ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АДЖИКАФФ
AGIKUFF
Препаратнинг савдо номи: Аджикафф
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тербуталин сульфати, гвайфенезин, бромгексин гидрохлориди, ментол.
Дори шакли: сироп
Таркиби:
Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Тербуталин сульфати 1,25 мг
Гвайфенезин 50,0 мг
Бромгексин гидрохлориди 2,0 мг
Ментол (USP) 0,5 мг
ёрдамчи модда:
Ҳушбуйлаштирилган сироп асоси q s.
Таърифи: тўқ сариқ рангли, ширин таъмли ва ёқимли ҳидли сироп.
Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи восита
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг хусусиятлари билан боғлиқ.
Тербуталин: фармакологик хусусиятлари бўйича сальбутамолга яқин. Бронхолитик (бронхларни кенгайтирувчи) ва токолитик (бачадон мушакларини бўшаштирувчи) таъсир кўрсатади. Липилловчи эпителий киприкчаларининг ҳаракатчанлигини оширади, бронхиал секретининг қовушқоқлигини пасайтиради.
Гвайфенезин: балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Балғамнинг сирт таранглигини ва адгезив хусусиятларини камайтиради, бу унинг қовушқоқлигини камайтиради ва нафас йўлларидан эвакуациясини осонлаштиради. Шунингдек анксиолитик таъсирга эга.
Бромгексин гидрохлориди: балғам кўчирувчи таъсирга эга бўлган муколитик восита. Бронхиал секретининг қовушқоқлигини, уларда сақланувчи нордон полисахаридларнинг деполяризацияси ва нейтрал полисахаридларни сақловчи секретни ишлаб чиқарувчи секретор ҳужайраларнинг шиллиқ қаватини рағбатлантириши ҳисобига пасайтиради. Бромгексин сурфактантнинг ҳосил бўлишига ёрдам беради.
Ментол: тери ва шиллиқ қаватига суртилганида совуқ, енгил ачишиш ва санчиқ ҳисси билан кечувчи нерв охирларининг таъсирланишини чақиради. Енгил маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек кучсиз антисептик (зарарсизлантирувчи) хусусиятларга эга.
Фармакокинетикаси
Тербуталин ичга қабул қилингандан кейин меъда- ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmax) 1- 3 соатни, ярим чиқарилиш даври (T½) 4 соатни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.
Гвайфенезин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади (ичга қабул қилинганидан кейин 25-30 минутдан сўнг). Нордон мукополисахаридларни сақловчи тўқималарга киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Т½ 1 соат. Ўпкалар орқали балғам билан ва буйраклар орқали сийдик билан нофаол метаболитлари кўринишида чиқарилади.
Бромгексин гидрохлориди меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва жигар орқали “биринчи ўтишда ”жадал метаболизмга учрайди. Биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Соғлом пациентларда Сmax плазмада 1 соатдан кейин аниқланади.
Организмнинг тўқималарида кенг тақсимланади. Тахминан 85-90% сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Амброксол бромгексиннинг метаболитидир. Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори. Т½ терминал фазада тахминан 12 соатни ташкил қилади.
Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ва оз миқдорда йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Фақат оз миқдоригина сийдик билан чиқарилади, Т½ 6,5 соат.
Жигар ва буйракларнинг оғир бузилишлари бўлган пациентларда бромгексин ва унинг метаболитларини клиренси камайиши мумкин.
Қўлланилиши
Препарат юқори нафас йўлларини қийин ажраладиган балғам ва йўтал билан кечувчи касалликлари: трахеобронхит, сурункали бронхит, сурункали пневмония, ўпкаларнинг обструктив касалликларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сироп ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
Болаларга:
2-4 ёшли – 1 чой қошиқдан ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.
6-12 ёшли – 1-2 чой қошиқдан ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.
12 ёшдан катталарга: 2 чой қошиқдан кунига 3 марта ёки ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо баъзида бўлиши мумкин:
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, абдоминал оғриқлар, диарея, қон зардобида жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик.
Нафас тизими томонидан: йўтал, бронхоспазм.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Сиропни юрак- қон томир касалликлари, шу жумладан юрак ишемик касаллиги (юқори артериал босим ва кардиоаритмия), гипертиреоз ёки қандли диабет, меъданинг яра касаллиги, оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги ва шунингдек симпатомиметик аминларга реакция қилувчан ёки тиришишли бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратнинг таркибига кирувчи гвайфенезин марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг, шунингдек этанолнинг таъсирини кучайтиради.
Бромгексин ишқорий эритмалар билан номутаносиб.
Тербуталинни бошқа симпатомиметиклар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди, чунки мажмуа юрак томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тербуталинни моноамиооксидаза ингибиторлари оксидлари билан даволанаётган пациентларга ўта эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки бу ҳолда тербуталинни томир тизимига таъсири кучайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг зарурати бўлганида она учун кутиладиган фойда ва ҳомила учун бўлган потенциал хавф нисбатини ҳисобга олиш лозим.
Сиропни қўллаш олдидан яхшилаб чайқатиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бош айланиши, терлаш, кўнгил айниши ва қусиш
Даволаш: симптоматик даволаш ва меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш .
Чиқарилиш шакли
Сироп 100 мл дан пластик флаконларда, ўлчов стаканчаси билан комплектда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.