ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БИФОСИН®
BIFOSIN
Препаратнинг савдо номи: Бифосин®
Таъсир қилувчи модда (ХПН): бифоназол
Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем
Таркиби:
Фаол модда: бифоназол – 1г,
Ёрдамчи моддалар: макрогол-400 (полиэтиленоксид-400), макрогол-4000 (полиэтиленоксид-4000), пропиленгликоль-100 г гача
Таърифи: рангсиз, оқиш ёки кулранг тусли ёки рангсиз кулранг оч сарғиш тусли бир хил крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита.
АТХ коди: D01AC10
Фармакологик хусусиятлари
Бифосин препаратининг фаол моддаси бифоназол имидазол ҳосиласи бўлиб, замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга.
Дерматофитларга нисбатан (трихофитон, микроспорум, эпидермофитон) фунгицид таъсир кўрсатади; фунгистатик – ачитқичимон, моғор замбуруғлари (Aspergillus ferrus, Scopulariopsis brevicaulis), Malassezia fufur, Corynebacterium minutissimum минимал бостирувчи концентрацияси 0,5 дан 2 мкг/мл диапазон ўзгаради) ва граммусбат коккларга нисбатан фаол, энтерококклардан ташқари (МБК 4-16 мкг/мл).
Препарат таъсирининг нишони эргостерин – замбуруғлар мембранасининг муҳим компонентидир. Бифосин эргостерин синтезини уни ҳосил бўлишини икки босқичида босади, бу замбуруғлар цитоплазматик мембранасини структур ва функционал бузилишига олиб келади. Минимал самарали концентрацияси – камида 6 соат давомида таъсир этганда 5 нг/мл; 3 нг/мл концентрацияда тез пролиферацияловчи Trichophyton mentagrophytes мицелийни тез ўсиши сусайтирилади. Candida тури ачитқисимон замбуруғларга фунгистатик, 20 нг/мл концентрацияда эса – фунгицид таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Терининг шикастланган қаватларига яхши ўтади. Сўрилиши – 0,6-0,8%, қон плазмасида концентрацияси аниқланмайди. Крем шикастланган терига суртилганда сўрилиши 2-4%, қон плазмасидаги концентрацияси 2 нг/мл. Қўлланганидан кейин 6 соат ўтгач теридаги концентрацияси дерматомикозларни чақирувчи асосий замбуруғлар учун минимал самарали концентрациядан бир неча баробар юқори бўлади: эпидермиснинг юқори қаватида 1 мг/см2 (Stratum corneum), 5 мг/см2 Stratum papillare да. Теридан ярим чиқарилиш даври 19-32 соатни ташкил этади (унинг зичлигига боғлиқ). Терида мавжуд бўлиши давомийлиги – 48-72 соат.
Қўлланилиши
Дерматофитлар, ачитқисимон, моғор замбуруғлари, шунингдек Malassezia fufur ва Corynebacterium minutissimum чақирган қуйидаги тери шикастланишларини даволаш: оёқ ва қўл панжаларининг микозлари, силлиқ терининг дерматомикози, кепаксимон темиратки, терининг юзаки кандидози, эритразма даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Бифосинни суткада бир марта кечасига қўллаш керак. Крем терининг шикастланган жойига юпқа қават қилиб суртилади ва яхшилаб ишқаланади. Қониқарли натижага эришиш учун даволаш узлуксиз бўлиши керак ва қуйидаги тавсия этиладиган давр давомида давом эттирилиши керак:
– оёқ панжалари ва бармоқлар оралиғи микозлари 3-4 ҳафта
– силлиқ терининг дерматомикози 2-3 ҳафта
– кепаксимон темиратки, эритразма 2 ҳафта
– терининг юзаки кандидози 2-4 ҳафта
Қўл кафтига тенг бўлган жойга одатда 0,5 ёки 1 см узунликдаги крем етарли ҳисобланади. Микознинг клиник кўринишлари йўқ қилинганидан кейин қайталанишини олдини олиш учун даволашни 2 ҳафта давомида кунига 1 марта қўллаб давом эттириш керак.
Ножўя таъсирлари
Тери гиперемияси ва таъсирланиши, ачишиш ҳисси; аллергик реакциялар, экзема, терини қичишиши везикуляр тошма; мацерация, пўст ташлаш, гиперемия кўринишидаги маҳаллий реакциялар. Жуда кам аллергик дерматит ривожаниши мумкин. Бу ножўя таъсирлари қайтувчан ва даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Бифоназолга ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентига (шу жумладан цетостеарил спиртига) бўлган ўта юқори сезувчанлик лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: эмизикли болалар, ҳомиладорлик (I уч ойлик).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин, чунки дориларни ўзаро таъсирини бирон-бир реакцияси аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Самарадорлиги бўлмаганида ёки етарлича бўлмаганида беморни қўшимча текшириш (иммунитет, қон, эндокрин тизими, шикастланган соҳа микроциркуляцияси ҳолати) натижаларига мос равишда даволашни тўғрилаш керак.
Эмизикли болаларда фақат шифокор назорати остида қўллаш мумкин.
Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Тадқиқотлар кўрсатадики, бифосин она ва ҳомила организмига бирон-бир салбий таъсир кўрсатмайди. Бироқ препаратни ҳомиладорликни I уч ойлигида фақат қатъий кўрсатгичлар бўйича қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
30 г дан сиртга қўллаш учун 1% крем алюмин тубаларда қўллаш йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 15 дан то 25оС гача бўлган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.