ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАРВЕЛОН®
MARVELON
Препаратнинг савдо номи: Марвелон®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): дезогестрел+этинилэстрадиол
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: 0,150 мг дезогестрел, 0,030 мг этинилэстрадиол.
Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон, стеарин кислотаси, коллоид кремний диоксиди, all-rac-альфа-токоферол, лактоза моногидрати.
Таърифи: оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида “5” рақами устида “TR” гравировкаси ва иккинчи томонида “ORGANON*” гравировкаси бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: контрацептив восита (эстроген + гестаген)
АТХ коди: G03AА09
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий орал контрацептивларнинг (МОК) контрацептив таъсири турли омилларнинг ўзаро таъсирига асосланган бўлиб, улардан энг муҳими овуляцияни сусайтириши ва цервикал секрецияни ўзгартириши ҳисобланади. Контрацептив хусусиятлардан ташқари, салбий самаралар билан бир қаторда (“Эҳтиёткорлик билан”, “Ножўя таъсирлари”, “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг) МОК бир қатор ижобий таъсирларга ҳам эга, улар контрацепция усулини танлашда ҳисобга олиниши керак. Ҳайз кўришга ўхшаш реакциялар янада мунтазамроқ бўлади, камроқ оғриқ билан кечади ва камроқ қон кетиши билан кечади. Сўнгги ҳолат ёндош кечувчи темир танқислиги анемиясини учраш тез-тезлигини камайишига олиб келади. МОК ни юқори дозаларда (50 мкг этинилэстродиол) қўлланганда кўкракнинг кистоз-фиброз ўсмалари, тухумдон кисталари, чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, эндометрий раки ва тухумдон ракини ривожланиш хавфини камайиши кўрсатиб берилган.
Бу хусусиятларни МОК ни паст дозаларига ҳам тааллуқли эканлиги тасдиқланмаганлигича қолмоқда.
Бола ёшидаги пациентлар
Препаратни 18 ёшдан кичик бўлган ўсмирлар учун самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисидаги клиник маълумотлар йўқ.
Фармакокинетикаси
Дезогестрел
Сўрилиши
Оғиз орқали қабул қилинган дезогестрел тез ва тўлиқ сўрилади ва кейин этоногестрелга айланади. Унинг қон зардобидаги 2 нг/мл тенг максимал концентрациясига 1,5 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 62-81% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Этоногестрел қон зардобидаги альбумин ва жинсий гормонларни боғловчи глобулин (ЖГБГ) билан боғланади. Қон зардобда этоногестрелни умумий концентрациясининг фақат 2-4% гина эркин стереоид кўринишида бўлади, 40-70% ЖГБГ билан специфик тарзда боғланади.
Этинилэстрадиол томонидан чақирилган ЖГБГ концентрациясининг ошиши қон оқсиллари ўртасида тақсимланишга таъсир кўрсатади ва бу ЖГБГ – билан боғланган фракцияларни ошишига ва альбуминга боғланган фракцияларни камайишига олиб келади. Дезогестрелнинг тахминий тақсимланиш ҳажми 1,5 л/кг ни ташкил қилади.
Метаболизми
Этоногестрел стероид гормонлар метаболизмнинг маълум бўлган йўллари бўйича тўлиқ метаболизмга учрайди; қон зардобидан метаболик чиқарилиш тезлиги минутига 2 мл/кг ни ташкил қилади. Этоногестрелнинг бир вақтда қабул қилинадиган этинилэстрадиол билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Чиқарилиши
Этоногестрелнинг қон зардобидаги концентрацияси 2 босқичда камаяди. Якуний босқич 30 соатни ташкил қилувчи ярим чиқарилиш даври (Т1/2) билан характерланади. Дезогестрел ва унинг метаболитлари буйрак ва ичак орқали тахминан 6:4 нисбатда чиқарилади.
Мувозанат ҳолати шартлари
Этоногестрелнинг фармакокинетикасига, концентрацияси этинилэстрадиол таъсири остида 3 марта ортадиган ЖГБГ даражаси таъсир кўрсатади. Ҳар куни қабул қилинганда этоногестрелнинг қон зардобидаги концентрацияси циклнинг иккинчи ярмида доимий қийматга эришган ҳолда 2-3 мартагача ошади.
Этинилэстрадиол
Сўрилиши
Этинилэстрадиол оғиз орқали қабул қилинганидан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Унинг қон плазмасидаги тахминан 80 пг/мл бўлган максимал концентрациясига қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ичида эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги (тизимолди конъюгацияси ва биринчи ўтиш метаболизми натижаси) тахминан 60% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Этинилэстрадиол қон зардобидаги альбумин билан деярли тўлиқ (98,5%) носпецифик тарзда боғланади, плазмада ЖГБГ концентрациясининг ошишига ёрдам беради. Этинилэстрадиолнинг тахминий тақсимланиш ҳажми 5 л/кг ни ташкил қилади.
Метаболизми
Этинилэстрадиол ингичка ичакнинг шиллиқ пардасида ҳам, жигарда ҳам тизим олди конъюгациясига учрайди. Этинилэстрадиол дастлаб турли хил гидроксилланган ва эркин ҳолатда ҳам, глюкуронидлар ва сульфатлар билан бириккан эркин конъюгатлар кўринишида ҳам аниқланадиган метилланган метаболитларни ҳосил бўлиш билан кечадиган ароматик гидроксилланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Этинилэстрадиолнинг қон плазмасидан метаболик чиқарилиш тезлиги минутига 5 мл/кг га атрофидани ташкил қилади.
