📜 Инструкция по применению Футарон капли
💊 Состав препарата Футарон капли
✅ Применение препарата Футарон капли
📅 Условия хранения Футарон капли
⏳ Срок годности Футарон капли

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФУТАРОН

FUTARON

 

Препаратнинг савдо номи: Футарон 

Таъсир этувчи модда (ХПН): фузидин кислотаси 

Дори шакли: 1% ли кўз томчилари.

Таркиби:

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: фузидин кислотаси (гемигидрати шаклида) – 10,0 мг;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, карбомер 980NF, маннит, трометамол, бензалконий хлориди, инъекция учун сув. 

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли ёпишқоқ бир хил суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Микробларга қарши воситалар.

АТХ коди: S01AA13

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Фузидин кислотаси – полициклик структурали антибиотик бўлиб, таъсир механизми G элонгация омили билан ўзаро таъсири орқали бактериялардаги оқсиллар синтезини ингибиция қилишга асосланган. Бунда гуанозинтрифосфатларнинг гидролизи бузилади, бу пептид занжирини узайишини тўхташига олиб келади. Фузидин кислотаси бактериостатик, жуда юқори дозаларда эса бактерицид фаолликка ҳам эга.

Фузидин кислотаси граммусбат микроорганизмларнинг кенг таъсир доирасига, хусусан Staphylococcus aureus га нисбатан фаолдир. In vitro шароитларида фузидин кислотаси кўз томчилари фаоллик кўрсатган микроорганизмларнинг бошқа турларига Streptococcus, Neisseria, Haemophilus, Moraxella ва Corynebacteria лар киради. 

Фармакокинетикаси

Препаратнинг дори шакли ёпишқоқ кўз томчилари бўлиб, бу конъюнктива билан узоқ муддат контактда бўлишини таъминлайди. Препаратни суткада 2 марта қўллаш кўзнинг барча тўқималарида фузидин кислотасини етарли концентрацияда бўлишини таъминлайди. Фузидин кислотаси кўз ёши суюқлигига яхши ўтади. 

 

Қўлланилиши

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бактериал конъюнктивитда қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Махаллий қўллаш учун мўлжалланган.

Қўллашдан олдин кўз томчиларини чайқатиш керак.

Футарон кўз томчилари шикастланган кўзнинг конъюнктивасига 1 томчидан суткада 2 марта томизилади. Даволаш кўзнинг ҳолати нормаллашганидан кейин камида 48 соат давом эттириш керак. 

 

Ножўя таъсирлари 

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥1/100, аммо <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида ривожланиш тезлигини аниқлаш имкони бўлмаган). 

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик; 

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – ачишиш, санчиш, дискомфорт, таъсирчанлик, қичишиш, оғриқ, кўзни қуриши, кўришни ўткинчи хиралашиши; тез-тез эмас – кўз ёшини оқиши; учраш тезлиги номаълум – конъюнктивитни зўрайиши. 

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – қичишиш, периорбитал шиш, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш бўлиши мумкин. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фузидин кислотаси/натрий фузидатга ва препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Препаратни дорилар билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Футарон препаратини қўллаш даврида контакт линзаларни тақиш тавсия этилмайди, чунки фузидин кислотасининг микрокристаллари линзалар ва шох пардани тирналишини чақириши мумкин.

Футарон кўз томчилари таркибида бензалконий хлоридини сақлайди, у кўзни таъсирланиши ва юмшоқ контакт линзаларни рангсизланишини чақириши мумкин. 

Фузидин кислотаси қўлланганида бактериал резистентликни ривожланганлиги юзасидан хабар берилган. Барча антибиотиклар қўлланганида бўлгани каби, Футаронни узоқ муддат ёки такроран қўлланиши бактериал резистентликни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. 

Хар сафар ишлатилгандан сўнг флаконни ёпиш керак. Пипетканинг учини кўзга ёки хар қандай бошқа юзаларга тегизмаслик керак. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик 

Ҳомиладорликда фузидин кислотасининг таъсири юзасидан чекланган клиник маълумотлар мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ва фузидин кислотасини кўп йиллик клиник тизимли ва маҳаллий қўллаш тажрибаси, фузидин кислотаси тератоген самарага эга эмаслигини кўрсатди. Демак, ҳомила учун ривожланиш ҳавф эҳтимоли кам, чунки фузидин кислотаси кўз томчилари маҳаллий қўлланганида таъсир этувчи модданинг жуда кичик дозалари ишлатилади. Зарурат бўлганида ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш мумкин. 

Лактация 

Чақалоққа таъсири кутилмайди, чунки эмизикли аёлга фузидин кислотасининг тизимли таъсири аҳамиятсиз ҳисобланади. Фузидин кислотаси кўз томчилари лактация даврида қўлланиши мумкин. 

Педиатрияда қўлланиши

Футарон педиатрия амалиётида қўлланиши мумкин. 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат томизилганидан сўнг кўриш ўткирлигини вақтинчалик йўқотадиган пациентлар, диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам. 

Фузидин кислотасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик бўлмаганида, кўз томчилари беихтиёр ютиб юборилганида зиён етказиш эҳтимоли кам. Бир флаконда фузидин кислотасининг умумий миқдори (50 мг) перорал қабул қилинадиган фузидин кислотасининг тасдиқланган умумий суткалик дозасидан ошмайди. Ёрдамчи моддаларининг концентрацияси ҳавф туғдириши учун жуда паст ҳисобланади. 

 

Чиқарилиш шакли 

Кўз томчилари 5 г дан тиқин-томчилагичли ва ҳимоя халқаси билан таъминланган буралувчи химоя қопқоқли пластик флаконда. 

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Флакон очилганидан кейин препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.