📜 Инструкция по применению Лопигрол
💊 Состав препарата Лопигрол
✅ Применение препарата Лопигрол
📅 Условия хранения Лопигрол
⏳ Срок годности Лопигрол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОПИГРОЛ

LOPIGROL

Препаратнинг савдо номи: Лопигрол

Таъсир этувчи модда (ХПН): клопидогрел

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 75 мг клопидогрел (клопидогрел бисульфати кўринишида);

ёрдамчи моддалар: гидроксипропилцеллюлоза, маннит 400, микрокристалл целлюлоза, макрогол 6000, гидрогенланган канакунжут мойи;

қобиғининг таркиби: пушти Опадри® II 85F240091 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди, полиэтиленгликоль, тальк, темир (III) оксиди).

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиагрегантлар. Тромбоцитлар агрегацияси ингибитори.

АТХ коди: В01АС04.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Лопигрол – антиагрегант восита бўлиб, коронар қон томирларини кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Аденозинтрифосфатини (АДФ) тромбоцитларнинг рецепторлари билан боғланишини селектив ва қайтмас блоклайди, уларнинг фаоллашувини бостиради, фаолият кўрсатадиган АДФ-рецепторларнинг миқдорини (шикастламасдан) камайтиради, фибриногенни сўрилишига тўсқинлик қилади ва тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади. Фосфодиэстераза (ФДЭ) нинг фаоллигига таъсир қилмасдан, АДФ томонидан озод этилган тромбоцитларнинг фаоллигини ошишини блокада қилиш орқали бошқа агонистлар чақирган тромбоцитлар агрегациясини камайтиради.

Тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши препаратнинг бир марталик дозаси ичга қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин кузатилади (40% ингибиция бўлади). Препарат қайта қўлланганида самараси кучаяди ва 3-7 кун давомида даволангандан кейин барқарор ҳолатга (60% гача қисми ингибиция бўлади) эришилади. Тромбоцитлар агрегацияси ва қон кетиш вақти дастлабки даражасига тромбоцитлар янгиланиши давомида, яъни Лопигрол препаратини қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 5-7 кундан кейин қайтади.

Қон томирни атеросклеротик шикастланиши бўлганида, томирли жараённи жойлашган жойидан (цереброваскуляр, кардиоваскуляр ёки периферик шикастланишлар) қатъий назар, атеротромбозни ривожланишига қаршилик қилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида тез сўрилади, юқори биокираолишлиги билан характерланади. Максимал концентрациясига эришиш вақти тахминан 1 соатни ташкил этади.

Клопидогрел фаол модданинг ўтмишдоши ҳисобланади, жигарда биотрансформацияга учраб, фаол метаболити – тиол ҳосиласини ҳосил қилади, бу метаболит клопидогрелни 2-оксо-клопидогрелга оксидланиши ва кейинчалик гидролизланиши орқали ҳосил бўлади. Фаол метаболити плазмада аниқланмайди.

Қонда айланиб юрувчи асосий метаболитининг ярим чиқарилиш даври бир марта ва такроран қабул қилинганидан сўнг 8 соатни ташкил этади. Организмдан сийдик билан (тахминан 50%) ва ахлат билан (тахминан 46%) чиқарилади.

Қўлланилиши

Яққол атеросклерози бўлган беморларда ишемик бузилишларни олдини олиш, шунингдек қуйидаги касалликларда:

  • миокард инфаркти, ишемик инсультни ўтказгандан сўнг ёки периферик артерияларнинг яқинда ташхис қўйилган касаллигидан сўнг;
  • ST сегментини кўтарилиши бўлмаган ўткир коронар синдромда (патологик Q тиши бўлмаган миокард инфаркти ёки ностабил стенокардия) ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада;
  • ST сегментини кўтарилиши бўлган ўткир коронар синдромда (ўткир миокард инфаркти) медикаментоз даволаш, шу жумладан тромболитик даволаш олаётган беморларда ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада;
  • микроциркуляцияни ҳар қайдай турдаги бузилишларини мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Миокард инфаркти, ишемик инсультни ўтказган ва периферик артерияларнинг касалликларига ташхис қўйилган беморларда ишемик бузилишларни олдини олиш учун катталарга (шу жумладан кекса ёшдаги пациентларга) овқатланишдан қатъий назар ичга 75 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Даволашни патологик Q тишини ҳосил бўлиши билан кечувчи миокард инфарктини ўтказгандан сўнг бир неча кундан 35 кунгача муддат ичида ва ишемик инсультдан сўнг – 7 кундан 6 ойгача муддат ичида бошлаш керак.

ST сегментини кўтарилиши бўлмаган ўткир коронар синдромда (патологик Q тиши бўлмаган миокард инфаркти ёки ностабил стенокардия) даволашни 300 мг бир марталик юклама дозасини буюриш билан бошлаш, сўнгра эса препаратни 75 мг дозада суткада 1 марта (бир вақтнинг ўзида ацетилсалицил кислотасини суткада 75-325 мг дозада буюриш билан бирга) қўллашни давом эттириш керак. Ацетилсалицил кислотасини катта дозаларда қўллаш қон кетиш хавфини юқори бўлиши билан боғлиқлиги сабабли, тавсия этилган дозаси 100 мг дан ошмаслиги керак. Даволаш курси – 1 йилгача давом этади.