Чиқарилиши
Этоногестрелни қон зардобидаги концентрацияси 2 босқичда камаяди. Якуний босқич тахминан 24 соатли Т1/2 билан характерланади. Препарат ўзгармаган ҳолда чиқарилмайди, этинилэстрадиолнинг метаболитлари буйрак ва ичак орқали 4:6 нисбатда чиқарилади. Метаболитларнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан бир суткани ташкил қилади.
Мувозанат ҳолати шартлари
Мувозанат концентрациясига 3-4 кун қабул қилингандан кейин, қон зардобидаги концентрацияси битта дозани қабул қилингандан кейинги концентрациядан 30-40% га ошганида эришилади.
Қўлланилиши
Контрацепция учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Марвелон® ни қандай қабул қилиш керак
Таблеткаларни ичга, ўрамда кўрсатилган тартибда, ҳар куни тахминан бир хил вақтда, агар зарур бўлса оз миқдордаги сув билан қабул қилиш керак. Кунига 1 таблеткадан 21 кун давомида қабул қилинади. Кейинги ўрамдаги таблеткаларни олдингиси тугагандан кейин 7 кундан сўнг қабул қилишни бошлаш лозим. Шу 7 кун давомида ҳайз кўришга ўхшаш қон кетиши юз беради. У одатда сўнгги таблетка қабул қилинганидан кейин 2-3 куни бошланади ва кейинги ўрамдан қабул қилиш бошлангунича тўхтамаслиги мумкин.
Марвелон® препаратини қабул қилишни қандай бошлаш керак
– Агар сўнгги ой давомида гормонал контрацептивлардан фойдаланилмаган бўлса
Таблеткаларни қабул қилишни ҳайз кўриш циклининг 1-чи кунидан (яъни ҳайзнинг биринчи кунидан) бошлаш керак. Препаратни қабул қилишни ҳайз циклининг 2-5 кунлари бошлаш мумкин, бироқ бундай ҳолларда биринчи ҳайз циклида таблеткаларни қабул қилишнинг биринчи 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча (ногормонал) усулини қўллаш фойдаланиш тавсия қилинади.
– Мажмуавий гормонал контрацептивлардан (мажмуавий перорал контрацептивдан, вагинал ҳалқадан ёки трансдермал пластирдан) Марвелонга ўтиш
Марвелон® препаратини илгари фойдаланилган препаратнинг сўнгги фаол таблеткасини (фаол моддаларни сақлаган сўнгги таблеткаси) қабул қилинган кундан кейинги куни, лекин таблеткаларни қабул қилишдаги одатдаги танаффус тугагандан кейин кечи билан кейинги куни ёки таркибида гормонларни сақламаган сўнгги таблеткани қабул қилингандан кейин кейинги кундан қабул қилишни бошлаган маъқул. Вагинал ҳалқа ёки трансдермал пластир қўлланган ҳолларда, Марвелон® препаратини қабул қилишни улар олиб ташланган кундан, бироқ янги ҳалқани киритилиши ёки пластирнинг кейинги аппликацияси керак бўлган кундан кечиктирмасдан бошлаган маъқул.
Агар аёл аввалги контрацепция усулини илгариги 7 кун давомида мунтазам ва тўғри қўллаган бўлса ва унинг ҳомиладор эмаслигига асосланган ишончи мавжуд бўлса, аёл аввалги мажмуавий гормонал контрацепция усулидан циклнинг исталган куни ушбу таблеткалардан фойдаланишга ўтиши мумкин.
– Таркибида фақат прогестоген (“мини-пили”, инъекциялар, имплантат) сақлайдигин препаратлардан ёки прогестаген ажратиб чиқарувчи бачадон ичи тизимидан (БИТ) ўтиш
“Мини-пили” қабул қилувчи аёл исталган куни Марвелон® препаратини қабул қилишга имплантат ёки БИТ дан фойдаланувчи аёл – улар олиб ташланган куни; инъекциялар кўринишидаги препаратлардан фойдаланувчи аёл – кейинги инъекция қилиниши керак бўлган куни ўтиши мумкин. Барча ҳолларда ҳам Марвелон® препаратини қабул қилишнинг дастлабки 7 куни давомида қўшимча контрацепция усулларини қўллаш тавсия қилинади.
– Биринчи уч ойликда қилинган абортдан кейин
Аёл препаратни қабул қилишни дарҳол бошлаши мумкин. Ҳеч қандай қўшимча контрацепция усулини қўллашга зарурат йўқ.
– Туғруқдан ёки иккинчи уч ойликда қилинган абортдан кейин
Эмизикли аёллар учун “Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши” бўлимига қаранг.
Препаратни туғруқдан ёки ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида қилинган абортдан кейин 21-28 кундан эрта қабул қилишни бошламаслик тавсия қилинади. Препаратни ҳомиладорликнинг кечки муддатларида қабул қилишни бошида Марвелон® препаратини қабул қилинишининг биринчи 7 куни давомида контрацепциянинг тўсиқли усулларидан фойдаланиш тавсия қилинади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар аёлда туғруқдан ёки абортдан кейин Марвелон® препаратини қабул қилишни бошлагунча жинсий алоқада бўлган бўлса, препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал ҳомиладорликни истисно қилиш ёки биринчи ҳайз кўргунича кутиш керак.
Препаратни навбатдаги қабулни ўтказиб юборилган ҳолларда нима қилиш керак
Агар навбатдаги таблеткани қабул қилиш 12 соатдан камроқ вақтга кечиккан бўлса, контрацепциянинг ишончлилиги пасаймайди. Аёл эсига тушиши билан, таблеткани қабул қилиши, кейинги таблеткаларни эса одатдаги вақтда қабул қилиши керак.
