📜 Инструкция по применению Лоринден А
💊 Состав препарата Лоринден А
✅ Применение препарата Лоринден А
📅 Условия хранения Лоринден А
⏳ Срок годности Лоринден А

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОРИНДЕН А

LORINDEN А

 

Препаратнинг савдо номи: Лоринден А

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Флуметазон пивалати, салицил кислотаси.

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

Фаол моддалар: Флуметазон пивалати – 0,02 г, салицил кислотаси – 3,0 г.

Ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, сувсиз ланолин, тиббиёт вазелини.

Таърифи: Сарғиш тусли оқ рангли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: D07XB01

 

Фармакологик хусусиятлари

Cуртма маҳаллий яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва экссудатларга қарши таъсирга эга бўлган глюкокортикостероид сақлайди.

Препаратнинг таркибига кирувчи салицил кислотаси терини юмшатади ва ўта мугузлашиб кетган эпидермис орқали глюкокортикостероидни ўтишини осонлаштиради, шу билан бир вақтда унинг юмшашига олиб келади ва кучсиз дезинфекцияловчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Бошқа стероид препаратлар билан даволашга резистент бўлган сурункали тери касалликларида, айниқса, ҳаддан ташқари ёки нотўғри мугузлашишда, масалан:

  • лихенификация билан кечувчи экзема;
  • терини дағалланиши ва қалинлашиши билан кечувчи чекланган пруриго;
  • псориаз, айниқса эски;
  • терининг сочли қисмини псориази;
  • эритродермия, ясси ва сўгалли темираткиларда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий қўлланади.

Қўллаш усули ва тезлигини шифокор белгилайди.

Одатда кунига 2-3 марта терининг оғриқли ўзгарган соҳаларига юпқа қилиб сурилади. Ҳолат яхшилангандан кейин препаратни яна қайтадан кунига 1-2 мартадан ҳар 3-4 кунда қўлланилади.

Препарат окклюзион боғлов кўринишида қўлланилиши мумкин.

Препаратни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Қўллаш вақтида: контактли экзема туридаги турли ҳолатлар, аллергик касалликлари бўлган беморларда аллергик симптомлар юзага келиши мумкин.

Олдиндан мавжуд бўлган ўзгаришлар, масалан дағал ёки пушти ҳуснбузарлар ва периорал дерматитларнинг авж олиши.

Бундан ташқари: постстероид ҳуснбузарлар, тери атрофияси ва стрияларни пайдо бўлиши, тери қопламаларини ачишиши, қичишиши ва таъсирланиши. Баъзан депигментацияли тери қуриши кузатилади.

Ножўя таъсирлар ёки хавотирли симптомлар юзага келган ҳолларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тери касалликларининг йирингли асоратлари, терининг вирусли ва микозли касалликлари, тери туберкулёзи, сифилитик ўзгаришлар, сувчечак, тери ўсмалари ва саратон олди ҳолати, болдирнинг веналарини варикоз кенгайиши фонидаги яраланиши, кортикостероидларга ёки суртма асоси компонентларига аллергия бўлганида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Деярли йўқ. Даволаш вақтида чечакка қарши эмлашни, шунингдек бошқа иммунизация турларини ўтказиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Тери асоратлари пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, юз терисига, айниқса давомли қўллашдан сақланиш лозим («Ножўя таъсири»га қаранг).

Катаракта ва глаукома билан оғриган беморларда кўз ичи суюқлигининг тор ва кенг бурчак билан оқишида қовоқ олдига жуда эҳтиёт бўлиб қўллаш лозим.

Дори болаларда қўллашга рухсат этилади, лекин қатъий эҳтиёткорлик билан ва қисқа вақт қўлланилиши лозим.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида, айниқса давомли ва терининг катта соҳаларига қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Терининг катта соҳаларига узоқ қўллаганида ножўя самараларни (шишлар, гипертензия, гипергликемия, инфекцияларга берилувчанлик, оғир ҳолларда – Кушинг касаллигини ривожланиши) кучайиши билан намоён бўладиган дозани ошириб юбориш белгилари пайдо бўлиши мумкин. Ўз вақтида аста-секин дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ёки кучсиз таъсирга эга глюкококортикостероидларни қабул қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун суртма 10 г ёки 15 г алюмин тубаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт билан.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.