Қўллаш бўйича йўриқнома
БОРАТ КИСЛОТАСИ
ACIDUM BORICUM
Препаратнинг савдо номи: Борат кислотаси
Таъсир этувчи модда (ХПН): борат кислотаси
Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун кукун
Таркиби:
3 г, 5 г, 7 г, 10 г, 20 г борат кислотаси
Таърифи: оқ ёки деярли оқ кристалл кукун; рангсиз, ялтироқ, ушлаб кўрганда бир оз ёғли тангачалар ёки майда кристаллар.
Фармакотерапевтик гурухи: Антисептик ва дезенфекция учун восита.
АТХ коди: D08AD
Фармакологик хусусиятлари
Борат кислотаси антисептик ва фунгистатик фаолликка эга. Микроб ҳужайраларини оқсилларини (жумладан ферментли) коагуляция қилади, ҳужайра қобиғининг ўтказувчанлигини бузади. 5% сувли эритмаси фагоцитоз жарайёнларини ингибиция қилади ҳалақит қилади, 2-4% эритмаси бактериялар ўсиши ва ривожланиши секинлаштиради.
Шикастланган тери орқали жарохат юзаси, овқат ҳазм қилиш тракти шиллиқ пардаларда (тасодифий қабул қилинганда) сўрилади. Айниқса ёш болаларда тер ва шиллиқ пардалар орқали яхши қабул қилади. Боланинг танасига қайта кирганда буйрак фаолиятини бузилиши, метаболик ацидоз, артериал гипотензия ривожланиши мумкин.
Борат кислотаси органларда ва тўқималарда йиғилиши мумкин. Аста-секин чиқарилади (қайта қабулдан кейин тўпланиб қолади).
Қўлланилиши
Дерматитлар, пиодермия, экзема (шу жумлардан нам экзема), бэзли тошма, коньюктивит, отит, кольпит, педикулёзда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга 3% ли эритма хўлланган кўринишда қўйилади. Тери касалликларида (нам экзема, дерматитлар, пиодерма, ёргак тошмаларда) 3% эритма хўлланган кўринишда қўйиш буюрилади. Қўллаш усули: иссиқ қайнатилган 65-70 мл сувда 2 г кукун эритилади (1/2 чой қошиқ кукун иссиқ қайнатилган 80-90 мл сувда эритилади), эритма хона ҳароратгача совутилади ва хўлланган кўринишда ишлатилади.
Ножўя таъсирлари
Сезувчан терини таъсирчанлиги бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Борат кислотасига юқори сезувчанлик, буйрак фаолиятини бузилиши, ҳомиладорлик даврида, ёш болалар, лактация даврида сут безларига ишлов бериш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сиртга қўлланилганда бошқа дори воситалари билан қўлланилиши таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Борат кислотасини кенг тери юзаларига, ҳамда бўшлиқларни чайиш учун ишлатилмайди. Сочлар билан қопланган терига ҳамда ўткир яллиғланиш касалликларида борат кислотаси ишлатилмайди.
Препарат болалар оломайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганда ва узоқ вақт фойдаланганда, ўткир ва сурункали токсик реакцияларга бўлиши мумкин (кўнгил айниши, қусиш, дираея, тошма, бош оғриғи, онгни чалкашиши, тиришишлар, олигурия, шок).
Даволаш: симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Пакетчаларда 3, 5, 7, 10, 20 граммдан кукун.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Яроқлилик муддати
3 йил.