ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИНСПИРОН®
INSPIRON
Препаратнинг савдо номи: Инспирон®
Таъсир этувчи модда (ХПН): Фенспирид гидрохлориди
Дори шакли: Ажралиб чиқиши узайтирилган, плёнка қобиқ билан қопланган, 80 мг дан таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 80 мг фенспирид гидрохлориди, 100% моддага қайта ҳисобланганда;
ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати, дигидрат; гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза); повидон; сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; қоплама учун аралашма «Opadry II WHITE» 33G28707 (гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) сақлайди); титан диоксиди (Е 171); лактоза моногидрати; полиэтиленгликоль (макрогол) 3000; триацетин.
Таърифи: оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, юмалоқ шаклли, юзаси иккиёқлама қавариқ таблеткалар. Синдирилганда ядроси оқ ёки деярли оқ рангли эканлиги кўринади.
Фармакотерапевтик гуруҳи. Нафас йўллари касалликларини даволаш учун препаратлар. Тизимли қўллаш учун нафас йўлларини обструктив касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. Фенспирид.
АТХ коди: R03DX03.
Фармакологик хусусиятлари.
Фармакодинамикаси
Инспирон бронхларни торайишига қарши ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга, бир қанча ўзаро боғлиқ механизмлари ўзаро таъсирлар билан ифодаланади:
– H1-гистамин рецепторларини блоклайди ва бронхларни силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади;
– яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, бу турли хил шаклдаги яллиғланиш чақирувчи омилларни (цитокинлар, TNF-α, арахидон кислотасининг ҳосилалари, простагландинлар, лейкотриенлар, тромбоксанлар, эркин радикаллари) ишлаб чиқарилишини камайишига олиб келади, улардан баъзилари бронхларни торайтирувчи таъсирни ҳам кўрсатади;
– ёпишқоқ шиллиқларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантирувчи α1 –адренорецепторларни ингибиция қилади.
Фармакокинетикаси
Қон плазмасидаги максимал концентрациясига перорал қабул қилингандан кейин ўртача 6 соатдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври —12 соат. Фенспирид организмдан асосан сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
– ЛОР-аъзолари ва нафас йўлларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш жараёнини даволаш (отит, синусит, ринит, ринофарингит, трахеит, ринотрахеобронхит, бронхит), сурункали обструктив ўпка касалликлари (СОЎК), бронхиал астмани мажмуавий даволаш таркибида.
– Мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринит ва респиратор тизими ва ЛОР-аъзолари томонидан намоён бўладиган бошқа аллергиялар.
– Қизамиқ ва гриппни респиратор кўриниши.
– Кўкйўтални симптоматик даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар қўллаши тавсия этилган.
Перорал қўллаш учун.
Овқатланишдан олдин қўлланилсин.
Суткалик дозаси.
Сурункали яллиғланиш жараёнларини даволаш учун одатдаги тавсия этиладиган терапевтик дозаси суткада 2 таблеткани ташкил этади (1 таблеткадан эрталаб ва кечаси).
Самарани кучайтириш учун ва/ёки ўткир касалланиш ҳолларида – суткада 3 таблеткадан (эрталаб, тушликда ва кечаси).
Даволаш курси. Даволаш давомийлиги касалликни кечиши қараб шифокор индивидуал равишда белгилайди.
Болалар.
2 ёшдан юқори бўлган болалар препаратни сироп кўринишида қабул қилсин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни фаол моддасига ёки бирон-бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларни ўзаро таъсири
Тегишли тадқиқотлар ўтказилмаган.
Фенспирид ва седатив препаратларни бир вақтда қўллаш ёки алкоголь истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Седатив препаратлар ва алкоголь Н1-гистамин рецепторларининг (жумладан фенспирид) блокатор хусусиятларига эга седатив препаратларнинг самарасини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Препарат билан даволаш антибиотикотерапияга алмаштирилмайди.
Инспирон® препаратини галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза/галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик даврида фенспиридни қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас ёки чекланган. Фенспириднинг репродуктив токсиклигини ўрганиш бўйича олиб борилган клиник олди тадқиқотлар урғочи ва эркак каламушларни фертиллигига таъсири йўқлиги исботланган. Шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди, бироқ фенспирид билан даволаш вақтида ҳомиладорлик аниқланиши ҳомиладорликдан воз кечиш учун сабаб бўлиб ҳисобланмайди.
Фенспиридни кўкрак сутига ўтиши номаълум. Шунинг учун Инспирон® эмизиш даврида қўлланилмайди.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқариш реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти
Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига фенспиридни таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Лекин препарат уйқучанликни чақириши мумкин, у транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига сезиларсиз даражада таъсирга эга, айниқса даволашнинг бошида ёки алкоголь истеъмол қилган вақтда.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши.
Катта миқдордаги препарат қўлланганда уйқучанлик ёки қўзғалиш, кўнгил айниши, қусиш, синусли тахикардия кузатилиши мумкин.
Даволаш. Меъдани ювиш, ЭКГ мониторингини ўтказиш. Симптоматик даволашни қўллаш.
Ножўя реакциялари.
Фенспирид қўлланган вақтда қуйида кўрсатилган ножўя реакциялар тўғрисида қуйидаги тасниф асосида хабарлар берилган: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100, <1/10); тез-тез эмас (>1/1000, <1/100); кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Неврологик бузилишлар: кам ҳолларда – уйқучанлик; тез-тезлиги номаълум – бош айланиши.
Кардиал бузилишлар: тез-тезлиги номаълум – ўртача синусли тахикардия, доза камайтирилгандан кейин пасаяди, пальпитация, эҳтимол, тахикардия билан боғлиқ.
Қон томирлар томонидан: тез-тезлиги номаълум – артериал гипертензия, эҳтимол тахикардия билан боғлиқ.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – овқат ҳазм қилишни бузилиши, кўнгил айниши, қоринда оғриқ; тез-тезлиги номаълум – диарея, қусиш.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: кам ҳолларда – эритема, тошма, эшакеми, ангиоэдема, алоҳидаланган пигментли эритема; фиксированная – қичишиш, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Жонсон синдроми.
Умумий бузилишлар: тез-тезлиги номаълум – астения (ҳолсизлик), чарчоқликни ошиши.
Яроқлилик муддади
2 йил
Сақлаш шароити.
Оригинал ўрамда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда, 3 блистер қутида.
Дорихоналардан бериш тартиби.
Рецепт бўйича.