ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПАПАВЕРИНА ГИДРОХЛОРИД
PAPAVERINЕ HYDROCHLORIDЕ
Препаратнинг савдо номи: Папаверина гидрохлорид
Таъсир этувчи модда (ХПН): папаверин гидрохлориди
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
таъсир этувчи модда: 20 мг папаверин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, метионин, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, бироз сарғиш тусли суюқлик.
Фармакологик гуруҳи: Овқат ҳазм қилиш йўлларининг функционал бузилишларида қўлланиладиган воситалар. Папаверин ва унинг ҳосилалари.
ATХ коди: А03А D01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Папаверин – миотроп, спазмолитик ва гипотензив восита бўлиб ҳисобланади.
Папавериннинг таъсир механизми фосфодиэстераза ферментини сусайтириши билан боғлиқ, бу циклик 3¢,5¢-аденозинмонофосфатни ҳужайра ичида тўпланишини чақиради, ва бунинг натижасида силлиқ мушакларнинг қисқарувчанлигини бузилишига ва спастик ҳолатларда уларни бўшашишига олиб келади. Ички аъзоларнинг (овқат ҳазм қилиш йўллари, нафас ва сийдик-таносил тизими) ва қон томирларнинг силлиқ мушакларини тонусини пасайтиради ва бўшаштиради. Аретияларнинг кенгайишини чақиради, қон оқимини, шу жумладан церебрал оқимни кенгайтиради. Юқори дозаларда юрак мушагининг қўзғалувчанлигини пасайтиради ва юрак ички ўтказувчанлигини секинлаштиради. Марказий нерв тизимига таъсири кучсиз (юқори дозаларда седатив самара ҳам кўрсатади).
Фармакокинетикаси
Сўрилиш даражаси юқори. Плазма оқсиллари билан боғланиши -90%. Қон зардобида альбумин билан турғун мажмуалар ҳосил қилади. Препарат организмнинг тўқималарида яхши тақсимланади, гистогематик тўсиқ орқали ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 0,5-2 соатни (24 соатгача узайиши мумкин) ташкил қилади. Асосан буйрак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.
Қўлланилиши
- қорин бўшлиғи аъзоларининг силлиқ мушакларини спазмлари (пилороспазм, таъсирланган ичак синдроми, холецистит, ўт-тош касаллигининг хуружлари);
- сийдик чиқариш йўлларининг спазмлари, буйрак санчиғи;
- бош мия томирларининг спазмлари;
- стенокардия (мажмуавий даволаш таркибида);
- периферик томирларнинг спазмларини даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни тери остига, мушак ичига ва вена ичига юборилади.
Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга тери остига ва мушак ичига 0,5-2 мл дан
(10-40 мг) 2% ли эритма юборилади, вена ичига эса жуда секин, минутига 3-5 мл тезликда, 1 мл 2% ли папаверин гидрохлориди эритмаси (20 мг) 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 10-20 мл да юборилади. Вена ичига юбориш самарали ҳисобланади. Кекса ёшдаги пациентлар учун бир марталик доза даволашнинг бошида 10 мг дан (0,5 мл 2% ли эритма) ошмаслиги лозим.
Катталар учун тери остига ёки мушак ичига юбориш учун максимал доза: бир марталик- 100 мг (5 мл 2% ли эритма), суткалик – 300 мг (15 мл 2% ли эритма); вена ичига юборишда: бир марталик- 20 мг (1 мл 2% ли эритма), суткалик – 120 мг (6 мл 2% ли эритма).
1 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга препаратни суткада 2-3 марта қўлланилади. Бир марталик доза тана вазнига 0,7-1 мг/кг ни ташкил этади.
Болалар учун максимал суткалик доза (юбориш усулига боғлиқ бўлмаган): 1-2 ёш – 20 мг (1 мл 2 % ли эритма), 3-4 ёш – 30 мг (1,5 мл 2 % ли эритма), 5-6 ёш – 40 мг (2 мл 2 % ли эритма), 7-9 ёш – 60 мг (3 мл 2 % ли эритма), 10-14 ёш – 100 мг (5 мл 2 % ли эритма) ни ташкил этади.
Ножўя таъсирлари
Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, ҳолсизлик, бош айланиши.
Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши (диплопия).
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қабзият, диарея, анорексия, оғизни қуриши.
Гепатобилиар тизими томонидан: транаминазалар даражалиги ошиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, асистолия, юрак қоринчалари хилпиллаши, коллапс.
Препаратни юқори дозаларда ёки вена ичига хаддан зиёд тез юборилганида аритмия, тўлиқ ёки қисман атриовентрикуляр блокада, қоринчалар экстрасистолияси, қоринчалар фибрилляцияси, артериал гипотензия, тананинг юқори қисми терисининг гиперемияси кузатилади.
Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, эшакеми, эозинофилия.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: юз ва қўлларнинг гиперемияси, қичишиш, терида тошмалар, кўп терлаш.
Нафас тизими томонидан: апноэ.
Бошқалар: юбориш жойида реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик. Атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, нафасни сусайиши, бронхообструктив синдром, артериал гипотензия, глаукома, оғир жигар етишмовчилиги, кома ҳолати, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш, 75 ёшдан ошган пациентларда (гипертермия хавфи) қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Барбитуратлар, дифенгидрамин (димедрол), метамизол (анальгин), диклофенак папавериннинг спазмолитик таъсирини кучайтиради. Бошқа гуруҳдаги антигипертензив препаратлар, шунингдек трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин билан умумий қўлланилганида гипотензив самараси кучаяди. Папаверин леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини ва метилдопанинг гипотензив самарасини камайтириши мумкин. Интракаверноз юбориш учун алпростадил билан бир вақтда қўлланганида приапизмнинг ривожланишини хавфи мавжуд. Бирга юборилганида Фентоламин жинсий олатнинг ғовакланган танасига папаверининг таъсирини потенция қилади.
Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида томирларнинг умумий периферик қаршилигининг камайиши туфайли, миокарднинг қисқарувчанлик функциясини яққол кучайиши кузатилади. Новокаинамид билан бирга қўлланганида гипотензив самаранинг кучайиши кузатилади.
Папаверин гидрохлоридининг таъсири остида антихолинэстераз препаратларнинг силлиқ мушакларга қўзғатувчи самарасининг камайиши кузатилади. Морфин таъсири остида папаверин гидрохлоридининг спазмолитик фаоллиги камайиши мумкин. Шунга қарамай, папаверин спазмоген таъсирини камайтириш учун папаверин гидрохлоридини ва морфинни бирга ва силлиқ мушакларнинг спазми билан боғлиқ бўлган оғриқларда промедол билан бирга қўлланилади.
Фурадонин билан бирга қўлланганида гепатит ривожланиши ҳақида маълумотлар мавжуд.
Папаверин гидрохлорид билан резерпин препаратларини мажмуавий қўлланганида антигипертензив таъсири кучаяди.
Антидепрессантлар билан бирга гипотензив самара кучайиши мумкин.
Папаверин гидрохлоридини алкоголь билан бир вақтда қўлланганида алкоголнинг таъсирини кучайтиради.
Чекувчи пациентларда папавериннинг метаболизми тезлашади, қон плазмасида унинг концентрацияси ва фармакокинетик самараси камаяди. Дибазол билан фармацевтик мутаносиб.
Номутаносиблиги.
Кофеин- бензоат натрий билан – кимёвий, глюкоза эритмалари билан – фармацевтик номутаносиб (папаверинни қисман фаолсизланиши). Фақат тавсия этилган эритувчилар қўлланилсин.
Махсус кўрсатмалар
Вена ичига юборишни секин, артериал босимни, юрак қисқаришлари тез-тезлиги, электрокардиограммани назорат қилиб ўтказиш лозим. Стенозланувчи коронаросклерозда препаратни вена ичи инъекциясини эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Кекса ёшдаги пациентларга (гипертермиянинг ривожланиши хавфи туфайли), юракнинг оғир касалликларида, бош – мия жароҳатларидан кейинги ҳолатларда, сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак усти бези функциясининг етишмовчилиги, гипотиреоз, простата безининг гиперплазияси (препаратнинг юқори дозалари сийдикни тутилишини ўткир ривожланишига олиб келиши мумкин), қоринчалар усти тахикардияси, шок ҳолатлари, ҳолсизланган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан ва паст дозаларда буюриш лозим.
Препарат билан даволанганда алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.
Чекишда препаратнинг самараси пасаяди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашнинг хавфисизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Препарат билан даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.
Болалар. 1 ёшгача бўлган болаларга препарат буюрилмайди (гипертермиянинг юқори хавфи туфайли).
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Препарат билан даволаниш вақтида автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: уйқучанлик, холсизлик, оғизни қуриши, овқат ҳазм қилиш йўллари функцияларини бузилишлари, кўришни бузилиши, диплопия, тананинг юқори қисми терисининг гиперемияси, тахикардия, артериал гипотензия, асистолия, қоринчалар хилпиллаши, коллапс, гипервентиляция, нистагм, атаксия. Препаратни юқори дозаларини қўлланганида ва вена ичига тез юборилганида аритмия ёки тўлиқ атриовентрикуляр блокада кузатилиши мумкин. Папаверин гидрохлориди жуда юқори дозаларда қисман седатив таъсир кўрсатади.
Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш, симптоматик даволаш. Махсус антидоти йўқ. Гемодиализда қондан тўлиқ чиқарилади.
Чиқарилиш шакли
2 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қутида; 10 ампуладан блистерда, 1 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича