📜 Инструкция по применению Индометацин-Биосинтез
💊 Состав препарата Индометацин-Биосинтез
✅ Применение препарата Индометацин-Биосинтез
📅 Условия хранения Индометацин-Биосинтез
⏳ Срок годности Индометацин-Биосинтез

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНДОМЕТАЦИН-БИОСИНТЕЗ

INDOMETACINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Индометацин-Биосинтез

Таъсир қилувчи модда (ХПН): индометацин

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:Ностероид 

1 таблетка сақлайди:

Фаол модда: индометацин – 0,025 г

Ёрдамчи моддалар: (сут қанди, картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза, қанд упаси, М.м.12600±2700 бўлган поливинилпирролидон, магний стеарати, ацетилфталилцеллюлоза, титан диоксиди, твин-80, жигарранг бўёвчи) – 0,125 г вазнли таблетка олиш учун етарли миқдорда сақлайди.

Таърифи: Оч-жигарранг рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қавати кўринади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: [М01АВ01]

 

Фармакологик хусусиятлари

Индометацин яллиғланишга қарши, анальгетик, иситма туширувчи ва антиагрегацион таъсир кўрсатади. Яллиғланиш омилларини бостиради, тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради. 1 ва 2 циклооксигеназа ферменти фаоллигини сусайтириши оқибатида, арахидон кислотасининг метаболизмини бузади, простагландинлар (Рg) микдорини яллиғланиш ўчоғида ҳам, соғлом тўқималарда ҳам камайтиради, яллиғланишнинг экксудатив ва пролифератив фазаларини бостиради. Ревматик ва норевматик характерга эга бўлган оғриқ синдромларини камайтиради ёки бартараф қилади (шу жумладан, бўғимлардаги ҳаракат ва тинч ҳолатлардаги оғриқни, бўғимларнинг эрталабки танглигини ва шишини камайтиради, ҳаракат ҳажмини оширади; операциялар ва травмалардан кейин пайдо бўладиган яллиғланиш жараёнларида ва спонтан оғриқни ҳам, ҳаракат вақтидаги оғриқни ҳам тезда енгиллаштиради, жароҳат жойларидаги яллиғланиш шишларини камайтиради)

 

Фармакокинекаси

Сўрилиши – тез. Ичга қабул қилинганида биокиришаолишлиги – 98%. Ичга қабул қилинганида максимал концентрациясига (0,69 мкг/мл) 2 соатдан сўнг эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%. Ярим чиқарилиш даври  (Т1/2) – 4-9 соат. Асосан жигарда метаболизмга учрайди. Меъда-ичак йўллари орқали – 30% чиқарилади. Диализ ёрдамида чиқарилмайди.  Кўкрак сутига ўтади.

Қўлланилиши

Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари: ревматоид артрит, псориатик, сурункали ювенил артрит, анкилозловчи спондилит; юмшоқ тўқималарнинг ревматик шикастланишлари; подагрик артритлар.

ЛОР-аъзоларнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари, аднексит, простатит, цистит, невритларда, альгодисменореяда, бош ва тиш оғриқларида ёрдамчи восита сифатида, мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин сут билан бирга буюрилади. Катталар учун бошланғич доза 25 мг дан суткада 2-3 марта. Клиник самараси етарли даражада намоён бўлмаса, дозани суткада 3 марта 50 мг гача ошириш мумкин. Максимал суткалик доза – 200 мг. Самараси эришилганида даволаш шу дозада ёки кичикрок дозада яна 4 ҳафта давом эттирилади. Узоқ муддат қўлланганида максимал суткалик доза – 75 мг ни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: НЯҚВ – гастропатия, абдоминал оғриқлар, кўнгил айнаши, қусиш, жиғилдон қайнаши, анорексия, диарея, жигар фаолиятини бузилиши (қонда билирубинни, «жигар» трансаминазаларини ошиши). Юқори дозаларда узоқ муддатли қўлланганида – меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватларида яралар пайдо бўлиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, қўзғалувчанлик, таъсирчанлик, чарчоқлик, уйқучанлик, депрессия, периферик нейропатия.