Агар навбатдаги таблеткани қабул қилиш 12 соатдан кўпроқ вақтга кечиккан бўлса, контрацепциянинг ишончлилиги пасайиши мумкин. Бу ҳолда қуйидаги икки қоидага амал қилиш лозим:
- Таблеткаларни қабул қилишни ҳеч қачон 7 кундан ортиқ вақтга тўхтатиб қўйиш мумкин эмас.
- Гипоталамо-гипофизар-тухумдон тизимини адекват сусайтириш учун таблеткаларни 7 кун кетма-кет қабул қилиш лозим.
Мувофиқ равишда қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:
- 1 ҳафта
Аёл таблеткаларни қабул қилиш кераклиги тўғрисида эслаши билан ўтказиб юборилган таблеткани, хатто бу агар иккита таблеткани бир вақтда қабул қилишни билдирса ҳам, қабул қилиши керак. Сўнгра қабул қилишни одатдаги схема бўйича давом эттириш керак. Кейинги 7 кун давомида қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулини қўллаш лозим. Агар аввалги 7 кун давомида аёлда жинсий алоқа содир бўлган бўлса, ҳомиладорликни юз бериш эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Таблеткаларни қабул қилишни қанча кўп ўтказиб юборилган бўлса ва препаратни қабул қилишдаги танаффус жинсий алоқа вақтига қанчалик яқин бўлса, ҳомиладорлик хавфи ҳам шунчалик юқори бўлади.
- 2-ҳафта
Аёл таблеткаларни қабул қилиши кераклиги тўғрисида эслаши билан ўтказиб юборилган таблеткани хатто, агар бу бир вақтда иккита таблеткани қабул қилишни билдирса ҳам, қабул қилиши керак. Кейин қабул қилишни одатдаги схема бўйича давом эттириш керак. Агар ўтказиб юборилган биринчи дозадан аввалги 7 кун давомида аёл таблеткаларни ўз вақтида қабул қилган бўлса, контрацепциянинг қўшимча (ногормонал) усулларидан фойдаланиш шарт эмас. Акс ҳолда ёки агар аёл 1 тадан ортиқ таблеткани ўтказиб юборган бўлса, кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш тавсия қилинади.
- 3-ҳафта
Препаратни қабул қилишдаги кейинги танаффус туфайли контрацепциянинг ишончлилиги пасайиши мумкин. Препартни қабул қилишни мослаштириш орқали бунинг олдини олиш мумкин. Агар қуйида келтирилган иккита схемадан исталганидан фойдаланилса ва бунда аёл ўтказиб юборилган биринчи дозадан 7 кун давомида таблеткаларни ўз вақтида қабул қилган бўлса, контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллашга зарурат йўқ. Акс ҳолда қуйидаги икки схеманинг биридан фойдаланиш, шунингдек кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш тавсия қилинади.
- Аёл таблеткани қабул қилиш кераклиги тўғрисида эслаши биланоқ ўтказиб юборилган таблеткани хатто, агар бу бир вақтда иккита таблеткани қабул қилишни билдирса ҳам, қабул қилиши керак. Кейин қабул қилишни одатдаги схема бўйича давом эттириш керак. Аввалги ўрам тугашиши биланоқ, янги ўрамдан қабул қилишни бошлаш керак, яъни ўрамлар орасида танаффус қилмаслик керак. Иккинчи ўрам тугагунича “бекор қилиш қон кетиши”нинг пайдо бўлиш эҳтимоли юқори эмас, бироқ айрим аёлларда препаратни қабул қилиш вақтидаёқ суркалувчи ёки кўп миқдордаги қон аралаш ажралмалар пайдо бўлиши мумкин.
- Аёлга олдинги ўрамдаги препаратни қабул қилишни тўхтатиш тавсия қилиниши мумкин. Аёл Марвелон® препаратни қабул қилишда, таблеткани қабул қилишни эсдан чиқариб қўйган кунларини ҳам қўшганда 7 кундан кўп бўлмаган муддатга танаффус қилиши, сўнгра эса янги ўрамдан қабул қилишни бошлаши керак.
Препаратни қабул қилишни ўтказиб юборилганда ва кейинги таблеткани қабул қилишдаги яқиндаги танаффусда “бекор қилиш қон кетиши” юз бермаса, ҳомиладорлик содир бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.
Меъда-ичак бузилишлари юз берган ҳолларда тавсиялар
Оғир меъда-ичак бузилишлари бўлган ҳолларда сўрилиш тўлиқ бўлмаслиги мумкин ва контрацепциянинг қўшимча чораларини кўриш лозим. Агар препарат қабул қилингандан кейин 3-4 соат давомида қусиш пайдо бўлса, навбатдаги препаратни қабул қилишни ўтказиб юбориш ҳолларига оид тавсиялардан фойдаланиш лозим. Агар аёл қабул қилишнинг одатдаги схемасини ўзгартиришни хоҳламаса, унда у бошқа ўрамдан қўшимча таблетка(лар)ни қабул қилиши керак.
