ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПАНТОПРАЗОЛ-ДМ
PANTOPRAZOLE–DM
Препаратнинг савдо номи: Пантопразол-ДМ
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): пантопразол, домперидон.
Дори шакли: ажралиб чиқиши узайтирилган капсулалар.
Таркиби
ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 40 мг пантопразол ва 30 мг домеридонга эквивалент бўлган 280 мг пантопразол ва домперидон пеллетларини аралашмаси;
Таърифи: корпуси рангсиз ва қопқоқчаси пушти рангли №2 ўлчамли бўш капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда-ичак ярасига қарши восита (Н+К+АТФаза ингибитори).
АТХ коди: А02ВС02
Фармакологик ҳусусиятлари
Пантопразол меъданинг париетал ҳужайраларидаги найчаларда тўпланади ва Н+-К+-АТФаза билан ўзаро селектив таъсир қиладиган (ковалент боғ ҳосил қилади) фаол шакли – циклик сульфенамидга айланади. Париетал ҳужайралардаги Н+-К+-АТФазани ингибиция қилади, водород ионларини париетал ҳужайралардан меъданинг ичига ўтишини издан чиқаради ва хлорид кислотасини гидрофил секрецияси якуний босқичини блоклайди. Хлорид кислотасини базал ва рағбатлантирилган секрециясини (ацетилхолин, гистамин, гастрин – стимуляторнинг туридан қатъий назар) дозасига боғлиқ ҳолда узоқ муддат сусайтиради. In vivo шароитларида ўтказилган тадқиқотларда ўртача самарали дозанинг қиймати 0,2-2,4 мг/кг атрофида ўзгариб туради. Максимал самараси фақат кучли кислотали муҳитда (рН – 3) намоён бўлади (рН юқорироқ қийматларида деярли нофаол бўлиб қолади).
Helicobacter pylori га нисбатан антибактериал фаолликка эга ва бошқа препаратларнинг антихеликобактер самарасини намоён бўлишига ёрдам беради. Минимал сусайтирувчи концентрацияси (МСК) 128 мг/л ни ташкил этади. Бир марта қабул қилингандан сўнг терапевтик самараси тез кузатилади ва 24 соат давомида сақланиб туради. Ўн икки бармоқ ичак ярасини битиши ва симптомларини тез камайишини таъминлайди. 40 мг дозада қабул қилинганида рН > 3 қиймати 19 соатдан кўп вақт давомида сақланади. 2 ҳафта давомида (ҳар куни 40 мг) даволангандан сўнг дуоденал ярани бутунлай битиши 89% беморларда кузатилади. 4 ҳафта давомида даволангандан сўнг (40 мг) 88% пациентларда меъда ярасини бутунлай битиши кузатилади. Даволангандан сўнг пептик ярани қайталаниш тез-тезлиги 55% ни ташкил этади. Суткада 40 мг дозада 4 ҳафта давомида даволаниш гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини II-III босқичи (Savary-Miller бўйича) бўлган беморларнинг 82% да, 8 ҳафтадан кейин эса – 92% да тўлиқ ремиссиясига олиб келади. Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини Ic/II босқичи (Vandeplas бўйича) бўлган 6-13 ёшдаги болаларнинг 57% да тўлиқ эндоскопик ремиссияга суткада 20 мг дозада 4 ҳафта давомида даволангандан сўнг эришилади. 4-8 ҳафта даволаш давомида плазмада гастриннинг даражаси 1,5 марта ошади. Яра касаллиги бўлган беморларни тутиб турувчи даволаш (ҳар куни 40-80 мг 3 йилдан кўп вақт давомида) энтерохромаффинсимон (ECL-) ҳужайраларнинг сонини бироз ошиши билан кечган.
Препаратнинг концерогенлигини ўрганиш бўйича ўтказилган экспериментал тадқиқотлар, пантопразолни узоқ вақт давомида қўллаш ECL-ҳужайраларнинг гиперплазияси ҳавфини ошиши билан намоён бўлишидан ва меъда карциноиди, жигар аденомаси ва карциномаси, қалқонсимон безда неопластик жараёнларни ривожланишидан далолат беради.
