Илова-варақа: Пациент учун маълумот
Ко-Пренесса®, таблеткалар, 2 мг/0,625 мг
Ко-Пренесса®, таблеткалар, 4 мг/1,25 мг
Периндоприл эрбумин/индапамид
Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун мухим маълумот сақлайди.
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга буни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
- Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Бу уларга зарар етказиши мумкин, хатто агар Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса ҳам.
- Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларига ҳам тааллуқли. 4-бўлимга қаранг.
Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади
- Ко-Пренесса® препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
- Ко-Пренесса® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак.
- Ко-Пренесса® препарати қандай қабул қилинади.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
- Ко-Пренесса® препаратини қандай сақлаш керак.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.
- Ко-Пренесса® препарати ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган.
Ко-Пренесса® таблеткалари икки таъсир этувчи моддалар, периндоприл ва индапамид сақлайди.
Периндоприл ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари (ААФ) ингибиторлари) сифатида маълум бўлган дори воситалари синфига киради. Индапамид организмдан сувни чиқарувчи препаратлар, диуретиклар синфига киради.
Ко-Пренесса® препарати гипертония касаллиги бўлган (келиб чиқиши номаълум бўлган юқори артериал босим) пациентларни даволаш учун мўлжалланган.
- Ко-Пренесса® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак
Ко-Пренесса® препаратини қабул қилманг:
- агар Сизда периндоприлга, индапамидга ёки бу препаратнинг бошқа компонентларига аллергия бўлса (6-бўлимга қаранг);
- агар Сизда ААФ ингибиторлари билан олдинги даволашда ангионевротик шиш (бирдан лаблар, юз ва эҳтимол қўл ва оёқлар кафтини шиши, бўғилиш ёки овозни хириллашини ўз ичига олувчи аллергик реакция) бўлган бўлса;
- агар Сизда наслий ангионевротик шиш ёки номаълум келиб чиқишга эга бўлган ангиотевротик шиш бўлса;
- агар Сизда буйраклар томонидан оғир касаллик бўлса ёки Сизга диализ талаб қилинса;
- агар Сизда жигарнинг оғир касаллиги бўлса, ёки Сизда жигар энцефалопатияси деб номланадиган ҳолат бўлса (бош миянинг ривожланиб борувчи касаллиги);
- агар Сизнинг қонингизда калий даражаси паст ёки юқори бўлса;
- агар Сизда юрак етишмовчилиги бўлса, Сиз у бўйича даволанмаётган бўлсангиз;
- агар Сизда 3 ойликдан ортиқ ҳомиладорлик бўлса (Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида Ко-Пренесса® препаратини қабул қилишдан сақланиш керак – “Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш” бўлимига қаранг);
- Сиз эмизаётган бўлсангиз;
- Агар Сизда қандли диабет ёки буйраклар фаолиятини бузилиши бўлса ва Сиз артериал босимни пасайтириш учун алискирен сақловчи препаратлар билан даволанаётган бўлсангиз.
Махсус кўрсатмалар
Ко-Пренесса® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:
- агар Сизда аортал стеноз (юракдан чиқадиган асосий қон томирини торайиши), гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушагининг касаллиги) ёки буйрак артериясини стенози (буйракни қон билан таъминловчи артерияни торайиши) бўлса;
- агар Сизда юрак билан боғлиқ муаммолар, ёки буйраклар билан муаммолар бўлса;
- агар Сизда жигар томонидан бузилишлар бўлса;
- агар Сизда коллагенозлар (тери касалликлари), масалан, тизимли қизил югурик ёки склеродермия бўлса;
- агар Сизда атеросклероз (артерия деворларини зичлашиши) бўлса;
- агар Сизда гиперпаратиреоз (қалқонсимон бези олди безларининг фаоллигини ошиши) бўлса;
- агар Сизда подагра бўлса;
- агар Сизда қандли диабет бўлса;
- агар Сиз ош тузи чекланган пархезда бўлсангиз ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчиларни ишлатаётган бўлсангиз;
- агар Сиз литий ёки калий тежовчи диуретикларни (спиринолактон, триамтерен) қабул қилаётган бўлсангиз, унда яхшиси Ко-Пренесса® препаратини параллел қабул қилишдан сақланиш керак (“Бошқа препаратлар ва Ко-Пренесса® препарати” бўлимига қаранг);
- агар Сиз юқори артериал босимни даволаш учун қуйида санаб ўтилган препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз:
– ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (АРБ) (препаратлар, шунингдек статинлар сифатида маълум, масалан валсартан, телмисартан, ирбесартан), хусусан, агар Сизда қандли диабет билан боғлиқ бўлган буйраклар билан муаммолар бўлса;
– алискирен
Шифокор мунтазам Сизнинг буйраклар фаолиятини, артериал босимни ва қондаги электролитлар (масалан, калий) миқдорини текшириши мумкин.
