📜 Инструкция по применению Бол-ран®
💊 Состав препарата Бол-ран®
✅ Применение препарата Бол-ран®
📅 Условия хранения Бол-ран®
⏳ Срок годности Бол-ран®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БОЛ-РАН®

BOL-RAN®

 

Препаратнинг савдо номи: Бол-ран®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол. диклофенак натрий.

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, диклофенак натрий – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, натрий метилгидроксибензоат, маккажўхори крахмали, тальк, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти.

Таърифи: оқ, думалоқ, ясси, четлари қия ва бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетик-антипиретик (НЯҚВ нонаркотик анальгетик).

АТХ коди: M01AB55

 

Фармакологик хусусиятлари

Бол-ран® – бу оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши мажмуавий препарат. Таъсир механизми унинг таркибидаги компонентларнинг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.

Диклофенак натрийфенилсирка кислотасининг хосиласи, ностероид яллиғланишга қарши восита ҳисобланади. Таъсир механизми циклооксигеназани (ЦОГ1 ва ЦОГ2) танламасдан сусайтириши билан боғлиқ, бу арахидон кислотасининг метаболизмини бузади ва яллиғланиш ўчоғида простагландинларнинг миқдорини камайтиради. Яллиғланиш характерига эга оғриқларда жуда самарадор. Яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади, тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади.

Парацетамол – анилиннинг ҳосиласи, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибирланиши билан боғлиқ, бу амалда яллиғланишга қарши самарасини бутунлай йўқлигини тушинтиради.

 

Фармакокинетикаси

Диклофенак

Сўрилиши

Сўрилиши тез ва тўлиқ овқат сўрилиш тезлигини секинлаштиради. Ичга 50 мг қабул қилингандан  кейин плазмадаги максимал концентрация (Сmax) 1,5 мкг/мл ни ташкил этади.

Биокираолиши 50% ни ташкил этади. Ичга қабул қилингандан кейин AUC худди шу дозада парентерал юборилгандан кейингига қараганда 2 марта кам.

Тақсимланиши

Плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99% ташкил этади (катта қисми альбуминлар билан боғланади).

Кўкрак сутига, синовиал суюқликга ўтади; Сmax га қон плазмасига қараганда, синовиал суюқлигида 2-4 соат кечроқ эришилади.

Синовиал суюқликдан ярим чиқарилиш даври (Т1/1) – 3-6 соатни ташкил қилади (диклофенакнинг синовиал суюқлигидаги концентрацияси қабул қилингандан кейин 4-6 соат ўтгач қон плазмасида юқори ва яна 12 соат давомида юқорироқ бўлиб қолади).

Кўп марта қўллаш фонида диклофенакнинг фармакокинетикасида ўзгариш аниқланмайди.

Овқат қабул қилишлар орасида тавсия этилган интервалга амал қилинганда кумуляция қилмайди.

Метаболизми

Жигар орқали “биринчи ўтиш” диклофенакнинг 50% метаболизмга учрайди. Метаболизм кўп марталик ва бир марталик гидроксилланиш ва кейин глюкурон кислотаси билан конъюгацияни натижасида юз беради. Диклофенакнинг метаболизмида шунингдек CYP2C9 иноферменти қатнашади. Диклофенакнинг фармакологик фаоллигига қараганда, метаболитларнинг фармакологик фаоллиги кам.

Чиқарилиши

Тизимли клиренсни 260 мл минутни ташкил қилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 1-2 соат қабул қилинган дозанинг 60% буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади: 1% ўзгармаган кўринишда чиқарилади, дозанинг қолган қисми ўт-сафро орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Алохида клиник холлардаги фармакокинетикаси

Оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (КК <10 мл/мин) метаболитларининг ўт-сафро билан чиқарилиши ошади, бунда уларнинг қондаги концентрацияни ошиши кузатилмайди. Сурункали гепатити ёки компенсацияланган жигар циррози бўлган пациентларда фармакокинетик параметрлари ўзгармайди.

Парацетамол

Сўрилиши ва тақсимланиши

Сўрилиши юқори. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) 5-20 мкг/мл ни, Тmax – 0,5-2 соатни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан – 15% ташкил қилади. ГЭТ орқали ўтади.

Эмизикли она парацетамолнинг дозасини қабул қилган 1% камроғи кўкрак сутига ўтади.

Метаболизми

Жигарда уч асосий йўллар орқали метаболланади: глюкуронидлар билан конъюгация, сульфатлар билан конъюгация, жигар микросомал билан ферментлари оксидланиш.