Домперидон
Дофамин D2-рецепторларни блоклайди. Прокинетик ҳусусиятлари периферик дофамин рецепторларни блокадаси ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг фаолиятига дофаминнинг ингибиция қилувчи таъсирини бартараф қилиши билан боғлиқ. Меъданинг антрал қисми ва ўн икки бармоқ ичакни перистальтик қисқаришларининг давомийлигини узайтиради, меъданинг фаолиятини яхшилаб, уни бўшаш жараёни секинлашганида, тезлаштиради, патски қизилўнгач сфинктерининг тонусини оширади. Қусишга қарши таъсири периферик (гастрокинетик) таъсири ва қусиш марказининг триггер соҳасидаги хеморецепторларни блокадаси билан ифодаланади. Домперидон кўнгил айниши ва қусишни ривожланишини олдини олади ва унинг яққоллигини камайтиради. Қон зардобида пролактиннинг даражасини оширади.
Домеридон D2-дофамин рецепторларнинг рақобатли антагонисти сифатида меъда-ичакнинг фаоллигини рағбатлантиради.
Фармакокинетикаси
Пантопразол
Ичга қабул қилингандан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги 70-80% (ўртача 77%) ни ташкил этади. Сmax 2-4 соатдан (ўртача 2,7 соатдан) кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 98% ни ташкил этади. Т1/2 0,9-1,9 соат, тақсимланиш ҳажми – 0,15 л/кг, С1 – 0,1 л/соат/кг. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали жуда суст ўтади, кўкрак сути билан секреция бўлади. Антацидлар ёки овқат қабул қилиш препаратнинг AUC, Cmax ва биокираолишлигига таъсир қилмайди. Фармакокинетикаси 10-80 мг дозалар диапазонида тўғри пропорционалдир (AUC ва Cmax препаратнинг дозаси ошишига пропорционал равишда ошади. Т1/2 ва С1 қийматлари дозага боғлиқ эмас. Жигарда метаболизмга (оксидланиш, алкил гуруҳини бирикиши, конъюгация) учрайди. Цитохром Р450 тизимига аффинлиги паст, унинг метаболизмида асосан CYP3A4 ва CYP2C19 изоферментлари қатнашади. Асосий метаболитлари – деметилпантопразол (Т1/2 – 1,5 соат) ва сульфат гуруҳи боғланган 2 конъюгатидир. Асосан сийдик билан метаболитлар ҳолида чиқарилади, катта бўлмаган миқдори ахлатда аниқланади. Организмда тўпланмайди. Жигар циррози бўлган беморларда Т1/2 7-9 соатгача узаяди, буйрак етишмовчилигида – бироз ошади, аммо асосий метаболитининг Т1/2 2-3 соатга етади. Катта ёшдаги гуруҳларда AUC ва Cmax бироз юқори бўлади.
Домперидон
Ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез сўрилади (овқатланиш ёки меъда ширасининг кислотали муҳитини паст бўлиши унинг сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради). Қонда Cmax 0,5-1 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги – 15% (жигар орқали “биринчи марта ўтиш” самараси мавжуд). Плазма оқсиллари билан боғланиши 91-93% ни ташкил этади. ГЭТ орқали ёмон ўтади. Катта бўлмаган миқдори кўкрак сутида аниқланади. Ичак девори ва жигарда жадал метаболизмга (гидроксилланиш ва N-дезалкилланиш) учраб, мувофиқ равишда гидроксидомперидон ва 2,3-дигидро-2-оксо-1-Н-бензимидазол-1-пропион кислотасини ҳосил қилади. Ичга бир марталик дозаси қабул қилингандан сўнг Т1/2 соатни ташкил этади. Сурункали буйрак етишмовчилигида Т1/2 узаяди. Буйраклар (31%) ва ичак (66%) орқали, шу жумладан ўзгармаган ҳолда мувофиқ равишда 1% ва 10% чиқарилади. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препарат организмда тўпланиши мумкин.
