ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛЛЕРЦЕТИН РИНО
ALLERCETINUM RINO
Препаратнинг савдо номи: Аллерцетин Рино
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): нафазолин нитрати, дифенгидрамин гидрохлориди.
Дори шакли: назал спрей 0,03% ва 0,06%
Таркиби:
10,0 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: нафазолин нитрати 3,0 мг; 6,0 мг;
дифенгидрамин гидрохлориди 5,0 мг; 10,0 мг;
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, тозаланган сув.
Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий қўлланиладиган антиконгестантлар ва бошқа назал препаратлар.
АТХ коди: R01AB02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Аллерцетин Рино – таркибида нафазолин ва дифенгидрамин сақлаган маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препаратдир. Аллергияга қарши ва қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади.
Нафазолин интраназал қўлланилганида ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиришга ёрдам беради. Буруннинг қўшимча бўшлиқларини чиқиш йўлларини очилишига ва кенгайишига ва Евстахиев найларини озод бўлишига ёрдам беради. Бу секретнинг оқиб чиқиб кетишига ёрдам беради ва бурун шиллиқ қаватларида бактерияларни тўпланиб қолишини олдини олади.
Дифенгидрамин – Н1-гистамин рецепторларининг блокатори бўлиб, яққол гистаминнга қарши фаолликка эга. Гистамин келтириб чиқарадиган силлиқ мушаклар спазмларини, капиллярлар ўтказувчанлигини ошишини, тўқималар шишини, қичишиш ва гиперемияни камайтиради ёки олдини олади. Шунингдек, маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, бевосита спазмолитик таъсири натижасида силлиқ мушакларни бўшаштиради, вегетатив нерв тугунларининг холинорецепторларини ўртача даражада блоклайди.
Фармакокинетикаси
Аллерцетин Ринонинг терапевтик самараси препарат қўлланилганидан сўнг 5-10 минутдан кейин ривожланади ва у 5-6 соатгача давом этади, препарат тез-тез қўлланилганида унинг таъсир давомийлиги 4 соатгача қисқариши мумкин. Аллерцетин Рино препаратининг фаол моддалари маҳаллий қўлланилганида тизимли қон оқимига сўрилиши ва резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин.
Қўлланилиши
– ўткир ринит;
– аллергик риносинусит;
– аллергик вазомотор ринит;
– жарроҳлик амалиётларидан сўнг юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватларини гиперемияси ва шиши;
– риноскопия ўтказилишини енгиллаштиришда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга 0,06% ли спрейни ҳар бир бурун тешигига 1 марта кунига 3 марта сепилади.
Болалар учун:
– 2 ёшдан 6 ёшгача 0,03% ли спрейни ҳар бир бурун тешигига 1 марта кунига 1-2 марта сепилади;
– 6 ёшдан 15 ёшгача 0,03% ли спрейни ҳар бир бурун тешигига 1 марта кунига 3 марта сепилади.
Даволаш курси 1 ҳафтадан ошмаслиги керак.
Ножўя таъсирлари
– бош оғриғи;
– артериал қон босимини ошиши, тахикардия;
– шиллиқ қаватларни таъсирланиши;
– кўнгил айниши, бош оғриғи;
– шиллиқ қаватнинг реактив гиперемияси;
– оғиз қуриши;
– 1 ҳафтадан ортиқ қўлланилганида – шиллиқ қаватнинг шиши, атрофик ринит.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
– ёпиқ бурчакли глаукома;
– кўзнинг оғир касалликлари;
– артериал гипертония, тахикардия, яққол атеросклероз;
– гипертиреоидизм;
– қандли диабет;
– сурункали ринит;
– простата безининг гипертрофияси;
– моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилишда ва уларни қабул қилиш тугаганидан кейин 14 кунгача бўлган даври;
– 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларни сўрилишини секинлаштиради (юза анестезиясини ўтказишда уларнинг таъсирини узайтиради).
Моноаминооксидаза ингибиторлари билан номутаносиб.
Махсус кўрсатмалар
Препарат резорбтив таъсир кўрсатади, шу сабабли уни қисқа – 1 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатда қўллаш керак, сўнгра бир неча кун танаффус қилиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация.
Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида она учун тахмин қилинаётган фойда бола ва ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Дори воситасининг транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хос хусусиятлари
Препаратнинг ножўя таъсирини ҳисобга олган ҳолда, транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипертензия, оғиз қуриши, нафас олишни қийинлашиши, қўзғалувчанлик, онгнинг чалкашлиги.
Даволаш: симптоматик.
Чиқарилиш шакли
10 мл дан пуркаладиган қалпоқчалар ва ҳимоя қалпоқчаси билан бирга полипропилен (пластик) флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.