ДОРИВОР МАВРАК БАРГЛАРИ
FOLIA SALVIAЕ OFFICINALIS
Препаратнинг савдо номи: Доривор маврак барглари.
Ясноткадошлар (Lamiaceae) оиласига мансуб, маданийлаштирилган ярим бута доривор маврак (Salviaе officinalis L.) ўсимлигининг ёз давомида йиғилган, қуритилган ва майдаланган барглари.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркибида: ошловчи моддалар ва эфир мойи (0,8% дан кам эмас) сақлайди.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий таъсир кўрсатувчи яллиғланишга қарши воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Яллиғланишга қарши, буриштирувчи ва антисептик таъсирга эга.
Қўлланилиши
Юкори нафас йўллари, томоқ, оғиз бўшлиғи, милкларнинг яллиғланиш касалликларини даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дамлама кўринишида маҳаллий қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г майдаланган баргларни сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопкоқ билан ёпиб, 15 мин давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 мин давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Оғиз ва томоқни чайиш учун, ҳамда ҳўллаш ва ванналар қабул қилиш учун қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Қутилар ва пакетлар, қутиларга жойлаштирилган пакетларда 30 г ва 50 г дан.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
1 йил 6 ой.
Дорихоналардан олиш тартиби
Рецептсиз.