ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИНДОФТАЛЬМИК
INDOPHTHALMIC
Препаратнинг савдо номи: ИНДОФТАЛЬМИК
Таъсир этувчи модда (ХПН): индометацин
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1 мг индометацин;
ёрдамчи моддалар: аргинин, гидроксипропилбетадекс, тиомерсал, 1М хлорид кислотаси эритмаси, тозаланган сув.
Таърифи: оч сариқ ёки оч сариқ яшил тусли тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: офтальмологияда қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препаратлар
АТX коди: S01B C01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Индометацин – ИНДОФТАЛЬМИК препаратини таъсир этувчи моддаси ностероид яллиғланишга қарши препаратдир ва яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи таъсирга эга.
Оғриқ ва яллиғланиш патогенезида асосий роль ўйнайдиган, простагландинлар синтезини ингибиция қилиши препаратнинг асосий таъсир механизми хисобланади.
Фармакокинетикаси
Кўз олди камерасига препаратни ўтиши хақида тасдиқланган маълумотлар бор. Бир марталик препаратнинг фаол моддасини инстилляцияси бир неча соат давомида олди камераси намлигида аниқланади.
ИНДОФТАЛЬМИК препарати махаллий қўлланганда тизимли сўрилиши паст хисобланади.
Қўлланилиши
- кўз олмасини жарроҳлик аралашувларидан кейинги яллиғланиш жараёнларини олдини олиш ва даволаш;
- катаракта бўйича операция вақтида миозни ингибиция қилиш;
- катаракта бўйича операциядан кейин кистозли макула шишини олдини олиш;
- операциядан кейин биринчи бир неча кунлар давомида фоторефрактив кератэктомиядан кейин кўздаги оғриқни даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
ИНДОФТАЛЬМИК конъюнктивага томизилади.
- Кўз олмасини жарроҳлик аралашувларидан кейинги яллиғланиш жараёнларини олдини олиш ва даволашда; ИНДОФТАЛЬМИК препарати кунига 4 томчидан 2-3 ҳафта давомида қўлланилади. Даволаш курси жарроҳлик аралашувига қадар 24 соат олдин буюрилади.
- Интраоперацион миозни ингибиция қилиш учун препаратни бир кун олдин 4 томчи жаррохлик аралашувига қадар ва 5 томчи жарроҳлик аралашувини якунидан бошлаб 3 соатдан кейин томизилади.
- Катаракта туфайли макулани кистоз шишини олдини олишда препаратни кунига 4 томчидан 12 ҳафта давомида томизилади;
- Фоторефрактив кератэктомиядан кейин кўз оғриғини даволашда препаратни кунига 4 марта 1 томчидан аралашувдан кейинги биринчи кунлари давомида томизилади.
Ножўя таъсирлари
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача): конъюнктивит, юзаки нуқтали кератит.
Баъзида (≥1/1,000 дан <1/100 гача): кўзларни таъсирланиши, қичишиш, кўз гиперемияси, томизилгандан кейин кўришни ноаниқлиги.
Умумий бузилишлар ва махаллий қўллаш бузилишлари
Кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1,000 гача): ёруғликка сезувчанлик.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- ИНДОФТАЛЬМИК препаратининг фаол моддасига ёки препаратнинг ушбу дори шакли таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларига шахсий юқори сезувчанлик («ТАРКИБИ» бўлимига қаранг);
- ҳомиладорлик – учинчи уч ойлиги;
- ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан чақирилган олдинги астма хуружлари, эшакеми ёки ринитда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Зарурат бўлганида бошқа кўз томчилари билан бир вақтда қўллаш мумкин, бунда аппликациялар орасидаги танаффус кейинги доза фаол моддаларини ювилишини бартараф қилиш учун 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.
Махсус кўрсатмалар
- юқори сезувчанлик пайдо бўлганда ИНДОФТАЛЬМИК препарати билан даволашни тўхтатиб туриш керак;
- кўзларни зарарланиши хавфи пайдо бўлганда мувофиқ даволаш усули буюрилади;
- ностероид яллиғланишга қарши воситалар кўз шох пардасини битишини секинлаштириши ва асосан бунга маълум мойиллиги бўлган пациентларда операция вақтида кўз тўқималарига қон қуйилишини ошириши мумкин;
- ИНДОФТАЛЬМИК препарати билан даволаниш вақтида контакт линзалар тақиш тавсия этилмайди.
- Флакон учини кўзга текизманг.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Хозирги вақтда ҳомиладор аёлларда препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ушбу дори шаклини хавфсизлигини тасдиқлайдиган аниқ назорат қиладиган текширувлар йўқ. Аммо, агар она учун кутиладиган фойда ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлса препаратни ҳомиладорликнинг биринчи 5 ойида қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг 6 ойидан бошлаб препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки бу қон томирлар тизими ва ҳомила буйраги фаолиятини бузилишларига олиб келиши мумкин.
Препарат кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш ёки эмизиш даврида уни тўхтатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
ИНДОФТАЛЬМИК ни болаларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Аппликациядан кейин кўриш аниқлиги вақтинча йўқолган пациентларга машина хайдаш ёки мураккаб техника билан ишлаш, препарат томизилгандан кейин дархол кўриш аниқлигини талаб қилувчи ускуналар ёки хар қандай бошқа мураккаб жихозлар билан ишлаш тавсия этилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тасодифан ичга қабул қилиши кутилмаган ножўя таъсирларни ривожланиш хавфини туғдирмайди.
Чиқарилиш шакли
Кўз томчилари.
5 мл дан препарат ҳимоя халқали полимер қопқоқ билан ёпилган, 5 мл сиғимли, полимер флакон-томчилагичда. Бир флакондан – томчилагич қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
1,5 йил.
Флакон очилгандан кейин препаратни 4 ҳафта давомида қўллаш мумкин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.