📜 Инструкция по применению Имунофан эритма
💊 Состав препарата Имунофан эритма
✅ Применение препарата Имунофан эритма
📅 Условия хранения Имунофан эритма
⏳ Срок годности Имунофан эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИМУНОФАНÒ

IMUNOFANÒ

Препаратнинг савдо номи: ИмунофанÒ

Таъсир этувчи модда (ХПН): имунофан

Дори шакли: мушак ичига ва тери остига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,005 г имунофан;

ёрдамчи моддалар: 0,5 г глицин, 0,009 г натрий хлориди, инъекция учун сув 1мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодулятор восита

Код АТХ: L03.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат иммун тизимини йўлга солувчи, детоксикацион, гепатопротектор таъсирга эга ва эркин радикал ва перекисли бирикмаларнинг фаолсизланишини чақиради. Фармакологик таъсири уч асосий самараларга эришишига асосланган: иммун тизимини мувофиқлаштириш, организмнинг оксидланиш-антиоксидланиш реакциясининг мувозанатини тикланиши ва оқсиллар томонидан хужайранинг оқсилларни мембраналари орқали ташилиш насосига боғлиқ бўлган кўпчилик дориларга турғунлигини ингибиция қилиш.

Препаратнинг таъсири юборилгандан 2–3 соатдан кейин ривожланади (тез босқичи) ва 4 ойгача давом этади (ўртача ва секин босқичи).

Тез босқичи давомида (2-3 соатдан кейин бошланади, давомийлиги – 2–3 суткагача) энг аввало детоксикацион самараси намоён бўлади – церулоплазмин, лактоферрин хосил бўлишини, каталаза фаоллигини рағбатлантириш йўли билан организмнинг антиоксидант ҳимояси кучаяди; препарат липидларнинг перекисли оксидланишини нормаллаштиради ва кейинги қондаги холестерин даражасини ва яллиғланиши медиаторларининг ҳосил бўлишини пасайиши билан хужайра мембраналарининг фосфолипидларини парчаланишини ва арахидон кислотасини синтезини ингибиция қилади. Жигарнинг токсик ва инфекцион шикастланишида препарат цитолизни олдини олади, трансаминазалар фаоллигини ва қон зардобида билирубин даражасини пасайтиради.

Ўртача босқичи давомида (2-3 суткадан кейин бошланади, давомийлиги 7-10 суткагача) фагоцитоз реакциясини кучайиши ва хужайра ички бактериялари ва вирусларининг нобуд бўлишини кучайиши юз беради.

Секин босқичи давомида (7-10 суткада ривожлана бошлайди, давомийлиги 4 ойгача) хужайра ва гуморал иммунитетнинг бузилган кўрсаткичларини тикланиши-Имунофаннинг иммун тизимини йўлга солувчи таъсирида намоён бўлади. Бу даврда иммун тизимини йўлга солиш индексини нормаллашиши кузатилади, специфик антителаларнинг ҳосил бўлишини ошиши кузатилади. Имунофаннинг специфик вирусларга қарши ва антибактериал антителаларни ҳосил бўлишига таъсири айрим даволовчи вакциналар таъсирига эквивалент. Вакциналардан фарқли равишда препарат IgE синфи реагин антителалар ҳосил бўлишига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди ва дарҳол тури ўта юқори сезувчанлик реакциясини кучайтирмайди; Имунофан IgА нинг туғма етишмовчилигида унинг ҳосил бўлишини кучайтиради. Имунофан ўсма хужайраларининг кўп сонли дориларга чидамлилигини самарали сусайтиради ва уларни цитостатик препаратларнинг таъсирига сезувчанлигини оширади.

Қўлланилиши

Катталарда бактериал ва вирусли инфекцияларга қарши вакцинацияда адъювант сифатида.

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда иммун танқислиги фонида турли этиологияли сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларини зўрайиши: сурункали вирусли гепатит, брицеллез.

Химио-нур билан даволаш курсини ўтказиш фонида қон яратиш ва лимфоид тўқиманинг хавфли касалликлари бўлган 2 ёшдан ошган болаларда токсикоз ривожланишини олдини олиш.

Қуйидаги касалликлар чақирган иккиламчи иммун танқислиги ва токсик ҳолатларни мажумавий даволаш таркибида:

Катталарда:

  • турли локализацияли тарқалган ўсма жараёнли (III-IV босқич) пациентларда радикал мажмуавий даволаш (кимё терапия ва нур билан даволаш ва операция), мажмуавий ёки симптоматик даволаш;
  • сурункали вирусли гепатит, сурункали бруцеллезни мажмуавий даволаш таркибида;
  • ОИТВ-инфекция, оппортунистик инфекциялар (цитомегаловирус, герпетик инфекция, токсоплазмоз, хламидиоз, пневмоцистоз, криптоспоридиоз) ни мажмуавий даволаш;
  • токсемия, септикотоксемия кўринишлари билан кечувчи III-IV босқичдаги куйишлар, септик эндокардит, холецистопанкреатит, оёқдаги яраларни узоқ вақт битмаслиги, йирингли-септик асоратлари бўлган жаррохлик касалликларини даволаш;
  • бронхообструктив синдром, ревматоид артрит, псориазни мажмуавий даволаш.

