-қон томир тизими томонидан: брадикардия, аритмия (бигеминия туридаги экстрасистолия).
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, безовталик, уйқусизлик, депрессив ҳолатлар, кўришни бузилиши, лоҳаслик, тормозланиш, холсизлик, уйқучанлик, нутқни секинлашиши, оғир ҳолларда – бромизм симптомлари (препаратнинг дозаси ошириб юборилганида);
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш (қусиш самараси қисман юрак рецепторларини қўзғалиши натижасида пайдо бўладиган рефлексларга маълум даражада боғлиқ), гастралгия (юрак гликозидларини қусиш маркази ва хемосезувчан рецептор зоналарига бевосита таъсири, шунингдек меъда шиллиқ қаватига таъсирловчи таъсири оқибатида юз берувчи рефлекслар билан боғлиқ); катта дозаларда қўлланганда иштаҳани пасайиши, диарея бўлиши мумкин.
Аллергик реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- қизилўнгач, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг эрозиялари, яралари;
- зўрайиш босқичидаги гастрит ва энтероколитлар;
- яққол брадикардия, турли даражадаги блокада, Адамс-Стокс-Морганьи синдроми;
- стенокардия (стенокардияда фақат юрак етишмовчилиги бўлсагина қўллаш мумкин);
- миокард инфаркти;
- эндокардит;
- гликозидлар билан интоксикация;
- юрак қоринчалари тахикардияси;
- гиперкальциемия, гипокалиемия;
- митрал стенознинг ўзида;
- каротид синус синдроми;
- аортанинг кўкрак бўлими аневризмаси;
- WPW –синдроми;
- шок;
- юрак ўлчамларининг патологик ўзгаришлари (гипертрофик кардиомиопатия);
- болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа юрак гликозидлари (ангишвонагул, строфант ва марваридгул препаратлари) билан бир вақтда қўлланганида уларнинг токсик таъсири кучайиши мумкин.
Аритмияга қарши воситаларнинг IА синфи (хинидин, прокаинамид, дизопирамид), кальций препаратлари, сурги воситалари ва глюкокортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг самарасини ва токсик таъсирини кучайтиради.
Бензодиазепин ҳосилалари, тутқаноққа қарши ва седатив-гипнотик воситалар, нейролептитик воситалар ва алкоголнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради.
Галотанли анестезия Адонис-бромни қабул қилувчи пациентлар организмида бромид-ионларининг даражасини оширади ва унинг самараси ва токсик таъсирини кучайтиради.
Тузли овқат истеъмол қилиш бромидларнинг сийдик билан чиқарилишини ошишига олиб келади ва препаратнинг самарасини сусайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Адонис-бром дори воситаси билан даволаниш даврида кам тузли парҳезга (натрий хлоридини истеъмол қилишни чеклаш) риоя қилиш керак. Даволаниш вақтида тери ва шиллиқ қаватларга бромид-ионларнинг ножўя таъсирини олдини олиш учун ичакни мунтазам бўшатиш, оғизни чайиш ва тери гигиенасига риоя қилиш (ванна, душ қабул қилиш) тавсия этилади.
Препарат овқатдан кейин буюрилганда диспептик бузилишлари камаяди.
Бромидларни тўпланиши билан боғлиқ ножўя самаралардан холис бўлиш учун Адонис-бромни буюрилиши 2-3 хафтадан ошмаслиги керак.
Ҳомиладорлик ва лактация. Бромид – ионлар йўлдош орқали осон киради ва эмизикли аёл сутига чиқарилади. Ҳомиладорлик даврида Адонис-бромни фақат ҳомила учун кутилаётган фойда, бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Лактация даврида Адонис-бромни буюришга зарурат бўлганида даволашнинг тўлиқ даври ва у тугаганидан кейин 1 ой давомида болани кўкракдан ажратиш керак.
Педиатрияда қўлланиши. Болаларда дори воситасини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Ушбу ёш гуруҳи пациентларида уни қўллаш тажрибаси чекланган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Адонис-бромни қабул қилиш пациентнинг автотранспортни бошқариш ёки бошқа операторлик фаолияти қобилиятини бузади, шунинг учун препаратни қабул қилиш даврида автотранспортни бошқариш диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи хамда потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: яққол брадикардия, политоп экстарсистолия, бигеминия ёки тригеминия, юрак бўлмача-қоринчаси ўтказувчанлигини секинлашиши; оғир ҳолларда – юрак қоринчаларини титраши, юракни тўхтаб қолиши.
Даволаш: юрак гликозидлари билан боғлиқ интоксикацияларда дори воситасини қўллашда танаффус қилинади, зарурат бўлганида калий препаратлари ва артиаритмик препаратлар буюрилади.
Бромидларнинг билан дозаси ошириб юборилишидаги симптомлар: йўтал, тумов, апатия, бош оғриғи, умумий холсизлик, сезги аъзоларини бузилиши, хотирани сусайиши, терида тошма, конъюнктивит.
Даволаш: бундай ҳолатларда препаратни қабул қилишни бекор қилиш керак, натрий хлоридни (қўллаш мумкин бўлмаган холатлар бўлмаганда) кўп миқдорда суткада 10 -20 г дозада юбориш керак (бромни чиқарилишини тезлаштиради), шу жумладан кўп миқдорда (суткада 3-5 литр) сув ичиш керак.
Юрак гликозидларининг дозаси ошириб юборилишидаги симптомлар: яққол брадикардия, политоп эксрасистолия, бигеминия ёки тригеминия, юрак бўлмача-қоринчаси ўтказувчанлигини секинлашиши; оғир холларда – қоринчаларни липиллаши ва юракни тўхтаб қолиши.
Даволаш: юрак гликозидларининг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ интоксикацияда препаратни қўллашда танаффус қилиш керак, зарурат бўлганда калий ва антиаритмик воситалари буюрилади.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан контур уяли ўрамда 3 контур уяли ўрам илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.