Охирги холда токсик оралиқ метаболитлар ҳосил бўлади, улар кейинчалик глутатион билан сўнгра эса цистеион ва меркантур кислота билан конъюгацияланади. Бу метаболизм йўли учун цитохром Р450 асосий изоферментлари CYР2E1 (асосий), CY31А2 ва CY3А4 (иккинчи даражали) изоферментлар ҳисобланади. Глутатион танқислиги бу метаболитлар гепатоцитларнинг шикастланиши ва некрозини чақириши мумкин.

Метаболизмининг қўшимча йўллари 3-гидроксипарацетамолгача гидроксилланиш ёки 3-метоксипарацетамолгача метоксилланиш ҳисобланади, улар кейинчалик глюкуронидлар ёки сульфатлар билан конъгацияланади. Катталарда глюкуронланиш, янги туғилган чақалоқларда (шу жумладан чала туғилган) ва кичик ёшдаги болаларда – сульфатланиш устун бўлади.

Парацетамолнинг конъгацияланган метаболитлари (глюкуронидлар, сульфатлар ва глутатион билан конъюгатлари) паст фармакологик (шу жумладан токсик) фаолликка эга.

Чиқарилиши

Т1/2 1-4 соатни ташкил этади. Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида, асосан конъюгатлари, ўзгармаган холда фақат 3% чиқарилади.

Алохида клиник холатлардаги фармакокинетикаси

Кекса ёшли пациентларда парацетамолнинг клиренси пасаяди ва Т1/2 ошади.

 

Қўлланиши

Қуйидагиларни оғриқ синдромини енгиллаштириш ва бартараф этиш:

  • таянч-харакат аппаратининг яллиғланиш касалликлари (ревматоид артрит, псориатик, ювенил ва сурункали артрит, ўткир подагрик артрит, анкилозловчи спондилит, остеоартрит);
  • таянч-харакат аппаратининг дегенератив касалликлари (деформацияланувчи остеоартроз, остеохандроз, артроз, спондилоартроз);
  • бўғим олди тўқималарнинг касалликлари (тендовагинит, бурсит, тендинит, теносиновит);
  • люмбаго, ишиас, невралгия, миалгия;
  • жароҳатлардан кейинги (чўзилишлар, чиқишлар, спорт жарохатлари) ва операциялардан кейинги оғриқлар;
  • ЛОР–аъзоларининг касалликлари (фарингит, тонзиллит, отит);
  • бош ва тиш оғриқлари;
  • аёллар жинсий аъзоларининг касалликлари (альгодисменорея, аднексит);
  • иситма синдромида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга чайнамасдан, овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Даволашнинг бошида катталарга ва тана вазни 60 кг дан ортиқ 12 ёшдан ошган ўсмирларга суткада 2-3 та Бол-ран® таблеткасини буюриш тавсия этилади.

Касалликнинг ўртача ифодаланган белгиларида, шунингдек узоқ муддатли даволашда, одатда, суткада препаратнинг 2 та таблеткасини – бир таблеткадан эрталаб ва кечқурун қабул қилиш етарли бўлади. Максимал бир марталик доза – 2 таблетка.

Тана вазни 30 кг дан юқори 12 ёшдан ошган болаларга ½ таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.

Ҳар бир навбатдаги қабул қилиш орасидаги интервал камида 4 соатни ташкил қилади.

Катталарни даволашнинг максимал давомийлиги – 7 кун, болалар учун – 3 кун.

Препарат узоқ вақт қўлланганда, кейинчалик меъда-ичакдан қон кетишини ривожланиши билан меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватининг эрозияси пайдо бўлиши мумкинлиги учун, мунтазам назоратни амалга ошириш, шунингдек препаратнинг мумкин бўлган гепатотоксиклигини эрта аниқлаш мақсадида жигарнинг функционал синамаларини ўтказиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлари тез-тезлигини таърифлаш учун қуйидаги мезонлар ишлатилган:

Жуда тез-тез (≥10%), тез-тез (≥ 10% – <10%), тез-тез эмас (≥0,1% – <1%), кам холларда (≥0,01% – <0,1%) ва жуда кам (<0,01%), тез-тезлиги номаълум.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез кўнгил айниши, қусиш, анорексия, дискамфорт ҳисси (эпигастрал соҳада оғриқлар ва спазмлар), метеоризм, иштаҳани пасайиши.

