📜 Инструкция по применению Адаптол®
💊 Состав препарата Адаптол®
✅ Применение препарата Адаптол®
📅 Условия хранения Адаптол®
⏳ Срок годности Адаптол®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АДАПТОЛ®

ADAPTOL

Препаратнинг савдо номи: Адаптол®

Таъсир этувчи модда (ХПН): мебикар

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 300 мг мебикар;

ёрдамчи моддалар:

капсула ичидаги модда: метилцеллюлоза, кальций стеарати;

капсуланинг таркиби: титан диксиди, желатин.

Таърифи: Оқ ёки деярли оқ рангли кукун сақловчи оқ/оқ рангли № 0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар, шиша таёқча теккизилганда тўкилиб кетувчи прессланган устунча кўринишида бўлишига йўл қўйилади. Заррачаларнинг ўлчами бўйича ҳар хил бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: транквилизаторлар

АТХ коди: N05BX

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Адаптол® дори воситасининг таъсир этувчи моддаси – мебикар анксиолитик воситалар гуруҳига мансубдир. Мебикар кимёвий тузилиши бўйича организмнинг табиий метаболитларига яқин – унинг молекуласи бициклик структуранинг таркибига кирувчи мочевинанинг иккита метил гуруҳини ажралиб чиққан фрагментларидан иборат. Сувда ва кўпгина органик эритувчиларда осон эрувчандир. Мебикар кимёвий жиҳатдан инерт бўлиб, кислоталар, ишқорлар, оксидловчилар ва кимёвий қайтарувчилар, турли дори воситалари ва овқат компонентлари билан ўзаро таъсирга киришмайди.

Анксиолитик таъсиридан ташқари мебикар шунингдек ноотроп хусусиятларга ҳам эга. Мебикар лимбико-ретикуляр комплекснинг таркибига кирувчи структуралар фаоллигига, қисман гипоталамуснинг эмоциоген соҳаларига таъсир қилади, шунингдек барча 4 та асосий нейромедиатор тизимларга – ГАМК (гамма-аминомой кислотаси), холин-, серотонин- ва адренергик тизимларга таъсир кўрсатади, уларни мувозанатга келишига ва интеграциясига ёрдам беради, лекин периферик адренонегатив таъсир кўрсатмайди.

Фармакодинамик таъсири

Мебикар анксиолитик ва ноотроп хусусиятларга эга; нейролептиклар ва бензодиазепинлар гуруҳига мансуб транквилизатор томонидан чақирилган нохуш ножўя реакцияларни (эмоционал тушкунлик, хаддан ташқари тинчлантирувчи самара, мушаклар кучсизлиги) камайтиради, алкоголга қарши таъсир кўрсатади.

Мебикар ўртача анксиолитик фаолликка эга, безовталик, хавотирлик, қўрқув, ички эмоционал зўриқиш ва таъсирчанликни камайтиради ёки бартараф этади. Дори воситасининг тинчлантирувчи самараси миорелаксация ва харакатлар координациясини бузилиши билан кечмайди. Дори воситаси ақлий ва ҳаракат фаоллигини сусайтирмайди, шунинг учун мебикарни иш куни ёки ўқиш вақти давомида қўллаш мумкин. Ухлатувчи таъсирга эга эмас, аммо уйқу воситаларининг таъсирини кучайтиради ва уйқуни бузилишларида уни кечишини яхшилайди.

Алкоголизми бўлган беморларда қон плазмасида эндоген этил спиртининг даражаси пасайган бўлади, бу алкоголга мойилликни кучайишининг сабабларидан бири ҳисобланади. Мебикар эндоген алкоголнинг даражасини, алкоголга бўлган мойилликни пасайтириб, бошқа транквилизаторларга нисбатан кўпроқ оширади. Мебикар никотинли абстиненцияни енгиллаштиради ёки баратараф этади.

Мебикар кўтаринки кайфиятни, эйфория ҳиссини бермайди, кўникиш ва қарамлик, бекор қилиш синдроми кузатилмайди.

Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги

Клиник тадқиқотларда мебикар мантиқийлик, ассоциатив фикрлашни ошириши, диққат ва ақлий иш қобилиятини яхшилаши, продуктив психопатологик бузилишлар симптоматикасини – алаҳсираш, патологик эмоционал фаолликни рағбатлантирмаслиги аниқланган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Дори воситаси меъда-ичак йўлларидан яхши (77-80%) сўрилади, фаол модданинг 40% гача қисми эритроцитлар билан боғланади. Препаратнинг қолган қисми плазма оқсиллари билан боғланмайди ва плазмада эркин холда бўлади, шунинг учун таъсир этувчи модда организм бўйлаб қаршиликсиз тақсимланади ва ҳужайра мембраналаридан осон ўтади.

Тақсимланиши

Тақсимланиш ҳажми 0,9 л/кг ни ташкил этади. Қонда таъсир этувчи модданинг максимал концентрациясига дори воситаси қабул қилинганидан сўнг 0,5 соатдан кейин эришилади ва юқори даражада 3-4 соат давомида сақланиб туради, сўнгра аста-секин камаяди.

Биотрансформацияси

Мебикар организмда метаболизмга учрамайди.

Чиқарилиши

Қабул қилинган дозанинг 55-70% организмдан сийдик билан чиқарилади, қолган қисми – ахлат билан ўзгармаган ҳолда сутка давомида чиқарилади.

Мебикар организмда тўпланмайди.

 

Қўлланилиши

Катталарга

-Неврозлар ва таъсирчанлик, эмоционал беқарорлик, хавотирлик ва қўрқув кўринишлари билан кечувчи неврозсимон холатлар.

