📜 Инструкция по применению Риномакс Кидс
💊 Состав препарата Риномакс Кидс
✅ Применение препарата Риномакс Кидс
📅 Условия хранения Риномакс Кидс
⏳ Срок годности Риномакс Кидс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНОМАКС КИДС

RINOMAX KIDS

Препаратнинг савдо номи: Риномакс Кидс

Таъсир этувчи модда (ХПН): Парацетамол, хлорфенирамин малеат, аскорбин кислотаси.

Дори шакли: Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Фаол моддалар: парацетамол – 0,16 г, хлорфенирамин малеат – 0,001 г, аскорбин кислотаси – 0,05 г.

Ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий цитрати, қанд, наъматакни эрувчан қуруқ экстрати.

Таърифи: Оч-жигаррангдан тўқ–жигарранг ранггача бўлган ўзига хос ҳидли донадор кукун. Кукунни 150 мл илиқ сувда эритилганда жигарранг рангли эритма ҳосил бўлади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик хусусиятлари

Таркибида С витаминни сақлаган, наъматак ҳидли мажмуавий препарат.

Парацетамол: анальгетик-антипиретик бўлиб, кўпроқ марказий нерв тизимидаги простагландинлар синтезини тормозлаши ва камроқ даражада оғриқ импульслари ҳосил бўлишини блоклаши орқали таъсир кўрсатади. Периферик таъсири хам простагландинлар синтезини тормозланиши, оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатлантиришга сезувчанлигига маъсул бўлган моддалар синтезини ва таъсирини камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Хлорфенирамин малеати: Н1-гистамин рецепторлари антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистаминнинг таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) олдини олади, аммо улар ривожланган бўлса, унинг самарасини йўқотмайди. Препаратнинг таркибида у қўшимча буруннинг битишини, тумовни ва акса уришни камайишини таъминлайди.

Препарат умуман олганда антигистамин, оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи ва шишга қарши таъсир кўрсатади.

Аскорбин кислотаси кўпчилик оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида фаол иштирок этади, организмга носпецифик умумий рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Организмнинг мослашиш қобилиятини ва унинг инфекцияларга қаршилигини оширади; регенерация жараёнларига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Парацетамол: сўрилиши – ичга қабул қилингач, ичакнинг юқори қисмида тўлиқ ва тез сўрилади, углевод миқдори юқори бўлган овқат қабул қилинганида эса – секин. Одатдаги оғриқни қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Тахминан 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Қондаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соат, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганида, чақалоқларда ва қарияларда узайиши мумкин. Организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Хлорфенирамин малеати: сўрилиши – ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, ҳамда буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври 14-25 соат. Организмдан буйрак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

2 ёш ва ундан катта болаларда грипп ва яллиғланиш касалликларининг симптомларини енгиллаштириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Пакет ичидагисини ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, қабул қилишдан олдин 150 мл илиқ сув билан эритиб қабул қилинади. Бир марталик доза 2­5 ёш болалар учун 1 пакетчани, 6­12 ёш болалар учун 2 пакетчани ташкил қилади. Зарурати бўлганида ҳар 4­6 соатда такроран қабул қилиш мумкин, лекин суткада 3 дозадан ошмаслиги керак. Даволашнинг умумий давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак. Препаратни кейинчалик фақат шифокор маслаҳатидан сўнг қўллаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Мойил шахсларда уйқучанлик, реакциянинг секинлашиши, қорин соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қон яратилишининг бузилиши, аллергик реакциялар камдан­кам юзага келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари. Икки ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Риномакс Кидс препаратини барбитуратлар, дифенин, тиришишга қарши воситалар, рифампицин, бутадион билан бир вақтда қўллашда гепатотоксик таъсир ривожланиш хавфи ошади.

Левомицетин (хлорамфенекол) билан бир вақтда қабул қилишда левомицетиннинг токсиклиги ошиши мумкин.

Варфарин ва бошқа кумарин ҳосилаларининг антикоагулянт самараси парацетамолни узоқ вақт мунтазам қабул қилинганда кучайиши мумкин, бу қон кетиш хавфини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

2 ёшгача бўлган болаларга Риномакс Кидс препаратини фақат шифокор кўрсатмаси бўйича бериш мумкин.

Қонда сийдик кислотаси ва қанд миқдорини аниқлаш учун текширишлар ўтказилганда шифокорга Риномакс Кидс препаратини қабул қилинаётганлиги ҳақида хабар беринг.

Препаратни 7 кундан ортиқ вақт мобайнида қабул қилганда периферик қон кўрсаткичларини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш тавсия этилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Парацетамол билан ўткир заҳарланиш белгилари бўлиб кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, терлаш, тери қопламаларини оқариши ҳисобланади. 1-2 суткадан кейин жигар шикастланишининг белгилари (жигар сохасида оғриқлар, жигар ферментлари фаоллигини ошиши) аниқланади. Оғир холларда жигар етишмовчилиги, энцефалопатия ва кома ҳолати ривожланади.

Узоқ вақт давомида тавсия қилинган дозадан юқори дозада қабул қилинса, гепатотоксик ва нефротоксик таъсирлар кузатилиши мумкин (буйрак санчиғи, носпецифик бактериурия, интерстициал нефрит, папилляр некроз).

Даволаш: Препарат қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Меъдани ювиш ва энтеросорбентларни (фаоллаштирилган кўмир, полифепан) қабул қилиш. Парацетамол билан заҳарланишда специфик антидот бўлиб ацетилцистеин ҳисобланади.

Тасодифан дозани ошириб юборилган ҳолларда, гарчи бола ўзини яхши ҳис қилса ҳам, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим.

Чиқарилиш шакли

10 г дан кукун пакетчаларда жойланган. 5, 10, 25 ёки 50 пакетчалар мос равишдаги йўриқномалар билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.