Кам – қон кетиши асоратланувчи, перфорация билан, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, афтоз стоматит, эзофагит, гепатит (яшин тезлигида кечиши мумкин), жигар некрози, цирроз, гепаторенал синдром.

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик. Кам ҳолларда: кўришнинг бузилиши (кўришнинг ёйилиши, диплопия), қулоқларда шовқин, қўзғалувчанлик, тиришишлар, уйқунинг бузилиши, депрессия, ҳавотирлик ҳисси, руҳий бузилишлар.

Қон яратиш тизими томонидан: кам холларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, кўкрак қафаси соҳасида оғриқ, артериал гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги.

Нафас тизими томонидан: кам холларда – йўтал, бронхоспазм, халқумни шиши, пневмонит.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: тез-тез – суюқликни тутилиши; кам холларда – нефротоксик синдром, протенурия, олигурия, гематурия, интерстициал нефрит, папилляр некроз, ўткир буйрак етишмовчилиги, азотемия.

Сезги азъолари томонидан: тез-тез – қулоқларда шовқин; кам холларда – кўришни ноаниқлиги, диплопия, таъмни бузилиши, эшитишни қайтувчи ёки қайтмас пасайиши, скотома.

Дерматологик реакциялар: тез-тез – тери тошмаси, эшакеми. Кам холларда: буллез тошмалар, экзема, эритодермия, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, майда нуқтали қон қуйилиш, фотосенсибилизация.

Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: кам холларда – бронхиал астма хуружлари, тизимли анафилактик (анафилактоидли) реакциялар.

Хар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлганда, препаратни кейинчалик қабул қилиш бўйича албатта шифокор билан маслахатлашиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • препарат компонентларига юқори сезувчанлик;
  • анамнезда диклофенак, парацетамол, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ қабул қилиш натижасида бронхоспазм мавжудлиги ўткир ринит ёки аллергиянинг бошқа симптомларининг мавжудлиги;
  • зўрайиш босқичидаги меъда-ичак йўларининг эрозив-ярасининг шикастланишлар (шу жумладан пепетик яра, Крон касаллиги, носпецифик ярали колит);
  • ҳомиладорлик, лактация;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • қон яратиш фаолиятининг бузилиши, нафас олиш йўлларининг обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмаси;
  • буйраклар ва жигар фаолиятининг яққол бузилишлари;
  • рангли кўришнинг бузилиши;
  • глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги;

Эхтиёткорлик билан: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (анамнездаги ёки ремиссия фазасидаги), ярали колит, Крон касаллигида, анамнездаги жигар касаллиги, жигар порфирияси, яхши сифатли гипербилирубинемия (шу жумладан Жильбер синдроми), вирусли гепатит, жигарнинг алкоголли шикастланиши, оғирлиги енгил ёки ўртача даражали сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, АҚХ ни ахамиятли пасайиши (шу жумладан кенг кўламдаги жаррохлик аралашувларидан кейин), бронхиал астма, ЮИК, цереброваскуляр касалликлар, гиперлипидемия, қандли диабет, периферик артерияларнинг касалликлари, чекиш, сурункали буйрак етишмочилиги (КК 30-60 мл/мин), Helicobacter pylori инфекциясини мавжудлиги, НЯҚВ узоқ вақт қўлланиши, алкоголизм, оғир соматик касалликлар, глюкоза-6-фосатдегидрогеназа танқислиги, ГКС ни бир вақтда қабул қилиш қўлланилиши, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, серотониннинг қайта қамраб олишини селектив ингибиторлари.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз қандай бўлмасин – бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорни хабардор қилиш керак.

Ўзаро таъсир препаратнинг таркибига кирувчи фаол компонент парацетамол ва диклофенак билан боғлиқ:

Диклофенак:

