ҚЎЛЛАШ ЙЎРИҚНОМАСИ
ИНТЕЛЛАН
INTELLAN
Қайд этиш рақами: Б-250-95 №31204
Препаратнинг савдо номи: Интеллан
Чиқарилиш шакли: сироп
Таркиби:
Ҳар 10 мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди: икки бўлакли Гингко экстракти –
50 мг, Осиё центелласи – 500 мг, Херпестис монниера – 50 мг, Экма Кориандр – 150 мг, Бигизсимон Амомума – 150 мг, Доривор Эмблика – 200 мг;
Ёрдамчи моддалар: қанд, сувсиз лимон кислотаси, глицерин, метилпарабен, пропилпарабен, пропиленгликоль, ширин апельсин эссенцияси, тутти-фрутти эссенцияси, тозаланган (ионсизлантирилган) сув.
Таърифи: тўқ-жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли, бироз ширин-нордон таъмли ва аччиқроқ таъмли, сиропсимон суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп
Фармакологик хусусиятлари
Интеллан – бу мия фаоллигини рағбатлантирувчилари орасидаги танлов препарати. У бир нечта фармакологик фаол ўтларни сақлайди, улар зарур бўлган табиий аминокислоталар, микроэлементлар ва биологик фаол алкалоидлар ва гликозидлар билан таъминлайди.
Глютамин ва аспарагин кислоталари ва биологик фаол алкалоидлар ва гликозидлар ёрдамида Интеллан трансмиссияни нейрогормонал модификатори каби таъсир қилади ва бош мия пўстлоғини модда алмашинувига рағбатлантирувчи самарага эга, шундай қилиб мия фаоллигини ва хотирани ривожланишини рағбатлантиради. У шунингдек, нерв хужайраларини озуқа билан таъминланишини ва модда алмашинувини заҳарли чиқиндиларини (аммиак) йўқотилишини яхшилайди, шундай қилиб мия структуралари фаоллигини оптимизациясини таъминлайди. У бош мияда қон айланишини яхшилайди, бу чарчоқлик ҳиссини камайиши билан намоён бўлади. Юмшоқ нейростимулловчи самараси безовталикни камайишига ёрдам беради ва ўткир ости депрессив ҳолатларни даволашда ёрдам беради.
Интелланни бирламчи терапевтик хусусияти – мия структураларида, оёқларда, барча артерияларда, веналарда, ҳатто энг кичик капиллярларда қон айланишини яхшилаш. Бош мияда қон айланишини пасайиши хотирага, диққатга, интеллектуал имкониятга, кўришга, мувозонат туйғусига нохуш таъсир кўрсатиши мумкин. У шунингдек, бош оғриғи, депрессия, безовталик каби симптомларга олиб келиши мумкин. Оғир ҳолларда ишемик инсульт ривожланиши мумкин. Интеллан бундай ҳолатларни олдини олиш учун ва мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
Интеллан таркибидаги микроэлементлар ҳаётий зарур молекулаларни таркибий қисми бўлиб хизмат қилади ва организмдаги кўпчилик муҳим биосинтетик реакцияларнинг зарур омиллари сифатида таъсир қилади.
Қўлланилиши
- Хотирани пасайиши, эслаб қолишни сусайиши
- Нерв-рухий стресс, зўриқиш ва чарчоқлик
- Концентрацияни етишмовчилиги ва дезориентация
- Болаларни рухий ва жисмоний ривожланишини кечикиши
- Функционал ақлий етишмовчилиги
- Бош айланиши, онгни чалкашиши
- Нейронлардаги моддалар алмашинувини ва капилляр қон айланишини сусайтириши
- Ўртача оғирликдаги хавотирлик ва депрессия
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга: 2 чой қошиқдан (10 мл) кунига икки марта овқатдан кейин.
Болаларга: 1 чой қошиқдан (5 мл) кунига икки марта овқатдан кейин.
Ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.
Ножўя таъсирлари
Жиддий эмас. Интеллан кечасига қабул қилинганида кам ҳолларда уйқу бузилиши мумкин. Дорини камида уч соат уйқудан олдин қабул қилиш тавсия қилинади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аллергик касалликларда.
Препаратнинг компонентларига бўлган юқори шахсий сезувчанлик.
Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Сироп сахароза сақлайди, қандли диабети бўлган беморлар, шунингдек паст калорияли пархезга амал қилувчи одамлар бунга эътибор беришлари керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Таърифланмаган, эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
Сироп флаконларда 90, 120 ва 150 мл дан.
Сақлаш шароити
+25оС дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз берилади.