ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МЕДАМИН
MEDAMINUM
Препаратнинг савдо номи: Медамин
Таъсир этувчи модда (ХПН): медамин (2-метоксикарбониламинобензимидазол)
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: медамин (карбендацим) – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: сут қанди, картошка крахмали, стеарин кислотаси.
Таърифи: оқ рангли ёки оқ сарғиш ёки қизғиш тусли бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.
Код АТХ: Р02СА01
Фармакологик хусусиятлари
Ичак нематодаларига нисбатан гельминтларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Препарат жинсий жиҳатдан етилган нематодаларга қараганда, личинка босқичидагиларга юқорироқ фаолликни намоён қилади. Гельминтнинг қобиғи орқали ўтади ва унинг мушакларини фалажлайди, натижада у ичакда фиксация бўлиш қобилиятини йўқотади. Медаминнинг нематодаларга қарши фаоллиги, унинг дозаси билан бевосита боғлиқлиги аниқланган – суткалик доза ошган сари, препаратнинг самараси ҳам ошади.
Фармакокинетикаси
Қўлланганда меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди ва ахлат орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Қўлланилиши
Препарат аскаридалар (аскаридоз), анкилостомидлар (анкилостомидоз), острицалар (энтеробиоз), трихоцефалёз, стронгилоидозлар чақирган ичак нематодозаларини даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва болаларга овқатдан кейин, суткада тана массасининг 10 мг/кг нисбатида ичга қабул қилиш учун буюрилади. Даволаш курси энтеробиозда бир кун ва бошқа нематодозаларда уч кун. Таблеткалар чайналади ва озгина миқдордаги сув билан ичилади. Препарат қабул қилингандан кейин сурги воситаси буюрилмайди. Махсус парҳез талаб этилмайди.
Тана вазнига кўра қуйидаги дозалар буюрилади:
Беморнинг тана
вазни (кг) |
Суткада таблеткалар
сони |
Суткадаги миқдори (мг) |
10 | 1 | 100 |
20 | 2 | 200 |
30 | 3 | 300 |
40 | 4 | 400 |
50 | 5 | 500 |
60 ва юқори | 6 | 600 |
Ножўя таъсирлари
Кўнгил айниши, кучсиз ҳолсизлик, терида қичишиш ва тошма кўринишидаги аллергик ҳолатлар бўлиши мумкин. Одатда, ножўя реакциялари суст сезилади ва махсус даволашни талаб қилмайди. Аллергик ҳолатлар юз берганда препаратни қўллаш тўхтатилади. Юқори интенсив инвазияда, кам ҳолларда аскаридаларни ретроград миграцияси кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Жигар функциясининг яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик, медаминга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Узоқ муддат қўлланганда периферик қон манзарасини, жигар функциясини назорат қилиш лозим.
Медамин қабул қилингандан кейин бир сутка давомида алкоголь истеъмол қилишга йўл қўймаслик керак. Медамин қабул қилингандан кейин сурги воситаси қўлланилмасин.
Даволаш тугагандан кейин анал соҳасидан олинган суртмалар ва ахлатни вақти-вақти билан текшириш зарур (охирги етти кун давомида гельминтлар ёки уларнинг тухумлари йўқ бўлганда даволаш самарали ҳисобланади).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
100 мг дан таблеткалар 10 донадан контур уясиз, контур уяли ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича