📜 Инструкция по применению АДАЗАЛ – НЕО Cуспензия
💊 Состав препарата АДАЗАЛ – НЕО Cуспензия
✅ Применение препарата АДАЗАЛ – НЕО Cуспензия
📅 Условия хранения АДАЗАЛ – НЕО Cуспензия
⏳ Срок годности АДАЗАЛ – НЕО Cуспензия

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АДАЗАЛ – НЕО

ADAZAL – NEO

Препаратнинг савдо номи: АДАЗАЛ – НЕО

Таъсир этувчи модда (ХПН):Альбендазол.

Чиқарилиш шакли: Cуспензия 400 мг/10 мл, флаконларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гижжага қарши воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Гижжага қарши восита, моно- ва полиинвазияларда самарадор. Бета-тубулиннинг полимеризациясини танлаб бостиради, гельминтлар ичак канали ҳужайраларининг  микротубуляр тизими фаоллигини бузади, глюкозанинг утилизациясини бостиради, думалоқ чувалчангларнинг мушак ҳужайраларидаги секретор гранулалар ва бошқа органеллаларнинг ҳаракатланишини блоклаб, уларни нобуд бўлишига олиб келади. Айниқса, цестодларнинг личинкали шаклларига, Echinococcus granulosus ва Taenia solium, нематодларнинг  – Strongyloides stercolatis га нисбатан фаол.

 

Қўлланилиши

Лямблиоз, оксиуроз, аскаридоз, анкилостомоз, трихуриоз, ангилоз, тениоз ва трихинеллёзда даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади. Қўллашдан аввал, флакон ичидагиси бир хил суспензия ҳосил бўлгунча чайқатилади.

 Cурги дори воситаларини қўллаш ва махсус парҳез талаб қилинмайди.

  • Оксиуроз: 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза 200 мг, яъни 5 мл ни (1/2 х 10 мл флакон суспензия) ташкил қилади. Даволашнинг давомийлиги: 7 кундан кейин такрорланадиган бир марталик доза;

Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар учун – суткалик доза 400 мг, яъни 10 мл ни (1х10 мл флакон суспензия) ташкил қилади. Даволашнинг давомийлиги: 7 кундан кейин такрорланадиган бир марталик доза.

Гигиенанинг қатъий чораларига риоя қилиш ва пациент билан яқин мулоқатда бўлганлар ҳам даволанишлари керак.

  • Аскаридоз, анкилостомоз, трихуриоз: 1 дан 2 ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза 200 мг, яъни 5 мл ни (1/2 х 10 мл флакон суспензия) ташкил қилади. Даволашнинг давомийлиги: бир марталик доза;
  • Катталар ва 2 ёшдан ошган болалар учун суткалик доза 400 мг, яъни 10 мл ни (1х10 мл флакон суспензия) ташкил қилади. Даволашнинг давомийлиги: бир марталик доза.
  • Трихуриоз ҳолларида, хусусан агарда аҳлатнинг паразитологик таҳлили натижалари даволашдан сўнг 3 ҳафта ўтганидан кейин ижобий бўлса, такрорий даволаш курсини ўтказиш керак.
  • Ангилоз, тениоз (бошқа паразит инвазиялар билан боғлиқ бўлган): катталар ва 2 ёшдан ошган болалар учун суткалик доза 400 мг, яъни 10 мл ни (1х10 мл флакон суспензия) ташкил қилади. Даволашнинг давомийлиги: камида кетма-кет 3 кун давомида такрорланадиган бир суткалик доза.
  • Ангилоз ва тениоз ҳолларида, хусусан агарда ахлатнинг паразитологик таҳлили натижалари даволашдан сўнг 3 ҳафта ўтганидан кейин ижобий бўлса, такрорий даволаш курсини ўтказиш керак.
  • Лямблиоз: болалар учун суткалик доза 400 мг, яъни 10 мл ни (1х10 мл флакон суспензия) ташкил қилади. Даволашнинг давомийлиги: камида кетма-кет 5 кун давомида такрорланадиган бир суткалик доза.
  • Трихинеллез: болалар учун суткалик доза кунига 15 мг/кг иккита бир марталик дозага бўлиб.
  • Катталар учун: 800 мг, яъни 20 мл ни (2х10 мл флакон суспензия), кунига иккита бир марталик дозага бўлиб. Даволашнинг давомийлиги: бир марталик доза эрталаб ва кечқурун, касаллик белгиларининг жиддийлигига ва даволанишни қанчалик тез бошланишига қараб 10-15 кун давомида.

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак бузилишлари (диарея, қусиш, қорин оғриғи),  бош айланиши, бош оғриғи, узоқ вақт қўлланганида гипертермия, вақтинчалик сочларнинг тўкилиши, тери тошмалари бўлиши мумкин.

Кам ҳолларда қон таҳлилида (лейкоцитлар, эритроцитлар, тромбоцитлар сонининг камайиши) ёки жигар кўрсатгичларида вақтинчалик ўзгаришлар кузатилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дексаметазон, празиквантел ва циметидин альбендазолнинг қондаги концентрациясини оширади.

Циметидин билан бир вақтда қўлланганида, ўт-сафро ва эхиноккок кистасида альбендазолнинг концентрацияси ошиши аниқланган, бу эхинококкозни даволашнинг самарадорлигини ошириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препарат трихинеллёзни даволаш учун ишлатилганида жигар фаолиятида ва қон таҳлилларида ўзгаришларнинг ҳавфи туфайли, мунтазам қон таҳлилларини ўтказиш тавсия қилинади. Трихинеллёз инвазияларини даволашда дори воситасининг самарадорлигини ошириш учун инвазия бошлангандан кейин даволашни иложи борича тезроқ бошлаш керак.

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Даволаниш вақтида ҳомиладорлик аниқланган ҳолларда, зудлик билан шифокор назоратидан ўтиш ва даволанишни давом эттириш заруриятнини хал этиш даркор.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирларининг белгилари кучайиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 8 дан 15° С гача бўлган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.