ST сегментини кўтарилиши бўлган ўткир коронар синдромда (ўткир миокард инфаркти) препарат 75 мг дозада суткада 1 марта бошланғич юклама дозаси ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада тромболитиклар билан бирга ёки тромболитикларсиз буюрилади. 75 ёшдан ошган пациентларни клопидогрел билан даволаш юклама дозани қўлламасдан амалга оширилиши керак. Мажмуавий даволаш касалликнинг симптомлари пайдо бўлганидан сўнг имкон борича эртароқ бошланади ва камида 4 ҳафта давом эттирилади. Максимал самараси препарат 3 ой давомида қабул қилингандан сўнг кузатилади.

Ножўя таъсирлари

Қон ивиш тизими томонидан: меъда-ичакдан қон кетишлар, геморрагик инсульт.

Қон яратиш тизими томонидан: нейтропения, тромбоцитопения.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, диспепсия, гастрит, қабзият, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яралари, диарея.

Дерматологик реакциялар: тери тошмалари, қичишиш.

Марказий ва периферик нерв тизими: бош оғриғи, бош айланиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • оғир даражадаги жигар етишмовчилиги;
  • ўткир қон кетиши (масалан, пептик ярада ёки бош мияга қон қуйилишида);
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клопидогрел ва гепарин, варфарин ёки бошқа тромболитик препаратларни бир вақтда буюриш қон кетиш ҳавфини оширади.

Лопигрол коллаген томонидан индуцияланган тромбоцитлар агрегациясига ацетилсалицил кислотасининг таъсирини кучайтиради, НЯҚП қабул қилиш фонида меъда-ичакдан қон кетишини ривожланиш ҳавфини оширади.

Клопидогрелни омепразол ва эсомепразол билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки антиагрегант фаоллигини камайиши юз беради. Н2 блокаторлари ва антацидлар каби меъдада кислоталикни пасайтирувчи бошқа дори воситаларни клопидогрелнинг антитромбоцитар фаоллигига таъсир қилишини тасдиқловчи далиллар йўқ.

Лопигролни атенолол, нифедипин билан бирга, шунингдек атенолол ва нифедипин билан мажмуада қўлланганида клиник жиҳатдан аҳамиятли фармакодинамик ўзаро таъсирлар кузатилмаган. Бундан ташқари, фенобарбитал, циметидин ва эстрогенни бир вақтда қўллашни Лопигролнинг фармакодинамикасига аҳамиятли даражада таъсири аниқланмаган.

Лопигрол билан бир вақтда қўлланганида дигоксин ва теофиллиннинг фармакокинетикаси ўзгармаган. Антацидлар Лопигролнинг сўрилиш кўрсаткичларини ўзгартирмаган. Одам жигаридаги микросомаларни текшириш жараёнида, Лопигрол цитохром Р450 (CYP) ферментлар тизимидаги ферментлардан бирининг (CYP2C9) фаоллигини ингибиция қилиши мумкинлиги намойиш этилган. Бунинг натижасида, масалан фенитоин ва толбутамид каби баъзи дори воситаларнинг плазмадаги даражаси ошиши мумкин, чунки улар CYP2C9 ёрдамида метаболизмга учрайдилар.

Диуретиклар, β-адренорецепторларнинг блокаторлари, ААФ ингибиторлари, кальций каналларининг антагонистлари, гипохолестеринемик воситалар, коронар вазодилататорлар, антидиабетик воситалар, тутқаноққа қарши воситалар, гормонларни ўрнини босувчи воситалар каби турли препаратларни бир вақтда қўллаш натижасида ножўя таъсирларнинг бирон-бир белгилари аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Лопигрол препарати ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), гепарин, гликопротеин IIb/IIIa ингибиторлари ёки фибринолитиклар билан мажмуада қўлланганида, шунингдек қон кетишини ҳавфи юқори бўлган жароҳатлар, жарроҳлик аралашувлари ёки бошқа патологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлган беморларда Лопигрол қўлланганида даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида қон таҳлили ўтказилиши керак.

Жарроҳлик аралашувини ўтказиш режалаштирилганида Лопигрол билан даволаш курсини операциядан 7 кун олдин тўхтатиш керак.

Клопидогрелни ишемик инсультнинг ўткир даврида (биринчи 7 кун давомида) буюриш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга, қон кетишини ҳавфи юқори бўлган (айниқса, меъда-ичакдан ва кўз олмаси ичига) беморларга, шунингдек жигар фаолиятини, геморрагик диатезни ривожланиши мумкин бўлган, ўртача даражадаги бузилишлари бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида Лопигрол препарати фақат қатъий тиббий кўрсатмаларга қараб буюрилади.

Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Лопигрол қабул қилинганидан сўнг автомобилни бошқариш қобилиятини ёмонлашиш белгилари ёки руҳий иш қобилиятини пасайиш белгилари аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қон кетиш вақтини узайиши ва бунинг оқибатида келиб чиқадиган асоратлар бўлиши мумкин.

Даволаш: тромбоцитар масса қуйиш керак. Специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 14 таблетка блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.