ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БОРАТ КИСЛОТАСИ 3% СПИРТЛИ ЭРИТМАСИ
SOLUTIO ACIDI BORICI SPIRITUOSA 3%
Препаратнинг савдо номи: Борат кислотаси 3% спиртли эритмаси.
Таъсир этувчи модда (ХПН): борат кислотаси.
Дори шакли: спиртли эритма.
Таркиби:
фаол модда: борат кислотаси – 30 г;
ёрдамчи модда: 70% ли этил спирти 1 л гача.
Таърифи: рангсиз, тиниқ, спирт ҳидли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дизенфекцияловчи восита.
АТХ коди: D08AD
Фармакологик хусусиятлари
Антисептик восита сифатида қулоқ, томоқ, бурун ва тери касалликларида қўлланади. Борат кислотаси антисептик ҳусусиятга эга.
Фармакокинетикаси
Препарат тери ва шиллик қавати орқали, айниқса эрта болалик ёшида яхши ўтади, организмдан секин чиқарилади, аъзо ва тўқималарда тўпланиши мумкин .
Қўлланилиши
Қулоқ, бурун, томоқ ва тери касалликларида антисептик восита сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ҳар куни қулоққа 3-5 томчидан кунига 2-3 марта томизилади. Эритмага шимдирилган турунда қулоқ чиғаноғига қўйилади. Пиодермияда, экземада шикастланган соҳа 1-3% ли эритма билан тозаланади.
Ножўя таъсирлари
Борат кислотаси узоқ вақт қўлланганида ёки дозаси ошириб юборилганида: буйрак фаолиятини бузилиши, ўткир ва сурункали токсик реакциялар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, тошма, бош оғриғи, онгни чалкашиши, тиришишлар, олигурия, шок) пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни буйраклар фаолиятини бузилишида, болани эмизишдан олдин сут безларига ишлов беришда, ҳомиладорлик, препаратга юқори сезувчанлида, болалик ёшида (шу жумладан, чақалоқларда) қўллаш мумкин эмас. Шунингдек, препаратни тананинг катта сатҳига суртмаслик лозим.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Борат кислотасининг 3% ли спиртли эритмаси, 10 мл ва 25 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.