📜 Инструкция по применению Литрен АТМ
💊 Состав препарата Литрен АТМ
✅ Применение препарата Литрен АТМ
📅 Условия хранения Литрен АТМ
⏳ Срок годности Литрен АТМ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИТРЕН® АТМ
LITRENUM АТМ

Препаратнинг савдо номи: Литрен® АТМ
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Лимон кислотаси, калий гидрокарбонати, тринатрий цитрати.
Дори шакли: Ичиш учун эритма тайёрлашга кукун.
Таркиби:
Лимон кислотаси – 1197,0 мг
Калий гидрокарбонати – 967,5 мг
Тринатрий цитрати – 835,5 мг.
Таърифи: Оқдан оч-сарғиш ранглигача бўлган гранулаланган кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Сийдик-тош касаллигида қўлланадиган воситалар.

Фармакологик хусусиятлари
Нефролитиазни даволаш учун мўлжалланган препаратдир. Сийдикнинг рН кўрсаткичларини 6,6-6,8 гача ишқорийлашиши ҳисобига сийдик кислотали тошларни эритади ва ҳосил бўлишини олдини олади (сийдикнинг рН 6,6-6,8 чегарасида сийдик кислотали тузларнинг эриши сезиларли ошади). Бундан ташқари кальцийнинг чиқарилишини камайтиради, кальций оксалатининг сийдикда эрувчанлигини яхшилайди; кристалларнинг ҳосил бўлишини сусайтиради ва шундай қилиб кальций-оксалат тошларининг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Биокиришаолишлиги тахминан-100% ни ташкил этади. Буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши
– сийдик кислотали ва кальций-оксалат тошларини эритиш ва уларни ҳосил бўлишини олдини олиш;
– аралаш сийдик кислотали – оксалатли тошларни эритиш (оксалатларнинг миқдори 25% дан кам бўлганда);
– цитостатикларни ёки сийдик кислотасининг чиқарилишини оширувчи препаратларни қабул қилаётган шахсларда сийдикни ишқорийлаштириш;
– тери порфириясини симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Қабул қилишдан олдин гранулаланган кукун 200 мл суюқликда (чой, мева шарбати ёки ишқорий минерал сув) эритилади. Ўртача суткалик доза 6-18 г ни (2-6 пакетча) ташкил қилади. Битта пакетда 3 г гранулаланган кукун сақланади.
Агар рН сийдик кислотали тошларни эритиш учун сутка давомида 6,2-7 цистин тошлари эритиш учун 7,2-8,5; порфирияни даволаш учун 7,2-7,5, чегарасида цитостатиклар билан даволашда-камида 7,0 бўлса, доза тўғри танланган ҳисобланади. Агар сийдикнинг рН қиймати кўрсатилгандан паст бўлса, дозани ошириш, агар юқори бўлса-камайтириш керак. Даволаш давомийлиги – 4-6 ойни ташкил этиши керак.
Самарадорлигининг назоратини (сийдикнинг рН ни аниқлаш суткада 3 марта ўтказилади), ҳар бир марталик доза қабул қилингандан кейин индикатор қоғози ёрдамида ўтказилади. Қоғозда ҳосил бўлган ранг 2 минут давомида шкала билан солиштирилади ва олинган кўрсаткич назорат календарига киритилади.
Цистин тошлари бўлганида ва порфирияни даволашда самарадорлигини назорати учун махсус рН 7,2 дан 9,7 гача бўлган индикатор қоғозини ишлатиш лозим.

Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар, шишлар (натрийнинг тутилиши), метаболик ацидоз, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш; алоҳида ҳолларда-кекириш, жиғилдон қайнаши, метеоризм, қоринда оғриқ, диарея (меъда-ичак йўлларининг фаолиятини бузилишлари одатда, даволаш курси тугатилмасдан ўтиб кетади).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– ўткир ёки сурункали буйрак етишмовчилиги;
– метаболик алкалоз;
– мочевинани парчалайдиган бактериялар чақирган сийдик-чиқариш йўлларининг инфекциялари;
– тузсиз қатъий парҳезда (шу жумладан, артериал гипертензиянинг оғир шаклларида ҳам) қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация: Литрен АТМ нинг ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиниши хавфсизлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаганлиги сабабли, препаратни бу даврларда қабул қилиниши тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат цитратлар ва алюминий сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида алюминийнинг сўрилишини ошиши мумкин, шунинг учун бундай препаратлар, препаратни қабул қилишдан олдин ёки кейин 2 соатдан кам бўлмаган интервал билан қабул қилинади.
Препарат юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида юрак гликозидларининг фармакологик таъсири сусайиши мумкин. Айрим антигипертензив дори воситалари (масалан, альдостерон антагонистлари, калий тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари), НЯҚВ ва анальгетик-антипиретиклар калийнинг организмдан чиқарилишини камайтириши мумкин. Юқорида кўрсатилган дори воситаларини ва препаратни бир вақтда қўллаш мумкинлиги масаласи шахсий равишда ҳал қилинади.

Махсус кўрсатмалар
Ўртача суткалик доза (12 г) тахминан 1,5 мг калий ва 0,9 г натрий сақлайди, буни препаратни ош тузи чекланган парҳезга риоя қилувчи пациентларга буюришда ҳисобга олиш керак. Препаратни калий ионларининг тутилиш билан бирга кечмайдиган сурункали буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин. Препаратни қандли диабети бўлган беморларга буюриш мумкин. Сийдик кислотали тошларни эритишда суткалик дозани оширмаслик керак, чунки рН ни 7,0 дан ошганида сийдик кислотали кристалларга фосфатлар чўкмага тушади, бу уларни кейинчалик эришига тўсқинлик қилади. Даволаниш вақтида оқсиллар ва пурин асосларига бой маҳсулот қабул қилишни чеклаш, шунингдек суюқликни етарли (камида 1,5-2 л) истеъмол қилинишни таъминлаш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошиб юборилиши тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган.

Чиқарилиш шакли
30 та пакетча, 30 та индикаторли коғозча, назорат календари ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати
3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.