Шунингдек “Ко-Пренесса® препаратини қабул қилманг” номи остидаги маълумотга қаранг.Агар Сиз ҳомиладорман ёки ҳомиладор бўлиб қолишим мумкин деб таҳмин қилсангиз шифокорга хабар беринг. Ко-Пренесса® препаратини ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди, шунингдек уни ҳомиладорликни 3 ойликдан ортиқ муддатида қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу босқичда Сизнинг болангизга жиддий зарар етказиши мумкин (“Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш” бўлимига қаранг).
Сиз Ко-Пренесса® препаратини қабул қилаётганингиз хақида хабар беришингиз керак:
- анестезия ва/ёки жарроҳлик операция ўтказиш олдидан;
- агар Сизда яқинда диарея, қусиш ёки сувсизланиш бўлган бўлса;
- агар Сиз диализ ёки ПЗЛП-аферез ўтадиган бўлсангиз (махсус машина ёрдамида организмдан холестеринни чиқариш);
- агар Сиз асаларилар ёки ариларнинг чақишига реакцияни пасайтириш учун десенсибилизация ўтказмоқчи бўлсангиз;
- агар Сиз йодланган контраст моддани (меъда ва буйраклар каби аъзоларни рентген нурлари учун кўринадиган қилувчи модда) юборилишини талаб қилувчи тиббий текширувдан ўтмоқчи бўлсангиз.
Шифокор шунингдек Сизнинг даволанишингизни қон тахлиллари ёрдамида назорат қилиши мумкин.
Спортчиларда қўлланиши
Бу препарат фаол компонент индапамид сақлайди, у допинг-тестларда ижобий реакция бериши мумкин.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Ко-Пренесса® препаратини болаларга бериш мумкин эмас.
Бошқа препаратлар ва Ко-Пренесса® препарати
Агар Сиз бошқа препаратларни яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Ко-Пренесса® препаратини қуйидагилар билан қабул қилишдан сақланиш керак:
- литий билан (депрессияни даволаш учун қўлланади)
- калий тежовчи диуретиклар (спиринолактон, триамтерен) ва калий тузлари билан
Бошқа препаратлар билан мумкин бўлган ўзаро таъсирини олдини олиш учун, агар Сиз қуйида санаб ўтилган ҳар қандай бошқа препаратларни параллел қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорга айтинг, хусусан:
- юқори артериал босимни даволаш учун бошқа препаратлар;
- прокаинамид (номунтазам юрак уришини даволаш учун);
- аллопуринол (подаграни даволаш учун);
- терфенадин ёки астемизол (пичан иситмаси ёки аллергияни даволаш учун антигистамин препаратлар);
- турли касалликларда, шу жумладан оғир бронхиал астма ва ревматоид артритда, қўлланадиган кортикостероидлар;
- аутоиммун касалликларни даволаш учун ёки трансплантациялардан кейин (масалан, циклоспорин) ишлатиладиган иммунодепрессантлар;
- ракни даволаш учун препаратлар;
- инъекция учун эритромицин (антибиотик);
- галофантрин (безгакнинг маълум турларини даволаш учун қўлланади);
- пентамидин (пневмонияни даволаш учун қўлланади);
- винкамин (симптоматик когнитив бузилишлари, шу жумладан хотирани йўқолиши, бўлган кекса пациентларда қўлланади);
- бепридил (стенокардияни даволаш учун қўлланади);
- юрак ритмининг бузилишларини даволаш учун препаратлар (масалан, хинидин, амиодарон, соталол);
- юрак гликозидлари (юрак касалликларини даволаш учун);
- баклофен (тарқалган склероз каби касалликлардаги мушак танглигини даволаш учун);
- қандли диабетни даволаш учун препаратлар, масалан, инсулин ёки метформин;
- кальций, шу жумладан кальцийли озуқа қўшимчалари;
- рағбатлантирувчи сурги воситалари (масалан, сано);
- ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, ибупрофен) ёки салицилатларнинг юқори дозалари (масалан, ацетилсалицил кислотаси);
- инъекция учун амфотерицин В (оғир замбуруғли касалликларни даволаш учун);
- депрессия, хавотирлик ва шизофрения каби руҳий бузилишларни даволаш учун препаратлар (масалан, трициклик антидепрессантлар, амисульпирид, сульпирид, сультоприд, тиаприд, галоперидол, дроперидол каби нейролептиклар);
- тетракозактид (Крон касаллигини даволаш учун);
- инъекция учун олтин (ревматоид полиартритни даволаш учун).
Шифокорга дозани ўзгартириш ва/ёки эҳтиёткорликнинг бошқа чораларини кўриш талаб қилиниши мумкин:
- агар Сиз ангиотензин II рецепторларининг блокаторларини (АРБ) ёки алискирен қабул қилаётган бўлсангиз (шунингдек “Ко-Пренесса® препаратини қабул қилманг” ва “Эҳтиёткорлик чоралари” номи остидаги маълумотларга ҳам қаранг).
Ко-Пренесса® препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш
Препаратни эрталабки нонушта олдидан қабул қилинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз, ҳомиладор бўлишим мумкин деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштирган бўлсангиз, бу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
Ҳомиладорлик
Агар Сиз ҳомиладорман деб ўйласангиз ёки ҳомиладор бўлиб қолишингиз мумкин бўлса, шифокорга хабар беринг. Мутлоқ кўпчилик холларда шифокор Сизга, ҳомиладор бўлишдан олдин, ёки Ўз ҳомиладорлигингизни билган захоти Ко-Пренесса® препаратини қабул қилишни тўхтатишни маслаҳат беради ва Ко-Пренесса® ўрнига бошқа препаратни тавсия этади. Ко-Пренесса® препаратини ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди, шунингдек уни ҳомиладорликнинг 3 ойликдан кўпроқ муддатларида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиладорликни учинчи ойидан кейин қўлланганида у Сизнинг болангизга жиддий зарар етказиши мумкин.
Эмизиш даври
Агар Сиз бола эмизаётган бўлсангиз, Сиз Ко-Пренесса® препаратини қабул қилмаслигингиз керак.
Агар Сиз бола эмизаётган ёки эмизишни бошлаётган бўлсангиз, шифокорга хабар беринг. Агар Сиз бола эмизишни хохласангиз шифокор Сиз учун бошқа даволашни танлаб беради.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Айрим пациентларда артериал босимни пасайиши билан боғлиқ бўлган шахсий реакциялар учраши мумкин, бу уларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.
Ко-Пренесса® лактоза сақлайди
Агар Сизнинг шифокорингиз, Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бор деб айтган бўлса, бу дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Ко-Пренесса® препаратини қандай қабул қилиш керак
Бу препаратни доимо Сизга шифокор ёки фармацевт айтганидек қабул қилиш керак. Агар Сизда гумонлар пайдо бўлса шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Одатдаги доза – суткада бир таблетка, эрталабки нонушта олдидан қабул қилган афзалроқ.
Таблеткани етарли миқдордаги суюқлик (бир стакан сув) билан ютинг.
Даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.
Агар Сизда препаратнинг самараси жуда кучли ёки жуда кучсизлиги таассуроти бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
Агар Сиз Ко-Пренесса® препаратини керагидан ортиқча миқдорда қабул қилган бўлсангиз
Дозани ошириб юборилишининг энг кўп учрайдиган белгиси – артериал босимни яққол
пасайиши (гипотензия), унга кўнгил айниши, қусиш, спазмлар, бош айланиши, уйқучанлик ва онгни чалкашиши ёндош бўлиши мумкин.
Бундай холда оёқлар кўтарилган холда ётиш ва шифокорни чақириш керак.
Агар Сиз Ко-Пренесса® препаратини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз
Агар Сиз бир ёки бир неча дозани қабул қилишни унутган бўлсангиз, эслаган захоти навбатдаги дозани қабул қилинг. Кейинчалик препаратни йўриқнома бўйича қабул қилинг. Дозани икки баробар ошириб қабул қилманг.
Агар Сиз Ко-Пренесса® препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз
Даволаш бекор қилинганидан кейин вақт ўтиши билан артериал босим яна ошади, бу юқори артериал босим билан боғлиқ бўлган, айниқса юрак, бош мия ва буйраклар томонидан асоратлар хавфини ошириши мумкин.
Агар Сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
Ҳамма дори препаратларига ўхшаб, бу препарат ҳам гарчи улар хаммада пайдо бўлмаса-да, ножўя самаралар чақириши мумкин.
Агар Сиз қуйида санаб ўтилганлардан биронтасини сезсангиз, дарҳол препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокорга хабар беринг:
- бирдан лаблар, юз, тил ёки халқумни, шунингдек, эҳтимол, қўл-оёқ панжаларини шиши, бўғилиш ёки товушни хириллаши.;
- кучли бош айланиши ёки хушдан кетиш;
- тез ёки номунтазам юрак уриши.
