ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БОЗОРОВ САФРО ХАЙДОВЧИ ЙИҒМАСИ
SPECIES CHOLAGOGAE BOZOROVI
Препаратнинг савдо номи: Бозоров сафро ҳайдовчи йиғмаси.
Ўзбекистон флорасининг 6 доривор ўсимликлари: майдагулли тоғрайхон ўти (Herba Origani vulgaris), оддий бўймадарон ўти (Herba Achilleal Millefolii), аччиқ торон (сув қалампири) ўти (Herba Polygoni hydropiperis), тирноқгул гуллари (Flores Calendulae), Самарқанд бўзночи гуллари (Flores Helychrysi Maracandiccii M. Pop), аччиқ шувоқ (эрмон) ўти (Нerba Artemissia absinthii) дан иборат бўлган мажмуавий препаратдир.
Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркибида: флавоноидлар, эфир мойлари, буриштирувчи моддалар, сапонинлар, фитонцидлар, алкалоидлар, С витамини, А провитамини, кальций, калий, темир, натрий, марганец, ҳамда органик кислоталар – янтар, олма, чумоли, сирка ва изовалериан кислоталари сақлайди.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Сафро хайдовчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Йиғмани дамлама ва қайнатма кўринишида қўллаш жигарнинг сафро ҳосил қилувчи ва сафро ҳайдовчи фаолиятини кучайишига, гепатоцитларни сақланишига ва меъда ва меъда ости бези ширасини ажралиб чиқишига олиб келади. Сафрода ўт кислоталари ва холестерин концентрациясини оширади. Аминотрансферазалар ва билирубин кўрсаткичлари, ҳамда ўт пуфагида тош ҳосил бўлиши имкониятини пасайтиради.
Ўсимликлар йиғмаси таркибига кирувчи флаваноидлар жигар ҳужайраларига мембраналарни барқарорлаштирувчи ва антиоксидантлар каби таъсир қилади.
Қўлланилиши
Сурункали вирусли В, С гепатитларни, ва тошсиз холецистит билан бирга сафро ҳайдовчи восита сифатида даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дамламани тайёрлаш: 2 ош қошиқ йиғма сирланган ёки чинни идишга солинади, 0,5 литр қайноқ сув қуйилади, 30 минут дамланади, сўнгра сузилади.
Катталарга 3 ош қошиқдан (45 мл) кунига 3 марта, илиқ ҳолда, овқатдан 20 минут олдин буюрилади.
Даволаш курси – 10 кунни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, калькулез холецистит. Болаларда ва аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида, маълумотларни йўқлиги сабабли қўллаш тавсия қилинмайди.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган
Чиқарилиш шакли
Картон қутилар ёки полиэтилен пакетларда 25 г дан.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан олиш тартиби
Рецептсиз.