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда:

  • кўзларнинг яллиғланиш касалликларини мажмуавий даволаш;
  • бўғма, бўғма бактериясини ташувчанликни даволаш.

2 ёшдан ошган болаларда:

  • ҳиқилдоқ ва оғиз-ҳалқум папилломатозини мажмуавий даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Имунофан тери остига ва мушак ичига 50 мкг бир марталик дазада буюрилади. Максимал суткалик доза 50 мкг ни ташкил қилади. Препарат қўллашдан мақсад ва касалликнинг характерига қараб курс бўйича қўлланади.

Катталарда.

Бактериал ва вирусли инфекцияларга қарши вакцинацияда адъювант сифатида 50 мкг дозада бир марта мушак ичига ёки тери остига эмлаш куни буюрилади.

Онкологик беморларни мажмуавий даволаш сифатида:

  • радикал мажмуавий даволаш таркибида – ҳар куни бир марта, даволаш курси кимё терапия ва нур билан даволашдан ва операциядан олдин 8-10 инъекция, кейинчалик даволашнинг бутун даври давомида курс давом эттирилади.
  • тарқалган ўсма жараёни бўлган беморларда – ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 кунлик танаффус билан 8-10 инъекция ва кейинги даволаш даврида давомида курс такрорланади.

Сурункали вирусли гепатит ва бруцеллёзи бўлган беморларда мажмуавий даволашда:

  • ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инъекция.

ОИТВ-инфекция ва оппортунистик инфекцияларни мажмуавий даволашда:

  • ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инъекция. Зарурати бўлганида 2-4 хафтадан кейин даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Токсемия, септикотоксемия кўринишлари билан кечувчи III-IV даражадаги куйиши бўлган жарроҳлик беморларни даволаганда, септик эндокардит, холецистопанкреатит, қўл-оёқнинг узоқ вақт битмаётган яралари, йирингли-септик асоратлари бўлган жаррохлик беморларда:

  • ҳар куни бир марта, даволаш курси 7-10 инъекция, зарурати бўлганида препаратни 20 инъекциягача ошириш мумкин.

Бронхообструктив синдромда, ревматоид артритда:

  • 3 суткада бир марта, даволаш курси 8-10 инъекция, зарурати бўлганида препаратни 20 инъекциягача ошириш мумкин.

Псориазни мажмуавий даволашда:

  • ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инъекция.

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда.

Кўзларнинг яллиғланиш касалликларини мажмуавий даволашда:

  • кўзларнинг олдинги соҳалари шикастланганда (кератит, кератоувеит) ҳар куни бир марта, даволаш курси 7-10 инъекция.
  • асосан кўзларнинг орқа соҳаси шикастланганда (периферик, орқа увеитлар, ретиноваскулитлар) ва тарқалган яллиғланиш жараёнларида ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инъекция.

Бўғмани даволашда:

  • ҳар куни бир марта, даволаш курси 8-10 инъекция. Бўғма бактерияси ташувчанликда – 3 суткада бир марта, даволаш курси 3-5 инъекция.

2 ёшдан ошган болаларда ҳиқилдоқ ва оғиз-ҳалқумнинг папилломатозини мажмуавий даволашда:

  • ҳар куни бир марта, даволаш курси 10 инъекция.

Профилактика учун:

катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда сурканли гепатит ва сурункали бруцеллёзни зўрайиши

  • ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инъекция, ҳар 2-3 ойда такрорий профилактик курслар ўтказиш тавсия этилади.

Қон яратиш ва лимфоид тўқиманинг хавфли касалликлари бўлган 2 ёшдан ошган болаларда токсикозни ривожланиши:

  • ҳар куни бир марта, даволаш курси 10-20 инъекция, кимё терапия ва нур билан даволаш курси вақтида ва тугаганидан кейин.

Ножўя таъсирлари

Шахсий ўзлаштираолмаслик бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. 2-ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клиника амалиётда Имунофанни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳоллари қайд этилмаган.

Имунофаннинг таъсири Е2 простагландинни ҳосил бўлишига боғлиқ эмас ва препаратни бошқа яллиғланишга қарши препаратлар билан мажмуада буюриш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Фагоцитозни фаоллашиши натижасида вирусли ёки бактериал антигенларнинг персистенцияси ҳисобига тутиб турувчи сурункали яллиғланиш ўчоқларини қисқа муддатли зўрайиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Етарлича ўрганилмаганлиги туфайли ҳомиладорлик ва лактация вақтида, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлсагина қўллаш керак.

Механизмлар, транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири.

Препарат механизмлар, транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

1,0 мл эритмада 50 мкг препарат сақловчи ампулалар. 5 ампуладан йўриқномаси билан картон қутига жойланади ёки 5 ампуладан картон уяли ўрамга жойланади, 1 контур уяли ўрам йўриқнома билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда,2°С дан 10°С гача ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.