Ножўя самаралари ўз ичига олиши мумкин (тез-тезлигини пасайиши тартибида):
Тез-тез (10 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин):
– бош оғриғи, бош айланиши ҳисси, вертиго, оёқ-қўлларда санчилиш, кўришни бузилиши, қулоқларда жаранглаш ( қулоқларда шовқин туйғуси), артериал босимни пасайиши туфайли хушдан кетиш олди холати, йўтал, хансираш, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, анорексия, қусиш, қорин оғриғи, таъмни бузилиши, оғизни қуриши, диспепсия ёки овқат хазм бўлишини қийинлашиши, диарея, қабзият), аллергик реакциялар (масалан, тери тошмаси, қичишиш), спазмлар, чарчоқлик.
Тез-тез эмас (100 одамдан 1 нафаридан кўп бўлмаганида пайдо бўлиши мумкин):
- кайфиятни ўзгаришлари, уйқуни бузилиши, бронхоспазм (кўкракда сиқилиш хисси, хуштаксимон нафас, хансираш), ангионевротик шиш (симптомлари хуштаксимон нафас, юз ёки тилнинг шишини ўз ичига олади), эшакеми, пурпура (терида тўноғич игнаси ўлчамидаги қизил нуқталар), буйраклар томонидан бузилишлар, импотенция, терлаш, қон плазмасида кальций даражасини ошиши (гиперкальциемия).
Жуда кам ҳолларда (1000 одамдан 1 нафаридан кўп бўлмаганида пайдо бўлиши мумкин):
- онгни чалкашиши, юрак-қон томир бузилишлари (юрак ритмини бузилиши, стенокардия, миокард инфаркти), эозинофил пневмония (пневмониянинг кам учрайдиган тури), ринит (бурунни битиши ёки бурундан ажралмалар), оғир тери кўринишлари, масалан, кўп шаклли эритема. Агар Сизда тизимли қизил югурик (бириктирувчи тўқиманинг касаллиги) бўлса, унинг кўринишлари чуқурлашиши мумкин. Шунингдек қуёш нури таъсирида ёки сунъий ультрабинафша А нурлари билан нурлантиришда, ёруғликка сезувчанлик реакциялари (теридаги ўзгаришлар) хақида хабар берилган.
Тез-тезлиги номаълум:
- калий даражасини пасайиши, хусусан, маълум хавф гуруҳларида калий даражасини жиддий пасайиши; калий даражасини ошиши, одатда – ўткинчи; сувсизланиш ва ортостатик гипотензияга жавобгар бўлган гиповолемия билан гипонатриемия, юракни нотўғри уриши: липиллаши-хилпиллаши (потенциал ўлим билан якунланувчи), хушдан кетиш.
Лаборатория кўрсатгичлари
- Электрокардиограммада QT-интервалини узайиши.
- Жигар ферментлари даражасини ошиши.
- Даволаш вақтида қонда сийдик кислотаси ва глюкоза даражаларини ошиши.
- Даволаш тўхтатилганидан кейин қайтувчан қон плазмасида мочевина миқдорини ва креатинин даражасини аҳамиятсиз ошиши. Бу ошиш буйрак артериясини стенозида, артериал гипертензияни, буйрак етишмовчилигини диуретиклар билан даволашда кўпроқ ифодаланган.
- Ко-Пренесса® препаратини қандай сақлаш керак
Бу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.
Бу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Ёруғликдан химояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз ишлатмайдиган дори препаратларини қандай утилизация қилиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни химоя қилишга ёрдам беради.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
Ко-Пренесса® препарати нима сақлайди
- Фаол моддалар: периндоприл ва индапамид.
Хар бир 2 мг/0,625 мг таблетка 2 мг периндоприл эрбумин ва 0,625 мг индапамид сақлайди.
Хар бир 24мг/1,25 мг таблетка 4 мг периндоприл эрбумин ва 1,250 мг индапамид сақлайди.
Ёрдамчи моддалар: кальций хлориди гексагидрати, лактоза моногидрати, кросповидон, микрокристалл целлюлоза, натрий гидроген карбонати, гидрация қилинган коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Ко-Пренесса® препарати ва ўрам ичидагиси қандай кўринишга эга
Ко-Пренесса® 2 мг/0,625 мг таблеткалари
Думалоқ, икки томонлама бироз қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли четлари кесилган, бир томонига қисқа чизиқ туширилган таблеткалар.
Ко-Пренесса® 4 мг/1,25 мг таблеткалари
Думалоқ, икки томонлама бироз қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли, бир томони рискали ва четлари кесилган таблеткалар.
10 таблеткадан ОПА/Ал/ПВХ фольгали ва алюмин фольгали блистерда.
3, 6 ёки 9 блистер илова-варақа билан бирга картон қутида.
Дорихоналардан бериш тартиби
Фақат шифокор рецепти бўйича берилади.