Ҳайз кўришнинг бошланиш муддатини қандай ўзгартириш мумкин
Ҳайз кўриш муддатини узайтириш учун қабул қилишдаги одатий танаффуссиз Марвелон® препаратининг бошқа ўрамидан таблеткаларни қабул қилишни давом эттириш лозим. Иккинчи ўрамдаги таблеткалар тугагунича ҳайз кўришни исталган муддатга кечиктириш мумкин. Бу даврда аёлда суркалувчан ёки кўп миқдордаги қонли ажралма пайдо бўлиши мумкин. Қабул қилишдаги 7 кунлик интервалдан кейин препаратни қабул қилишни одатий схема бўйича қайтадан бошлаш лозим. Ҳайз кўришнинг бошланишини бошқа кунга кўчириш учун препаратни қабул қилишдаги одатий танаффусни қанча керак бўлса шунчага қисқартириш мумкин. Танаффус қанчалик қисқа бўлса, танаффус вақтида ҳайз кўришни бўлмаслик хавфи ва иккинчи ўрамдаги таблеткаларни қабул қилиш вақтида кўп миқдордаги ёки суркалувчи қонли ажралмаларни пайдо бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
Ножўя таъсирлари
Марвелон® ёки умуман МОК қабул қилган аёлларда қайд қилинган, у билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган нохуш таъсирлар қуйидаги жадвалда келтирилган:
Аъзолар тизимининг синфи | Тез-тез
(> 1/100 ) |
Тез-тез эмас
(> 1/000 ва <100) |
Кам
(< 1/1000) |
Иммун тизими томонидан бузилишлар | Ўта юқори сезувчанлик | ||
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар | Организмда суюқликни тутилиб қолиниши | ||
Руҳият томонидан бузилишлар | Эмоционал лабиллик, депрессия | Либидони пасайиши | Либидони ошиши |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | Бош оғриғи | Мигрень | |
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар | Контакт линзаларини тақа олмаслик | ||
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | Кўнгил айниши, қоринда оғриқ | Қусиш, диарея | |
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар | Тери тошмаси, эшакеми | Тугунсимон ёки экссудатив эритема | |
Жинсий аъзолари ва сут безлари томонидан бузилишлар | Кўкракда оғриқ, сут безларидаги оғриқ | Сут безларини катталашиши | Қиндан ажралмалар, сут безларидан ажралмалар |
Текширишлар | Тана вазнини ошиши | Тана вазнини камайиши |
Мажмуавий орал контрацептивларни қабул қилувчи аёлларда қайд қилинган нохуш ҳодисаларнинг айримлари «Эҳтиёткорлик билан» бўлимида батафсил кўриб чиқилади. Уларга қуйидагилар киради: веноз тромбоэмболик бузилишлар; артериал тромбоэмболик бузилишлар; гипертензия; гормонга боғлиқ ўсмалар (масалан, жигар ўсмалари, кўкрак саратони); хлоазма.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Қуйида санаб ўтилган касалликлар (ҳолатлар) мавжуд бўлганида мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш мумкин эмас. Агар улардан биронтаси препаратни қабул қилиш фонида пайдо бўлса, уни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги веноз тромбозни (чуқур веналар тромбози, ўпка артерияси тромбоэмболиясини) бўлиши;
- ҳозирги вақтда ёки анамнезда артериал тромбозни (миокард инфаркти, миядаги қон айланишининг бузилишини) ёки ундан аввал бўлган касалликларни (масалан, миядаги қон айланишининг ўтувчан бузилиши, стенокардия) бўлиши;
- веноз ёки артериал тромбозга нисбатан маълум бўлган мойиллик, ўз ичига С фаоллаштирилган протеиннинг резистентлигини (АРС), антитромбин III етишмовчилигини, С протеинини етишмовчилигини, S протеинини етишмовчилигини, гипергомоцистеинемияни, антифосфолипидли антителаларни олади;
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги ўчоқли неврологик симптоматикаси билан кечувчи мигрен (“Эҳтиёткорлик билан” бўлимига қаранг);
- қон томирларни шикастланиши билан кечувчи қандли диабет;
- веноз ёки артериал тромбоз хавфининг оғир ёки кўплаб омилларининг мавжудлиги (“Эҳтиёткорлик билан” бўлимига қаранг);
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги яққол намоён бўлган гипертриглицеридемия билан кечувчи панкреатит;
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги жигарнинг оғир касалликларини бўлиши (агар жигар фаолиятини кўрсаткичлари меъёрий қийматга қайтмаган бўлса);
- ҳозирги вақтда ёки анамнездаги жигар ўсмалари (хавфли ва хавфсиз);
- жинсий аъзоларнинг ёки сут безларининг аниқланган ёки тахмин қилинган гормонга қарам хавфли ўсмаси;
- эндометрий гиперплазияси;
- номаълум этиологияли қиндан қон кетиши;
- аниқланган ёки тахмин қилинган ҳомиладорлик;
- Марвелон® препаратининг фаол моддаларини биронтасига ёки ёрдамчи моддаларига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Перорал контрацептивлар билан бошқа дори воситалари ўртасидаги ўзаро таъсир, ҳайз кўришлар ўртасидаги қон кетишларга ва/ёки контрацептивларни самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Адабиётларда қуйидаги ўзаро таъсирлар баён қилинган.
Жигар метаболизми: ўзаро таъсирлар микросомал ферментларни индукцияловчи дори воситалари (масалан, гидантоин, барбитуратлар, примидон, карбамазепин, рифампицин; ва шунингдек окскарбазепин, топирамат, фелбамат, ритонавир, гризеофульвин ва таркибида тешик далачой сақлаган препаратлар) билан пайдо бўлиши мумкин, бу эса жинсий гормонларни клиренсини ошишига олиб келиши мумкин.
Ферментларнинг максимал индукцияси одатда 2-3 ҳафта давомида кузатилмайди, бироқ кейинчалик, препарат билан даволаш бекор қилингандан кейин камида 4 ҳафта давомида ушлаб турилиши мумкин.
