📜 Инструкция по применению Дентинокс-гель Н
💊 Состав препарата Дентинокс-гель Н
✅ Применение препарата Дентинокс-гель Н
📅 Условия хранения Дентинокс-гель Н
⏳ Срок годности Дентинокс-гель Н

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕНТИНОКС-Гель Н

DENTINOX Gel N

 

Препаратнинг савдо номи: Дентинокс-гель Н

Дори шакли: оғиз бўшлиғида маҳаллий қўллаш учун гель.

Таркиби:

10 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

мойчечак гуллари настойкаси                   1500 мг,

лидокаин гидрохлориди 1 Н2О                  34 мг,

полидоканол 600                                          32 мг;

ёрдамчи моддалар: сорбитол, ксилитол, пропиленгликоль, карбомер (974 Р), 10% ли натрий гидроксиди эритмаси, полисорбат 20, натрий эдетати, натрий сахарини, ментол (левоментол), тозаланган сув.

Таърифи: мойчечак ва ялпиз ҳидили, товланувчи гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: асосан стоматологияда қўлланадиган восита.

АТХ коди: A01AD11

Фармакологик хусусиятлари

Биринчи курак тишлар, сут тишлари ва кейинчалик доимий тишларни оғриқсиз чиқишини таъминлайди. Милкларни таъсирланиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши (стоматит) ва оғриқ ҳисларини олдини олади.

Препарат тишларни ёриб чиқишини рағбатлантириш ва профилактика мақсадларида ананавий қўлланади. Тишларни ёриб чиқишида қўлланадиган Дентинокс гель қанд ўрнини босувчи воситалар – ксилитол ва сорбитол сақлайди, улар кариес чақирмайди. Шу орқали тишларни парчаланишининг олди олинади. Тишларни ёриб чиқишида қўлланадиган Дентонокс гель Н консервация қилувчи моддалар сақламайди.

Қўлланилиши

Дентинокс-гель Н оғиз бўшлиғида қўлланади:

Тишларни ёриб чиқишида оғриқларни қисқа муддатли енгиллаштирувчи юмшоқ таъсир этувчи дори воситаси сифатида ананавий қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дентинокс-гель Н ни ҳар доим қўллаш бўйича йўриқномасидаги кўрсатмаларга мувофиқ қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокордан сўранг.

Агар шифокорнинг ўзгача кўрсатмаси бўлмаса, тишларни ёриб чиқиши чақирган оғриқларда қўлланади. Дентинокс-гель Н ни тоза бармоқ ёки тоза пахтали таёқча ёрдамида гель томчисини (нўхатдек катталикда) тишлар ёриб чиқаётган соҳадаги милкнинг шикастланган жойига қўйинг ва енгил ишқаланг. Муолажани суткада 2-3 марта такрорланг, айниқса овқатдан кейин ва уйқудан олдин. Зарурати бўлганида препаратни сут тишларини, кейинчалик доимий тишларни ёриб чиқиш бутун даврида қўлланг.

Гелни кўзларга тушишидан сақланг!

Агар Сиз Дентинокс-гель Н ни керагидан ортиқ суртган бўлсангиз, ножўя таъсирлар (“Ножўя таъсирлари”га қаранг) кучлироқ намоён бўлиши мумкин. Агар бу юз берган бўлса, Дентинокс-гель Н ни қўллашни бекор қилинг ва шифокорга мурожаат этинг.

Агар Сиз Дентинокс-гель Н ни суртишни унутган бўлсангиз:

Агар Сиз уни қўллашни бир марта ўтказиб юборган бўлсангиз гелнинг икки марталик порциясини суртманг. Дори воситасини қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлганда, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ножўя таъсирлари

Лидокаин гидрохлориди мавжудлиги туфайли аллерик реакциялар кузатилиши мумкин.

Тери ва шиллиқ қаватларда юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганда Дентинокс-гель Н ни қўллашни тўхтатиш ва зарурати бўлганида шифокорга мурожаат этиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дентинокс-гель Н ни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

мойчечак гуллари, бошқа мураккабгулдошларга, лидокаин гидрохлориди ёки унга яқин маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларга ёки бошқа фаол моддалардан биронтаси ёки дори воситасининг бошқа компонентларига маълум ўта юқори сезувчанликда, шунингдек фруктозани ўзлаштираолмаслик (фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик).

Дентинокс-гель Н ни озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан бир вақтда қўлланиши:

Бирон-бир махсус кўрсатмаларнинг зарурати йўқ.

Ҳомиладорлик ва лактация:

Дори воситаси фақат болаларда тишларни биринчи марта ёриб чиқишида оғриқларни енгиллаштириш учун қўлланиши туфайли, ушбу препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Номаълум.

Махсус кщрсатмалар

Дентинокс-гель Н нинг бошқа компонентлари ҳақида муҳим маълумот:

Препарат қанд, консервантлар сақламайди.

Таркибида сорбитол мавжудлиги туфайли ушбу дори воситасини кам учрайдиган фруктозани наслий ўзлаштираолмаслиги (фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик) бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

10 г гель 1 г сорбит (0,25 г фруктозага тўғри келади) сақлайди, мувофиқ равишда 0,1 нон бирлигидан камроқ. Калорияси 2,6 ккал/г сорбитни ташкил қилади.

Оғизнинг шиллиқ қаватига суртилганда пропиленгликолни мавжудлиги туфайли, маҳаллий таъсирланиш кузатилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Фаол модданинг дозасини пастлиги, шунингдек ўрамнинг ўлчами катта эмаслиги (10 г) туфайли, дозани ошириб юборилиши учун характерли бўлган симптомлар ҳеч қачан кузатилмаган.

Ҳозирги вақтгача интоксикациянинг бирон-бир ҳолати ҳақида хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

10 г дан алюмин тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил, туба очилгандан кейин 1 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.