📜 Инструкция по применению Софтовак
💊 Состав препарата Софтовак
✅ Применение препарата Софтовак
📅 Условия хранения Софтовак
⏳ Срок годности Софтовак

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СОФТОВАК

SOFTOVAC

Препаратнинг савдо номи: Софтовак

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун кукун

Таркиби:

100 г кукун қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

  • тухумсимонбаргли отқулок баргларининг қуруқ экстракти (Plantago ovata L.)….40 г;
  • ҳинд саноси баргларининг қуруқ экстракти (Cassia angustifolia Vahl.)………………5 г;
  • миробалан чебул меваларининг қуруқ экстракти (Terminalia chebula Retz.)………..10 г;
  • найсимон сано меваларининг қуруқ экстракти (Cassia fistula L.)…………………………10 г;
  • ширинмия илдизининг қуруқ экстракти (Glycyrrhyza glabra )……………………………5 г;
  • юзбаргли наъматак гулларининг қуруқ экстракти (Rosa centifolia Schrenk.)…………5 г;
  • оддий укроп меваларининг қуруқ экстракти (Foeniculum vulgare Mill.)……………..5 г;
  • укроп мойи…………………………………………………………………………………………………1 г;

Таърифи: сариқ, жигарранг ва бинафша рангдаги доғлари бўлган, хушбўй укроп ҳидили оч-жигарранг кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги восита.

АТХ коди: А06АВ20

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий восита. Сурги таъсир кўрсатади. Йўғон ичак перистальтикасини кучайтиради, аҳлатнинг консистенциясини нормаллаштиради. Яллиғланишга қарши, сафро ҳайдовчи ва ел ҳайдовчи таъсирга эга.

Қўлланилиши

Қабзиятда, геморройда, проктитда, анал ёриқларида ич келишини уйғунлаштириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. 1-2 чой қошиқдан (5-10 г) илиқ сув ёки шарбат билан ичилади, ёки 1/2 стакан илиқ сувда суюлтириб, суткада 1 марта кечасига.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар.

Препарат қабул қилингандан сўнг сийдик сариқ-жигарранг ёки қизил-пушти рангга бўялиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, номаълум генезли қорин оғриқлари, қисилган чурра, қорин бўшлиғининг ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак ва бачадон қон кетишлари, цистит, сув-электролит алмашинувини бузилиши.

Жигар ва/ёки буйрак касалликларида, бўшлиқларда ўтказилган операциялардан кейинги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланилганда гипокалиемия ривожланиши муносабати билан  юрак гликозидларининг таъсирини кучайиши ва антиаритмик препаратларнинг самарасига таъсир қилиши мумкин.

Тиазид диуретиклар, глюкокортикоидлар, ширинмия илдизининг препаратлари билан  бир вақтда қўлланганида гипокалиемияни ривожланиш хавфини оширади.

Тетрациклинларнинг абсорбциясини бузади.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.

Узоқ муддат, айниқса юқори дозаларда қўлланилганда, аҳлат билан электролитларни, асосан калийни йўқотилиши, альбуминурия, гематурия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, сийдикни рангсизланиши, тери тошмаси, толиқиш бўлиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя таъсирларни кучайиши.

Чиқарилиш шакли

Ичга кабул қилиш учун кукун 100г дан пластик флаконларда, оғзи полиэтилен билан ламинация қилинган алюмин фольга ҳимоя плёнкаси тортилган ва бураладиган пластик қопқоқ билан ёпилган.

Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома плёнка ва қопқоқ орасига ёки флакон билан бирга картон қутичага жойланади.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоиалардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.