Ампициллин ва тетрациклин каби антибиотикларни қабул қилиниши билан ҳам боғлиқ контрацептивларнинг самарасизлиги тўғрисида хабар қилинган. Бундай самарани таъсир механизми аниқланмаган.
Юқорида эслатиб ўтилган ҳар қандай препаратларни қабул қилувчи аёллар вақтинча контрацепциянинг тўсиқли усулларидан фойдаланишлари ёки бошқа контрацепция усулини танлашлари керак. Микросомал ферментларнинг индукторларини бир вақтда қўлланганда контрацепциянинг тўсиқли усулини бутун даволаш курси давомида ва даволаш тўхтатилганидан кейинги 28 кун давомида ҳам қўллаш керак.
Микросомал ферментларининг индукторлари билан узоқ вақт даволанганда контрацепциянинг бошқа усулини танлаш лозим. Антибиотикларни (микросомал ферментлари индукторлари сифатида таъсир кўрсатувчи рифампицин ва гризеофульвиндан ташқари) қўллаётган аёллар бутун даволаш курси ва даволаш тугаганидан кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг тўсиқли усулини қўллашлари керак. Агар контрацепциянинг тўсиқли усулини қўллаш даври МОК ўрамидаги таблеткалар тугаганидан кейин ҳам давом эттирса, у ҳолда препаратни кейинги ўрамидан қабул қилишни одатдаги қабул қилишлар орасида танаффуссиз бошлаш лозим.
Перорал контрацептивлар бошқа дори воситаларини метаболизмига таъсир кўрсатиши мумкин. Уларнинг плазмадаги ва тўқималардаги концентрациялари мувофиқ ошиши (масалан, циклоспорин) ёки пасайиши (масалан, ламотриджин) мумкин.
Бошқа дори воситалари билан даволанганда бўлиши мумкин бўлган ўзаро таъсирларни аниқлаш учун ушбу препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан танишиб чиқиш зарур.
Лаборатория теширишлари
Перорал контрацептивлар айрим лаборатория текшириш натижаларига, жумладан жигар, қалқонсимон без, буйрак усти бези ва буйрак фаолиятини биокимёвий кўрсаткичларига, плазмадаги транспорт оқсиллари, масалан, кортикостероид боғловчи глобулин ва липидлар/липопротеинларни фракцияларининг миқдорига карбонсув алмашинувини параметрларига, коагуляция ва фибринолиз параметрларига таъсир кўрсатиши мумкин. Одатда бу ўзгаришлар лаборатория кўрсаткичларининг нормал қийматлари чегараларида бўлади.
Махсус кўрсатмалар
Эҳтиёткорлик билан
Қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан ёки хавф омилларидан биронтаси бўлган ҳолларда МОК ни қабул қилиш афзалликлари ва мумкин бўлган зарарларини синчков баҳолаш лозим. Бу масалани препаратни қабул қилишдан аввал бемор аёл билан муҳокама қилиш керак. Касалликни зўрайиш ҳолатини ёмонлашиши ёки юқорида эслатилган ҳолатларни ёки хавф омилларининг биринчи симптомлари пайдо бўлган ҳолларида, бемор аёл дарҳол шифокорга мурожаат қилиши лозим. Шифокор препаратни бекор қилиш кераклигини ҳал қилиши лозим.
- Қон томирлардаги бузилишлар
- Ҳар қандай МОК ни қўллаш, препаратни қўлламасликка қараганда веноз тромбоэмболиянинг (ВТЭ) юқори хавфи билан боғлиқдир. ВТЭ тез-тезлиги МОК қабул қилмайдиган аёлларда йилига 100 000 аёлга 5-10 та ҳолатларда учрайди деб тахмин қилинади. Касалликнинг нисбий хавфи МОК дан фойдаланишнинг биринчи йили юқори бўлади. МОК ни қабул қилувчи аёлларда ВТЭ ни ривожланиш хавфи ҳомиладорликдаги ВТЭ хавфига қараганда пастроқ (100 000 аёл-ёшга 60 та ҳолат). ВТЭ натижаси сифатида ўлимга олиб келиши 1-2% ҳолатларда қайд қилинган.
- Айрим эпидемиологик текширишларда дезогестерел каби прогестин билан бирга 30 мг этинилэстрадиол сақлаган МОК ни қабул қилган аёлларда, таркибида 50 мкг дан кам этинилэстрадиол ва прогестаген левоноргестрел сақлаган МОК қабул қилганларга нисбатан ВТЭ пайдо бўлишининг юқори хавфи бўлиши аниқланган.
- Дезогестрел ёки гестоден билан бирга 30 мкг этинилэстрадиол сақлаган маҳсулотлар учун, 50 мкг дан кам этинилэстрадиол ва левоноргестрел сақлаган маҳсулотларга ВТЭ пайдо бўлишининг умумий нисбий хавфи 1,5 билан 2,0 ўртасидаги диапазонда деб баҳоланган. Левоноргестрел ва 50 мкг дан камроқ этинилэстрадиол сақлаган МОК учун ВТЭ ҳолатларини тез-тезлиги – йилига 100 000 аёл қўлланилишига тахминан 20 та ВТЭ ҳолати бўлган. Марвелон учун бу тез-тезлик йилига 100 000 аёл қўлланилишига тахминан 30-40 та ҳолатни, яъни йилига 100 000 аёлда қўлланилишига қўшимча 10-20 та ҳолатни ташкил қилади. Қўшимча ҳолатлар сони туфайли, ВТЭ пайдо бўлишининг нисбий хавфига таъсири МОК дан фойдаланишнинг биринчи йили энг юқоридир. Шу давр мобайнида ВТЭ билан касалланиш хавфи барча МОК учун юқори бўлади.
