📜 Инструкция по применению АМБРОКСОЛ – RNP
💊 Состав препарата АМБРОКСОЛ – RNP
✅ Применение препарата АМБРОКСОЛ – RNP
📅 Условия хранения АМБРОКСОЛ – RNP
⏳ Срок годности АМБРОКСОЛ – RNP

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМБРОКСОЛ-RNP

таблеткалар

 

Савдо номи:

АМБРОКСОЛ – RNP

 

Фаол модданинг ХПН

Ambroxolum

 

Препаратнинг таркиби

1 таблетка сақлайди:

таъсир этувчи модда: амброксол гидроксиди – 30 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, тальк, картошка крахмали.

Препаратнинг таърифи

Оқ рангли, иккиёқлама қабариқ ва четлари аниқ бўлган таблеткалар.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи ва АТС коди

Балғам кўчирувчи восита, R03С В06.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамик хусусиятлари

Амброксол бромгексннинг фаол метаболитидир. Сероз хужайраларнинг ва бронхларнинг шиллиқ қаватини кларк хужайралари фаоллигини рағбатлантиради. Биринчилар кўп сероз компонентни ишлаб чиқаради, улар бронхиал шиллиқни суюлтиради ва унинг ҳажмини оширади, бошқалари гидролизаларни ишлаб чиқаради, улар бронхиал шиллиқнинг мукополисахаридлар толаларини, унинг ёпишқоқлигини пасайтириб парчалайди. Липилловчи эпителитнинг фаоллигини, бронхлар ва бронхиолларнинг дренажланишини кучайтиради. Амброксол сурфактантнинг ишлаб чиқарилишини ҳам рағбатлантиради. Бироз йўталга қарши таъсирга эга. Амброксол яллиғланишга қарши таъсирга, антиоксидант хусусиятга эга, маҳаллий иммунитетни рағбатлантиради. Препарат антибиотикни бронхиал

суюқлигидаги ва ўпка тўқимасидаги концентрациясини ва таъсири давомийлигини ошириб, бронхиал тўсиқ орқали ўтишига ёрдам беради.

Фармакокинетик хусусиятлари

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Терапевтик самара ичга қабул қилинганидан кейин 30 минут ўтгач бошланади ва 8-12 соат давом этади. Амброксол ўпка тўқималарига яхши киради, ва ўпка тўқимасида плазмадагига қараганда юқорироқ концентрацияларни ҳосил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 80-90%. Жигар орқали “биринчи ўтиш” йўли билан метаболланади. Амброксол гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади, кўкрак сутида аниқланади. Асосан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида, тахминан 10% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Қийин ажралиб чиқадиган ёпишқоқ секретни ҳосил бўлиши билан кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари; сурункали обструктив бронхит, астматик бронхит, бронхоэктозиялар, трахит, гайморит, бронхил астма, операциядан кейинги ўпка асоратларини олдини олиш ва даволаш, бронхоскопияга тайёрлаш вақтида ва ўтказилган муолажадан кейин, ўпка муковисцидозида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга овқатдан кейин қўлланади.

Катталарга – 30 мг дан кунига 3 марта, катта миқдордаги сув билан (кўп миқдордаги суюқликни истеъмол қилиш, амброксолнинг терапевтик самарасини оширади). Узоқ муддат қўлланганида – 30 мг дан кунига 2 марта.

Болаларга – кунига 1,2-1,6 мг/кг дан.

Буйрак етишмовчилигида препарат камайтирилган дозаларда буюрилади.

Даволаш курсининг давомийлиги – 4-14 кун.

 

Ножўя таъсирлари

Амброксол одатда яхши ўзлаштирилади. Катта дозаларда узоқ муддат қўллаш ҳолида, жиғилдон қайнаши, абдоминал оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш; кам – тери тошмалари, эшакеми, ангионевротик шиш кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Гиперсаливация, бурундан ажралмалар, гипертермия, дизурия бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, ҳомиладорликнинг I уч ойлиги.

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: эпигастрийда дискомфорт ҳисси ёки оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: қусишни чақириш, доза ошириб юборилганидан кейинги 1-2 соатларда меъдани ювиш, сут ёки бошқа липидларни юқори миқдорда

сақловчи бошқа воситаларни қабул қилиш. Қон айланиши фаолиятини тутиб туриш.

Махсус кўрсатмалар

Буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда препарат фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади. Буйрак етишмовчилигида препарат камайтирилган дозада қўлланади. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ва лактация даврида препаратни фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ва фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланади.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири

Амброксол доксициклин, цефуроксим ва амоксициллиннинг терапевтик самарадорлигини, ўпка тўқимасида антибиотикнинг концентрациясини ошириши ҳисобига оширади. Препарат рефампициннинг ўпкада концентрациясини оширади. Амброксолни теофиллин билан мажмуаси терапевтик асосланган; препаратни юрак гликозидлари, диуретиклар, кортикостероидлар, астмага қарши воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин. Балғамнинг чиқарилишига тўсқинлик қилувчи йўталга қарши ёки унинг ёпишқоқлигини оширувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Чиқарилиш шакли, ўрами

Таблеткалар 30 мл, №10 контур уяли ўрамда.

1,2 ёки 10 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 15-25º C ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.