-Турли генезли кардиалгиялар (юрак ишемик касаллиги билан боғлиқ бўлмаган кардиалгиялар).

-Нейролептиклар ва транквилизаторлар томонидан чақириладиган соматовегетатив ва неврологик ножўя самараларни бартараф этиш мақсадида уларни ўзлаштира олинишини яхшилаш учун қўлланилади.

-Тамаки чекишга мойилликни пасайтирувчи восита сифатида комплекс даволаш таркибида қўлланилади.

Болаларга

-Неврозлар ва таъсирчанлик, эмоционал беқарорлик, хавотирлик ва қўрқув кўринишлари билан кечувчи неврозсимон холатлар – неврастения; мактабдаги дезадаптация кўринишлари; умумий характерга эга хавотирли бузилишлар; вегетатив дисфункция ва нейроциркулятор астения синдроми, хавотирли-фобик бузилишларда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Адаптол® дори воситаси капсулалар ва таблеткалар кўринишида 300 мг дан ва таблеткалар кўринишида 500 мг дан чиқарилади. Шифокорингиз Сизга энг тўғри келадиган дозани буюради.

Дозалар

Катталар 300-500 мг дан кунига 2-3 марта қабул қиладилар. Максимал бир марталик доза 3 г ни, суткалик – 10 г ни ташкил қилади. Даволаш курсининг давомийлиги – бир неча кундан 2-3 ойгача давом этади.

Тамаки чекишга мойилликни пасайтирувчи восита сифатида мажмуавий даволаш таркибида препарат 600-1000 мг дан кунига 3 марта 5-6 ҳафта давомида буюрилади.

Болаларга (10 ёшдан катта болалар)

Неврастения, мактаб ёшдаги дезадаптация кўринишлари, умумий характерга эга хавотирли бузилишлар, хавотирли-фобик бузилишларни даволашда: 500 мг дан кунига 2 марта буюрилади. (Адаптол® 500 мг ли таблеткалари дори воситасини қўллаш тавсия қилинади).

Вегетатив дисфункция ва нейроциркулятор астения синдромида: 300 мг дан кунига 2 марта буюрилади Суткалик доза – 1000 мг. Даволаш курсининг давомийлиги – 2 хафтадан 1 ойгача давом этади.

Адаптол®га кўникиб қолиш ва қарамлик аниқланмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар дозани камайтирилишига муҳтож эмаслар.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга дозани пасайтириш талаб этилмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш ўрганилмаган. Мазкур пациентларда дори воситасини эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Қўллаш усули

Адаптол® ичга овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади.

Агар Сиз дори воситасини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни, бу ҳақида эслашингиз биланоқ қабул қилинг, аммо кейинги қабул қилиш вақти деярли келган бўлса, қабул қилишни ўтказиб юборинг. Ҳеч қачон икки баробар дозаларни қабул қилманг.

Ножўя таъсирлари

Бошқа дори воситалари каби Адаптол® ҳам ножўя таъсирларни чақириши мумкин, улар барча пациентларда хам намоён бўлавермайди.

MedDRA (Регламентар фаолият терминологиясининг тиббий луғати) таснифи бўйича тизимлардаги ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги:

жуда тез-тез (≥1/10);

тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача);

тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача);

кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача);

жуда кам ҳолларда (<1/10 000);

намоён бўлиш тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).

Нерв тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – бош айланиши.

Қон томирлари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – артериал босимни пасайиши.

Меъда-ичак йўллари  томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – овқат ҳазм бўлишини бузилиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: юқори дозалар қабул қилингандан кейин аллергик рекциялар (терини қичишиши) юз бериши мумкин. Аллергик рекция юз берган ҳолларда дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: кам ҳолларда – тана ҳароратини пасайиши, ҳолсизлик.

Артериал босимни пасайиши ва/ёки тана ҳароратини пасайиши (тана ҳарорати 1-1,5 °С га пасайиши мумкин) дори воситасини бекор қилишга сабаб бўла олмайди. Артериал босим ва тана ҳарорати даволаш курси тугаганидан кейин нормаллашади.

Агар даволаниш вақтида йўриқномада кўрсатилмаган қандайдир ножўя таъсирлар намоён бўлса ёки эслатиб ўтилмаган қандайдир ножўя таъсирлар, айниқса кучли намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Мебикарга ва/ёки дори воситасининг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сиз қабул қилаётган барча дори воситалари, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситалар ҳақида албатта даволовчи шифокорни хабардор қилинг.

Адаптол®ни нейролептиклар, транквилизаторлар (бензодиазепинлар), ухлатувчи воситалар, антидепрессантлар ва психостимуляторлар билан бирга қўллаш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Юқори сезувчанликнинг ўткир реакциялари ҳақида алоҳида хабарлар олинган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Таъсир этувчи модда организмнинг барча тўқима ва суюқликларига яхши ўтади. Дори воситасини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш бўйича адекват назоратли клиник тадқиқотлар йўқ, шунинг учун препаратни буюриш тавсия қилинмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилятига таъсири

Адаптол® транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, чунки артериал босимни пасайишини чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дори воситаси кам заҳарли. Дозани ошириб юборилиши ҳолати тўғрисида иккита хабар олинган. Ўз жонига қасд қилишда дори воситасини 30 г дозада бир вақтда қабул қилиш ўлимга олиб келган.

Даволаш: доза ошириб юборилганида умум қабул қилинган детоксикация усуллари ва симптоматик даволаш ўтказилади.

Специфик антидот маълум эмас.

Чиқарилиш шакли

Бирламчи ўрам: 10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольга контур уяли ўрамда (блистерда).

Иккиламчи ўрам: 2, 3 ёки 4 контур ўрам (20, 30 ёки 40 капсуладан) ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.