- Веноз тромбоз/тромбоэмболиянинг пайдо бўлиши хавфи қуйидагилар туфайли ошади:
– ёш ўтгани сайин;
– ВТЭ юзасидан мусбат оилавий анамнез (яъни акаси ёки сингиллари ёки нисбатан ёш ота-онасини ВТЭ билан касалланиш ҳолатлари бўлган). Ирсий мойиллик назарда тутилган ҳолларда, аёл бирон-бир гормонал контрацептивни қабул қилиши тўғрисида қарор қабул қилгунича маслаҳат олиш учун мутахассисга мурожаат қилиши керак;
– семизлик (тана вазни индекси 30 кг/м² дан ортиқ);
– узоқ муддатли иммобилизация, катта жарроҳлик аралашувлари, оёқларда жарроҳлик аралашувлари ёки оғир жароҳат. Бундай ҳолатларда МОК ни қўллашни тўхтатиш (режали жарроҳлик аралашувларда операциядан камида 4 ҳафта аввал) ва тўлиқ ремобилизациядан кейин 2 ҳафта давомида уларни қўллашни қайта бошламаслик тавсия қилинади;
– эҳтимол, юза тромбофлебитда ва веналарнинг варикозли кенгайишида. Ушбу ҳолатларни веноз тромбоэмболиянинг этиологиясига кўрсатиши мумкин бўлган таъсири тўғрисида якдил фикр мавжуд эмас.
- МОК ни қўллаш ва бошқа хавф омилларининг (масалан, чекиш, артериал гипертензия ва ёш) мавжудлиги жиддий таъсир кўрсатувчи ўткир миокард инфаркти ёки инсульт хавфининг ортиши ўртасида боғлиқлик мавжуд (қуйига қаранг). Бу ҳолатлар камдан-кам ҳолларда содир бўлади. Марвелон® қўлланганда ўткир миокард инфаркти хавфини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилмаган.
- Артериал тромбоз/тромбоэмболиянинг пайдо бўлиши хавфи қуйидагилар туфайли ошади:
– ёш ўтиши сайин;
– чекиш (айниқса 35 ёшдан катта аёлларда ёш ўтиши ва кунига чекиладиган сигареталар сонини ошиши билан бу хавф ошади);
– дислипопротеинемия;
– семизлик (тана вазни индекси 30 кг/м² дан ортиқ);
– артериал гипертензия;
– мигрень;
– юрак клапанлари касаллиги;
– юрак бўлмачалари фибрилляцияси;
– оилавий анамнезда тромбоэмболик касалликлар (масалан, акаси, сингиллари ёки ота-онасида нисбатан кичик ёшда венозли ёки артериал тромбоэмболия) мавжуд бўлганда ошади. Наслий мойиллик тахмин қилинган ҳолларда, аёл ҳар қандай МОК ни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилнгунича маслаҳат учун мутахассисга мурожаат қилиши керак.
- Жуда кам ҳолларда тромбоз бошқа қон томирларда (масалан, жигар, ичак тутқичи, буйрак, мия ёки кўзни тўр пардаси веналари ва артерияларида) пайдо бўлади. Бу тромбознинг МОК ни қўллашни оқибати эканлиги ёки йўқлиги тўғрисида ягона нуқтаи назар мавжуд эмас.
- Веноз ёки артериал тромботик/тромбоэмболик ҳолатлар ёки мияда қон айланишини бузилиш симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: оёқлардаги бир томонлама оғриқ ва/ёки шиш; чап қўлга берувчи ёки бермайдиган кўкракдаги тўсатдан кучли оғриқ; тўсатдан бўғилиш; тўсатдан йўтал; ҳар қандай ноодатий, кучли, узлуксиз бош оғриғи; кўришни тўсатдан қисман ёки тўлиқ йўқотилиши; диплопия, ноаниқ нутқ ёки афазия; бош айланиши; тутқаноқ ҳуружи билан ёки усиз фокал коллапс; тананинг бир томони ёки бир қисмида тўсатдан пайдо бўлган қувватсизлик ёки кучли увишиш; ҳаракат тизимидаги бузилишлар; “ўткир” қорин. Битта ёки бир нечта симптомларнинг бўлиши МОК ни дарҳол бекор қилиш учун сабаб бўлиши мумкин.
- Юрак-қон томирлари касалликлари хавфини оширувчи касалликларга қуйидагилар киради: қандли диабет, тизимли қизил югурик, гемолитик-уремик синдром, ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги ёки ярали колит) ва ўроқсимон ҳужайрали анемия.
- Тромбоэмболия касаллигини ривожланиш хавфи туғруқдан кейинги даврда юқори бўлишига эътибор қаратиш керак (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши” бўлимига қаранг).
- МОК ни қабул қилинганда мигренлар тез-тезлигини ва жадаллигини ошиши (бу цереброваскуляр бузилишларнинг белгиси бўлиши мумкин) МОК ни дарҳол бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.
- Веноз ёки артериал тромбозга туғма ёки орттирилган мойиллик маркерлари мумкин бўлган биокимёвий кўрсаткичларнинг ўзгаришлари С фаоллаштирилган протеиннинг резистентлиги (АРС), гипергомоцистеинемияни антитромбин III етишмовчилиги, С протеинни етишмовчилиги, S протеинни етишмовчилиги, антифосфолипид антителаларни (кардиолипинга антитела, югурик антикоагулянт) ўз ичига олади.