  • лития препаратлари, дигоксиннинг плазмасидаги концентрациясини оширади;
  • диуретикларнинг самарасини пасайтиради, калий тежовчи диуретиклар фонида гиперкалемия ривожланиши хавфи кучаяди; антикоагулянтлар фонида антикоагулянтлар, антиагрегантлар ва тромболитик дори воситаларининг (алтеплаза, стрептокиназа, урокиназа) қон кетишлар ривожланиши хавфи ошади (кўпроқ тез-тез МИЙ);
  • гипотензив ва уйқу дори воситаларининг гипотензив самарасини пасайтиради;
  • бошқа НЯҚВ ва глюкокортикостероидларнинг (меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари) ножўя самаралари пайдо бўлиши эхтимолини, метотрексатнинг токсиклиги ва циклоспориннинг нефротоксиклигини (плазмада концентрацияни ошиши ҳисобига) ошади;
  • ацетилсалицил кислотаси қонда диклофенакнинг концентрациясини пасайтиради;
  • гипогликемик дори воситаларининг самарасини пасайтиради;
  • цефамандол, цефоперазон, цефостат, вальпроат кислотаси ва пликамицин гипопротромбинимия ривожланиш тез-тезлигини оширади;
  • циклоспорин ва олтин препаратлари диклофенакнинг буйракларда простагландинлар синтезига таъсирини оширади, бу нефротоксиклигини ошиши билан намоён бўлади;
  • серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлари МИЙ дан қон кетишлар ривожланиши хавфини оширади;
  • этанол, колхицин, кортикотропин ва тешик далачой препаратлари билан бир вақтда буюриш МИЙ қон кетишлар ривошланиши хавфини оширади;
  • фотосенсибилизация чақирувчи дори воситалари диклофенакнинг ультрабинафша нурланиш сенсибилизацияловчи таъсирини оширади;
  • найчалар секрецияларини блокловчи дори воситалари, диклофенакнинг плазмасидаги концентрациясини оширади, шу билин унинг самарадорлиги ва токсиклиги оширади;
  • хинолон гуруҳи антибактериал дори воситалари тиришишлар ривожланиш хавфини оширади;

Парацетамол:

  • урикозурик дори воситаларининг самарасини пасайтиради;
  • парацетамолни юқори дозаларда йўлдош қўлланилиши антикоагулянт дори воситаларининг самарасини оширади (жигарда прокоагулянт факторлар синтезини пасайиши);
  • жигарда микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) этанол ва гепатотоксик дори воситаларининг гидроксилланган фаол метаболитлари махсулотларини оширади, бу хатто дозани катта бўлмаган ошириб юборилишида ҳам оғир интоксикациялар ривожланиши мумкинлигини белгилайди;
  • барбитуратларларни узоқ муддат қўлланиши парацетамолнинг самарадорлигини пасайтиради;
  • микросомал оксидланиши ингибиторлар (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсири хавфини пасайтиради;
  • парацетамол ва салицилатларни юқори дозаларда бир вақтда узоқ муддат буюрилиши, буйраклар ёки қовуқда рак ривожланиш хавфини оширади;
  • дифлунисал парацетамолнинг плазмасидаги концентрацияни 50% га оширади – бу гепатотоксиклик ривожланиш хавфини оширади;
  • миелотоксик дори воситалари парацетамолнинг гематотоксиклигини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг эрозив ярали бузилишларига ишора бўлган  беморларга, шунингдек жигар, буйраклар, қон яратиш аъзолари фаолиятининг яққол бузилишлари бўлган беморларга, препаратни буюришда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат юқори дозаларда тромбоцитлар агрегациясини бостириши мумкин, шунинг учун гемостази бузилган беморларни синчиклаб кузатиш лозим.

Кекса пациентларда қўлланиши

Препаратни кекса ёшдагиларга, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертонияси, порфирияси бўлган беморларга, шунингдек дархол жиддий жаррохлик аралашувларидан кейин эхтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препарат билан даволаниш вақтида жигар, буйраклар фаолиятини ва переферик қон манзарасини назорат қилиш керак.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Диклофенак ва парацетамол она сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлганда эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортларни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш вақтида бош айланишини ёки кўришни бузилишини ҳис этаётган препаратлар, автомобилни бошқаришлари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаши мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозанинг ошириб юборилиши

Симптомлари: специфик симптомлари йўқ. Буйраклар фаолиятининг бузилишлар ривожланиши ёки тез авж олиб борувчи кўринишидаги юз ва ҳалқумнинг шишлари, хансираш каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш кўрсатилган, SH-гуруҳи донаторларини юбориш тавсия этилади. Кальций глюконати ёки кальций хлоридини в/и га юбориш, зарурати бўлганида глюкокортикоидларни в/и га юбориш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, шунингдек симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Препаратнинг таркибига парацетамол киришини ҳисобга олиш керак. Ичга 6 г дан кўп парацетамол қабул қилиш, жигарнинг оғир шикастланишинип чиқариши, хатто жигар комаси ривожланиши мумкин.

Интоксикация белгиларида (кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, жигар катталашуви, сариқлик) дарҳол шифокорни чақириш ва меъдани ювиш лозим.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамларда.

1, 2, 3, 5 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.