📜 Инструкция по применению Индометацин Софарма суртма
💊 Состав препарата Индометацин Софарма суртма
✅ Применение препарата Индометацин Софарма суртма
📅 Условия хранения Индометацин Софарма суртма
⏳ Срок годности Индометацин Софарма суртма

Дори препаратини қўллашни бошлашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш ва йўриқномани диққат билан ўқиб чиқиш керак!

 

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНДОМЕТАЦИН СОФАРМА

INDOMETACIN SOPHARMA

 

Препаратнинг савдо номи: Индометацин Софарма

Таъсир этувчи модда (ХПН): индометацин

Дори шакли: суртма

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: индометацин – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: ланолин, оқ юмшоқ парафин (оқ вазелин), диметилсульфоксид, сариқ асалари муми, сувсиз коллоид кремний диоксиди, лаванда мойи.

Таърифи: сариқ рангли, ўзига хос ҳидли гомоген суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар.

АТХ коди: М02АА23

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Индометацин Софарма суртмаси ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари гуруҳига мансуб. Маҳаллий қўлланилганда яллиғланган тўқималарга бевосита яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг ёрдамчи моддалари ҳақида муҳим маълумот

Индометацин Софарма суртмаси ёрдамчи модда сифатида терига таъсирловчи самара кўрсатиши мумкин бўлган диметисульфоксид сақлайди.

Препарат таркибида терига таъсирловчи самара кўрсатиши (контакт дерматит) мумкин бўлган ланолин сақлайди.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилингандан кейин тез сўрилади, плазмадаги максимал даражасига 1-2 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан юборилган миқдорнинг 98% гача боғланади. Препарат жигарда метаболизмга учрайди. Асосан сийдик билан (60-70%), қолган миқдори – ахлат билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 2,6 соатдан 11,2 соатгача ўзгаради; ўртача 5,8 соатни ташкил қилади.

Суртма дори шакли фаол моддани тери орқали тез кириши ва юмшоқ тўқималар, бўғимлар ва синовиал суюқликда юқори терапевтик концентрацияларга тез эришиш имконини беради.

Қўлланилиши

  • Ўткир ва сурункали ревматоид артрит, остеоартрит, остеоартроз, анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги), псориатик полиартрит, подагрик артритни мажмуавий даволаш таркибида қўшимча восита.
  • Таянч-ҳаракат аппаратининг бўғимдан ташқари ревматизмнинг чегараланган шакллари: тендинитлар, синовитлар, тендовагинитлар, фасциялар ва бўғим бойламларини яллиғланиши, бурсит.
  • Таянч-ҳаракат аппаратининг посттравматик шикастланишларида (чўзилишлар, чиқишлар, лат ейишлар) яллиғланиш, оғриқ ва шишни маҳаллий симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Индометацин Софарма суртмани қўллаш бўйича йўриқнома ёки даволовчи шифокор кўрсатмаларига қатъий риоя қилган ҳолда қўллашга ҳаракат қилинг.

Терига маҳаллий суртма кўринишида қўлланади.

Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирлар: суртма шикастланган жойга кунига 3-4 марта суртилади, тўлиқ сўрилгунча терига эҳтиёткорлик билан ишқаланади. Бир марта суртиш учун суртманинг зарур миқдори шикастланган соҳанинг майдонига боғлиқ ва ўртача 4-5 см ни ташкил қилади. Суртма камида 6-соатлик интервал билан қўлланади.

14 ёшгача бўлган болалар: Препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Даволаш давомийлиги: 7-10 кун. Агар бу давр давомида симптомларни яхшиланиши кузатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз дори воситасини тавсия этилгандан кўпроқ миқдорда қўллаган бўлсангиз

Препаратни маҳаллий қўллаганда дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам. Тўсатдан кўп миқдорда ичга қабул қилинганда уни организмдан чиқаришнинг умумий чораларини кўриш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Кўзларга, шиллиқ қаватларга ёки очиқ яраларга тўсатдан тушганида маслаҳат учун даволовчи шифокорингизга ёки яқиндаги даволаш муассасасига мурожаат этинг.

Агар Сиз препаратни қўллашни ўтказиб юборган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун уни икки марта кўп миқдорда қўлламанг. Қўллаш бўйича йўриқнома ёки шифокор кўрсатмаси бўйича қўллашни давом эттиринг.