- МОК ни қабул қилиш оқибатидаги ижобий ва салбий самараларни баҳолаганда шифокор бу касалликларни мос тарзда даволанганда тромбозни ривожланиш хавфи сезиларли даражада пасайиши мумкинлигини ва ҳомиладорликда тромбозни ривожланиш хавфини бу касалликлар фонида, МОК ни қабул қилингандагига қараганда анчагина сезиларли даражада юқори эканлигини ҳисобга олиши керак.
- Ўсмалар
- Эпидемиологик тадқиқот МОК ни узоқ вақт қўлланилиши одам папилломаси вируси (ОПВ-инфекцияси) билан юқтирилган аёлларда бачадон бўйни ракини ривожланиш хавфи омили эканлигини аниқлади. Бироқ бу самарани тарқалиши аралаш омилларнинг таъсири (жинсий шериклар сони ёки контрацепциянинг тўсиқли усулларидан фойдаланилиши кабилардаги фарқлар) билан боғлиқдир.
- 54 та эпидемиологик тадқиқот мета-таҳлили МОК дан фойдаланувчи аёлларда сут бези ракини ривожланишини (1,24) нисбий хавфининг бироз ошиши кўрсатди. Юқори хавф МОК бекор қилингандан кейин 10 йил давомида аста-секин камаяди. Сут бези раки 40 ёшгача бўлган аёлларда камдан-кам учраганлиги сабабли, ҳозирги вақтда МОК ни қўлловчи ёки улардан фойдаланишдан яқинда воз кечган аёлларда сут бези ракини ривожланишини ошиш эҳтимоли, ракни ривожланишининг дастлабки хавфига нисбатан унчалик юқори эмас. Бу тадқиқотларда ракнинг этиологияси бўйича маълумотлар келтирилмайди. Сут бези раки хавфини ошишини МОК ни қабул қилаётган аёлларда сут бези раки ташхиси МОК нинг биологик самаралари билан ёки ҳар иккала омилнинг бирга учраши орқали анчагина эртароқ муддатда аниқланиши мумкинлигини тушунтириш мумкин. Қачонлардир МОК ни қабул қилган аёлларда сут бези раки, ҳеч қачон МОК ни қабул қилмаган аёлларга қараганда, клиник жиҳатдан камроқ ўтказиб юборилиши тўғрисидаги тенденция мавжуд.
- жуда кам ҳолларда МОК ни қўллаганда жигарнинг зарарсиз ва ундан кам ҳолларда зарарли ўсмаларининг ривожланиш ҳолатлари кузатилган. Алоҳида ҳолатларда бу ўсмалар ҳаёт учун хавф солувчи қорин ичи қон кетишларига олиб келган. Агар симптомлар қорининг юқори қисмида ўткир оғриқни, жигарнинг катталашуви ёки қорин ичи қон кетишини ўз ичига олса шифокор МОК ни қабул қилаётган аёлларда касалликларни дифференциал диагностикасида жигар ўсмаларининг мавжуд бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
- Бошқа касалликлар
- Агар аёлда ёки унинг оила аъзоларида гипертриглицеридемия аниқланган бўлса, у ҳолда МОК ни қабул қилинганда панкреатит хавфи ортиши мумкин.
- МОК ни қабул қилаётган кўпчилик аёлларда артериал босимни озгина ошиш ҳолатлари қайд қилинганлигига қарамай, клиник жиҳатдан сезиларли ҳолатлар анчагина кам. МОК ни қабул қилиш билан гипертензияни ривожланиши ўртасида боғлиқлик аниқланмаган. Аммо МОК дан фойдаланувчи аёлларда турғун, клиник жиҳатдан аҳамиятли артериал гипертензия ривожланса, шифокор МОК ни бекор қилиши ва артериал гипертензияни даволашни буюриши керак. Антигипертензив даволаш ёрдамида артериал босимининг нормал қийматларига эришишга муваффақ бўлинган ҳолларда, шифокор бемор аёл учун МОК ни қабул қилишни қайта бошлашни тавсия қилиши мумкин.
- Холестаз сабабли чақирилган сариқлик ва/ёки қичишиш; ўт пуфагида тошларни ҳосил бўлиши, порфирия, тизимли қизил югурик, гемолитик-уремик синдром, Сиденгам хореяси (кичик хорея), ҳомиладорлар герпеси, отосклероз натижасида эшитиш қобилиятини йўқотилиши (ирсий), ангионевротик шишнинг ҳомиладорликда ҳам, МОК ни қабул қилинганда ҳам ривожланиши ёки ўткирлашиши тўғрисидаги хабарлар мавжуд, аммо буларни МОК ни қабул қилинишига тегишли эканлигини исботлари ишончли эмас.
- Жигар фаолиятини ўткир ёки сурункали бузилишлари МОК ни жигар фаолиятини кўрсаткичларини нормага келгунича бекор қилиниш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Илгари ҳомиладорлик ёки жинсий стероид препаратлардан фойдаланилган даврда кузатилган холестатик сариқликни қайталаниши МОК ни бекор қилинишини талаб қилади.
- Гарчи МОК периферик тўқималарни инсулин ва глюкозага нисбатан толерантлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлсада, қандли диабет билан оғриган беморларда қабул қилишнинг терапевтик схемасини ўзгартириш зарурати юзасидан далиллар йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, қандли диабет билан оғриган аёллар МОК ни қабул қилиш вақтида шифокор томонидан қатъий кузатувда бўлишлари керак.
- МОК ни қабул қилиш ҳамда Крон касаллиги ва ярали колитлар ўртасида боғлиқлик мавжудлигига оид маълумотлар мавжуд.
