📜 Инструкция по применению МЕТРОГИЛ ДЕНТА
💊 Состав препарата МЕТРОГИЛ ДЕНТА
✅ Применение препарата МЕТРОГИЛ ДЕНТА
📅 Условия хранения МЕТРОГИЛ ДЕНТА
⏳ Срок годности МЕТРОГИЛ ДЕНТА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕТРОГИЛ ДЕНТА®

METROGYL DENTAÒ

 

Препаратнинг савдо номи: МЕТРОГИЛ ДЕНТА®

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): метронидазол + хлоргексидин

Дори шакли: стоматологик гель

Таркиби:

1 грамм гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

метронидазол бензоати                                                                    16,0 мг

(бу 10,0 мг метронидазолга эквивалент)

хлоргексидин диглюконатининг 20% ли эритмаси                       2,5 мг

(бу 0,5 мг хлоргексидин диглюконатига эквивалент)

ёрдамчи моддалар: 50,0 мг пропиленгликоль, 15,0 мг карбомер-980, 0,5 мг динатрий эдедати, 1,0 мг натрий сахаринати, 5,0 мг левоментол, 4,0 мг натрий гидроксиди, сув етарли миқдорда.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли товланувчи юмшоқ гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши восита

АТХ коди: A01AB11.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг самарадорлиги унинг таркибидаги икки антибактериал компонентларнинг мавжудлиги билан боғлиқ:

а) метронидазол парадонт касалликларини чақирувчи анаэроб бактериялар Porphyromonas gingivalis, Provotella intermedia, Fusobacterium fusiformis, Wolinella recta, Eikenella corrodenas, Borrelia vincenti, Bacteroides melaninogenicus, Selenomonas spp. га қарши антибактериал таъсирга эга

б) хлоргексидин – антисептик ва микробларга қарши восита, граммусбат ва грамманфий аэроб ва анаэроб бактерияларга нисбатан самарали (Treponema spp., Neisseria gonorrhoeae, Trichomonas spp., Chlamydia spp., Ureaplasma spp., Bacteroides fragilis). Препаратга Pseudomonas spp., Proteus spp. нинг айрим штаммлари кучсиз сезувчан, шунингдек, бактерияларнинг кислотага чидамли шакллари, бактерияларнинг споралари ҳам чидамли. Лактобациллаларнинг функционал фаоллигини бузмайди.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида МЕТРОГИЛ ДЕНТА® деярли сўрилмайди.

 

Қўлланилиши

Парадонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланади:

– ўткир ва сурункали гингивит;

-ўткир ярали-некротик Венсан гингивити;

– ўткир ва сурункали пародонтит;

– ўсмирлар пародонтити;

– гингивит билан асоратланган пародонтоз;

– афтоз стоматит;

– хейлит;

– протезлардан фойдалангандаги оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши;

– постэкстракцион альвеолит (тишлар олиб ташланганидан кейинги лункани яллиғланиши);

– периодонтит, периодонтал абсцесс (мажмуавий даволаш таркибида).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий, фақат стоматологияда қўллаш учун.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда милклар яллиғланганида (гингивит) МЕТРОГИЛ ДЕНТА® кунига 2 марта бармоқ ёки пахта таёқча ёрдамида юпқа қават қилиб, милк соҳасига қўйилади. Гель қўйилганидан кейин 30 минут давомида ичиш ва овқат қабул қилишдан сақланиш керак. Гелни ювиб ташлаш тавсия қилинмайди.

Пародонтитда тиш тошлари олиб ташланганидан кейин, пародонтал чўнтакларга МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гели билан ишлов берилади ва милк соҳасига гелнинг аппликацияси ўтказилади. Экспозиция вақти – 30 минут. Муолажалар сони касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Кейинчалик гелнинг аппликациясини бемор мустақил ўтказиши мумкин: МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гели милклар соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади.

Афтоз стоматитда МЕТРОГИЛ ДЕНТА® оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланган соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади.

Сурункали гингивит ва пародонтитнинг зўрайишларини олдини олиш учун МЕТРОГИЛ ДЕНТА® милклар соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади. Профилактик даволаш курслари йилига 2-3 марта ўтказилади.

Постэкстракцион альвеолитни олдини олиш учун, тиш олиб ташланганидан кейин лункага МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гели билан ишлов берилади, сўнгра гель кунига 2-3 марта 7-10 кун давомида қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гели маҳаллий қўлланганида аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми), шунингдек бош оғриғи кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Метронидазол, хлоргексидин, шунингдек, нитроимидазолнинг ҳосилаларини шахсий ўзлаштираолмаслик. Препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай компонентларни ўзлаштираолмаслик. 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тавсия қилинган дозаларда маҳаллий қўлланганида МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гелини бошқа дори воситалари билан тизимли ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гелини қўллаш тишларни гигиеник тозалаш ўрнини босмайди, шунинг учун препарат билан даволаш курси вақтида тишларни тозалаш давом эттирилиши керак. Агар дори воситаси яроқсиз ҳолга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва аҳлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради!

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликнинг I уч ойлигида буюриш тавсия қилинмайди. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Гелнинг катта миқдорини тасодифан ёки атайин ютиб юбориш, асосан метронидазол билан боғлиқ бўлган ножўя самараларини кучайишига сабаб бўлиши мумкин (хлоргексидин меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди). Кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, оғирроқ ҳолларда – парестезиялар ва тиришишлар кузатилиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, зарурати бўлганида симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

Стоматологик гель.

5 г, 10 г ёки 20 г дан гель пластик ламинация қилинган тубада, унинг бўйни ламинация қилинган полиэтилен ва полипропилен буралувчи қопқоқчали алюмин фольга билан муҳрланган. Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

5 г, 10 г ёки 20 г дан гель пластик ламинация қилинган тубада, унинг бўйни ламинация қилинган полиэтилен ва полипропилен буралувчи, фольгани тешиш учун учлиги бўлган қопқоқчали алюмин фольга билан муҳрланган. Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.