📜 Инструкция по применению Йоднинг 5% ли спиртли эритмаси
💊 Состав препарата Йоднинг 5% ли спиртли эритмаси
✅ Применение препарата Йоднинг 5% ли спиртли эритмаси
📅 Условия хранения Йоднинг 5% ли спиртли эритмаси
⏳ Срок годности Йоднинг 5% ли спиртли эритмаси

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЙОДНИНГ 5% ли СПИРТЛИ ЭРИТМАСИ

SOLUTIO IODI SPIRITUOSA 5%

 

Препаратнинг савдо номи: Йоднинг 5% ли спиртли эритмаси.

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): йод, этанол.

Дори шакли: 5% ли спиртли эритма.

Таркиби:

1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:

йод – 50 г, калий йодиди – 20 г, тозаланган сув ва 96% ли тиббий этил спирти – 1 литргача тенг миқдорда.

Таърифи: тиниқ, қизил-қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.

АТХ коди: D08AG03

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўлланганда антисептик, таъсирловчи ва чалғитувчи таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганда қалқонсимон безлар фаолиятига таъсир кўрсатади, диссимиляция, фибринолиз жараёнларини кучайтиради, липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши тезлигини секинлаштиради, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Сифилитик тугунларда йодни тўпланиши уларни юмшаши ва сўрилишига ёрдам беради. Лекин туберкулёз ўчоқларида йодни тўпланиши яллиғланиш жараёнини кучайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Шикастланмаган тери орқали осон сўрилади. Қалқонсимон безида тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Организмдан асосан буйрак, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Сиртга: терининг инфекцион – яллиғланишли шикастланишлари, жароҳатлар, яралар, миалгия, трофик ва варикоз яралар, инфекцияланган куйишлар, янги I ва II даражали термик ва кимёвий куйишларда қўлланади.

Маҳаллий: тонзилитлар, ларингитларда қўлланади.

Ичга: атеросклероз, нафас йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозаси

Сиртга қўлланади. Препаратнинг эритмаси билан хўлланган пахта тампон билан терининг шикастланган соҳасига ишлов берилади ёки “йодли сетка” қилинади. Жарроҳлик амалиётида ва куйишда шикастланган юзага қўйиладиган дока салфетка, заруратга кўра препарат билан ҳўлланади.

Маҳаллий қўллаш учун препаратнинг 5-10 томчиси 100-200 мл илиқ қайнаган сувда эритилади ва томоқни чайиш учун қўлланади. 

Ичга. Препарат овқатдан кейин сут билан қабул қилинади. Атеросклерозни олдини олиш учун ичга бир суткада 1-10 томчидан 1-2 марта буюрилади, 30 кунгача бўлган курслар билан йилига 2-3 марта; атеросклероз ва нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларини даволашда 10 томчидан кунига 3 марта буюрилади; 5 ёшдан ошган болаларга 1 марта 3-5 томчидан, суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал бир марталик доза 20 томчи, суткалик – 60 томчи.

Ножўя таъсирлари

Сиртга қўлланганда: кам ҳолларда – терини таъсирланиши. Ичга қабул қилинганда терининг аллергик реакциялари, тахикардия, асабийлик, уйқуни бузилиши, кучли терлаш, диарея (40 ёшдан ошган пациентларда), гипо- ёки гипертиреоидизм ҳолатлари юз бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Йодга юқори сезувчанлик. Ичга қабул қилиш учун: ўпка туберкулёзи, нефритлар, нефрозлар, юрак етишмовчилиги, аденомалар (шу жумладан қалқонсимон безларида ҳам) фурункулёз, ҳуснбузар тошмаси; сурункали пиодермия, геморрагик диатезлар, эшакеми, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сиртга қўлланганда водород пероксиди ёки бошқа дезинфекцияловчи воситалар билан қўшиб ишлатиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Ичга юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда, йодизм ҳолатлари: кучли ринит (тумов), сўлак ажралишини кучайиши, эшакеми, Квинке шиши билан намоён бўлувчи дозани ошириб юборилиши юз бериши мумкин.

Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш, қусишни чақириш, меъдани ювиш, кейинчалик – симптоматик даволашни ўтказиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Эритма 10, 15, 25, 40 ёки 50 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.