Агар Сизда бу дори препаратини қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай қўшимча саволлар бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Ножўя таъсирлари

Барча бошқа дори воситалари каби Индометацин Софарма гарчи барча пациентларда кузатилмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Тавсия этилган доза ва даволаш муддатларига риоя қилинганда, препарат жуда яхши ўзлаштирилади. Шунга қарамасдан, ножўя реакциялар пайдо бўлиши эҳтимолини эътиборга олиш керак. Мойил пациентларда маҳаллий қўлланилганда қўллаш жойида ачишиш, қизариш, қичишиш, тошма, терини кепакланиши ва қуриши кузатилиши мумкин.

Бундай ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Кам ҳолларда қўллаш жойида шиш ва везикуляр тошма (пуфакчалар), айрим ҳолларда эса – ангионевротик шиш (хириллашлар, бўғилиш ва юзни шиши) ривожланади. Терининг катта соҳаларида қўллаганда меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар (иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, оғриқ, қон қуйилиши ва яра пайдо бўлиши) юзага келиши мумкин.

Индометацинни перорал қўллагандаги ножўя таъсирлар тез-тезлигига нисбатан маҳаллий қўллаганда тизимли ножўя таъсирларни пайдо бўлиш эҳтимоли кам.

Агар ножўя таъсирлардан биронтаси жиддийлашса ёки Сизда ушбу йўриқномада таърифланганмаган янги ножўя таъсирлар пайдо бўлса, илтимос, бу ҳақида даволовчи шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Индометацин Софармани қабул қилманг:

  • агар Сизда фаол моддага ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса;
  • агар Сизда астматик хуруж, эшакеми ёки аллергик ринитнинг клиник кўринишлари билан кечувчи аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) га юқори сезувчанлик бўлса қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сиз бошқа дори воситалари, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Маҳаллий қўллаганда бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирининг эҳимоли камлигига қарамасдан, агар Сиз аспирин ёки ревматизмга қарши препаратлар, кортикостероидлар, қон босимини пасайтириш учун дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз шифокорингизга хабар беринг.

Махсус кўрсатмалар

Индометацин Софарма суртмаси препаратини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилинг:

  • агар Сизда меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси, юрак-қон томир етишмовчилиги, жигар, буйрак касаллиги бўлса;
  • агар Сизда озиқ-овқат маҳсулотларига ва дори препаратларига юқори сезувчанликнинг кўринишлари кузатилган бўлса;
  • агар Сизда астма ёки бошқа аллергик касалликлар бўлса;
  • агар Сизда аспирин ёки бошқа ревматизмга қарши дори воситаларига юқори сезувчанлик бўлса;
  • суртма фақат шикастланмаган терига (очиқ яралар ва шикастланишлар йўқлигида) суртилади;
  • шиллиқ қаватлар ва кўзларга суртиш мумкин эмас;
  • маҳаллий қўллагандан кейин тошма пайдо бўлганида даволашни дарҳол тўхтатиш керак;
  • узоқ вақт (10 кундан ортиқ) даволаганда қоннинг лаборатор – лейкоцитлар ва тромбоцитлар назорати тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай препаратни қўллашдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида Индометацин Софарма суртмаси препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Индометацин Софарма суртмаси маҳаллий қўллаш учун дори шакли бўлиб ҳисобланади. Транспорт воситаларини бошқариш ва машиналар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Агар Сиз дори воситасини тавсия этилгандан кўпроқ миқдорда қўллаган бўлсангиз

Маҳаллий қўллаганда тизимли сўрилиши сустлиги туфайли дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам. Дозани ошириб юборилиши кўринишларини (асосан меъда-ичак йўллари томонидан) жуда кам ҳолларда, фақат узоқ вақт терининг катта соҳаларига суртилганда кузатиш мумкин. Кўп миқдорда тўсатдан ичга қабул қилинганда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ачишиш, сўлак оқиши, кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин.

Организмдан чиқаришнинг умумий чораларини кўриш (оғиз бўшлиғи ва меъдани ювиш) ва зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Кўзларга, шиллиқ қаватларга ёки очиқ яраларга тушганида маҳаллий таъсирланиш – кўз ёши оқиши, қизариш, ачишиш, оғриқ кузатилади.

Чоралар – шикоятлар камайгунча ёки бартараф этилгунча шикастланган соҳани дистилланган сув ёки физиологик эритма билан ювиш.

Кўзларга, шиллиқ қаватларга ёки очиқ яраларга тўсатдан тушганида маслаҳат учун даволовчи шифокорингизга ёки яқиндаги даволаш муассасасига мурожаат этинг.

Чиқарилиш шакли

40 г дан суртма мембранали, пластмасса қалпоқчали алюмин тубаларда, 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 (уч) йил.

Туба биринчи марта очилгандан кейин – 6 (олти) ой.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.