- Баъзида, айниқса аёл аввалроқ ҳомиладор бўлган бўлса, МОК ни қабул қилганида юз терисини пигментацияси (хлоазма) кузатилиши мумкин. Хлоазма мойиллиги бўлган аёллар МОК ни қабул қилиш вақтида тўғридан-тўғри тушувчи қуёш нурларидан ва бошқа манбалардан тушувчи ультрабинафша нурларидан сақланишлари лозим.
- Марвелон® нинг ҳар бир таблеткаси < 80 мг лактоза сақлайди. Галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслиги, Лаппа лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши бўлган, лактозасиз пархезга амал қилувчи пациентлар юқорида келтирилганларни эътиборга олишлари керак.
Шунингдек контрацепциянинг бирон-бир усулидан фойдаланиш тавсия қилинганда ҳам, юқорида келтирилган маълумотларни ҳисобга олиш лозим.
Тиббий кўриклар/маслаҳатлар
Марвелон® препаратини қўллашни қайтадан бошлашдан олдин батафсил тиббий анамнезни (шу жумладан оилавий анамнезни) тўплаш ва ҳомиладорлик эҳтимолини истисно қилиш лозим. Қон босимини ўлчаш ва клиник кўрсатмалар бўлганда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг) ва эҳтиёткорлик чораларини (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг) ҳисобга олган ҳолда, синчков текширувни ўтказиш лозим. Шунингдек, аёл препаратни қўллаш бўйича кўрсатмаларни диққат билан ўрганиб чиқишни ва олинган тавсияларга амал қилишнинг муҳимлиги тўғрисида хабардор қилиш керак. Текширишларни ўтказиш тез-тезлиги ва рўйхати умумқабул қилинган амалиётга асосланиши ва ҳар бир аёл учун индивидуал танланиши керак.
Аёлга перорал контрацептивлар ОИТВ (ОИТС) ва жинсий йўллар билан юқадиган бошқа инфекциялардан ҳимояламаслигини хабар қилиш лозим.
Самарадорликни пасайиши
МОК нинг самарадорлиги қабул қилишлар ўтказиб юборилган ҳолларда(“Қўллаш усули ва дозалари. Препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилган ҳолларда нима қилиш керак” бўлимига қаранг), меъда-ичак бузилишларида (“Қўллаш усули ва дозалари. Меъда-ичак бузилишлари пайдо бўлган ҳоллардаги тавсиялар” бўлимига қаранг) ёки айрим препаратларни йўлдош қабул қилинган (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг) ҳолларда пасайиши мумкин.
Номунтазам қонли ажралмалар
МОК ни қабул қилинганда, айниқса фойдаланишнинг биринчи ойларида, доимий номунтазам суркалувчи ёки кўп миқдордаги қонли ажралмалар пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун номунтазам қон кетишларини баҳолашни, фақат учта ҳайз цикли давомийлигидаги адаптацион даври тугаганидан кейин ўтказиш лозим.
Агар номунтазам қон кетишлар сақланиб қолса ёки олдинги мунтазам цикллардан кейин пайдо бўлса, цикл бузилишининг ногормонал сабаблари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш ва хавфли ўсмаларни ёки ҳомиладорликни истисно қилиш учун мувофиқ текширишларни ўтказиш керак. Бу чоралар бачадонни диагностик тозалашларни ўз ичига олиши мумкин.
Айрим аёлларда препаратни қабул қилишлари ўртасидаги танаффус вақтида ҳайз кўришга хос қон кетишлар бўлмаслиги мумкин. Агар МОК ни юқорида келтирилган “Қўллаш усули ва дозалари” бўлими тавсияларига кўра қабул қилинган бўлса, аёлни ҳомиладор бўлиш эҳтимоли жуда паст бўлади. Акс ҳолда ёки қон кетиши кетма-кет икки марта бўлмаса, ҳомиладорлик эҳтимолини истисно қилиш ва МОК билан даволашни давом эттиришни бошлашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Марвелон® препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик юз берган ҳолларда Марвелон® препаратини қабул қилишни тўхтатиш лозим. Бироқ эпидемиологик текширишлар оналари ҳомиладорликкача МОК ни қабул қилган болаларда на туғма нуқсонлар хавфининг ошишини, на ҳомиладорликнинг эрта муддатларида МОК нинг тасодифан қўлланилиши натижасида тератоген таъсирларни аниқланмаган.
МОК лактацияга таъсир кўрсатиши мумкин, чунки улар она сути миқдорини камайтиради ва унинг таркибини ўзгартиради. Шунинг учун эмизувчи аёл боласини эмизишни тўлиқ тўхтатмагунича МОК дан фойдаланиш тавсия қилинмайди. Контрацептив стероидлар ва/ёки уларнинг алмашинуви маҳсулотларининг оз миқдори сут билан ажралиб чиқиши мумкин, бироқ уларни янги туғилган чақалоқнинг соғлиғига нохуш таъсирини кўрсатувчи далиллар мавжуд эмас.
Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Марвелон® препаратини автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири аниқланмаган.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиш
Марвелон® препаратини дозасини ошириб юборилган ҳолларда бирон-бир жиддий асоратлар кузатилмаган. Дозани ошириб юборилган ҳолларида пайдо бўлиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, ёш қизларда – қиндан қонли ажралмалар. Антидотлари йўқ ва кейинги даволаш симптоматик бўлиши керак.
Чиқарилиш шакли
150 мкг+30 мкг таблеткалар. 21 та таблеткадан алюмин фольгали сашега жойлаштирилган ПВХ/Al блистерда. 1, 3 ёки 6 алюмин фольгали саше қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
2-30°С ҳароратда, ёруғликдан ва намдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.