📜 Инструкция по применению Семакс
💊 Состав препарата Семакс
✅ Применение препарата Семакс
📅 Условия хранения Семакс
⏳ Срок годности Семакс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕМАКС

SEMAX

 

Препаратнинг савдо номи: Семакс

Таъсир этувчи модда (ХПН): метионил-глутамил-гистидил-фенилаланил-пролил-глицил-пролин

Дори шакли: 1% ли назал томчилар

Таркиби:

фаол модда: семакс 100% моддага қайта ҳисобланганида – 10 г;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Нипагин) – 1 г,  тозаланган сув – 1 л гача.

Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита.

АТХ коди: N06BX

Фармакологик хусусиятлари

Семакс 1% ли назал томчилар – оригинал пептид препарат бўлиб, гормонал фаоллигини тўлиқ йўқотган адренокортикотроп гормон (АКТГ4-10) (метионил-глутамил-гистидил-фенилаланил-пролил-глицил-пролин) фрагментининг аналоги ҳисобланади. Барча аминокислоталар L-шаклда бўлади.

Фармакодинамикаси

Семакс марказий нерв тизими (МНТ) га оригинал нейроспецифик таъсир механизмига эга. Семакс кортикотропиннинг синтетик аналоги бўлиб, ноотроп ҳусусиятларга эга ва гормонал фаоллигини бутунлай йўқотган. Препарат хотира, таълим олиш, диққат каби бош миянинг билиш ва когнитив жараёнларини яхшилайди. Ақлий иш қобилиятини оширади; гипоксия, наркоз ва бошқа шикастлайдиган таъсирларга бош миянинг ҳужайраларини мослашишини яхшилайди. Препарат бир марта ва узоқ вақт юборилганида деярли заҳарли эмас. Аллергик, эмбриотоксик, тератоген ва мутаген ҳусусиятларни намоён қилмайди. Маҳаллий қитиқловчи таъсирга эга эмас.

Фармакокинетикаси

Бурун бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали сўрилади, бунда фаол моддага ҳисобланганида 60-70% гача қисми ўзлаштирилади. Семакс аъзолар ва тўқималарга тез тақсимланади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Қонга тушганида Семакс етарлича тез биотрансформацияга учрайди ва организмдан сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ўртача ва оғир даражадаги ишемик инсультнинг ўткир даврида комплекс терапия таркибида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Семакс, пластмасса тиқин-пипетка билан беркитилган флаконда ёрдамида интраназал қўлланилади.

Кесиш

чизиғи

   

 

Пипетканинг учи 1-расмда кўрсатилган жойидан эҳтиёткорлик билан кесилади.

 

 

Қалпоқчаси пипеткани зич беркитиши керак – 2-расм.

Флаконни пастга қаратиб, бармоқ билан унинг тубини енгил тақиллатинг, шунда суюқлик пипетканинг бутун бўшлиғини тўлдириши учун бироз кутинг – 3-расм.
Қалпоқчани ечинг, пипетканинг кенг қисмини енгил сиқинг ва керакли миқдордаги препаратни бурун йўлига (шиллиқ пардага) томизинг – 4-расм.

Препаратни 2-расмда кўрсатилганидек қалпоқчаси зич беркитилган ҳолда сақлаш керак.

Бир томчи препаратнинг ҳажми 0,05 мл (50 мкл) га тенг. Стандарт эритманинг бир томчисида 500 мкг фаол модда сақлайди.

Ўртача оғирликдаги инсультда ҳар бир бурун йўлига бир томизишда 2-3 томчидан томизилади, бу 2000 мкг (4 томчи ёки 0,2 мл) – 3000 мкг (6 томчи ёки 0,3 мл) ни ташкил қилади. Препарат томизишлар ўртасида 3-4 соатлик оралиқ билан кунига 3-4 марта томизилади. Суткалик доза 6000 мкг (12 томчи ёки 0,6 мл) – 12000 мкг (24 томчи ёки 1,2 мл) ни ташкил этади.

Оғир инсультда ҳар бир бурун йўлига бир томизишда 3-4 томчидан томизилади, бу 3000 мкг (6 томчи ёки 0,3 мл) – 4000 мкг (8 томчи ёки 0,4 мл) ни ташкил этади. Препарат томизишлар ўртасида 2,5-3 соатлик оралиқ билан кунига 4-5 мартадан томизилади. Суткалик доза 12000 мкг (24 томчи ёки 1,2 мл) – 20000 мкг (40 томчи ёки 2,0 мл) ни ташкил қилади.

Препарат 10 кун давомида ҳар куни томизилади.

 

Ножўя таъсирлари

Узоқ муддат қўлланганида буруннинг шиллиқ қавати бироз таъсирланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Пепаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Ўткир руҳий бузилишлар, хавотирлик бузилишлари, 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва лактация даврида, анамнезида тиришишлар бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фармацевтик таъсири. Препаратни кимёвий тузилишидан келиб чиққан ҳолда кимёвий жиҳатдан номутаносиб комбинацияларни қўллаш мумкин эмас: препарат тез парчаланади ва меъда-ичак йўлларига тушмайди.

Фармакокинетик таъсири. Препаратни кимёвий тузилиши (гептапептид – адренокортикотроп гормонини синтетик аналоги бўлиб, гормонал фаоллигини бутунлай йўқотган), тез сўрилиши ва қонга тушиш тезлиги, шунингдек интраназал юбориш усулини ҳисобга олиб, бошқа препаратлар Семакснинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилмайди деб тахмин қилинади.

Семаксни (интраназал) юбориш усулини ҳисобга олиб, маҳаллий қон-томирларни торайтирувчи таъсирга эга бўлган интраназал юбориладиган воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтга қадар, препаратнинг ҳатто бир марталик дозаси аҳамиятли даражада оширилганда ҳам препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳолларини аниқлаш имкони бўлмаган.

Чиқарилиш шакли

3 мл дан пластмасса пробка-пипетка билан беркитилган флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига қадоқланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +10°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлашига йўл қўйилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.