Қўлланилиши
Препарат рефлюкс-эзофагит, диспепсия, гастрит ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, метеоризм, меъдани тўлиш ҳисси, кекириш, гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини даволаш учун буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1-2 капсуладан кунига бир марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Домперидон
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ичакни ўтиб кетувчи спазмлари.
Нерв тизими томонидан: экстрапирамид бузилишлар (ГЭТ нинг ўтказувчанлиги юқори бўлган шахслар ва болаларда).
Аллергик реакциялар: тери тошмалари, эшакеми.
Бошқалар: гиперпролактинемия (галакторея, гинекомастия).
Пантопразол
Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея; кам ҳолларда – оғизни қуриши, иштаҳани ошиши, кўнгил айниши, кекириш, қусиш, метеоризм, қоринда оғриқ, қабзият, трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши, гастроинтестинал карцинома (якка ҳолатда).
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи; кам ҳолларда – астения, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик; айрим ҳолларда – асабийлик, депрессия, тремор, парестезиялар, фотофобия, кўришни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши.
Сийдик-таносил тизими томонидан: якка ҳолларда – гематурия, шишлар, импотенция.
Тери қопламлари томонидан: якка ҳолларда – алопеция, акне, эксфолиатив дерматит.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тошма, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш.
Бошқалар: кам ҳолларда – гипергликемия, миалгия; якка ҳолларда – иситма, эозонофилия, гиперлипопротеинемия, гиперхолестеринемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Пантопразолга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Жигар етишмовчилигида препаратни қўллаш мумкин эмас. ҳомиладорликда ва эмизиш даврида беморлар учун ҳавфсизлиги аниқланмаган. Болалар учун ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Меъда ширасини секрецияси чуқур ва узоқ муддат тормозланиши туфайли, ушбу дори воситаси, сўрилиши рН га боғлиқ бўлган препаратлар, масалан, кетоконазол, итраконазол, позаконазол ва бошқа дори воситаларнинг сўрилишини камайтириши мумкин. Атазанавир ва рН га боғлиқ бўлган ОИТВ қарши бошқа препаратларни протон помпа ингибиторлари билан бирга қабул қилиш ушбу ОИТВ қарши препаратларнинг биокираолишлигини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келиши мумкин, ушбу препаратларни самарадорлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Даволашни бошлашдан олдин қизилўнгач ва меъданинг ҳавфли касалликлари истисно қилиниши керак (ушбу касалликларнинг симптоматикасини яхшиланиши тўғри ташхис қўйиш ва даволашни кечиктириши мумкин). Рефлюкс касаллигини ташхиси эндоскопия ёрдамида тасдиқланиши керак. Ярасиз диспепсияси бўлган пациентларга препаратни буюриш тавсия этилмайди. Кекса ёшдаги беморларда ва буйрак фаолияти бузилганида дозани суткада 40 мг дан ошириш тавсия этилмайди. Оғир даражадаги жигар етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритилиши керак: ҳар икки кунда 1 капсуладан, жигар ферментларининг даражасини назорати остида қабул қилинади (улар ошганида препаратни бекор қилиш кўрсатилган).
Пантопразол-ДМ капсулалар қабул қилинганида анафилактик шок ривожланганлиги юзасидан хабарлар берилган. Бу шошилинч тиббий ёрдамни талаб этиши мумкин. Тромбофлебит пантопразолни юбориш билан боғлиқ.
Тавсия этилган дозадан оширилмасин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ушбу дори воситасини қўллашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Пантопразол
Симптомлари: таърифланмаган.
Даволаш: дозани ошириб юборилишига гумон қилинганида тутиб турувчи ва симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади. Диализ самарасиз.
Домперидон
Симптомлари: уйқучанлик, аритмия, дезориентация, экстрапирамид бузилишлар (айниқса, болаларда), артериал босимни пасайиши.
Даволаш: фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, экстрапирамид реакциялар ривожланганида – антихолинергик воситалар ёки антихолинергик фаолликка эга бўлган антигистамин препаратлар, паркинсонизмни даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Специфик антидоти йўқ.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.