📜 Инструкция по применению Ниспазм
💊 Состав препарата Ниспазм
✅ Применение препарата Ниспазм
📅 Условия хранения Ниспазм
⏳ Срок годности Ниспазм

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИСПАЗМ®

NISPAZMUM

 

Препаратнинг савдо номи: Ниспазм®

Таъсир этувчи модда (ХПН): дротаверин гидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: дротаверин гидрохлориди – 40 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, лактоза, тозаланган тальк, магний стеарати, повидон.

Таърифи: оч-сариқ рангдан сариқ ранглигача бўлган, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, ҳидсиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Спазмолитик восита.

АТХ коди: A03AD02

 

Фармакологик хусусиятлари

Миотроп спазмолитик. Кимёвий тузилиши ва фармакологик хусусиятлари бўйича папаверинга яқин, аммо кучлироқ ва давомийроқ таъсирга эга. Силлиқ мушак ҳужайраларига кальций ионларининг келиб тушишини камайтиради (фосфодиэстеразани ингибиция қилади, ҳужайра ичида цАМФнинг тўпланишига олиб келади). Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларининг тонусини ва ичак перисталтикасини пасайтиради ва қон томирларини кенгайтиради. Вегататив ва марказий нерв тизимига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Препарат перорал қўлланганида меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Катта бўлмаган концентрацияларда плазма альбуминлари, a- ва b- глобулинлари билан боғланади. Перорал қўлланганида қон зардобидаги максимал концентрацияси 45-60 минутда қайд қилинади. Препаратнинг метаболизми жигарда кечади. Биологик ярим парчаланиш даври – 16-22 соатни ташкил қилади. 72 соат ичида амалда организмдан чиқарилади, тахминан 50% – сийдик билан, 30% – аҳлат билан. Асосан метаболитлари кўринишида чиқарилади, сийдикда ўзгармаган ҳолда аниқланмайди. Йўлдош орқали ўтади.

 

Қўлланилиши

Билиар тизим касалликларида силлиқ мушакларини спазми (холецистолитиаз, холангиолитиаз, холецистит, перихолецистит, холангит, папиллит). Сийдик чиқариш тизимининг силлиқ мушакларини спазми (нефролитиаз, уретролитиаз, пиелит, цистит, сийдик пуфаги тенезмлари). Ёрдамчи восита сифатида: овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушкларини спазмида (меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яраси, гастрит, энтерит, колит, кардиал сфинктер спазми ва пилороспазм, метеоризм билан кечувчи, йўғон ичакнинг таъсирланиш синдроми); зўриқишдаги бош оғриғи; гинекологик касалликларда (дисменорея) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катталарга 40-80 мг дан (40 мг дан 1-2 таблетка) кунига 3 марта буюрилади.

6 ёшгача бўлган болаларга 10-20 мг бир марталик дозада буюрилади, максимал суткалик доза – 120 мг; 6 дан 12 ёшгача –20 мг, максимал суткалик доза – 200 мг ни ташкил қилади. Буюришлар сони – суткада 1-2 марта.

Қўллаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қабзият;

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик;

Юрак қон томир тизими томонидан: юракни тез уриши, артериал гипотензия, аритмия, қизиб кетиш ҳисси;

Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, бурун шиллиқ қаватини шиши.

Аллергик дерматоз, кучли терлаш, Квинке шиши жуда кам кузатилади.

Қандай бўлмасин ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дротаверинга ёки препаратнинг қандай бўлмасин бошқа компонентига юқори сезувчанлик. Жигар, буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари ва юрак етишмовчилиги, II–III даражали атриовентрикуляр блокада, артериал гипотензия, глаукома, лактоза танқислиги, галактоземия ёки глюкоза–галактозани кам сўрилиш синдроми. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дротаверин гидрохлоридини морфин билан бир вақтда қабул қилиш охиргисининг спазмоген фаоллигини пасайтиради, леводопа билан – унинг антипаркинсоник таъсирини камайтиради, ригидлик, треморни кучайтиради. Препарат спазмолитикларнинг (шу жумладан м–холиноблокаторларнинг) самарасини кучайтиради; трициклик антидепрессантлар, хинидин, новокаинамид томонидан чақирилган артериал гипотензияни кучайтиради. Фенобарбитал билан бир вақтда қабул қилиш, дротавериннинг спазмолитик таъсирини кучайтиради.

Препаратни бошқа дори воситалари билан қўллаш зарурати бўлганда, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни хомиладорлик ва лактация даврида, шунингдек коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, АБ паст бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратнинг бевосита силлиқ мушакларга таъсир қилиши туфайли, у холиноблокаторлар гуруҳи дори воситаларини қўллаш мумкин бўлмаган холатларида спазмолитик воситасида сифатида ишлатилиши мумкин (глаукома, простата безининг гипертрофияси ва бошқ).

Ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолатларда препаратни бекор қилиш лозим.

Агар препарат қўлланганидан сўнг беморларда бош айланиши кузатилса, улар автомобилни бошқариш ва юқори диққатни талаб қилувчи ишларни бажариш каби потенциал хавфли машғулотлардан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирлари кучаяди, атриовентрикуляр блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи юз бериши мумкин.

Даволаш: қусишни чақириш ва меъдани ювиш. Сурги воситаларни қўллаш. Пациент  шифокор кузатуви остида бўлиши керак. Даволаш – симптоматик.

 

 

Чиқарилиш шакли

10 та таблеткадан ПВХ/алюмин фольга контур уяли ўрамда.

Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.