📜 Инструкция по применению Активит Витамин + Рух
💊 Состав препарата Активит Витамин + Рух
✅ Применение препарата Активит Витамин + Рух
📅 Условия хранения Активит Витамин + Рух
⏳ Срок годности Активит Витамин + Рух

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКТИВИТ ВИТАМИН + РУХ

ACTIVIT VITAMINUM + ZINC

Препаратнинг савдо номи: Активит Витамин + Рух

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бета-каротин, альфа-токоферилацетат, аскорбин кислотаси, рух оксиди.

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 30% ли мойли суспензия кўринишида бета-каротин – 6 мг, альфа-токоферилацетат – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, рух оксиди кўринишида рух – 8 мг.

ёрдамчи моддалар: рафинатланган кунгабоқар мойи, асалари муми, лецитин.

капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, титан диоксиди;

бўёвчи: ёрқин қизил Е-129.

Таърифи: узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар.

Капсула таркиби – қизил рангли, ёқимсиз ҳидли, мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламларга ажралиш мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин (Поливитаминлар микроэлементлар билан мажмуада).

АТХ коди: A11АА04

Фармакологик хусусиятлари

“Активит Витамин + Рух” нинг фармакологик фаоллиги унинг таркибидаги сақланувчи қуйидаги витаминларнинг комплекс таъсири белгилайди: аскорбин кислотаси, альфа-токоферилацетат, бета-каротин ва рух.

Аскорбин кислотаси – организмдаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлаген синтезини кучайтиради, темирнинг сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва унинг инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.

Альфа-токоферилацетат – организмда ёғларни оксидланишини ва улардан токсик перекислар ҳосил бўлишини ингибиция қилади, тўйинмаган ёғ кислоталаридаги боғларнинг мустаҳкамлигини барқарорлаштиради. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар ва бошқалар мембраналарининг тузилмаси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, тўқималар нафас олишини тартибга солишда ва ҳужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларида қатнашади. У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғлантирилган тухум, йўлдош ривожланишини рағбатлантиради.

Бета-каротин – антиоксидант, иммуномодуляцияловчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, уни фаол кислородни боғлаш қобилияти ҳисобига ва шундай қилиб, ташқи муҳитни нохуш омилларини таъсири ёки организмда патологик жараёнлар ривожларишида катта миқдорда ҳосил бўладиган эркин радикаллар томонидан ҳужайра структурасини бузилишини ҳимоя қилади.

Рух – В гуруҳи витаминларини яхшироқ ўзлаштирилиши ва таъсирига ёрдам беради, панкреатик ширанинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади, эндокрин бошқариш, рухий реакцияларни шаклланишида, бир қатор гормонларни, шу жумладан жинсий аъзоларнинг ҳам гормонларини ҳосил бўлишида қатнашади. У шунингдек организмнинг биокимёвий реакцияларида, қон ҳосил бўлиш жараёнида иштирок этади. Рух хужайралар мембранасини ҳимояловчи ва барқарорлаштирувчи ферментлар таркибига киради, нуклеин кислоталари, оқсиллар, ёғлар, углеводларни метаболизмида, шунингдек иммунокомпетент ҳужайраларнинг ўзаро таъсири жараёнларида қатнашади.

Қўлланилиши

“Активит Витамин + Рух” препарати поливитамин антиоксидант сифатида қуйидагиларни даволашда кўрсатилган:

  • витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини ва рух ионларининг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;
  • организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;
  • юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи, шу жумладан инфекцион, касалликлардан кейинги тикланиш даврида;
  • турли этиологияли астеник ҳолатларда;
  • алкоголли абстинент синдромини ва никотинга қарамликни комплекс даволашда;
  • мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

“Активит Витамин + Рух”овқатдан кейин, сув билан бирга қабул қилинади.

Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.

Олдини олиш учун, курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади.

Даволаш мақсадида “Активит Витамин + Рух”нинг дозасини шифокор патологиянинг характери ва яққоллик даражасини, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига ва рухга бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди.

Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, мис танқислиги, анемия ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

14 ёшгача бўлган болаларга ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар билан бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Токоферол тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситалар самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларнинг перекисли оксидланиши маҳсулотларининг миқдорини ошиши аниқланган.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Махсус кўрсатмалар

Сутли маҳсулотларни истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки бунда рухнинг овқат ҳазм қилиш йўлларидан сўрилиши тормозланади.

Спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилятига таъсири:

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш кўринишлари кузатилмайди.

Суткалик норма оширилганида “Активит Витамин + Рух” қабул қилинганидан кейин кўнгил айнаши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Чиқарилиш шакли

10 ёки 15 капсуладан контур уяли ўрамда.

1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамларга жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.