📜 Инструкция по применению Интеллан капсулалар
💊 Состав препарата Интеллан капсулалар
✅ Применение препарата Интеллан капсулалар
📅 Условия хранения Интеллан капсулалар
⏳ Срок годности Интеллан капсулалар

Қўллаш бўйича йўриқнома

ИНТЕЛЛАН

INTELLAN

Қайд этиш рақами: Б-250-95 №00510

Препаратнинг савдо номи: Интеллан

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидаги экстрактларни сақлайди: Гингко билоба экстракти (икки бўлакли) – 50 мг, Осиё центелласи – 500 мг, Херпестис монниера – 125 мг, Экма кориандр – 200 мг, Бигизсимон амомума – 200 мг, Доривор эмблика – 400 мг.

Таърифи: гигроскопик жигарранг кукун ёки оқ доғлари бўлган гигроскопик жигарранг кукун сақловчи кулранг №0 капсулалар, корпуси ва қопқоқчасига “INTELLAN” ёзуви туширилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп.

АТХ коди: N06BX.

Фармакологик хусусиятлари

Интеллан – бу мия фаолиятини рағбатлантирувчилари орасидаги танлов препарати. У бир нечта фармакологик фаол ўтларни сақлайди, улар зарур бўлган табиий аминокислоталар, микроэлементлар ва биологик фаол алколоидлар ва гликозидлар билан таъминлайди. Глютамин ва аспарагин кислоталари ва биологик фаол алколоидлар ва гликозидлар ёрдамида Интеллан трансмиссияни нейрогормонал модификатори каби таъсир қилади ва бош мия пўстлоғини модда алмашинувига рағбатлантирувчи самарага эга, шундай қилиб мия фаоллигини ва хотирани ривожланишини рағбатлантиради. У шунингдек нерв хужайраларини озуқа билан таъминланишини ва модда алмашинувини заҳарли чиқиндиларини (аммиак) йўқотилишини яхшилайди, шундай қилиб мия структуралари фаоллигини оптимизациясини таъминлайди. У бош мияда қон айланишини яхшилайди, бу чарчоқлик ҳиссини камайиши билан намоён бўлади. Юмшоқ нейростимулловчи самараси безовталикни камайишига ёрдам беради ва ўткир ости депрессив ҳолатларни даволашда ёрдам беради.

Интелланнинг бирламчи терапевтик хусусияти – мия структураларида, оёқларда, барча артерияларда, веналарда, ҳатто энг кичик капиллярларда ҳам қон айланишини яхшилашдир. Бош мияда қон айланишини пасайиши хотирага, диққатга, интеллектуал имкониятга, кўришга, мувозонат туйғусига нохуш таъсир кўрсатиши мумкин. У шунингдек, бош оғриғи, депрессия, безовталик каби симптомларга олиб келиши мумкин. Оғир ҳолларда ишемик инсульт ривожланиши мумкин. Интеллан бундай ҳолатларни олдини олиш учун ва мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Интеллан таркибдаги микроэлементлар (темир, рух ва бошқалар) ҳаётий зарур молекулаларни таркибий қисми бўлиб хизмат қилади ва организмдаги кўпчилик муҳим биосинтетик реакцияларни зарур омиллари сифатида  таъсир қилади.

Қўлланилиши

  • Хотирани пасайиши ва эслаб қолишни сусайиши
  • Нерв-рухий стресс ҳолатлар, зўриқиш ва чарчоқлик
  • Концентрацияни етишмовчилиги ва дезориентация
  • Болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишини кечикиши
  • Функционал ақлий етишмовчилиги
  • Бош айланиши, онгни чалкашиши
  • Нейронал модда алмашинуви ва капилляр қон айланишини бузилиши
  • Ўртача оғирликдаги безовталик ва депрессия.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: Бир капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин.

Ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

Ножўя таъсирлари

Жиддий эмас. Интеллан кечасига қабул қилинганида кам ҳолларда уйқуни бузилиши мумкин. Дорини камида уйқудан уч соат олдин қабул қилиш тавсия қилинади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аллергик касалликлар.

Препарат компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълум эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Маълум эмас, эҳтимоли кам.

 

Чиқарилиш шакли

20 ва 60 капсуладан ўрамда.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.