📜 Инструкция по применению Микразим
💊 Состав препарата Микразим
✅ Применение препарата Микразим
📅 Условия хранения Микразим
⏳ Срок годности Микразим

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МИКРАЗИМ®

MICRAZIM

 

Препаратнинг савдо номи: Микразим®

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:                                                        10000 ТБ                                25000 ТБ

Пакреатин кукунини сақловчи ичакда эрувчи   168 мг*                                  420 мг*

пеллетлар кўринишида                                           125 мг                                    312 мг

бу:

протеаза                                                                   520 ТБ                                    1300 ТБ

амилаза                                                                     7500 ТБ                                  19000 ТБ

липаза                                                                       10000 ТБ                                25000 ТБ

фаоллигига мос келади.

* – номинал липолитик фаолликка қайта ҳисоблаганда.

ичакда эрувчи пеллет таркибига кирувчи ёрдамчи моддалар: метакрил кислотаси ва этилакрилат сополимери [1:1] (30% ли дисперсия кўринишида, қўшимча сақланган полисорбат-80, натрий лаурилсульфати) – 25,3 мг/63,2 мг, триэтилцитрат – 5,1 мг/12,6 мг, 30% ли симетикон эмульсиясини қуруқ массаси (32,6%) – 0,1 мг/0,3 мг, шу жумладан: диметикон – 27,8%, чўктирилган коллоид кремний – 1,3%, муаллақ коллоид кремний – 0,9%, метилцеллюлоза – 2,5%, сорбин кислотаси – 0,1%, сув – 67,4%, тальк –
12,6 мг/31,6 мг.

Капсула қобиғининг таркиби:

корпуси: желатин – 100% гача, сув – 13-16%

қопқоғи: желатин – 100% гача, сув – 13-16%, пунц бўёвчиси (понсо 4R) – 0,6666%/0,7999%, хинолин сариқ бўёвчиси – 0,1000%/0,3166%, патентланган кўк бўёвчиси – 0,0200%/0,0053%, титан диоксиди – 1,2999%/2,9574%.

Таърифи: жигарранг қопқоқли тиниқ корпусли №2 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар (10000 ТБ доза учун) ва тўқ зарғалдоқ қопқоқли тиниқ корпусли №0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар (25000 ТБ доза учун).

Капсулаларнинг ичидагиси: цилиндрик ёки думалоқ шаклли ёки нотўғри шаклли, оч-жигаррангдан жигарранг ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли пеллетлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: овқат ҳазм қилувчи фермент восита.

АТХ коди: А09АА02.

Фармакологик хусусиятлари

Микразим® – панкреатин пеллетларини сақловчи капсулалар. Препаратнинг таркибига овқатдаги оқсил, ёғ ва углеводларни ҳазм бўлишини таъминловчи ҳайвонларнинг меъда ости безининг табиий ферментлари – протеаза, липаза ва амилаза киради.

Микразим® препарати ичга қабул қилингандан кейин капсулалар меъдада тез эрийди, натижада капсалалардан ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган панкреатин пеллетлари ажралиб чиқади. Ўлчами кичиклиги туфайли, пеллетлар овқат билан тез ва бир текис аралашади ва бир вақтда овқат луқмаси билан бирга ўникки бармоқ ичакка, сўнгра эса ингичка ичакка осон ўтади. Ичакда панкреатик ферментлар ажралиб чиқиб, фаол таъсир қила бошлайди ва овқатнинг оқсиллари, ёғлари ва углеводларини тез ва тўлиқ ҳазм бўлишига ёрдам беради.

Панкреатин пеллетларининг меъда ичидаги овқат маҳсулотлари билан тез аралашиб, бир текис тақсимланиши, химус билан бир вақтда пассажи (ҳаракатланиши), шунингдек ферментларнинг фаоллигини, уларнинг ичакдаги иши бошлангунича сақланиб қолиши (пеллетларнинг ичакда эрувчи қобиғи борлиги туфайли), препаратнинг овқат ҳазм қилиш бўйича анча юқори фаоллигини ҳамда таъсирини табиий овқат ҳазм қилиш жараёнига максимал яқинлашишини таъминлайди. Микразим® нинг ферментатив фаоллиги ичга қабул қилинганидан сўнг 30 минутдан кейин максимал намоён бўлади, бу таъсирининг тез бошланишини таъминлайди.

Протеаза, липаза ва амилаза субстратлар билан ўзаро таъсир қилганидан сўнг ичакнинг пастки қисмларида фаоллигини йўқотади ва ичакдаги моддалар билан бирга организмдан чиқарилади.

Микразим® меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди ва фақат ингичка ичак ичида таъсир қилади.

Қўлланилиши

Меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилигини ўринбосар даволаш: сурункали панкреатит, панкреатэктомия, нурланишдан кейинги ҳолат, диспепсия, муковисцидоз; метеоризм, ноинфекцион генезли диареяда қўлланади.

Овқат ҳазм бўлишини бузилиши (меъда ва ўникки бармоқ ичак резекциясидан кейинги ҳолат): меъда-ичак йўлларининг фаолияти нормал бўлган шахсларда овқатланишдаги хатоликларда, ёғли овқатни, катта миқдордаги овқатни қабул қилиш, мунтазам овқатланмаслик, овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ва чайнаш фаолиятини бузилишларида, кам ҳаракатли ҳаёт тарзида, узоқ муддатли иммобилизацияда қўлланади. Ремхельд синдроми (гастрокардиал синдроми).