Сезги аъзолари томонидан: эшитишни пасайиши, қулоқни шанғиллаши, таъм сезишни бузилиши, диплопия, кўришни хиралашиши, кўз шох пардани хиралашиши, конъюнктивит.

Юрак-томир тизими томонидан: юрак етишмовчилиги, тахиаритмия, артериал босимни ошиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, протеинурия, гематурия, интерстициал нефрит, нефротик синдром, буйрак сўрғичлари некрози.

Гемостаз тизими томонидан: қон кетиши (меъда-ичак, милк, бачадон, геморроидал), тромбоцитопения.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, бронхоспазм, кам – Лайела синдроми, тугунсимон эритема, анафилактик шок.

Лаборатория кўрсаткичлари: агранулоцитоз, лейкопения, гипергликемия, глюкозурия, гиперкалиемия.

Бошқалар: асептик менингит (кўпроқ аутоиммун касаллиги бўлган пациентларда), апластик анемия, аутоиммун гемолитик анемия, шиш синдроми, кўп терлаш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, «аспирин» астмаси, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, ярали колит, қон кетишлар (бош мия ичида, меъда-ичакдан қон кетишлар), туғма юрак нуқсонлари (аорта коарктацияси, ўпка артериясининг артрезияси, Фалло тетрадаси), рангли кўришни бузилиши, портал гипертензияли жигар циррози, кўрув нервининг касалликлари, бронхиал астма, юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гемофилия, гипокоагуляция, буйрак етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги, эшитишни бузилиши, вестибуляр аппаратининг патологияси, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; қон касалликлари; проктит, геморройда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик, лактация даври, 14 ёшгача бўлган болалар.

Эҳтиёткорлик билан – гипербилирубинемия, тромбоцитопения, тутқаноқ, паркинсонизм, депрессия, болалар ва кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Урикозурик, гипотензив ва сийдик ҳайдовчи воситаларнинг (салуретикларнинг) самарасини пасайтиради; билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсирини, минералокортикоидлар, эстрогенлар, бошқа НЯҚП нинг ножўя таъсирларини кучайтиради; сульфанилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик самарасини кучайтиради.

Парацетамол билан бирга қўлланиши нефротоксик самарасини ривожланиши хавфини оширади. Этанол, колхицин, глюкокортикостероидлар қон кетишлари билан кечувчи гастроинтестинал асоратлар хавфини оширади.

Антацидлар ва колестирамин препаратини сўрилишини сусайтиради.

Қонда литий препаратлари, метотрексат ва дигоксиннинг концентрациясини оширади. Циклоспорин, олтин препаратлари индометациннинг нефротоксиклигини оширади. Цефамандол, цефоперазон, цефотетан, вальпроат кислотаси, пликамицин гипопротромбинемияни ривожланиш хавфини ва қон кетишлари хавфини оширади. Индометацин зидовудиннинг токсик таъсирини потенциялайди. Янги туғилган чақалоқларда аминогликозидларнинг токсик самараларини ривожланиш хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш вақтида периферик қон манзарасини ва жигар ва буйракнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. 17-кетостероидларни аниқлаш зарурати бўлганида, препарат қабул қилишни текшириш ўтказишдан 48 соат олдин тўхтатиш керак. Жигар фаолиятини, периферик қоннинг хужайравий таркибини назорат қилиш керак.

Диспептик ҳолатларнинг олдини олиш ва камайтириш учун антацид дори воситаларини қўллаш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавф фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, кучли бош оғриғи, бош айланиши, хотирани бузилиши, дезориентация. Оғир ҳолларда парестезиялар, қўл-оёқларни увишиши, тиришишлар кузатилади.

Даволаш: симптоматик даволаш, гемодиализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 0,025 г.

30 таблеткадан зарғалдоқ шиша банкаларда, пластик контейнерлар ёки полимер банкаларда.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

10 таблеткадан контур уясиз ўрамда.

Ҳар бир банка, контейнер, 2 ёки 3 контур уяли ёки уясиз ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.