ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЛОБЕТАЗОЛ-LP
CLOBETASOL-LP
Препаратнинг савдо номи: Клобетазол-LP
Таъсир этувчи модда (ХПН): клобетазол
Дори шакли: сиртга қўллаш учун 0,05% ли суртма
Таркиби:
Бир туба (20 г суртма) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10,0 мг клобетазол пропионати;
ёрдамчи моддалар: хлорокрезол, пропиленгликоль, суюқ парафин, оқ юмшоқ парафин, бутилгидрокситолуол.
Таърифи: оқ рангли суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.
АТХ коди: D07АD01.
Фармакологик ҳусусиятлари
Сиртга қўллаш учун ГКС. Нейтрофилларни яллиғланиш ўчоғини четида тўпланишини олдини олади, яллиғланиш экссудациясини ва лимфокининларни ишлаб чиқарилишини камайтиради, макрофагларни миграциясини тормозлайди, инфильтрация ва грануляция жараёнларини жадаллигини камайтиради, маҳаллий яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, аллергияга қарши ва антиэкссудатив самара кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Плазмада клобетазол пропионатининг ўртача Сmax 0,63 нг/мл ни ташкил қилади ва 0,05% суртма кўринишидаги 30 г клобетазол пропионатини соғлом терига биринчи аппликациясидан сўнг 13 соатдан кейин ва такроран суртилганидан сўнг 8 соатдан кейин эришилади.
Крем клобетазол пропионатининг кўринишидаги иккинчи дозаси (30 г) аппликация қилинган 10 соатдан кейин плазмада унинг ўртача Сmax суртмани суртилганда бироз юқори бўлади. Псориази ва экземаси бўлган пациентларда 25 г 0,05% ли суртмани бир марта қўллагандан сўнг 3 соатдан кейин препаратнинг плазмадаги ўртача Сmax мувофиқ равишда 2,3 нг/мл ва 4,6 нг/мл га ташкил қилади.
Қўлланилиши
Псориаз (тарқалган псориаздан ташқари), даволаб бўлмайдиган экзема, қизил ясси темиратки, дискоид қизил югурик каби резистент дерматозларни ва фаоллиги камроқ бўлган стероидлар билан даволашга чидамли бўлган бошқа тери касалликларини даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Даволаш 2 ҳафтадан ошмаслиги ва препаратни хафтада 50 г дан ортиқ ишлатиш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Терини қўлланадиган соҳаларида қичишиш, ачишиш ёки таъсирчанлик кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Клобетазол пропионатига ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай ингредиентларга юқори сезувчанлик;
- Препаратни розацеани, периорал дерматитни, ҳуснбузар ва терини инфекцияларида ишлатиш мумкин эмас;
- Юзда ёки қўлтиқ ости соҳасида ишлатиш мумкин эмас.
- Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
- Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўллашдан сақланиш керак.
- окклюзион боғловларни қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
CYP3A4 ни ингибиция қилиши мумкин бўлган дори восталари (масалан, ритонавир ва интраконазол) билан бирга қўллаш исботланганидан тизимли таъсирини ошишига олиб келувчи кортикостероидларни метаболизмни ингибиция қилади. Клиник аҳамиятли бундай ўзаро таъсир даражаси кортикостероидлар дозасига ва юбориш йўлларига ва CYP3A4 ингибиторининг самарадорлигига боғлиқ.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Клобетазол дозаси ошириб юборилган гиперкортицизмнинг белгилари ривожланади. Шифокорнинг назорати остида клобетазолни бекор қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
20 г дан суртма алюмин тубада.
1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили пеналга жойланади.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.