Қорин бўшлиғи аъзоларининг рентгенологик текширишлари ва УТТ га тайёрлашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратнинг дозаси ёш, симптомларнинг оғирлиги ва парҳезнинг таркибига қараб, индивидуал равишда танланади. Дозани танлаш қайд қилинган Микразим® 10000 ТБ ва Микразим® 25000 ТБ дори препаратлари ёрдамида амалга оширилади.

Капсулалар ичга етарли миқдордаги ишқорий бўлмаган суюқлик (сув, мева шарбатлари) билан бирга қабул қилинади. Агар препаратнинг дозаси 1 капсуладан ортиқ бўлса, капсулаларнинг умумий миқдорини ярмини бевосита овқат қабул қилиш олдидан, бошқа ярмини эса – овқатланиш вақтида қабул қилиш керак. Агар бир марталик доза – 1 капсула бўлса, уни овқат вақтида қабул қилиш керак.

Ютиш қийин бўлганида (масалан, болалар ёки кекса одамлар), капсулани очиш ва пеллетларни, чайнашни талаб қилмайдиган овқатга (масалан, олма пюреси, йогурт) қўшиб бериш мумкин. Пеллетларни майдалаш ва чайнаш, шунингдек уларни, рН кўрсаткичи 5,5 дан юқори бўлган овқатга қўшиш, уларнинг меъда ширасининг таъсиридан ҳимоя қилувчи қобиғини емирилишига олиб келади. Пеллетларнинг овқат ёки суюқлик билан ҳар қандай аралашмаси тайёрлангандан кейин дарҳол қабул қилиниши керак.

1,5 ёшгача бўлган болалар учун рухсат берилган доза – суткада 50 000 ТБ ни; 1,5 ёшдан катта болалар учун – суткада 100 000 ТБ ни ташкил қилади.

Панкреатинни қабул қилиш давомийлиги бир неча кундан (овқат ҳазм қилинишини бузилиши) то бир неча ойлар ёки йилларгача (узоқ муддатли ўринбосар даволаш) бўлиши мумкин.

Меъда ости безининг турли хил экзокрин етишмовчилигини ўринбосар даволаш.

Доза ташқи секретор етишмовчиликнинг даражасига, пациентнинг шахсий овқат ейиш одатлари ва ёшига қараб, индивидуал равишда танланади.

Стеаторея (аҳлатдаги ёғ суткада 15 г дан ортиқ)

Ич кетишида, тана вазни камайганида ва парҳез жиддий самара бермаганида – ҳар гал овқат истеъмол қилишда 25000 ТБ дан липаза буюрилади. Зарурат бўлганида ва препарат яхши ўзлаштирилганида доза бир қабул қилишда липазанинг дозаси 30000-35000 ТБ гача оширилади. Дозани кейинги оширилиши, кўпчилик ҳолларда даволаш натижаларини яхшиламайди ва ташхисни қайта кўриб чиқишни, рационда ёғ миқдорини камайтиришни ва/ёки қўшимча протон насоси ингибиторлари – препаратларини буюришни талаб қилади.

Ич кетишлари ва тана вазнини камайиши билан кечмайдиган кучсиз намоён бўлган стеатореяда бир қабул қилиш учун липаза 10000 дан 25000 ТБ гача дозада буюрилади.

Муковисцидоз.

4 ёшдан кичик болалар учун бошланғич ҳисобланган дозаси, ҳар бир овқатлантиришда тана вазнининг ҳар килограммига 1000 ТБ дозадаги липазани, 4 ёшдан катта болалар учун ҳар бир овқат қабул қилишда ҳар килограммга 500 ТБ липазани ташкил қилади. Доза касалликнинг оғирлиги, стеатореянинг яққоллиги ва нутритив статусга қараб, индивидуал равишда танланади. Кўпчилик пациентлар учун самарани бир маромда сақлаб турувчи доза суткада тана вазнининг ҳар килограмига 10000 ТБ дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Препаратнинг катта дозалари ишлатилганида кам ҳолларда диарея, кўнгил айниши, қабзиятлар, эпигастрал соҳада дискомфорт кузатилади. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида гиперурикозурия, гиперурикемия ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Панкреатинни ёки препаратнинг айрим компонентларини индивидуал ўзлаштираолмаслик. Ўткир панкреатитда, сурункали панкреатитни зўрайишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Панкреатин темир препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, темирни сўрилиши пасайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Панкреатиннинг анча катта дозалари билан узоқ вақт даволанаётган болалар ва катталар мунтазам мутахассис кузатувида бўлишлари керак.

Фермент билан даволашнинг самарасизлигини асосий сабаблари: ферментларни ўн икки бармоқ ичакда, унинг ичидагиси билан оксидланиши натижасида фаолсизланиши; ингичка ичакнинг ёндош касалликлари (гижжа инвазиялари, дисбактериоз); пациентлар томонидан тавсия қилинган даволаш тартибини бажармаслик; ўз фаоллигини йўқотган ферментларни ишлатиш ҳисобланади.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши

Панкреатинни ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатишнинг потенциал хавфлари тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас, шунинг учун препаратни ҳомиладор ва эмизикли оналарга фақат, агар даволашдан кутилаётган самара юз бериши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриш керак.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар

Алоҳида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: сийдик кислотасининг миқдорини сийдикда (гиперурикурия) ва қонда (гиперурикемия) ошиши. Болаларда – қабзиятлар.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 10000 ТБ ва 25000 ТБ.

10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюминий фольгали контур уяли ўрамларда.

1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз..

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.