📜 Инструкция по применению Зверобоя шероховатого трава
💊 Состав препарата Зверобоя шероховатого трава
✅ Применение препарата Зверобоя шероховатого трава
📅 Условия хранения Зверобоя шероховатого трава
⏳ Срок годности Зверобоя шероховатого трава

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома

ЗВЕРОБОЯ ШЕРОХОВАТОГО ТРАВА

HERBA HYPERICI SCABRI

Препаратнинг савдо номи: Зверобоя шероховатого трава.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: флавоноидлар (камида 1,5%), эфир мойлари, ошловчи ва бошқа моддалар сақланади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Буруштирувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Далачойдошлар (Hypericacceae) оиласига мансуб, ёввойи ўсувчи кўп йиллик ўтсимон ўсимлик – дағал далачойнинг (Hypericum scabrum L.) гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган ўти.

Буруштирувчи ва антисептик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Гингивитларда, стоматитларда, колитларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 20 г ёки 9 та фильтр-пакет ўтни сирланган идишга солиб устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнатилган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут қиздирилади ва хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган хом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.

Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Дамламани ўтдан тайёрланганда 2 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади; дамламани ўтли фильтр-пакетлардан тайёрланганда 1/3 стакандан кунига 3 марта овқатдан 30 минут олдин қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юқори дозаларда қўлланганида дигоксин, теофилин, индинавир, циклоспорин, ичга қўллаш учун антикоагулянтлар, антидепрессантлар ва орал контрацептив воситалари билан ножўя ўзаро таъсирлари бўлиши мумкин. Препаратни қабул қилишни секин-аста тўхтатиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Картон қутиларда, қоғоз ва полиэтилен пакетларда 50 г дан ва картон қутиларда №25 ёки 50 та 1 г фильтр-пакетлар.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.