📜 Инструкция по применению Винебрал
💊 Состав препарата Винебрал
✅ Применение препарата Винебрал
📅 Условия хранения Винебрал
⏳ Срок годности Винебрал

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИНЕБРАЛ

VINEBRAL

 

Препаратнинг савдо номи: Винебрал

Таъсир этувчи модда (ХПН): винкамин

Дори шакли: секин ажралиб чиқадиган капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: винкамицин – 30 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза, маккажўхори крахмали, эудрагит, гидроксипропилметилцеллюлоза, фталат, тальк.

Қобиқ таркиби: желатин, титан диаоксиди, бриллиант кўки, кармоизин, понсо.

Таърифи: ялтироқ хира қизил рангли, №2 ўлчамли оқдан сарғиш ранггача бўлган пеллетларни сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Периферик вазодилаторлар. Бош мия қон айланишини яхшиловчи воситалар.

АТХ коди: С04АХ07

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Винебрал бош миянинг метаболик эҳтиёжларга, мия қон оқимини мослашувига ёрдам бериб, мия томирларига селектив томирларни бошқарувчи таъсир кўрсатади. Винебрал бош миянинг метаболизмини глюкозанинг оксидланишини кучайиши ҳисобига, шу орқали энергиянинг ҳосил бўлишини ошириб ва организмнинг умумий фаоллигини ошишига ёрдам бериб яхшилайди. Винебрал гипоксия ҳолатида бўлган нейронларнинг кислород билан таъминланишини оширади, мия қон айланишини меъёрлаштиради. Ақлий меҳнат қобилиятини оширади, хотирани яхшилайди. Венибрални пациентлар томонидан яхши ўзлаштиради, буйраклар ва жигарга биологик, гематологик токсикликка ва ножўя таъсирларга эга эмас.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади, ярим чиқарилиш даври 60-80 мин. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш 64% ташкил қилади. Винебрал жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди, фақат 4-6% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Бош миянинг метаболик эҳтиёжлар меъёрлаштириш ва мия қон айланишини метаболик эҳтиёжларга мослаштириш учун, унинг фаолиятини бошқариш, яхшилаш ва тутиб туриш учун. Қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • хотирани пасайиши;
  • диққатни жамлашни бузилиши;
  • диабетик ангиопатия;
  • бош мия томирларининг атеросклеротик шикастланиши;
  • калла суяги мия жароҳатидан ва мия қон айланишининг ўткир бузилишларидан кейинги ҳолат;
  • мия ишемиясидан кейинги церебрал бузилишлар;
  • гипертоник энцефалопатия;
  • эшитишни ва кўришни томир генозли бузилишлари;
  • фазо ва вақтда ориентацияни бузилишлари.

Қўллаш усули ва дозалари

  • Винебрал капсулалари ичга, етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади. Катталарга ичга 1 капсуладан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор касалликнинг кечишига қараб белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тзими томонидан: кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият, оғизни қуриши.

Юрак-томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши, тахикардия.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Бош мияни усмаси;
  • ҳомиладорлик ва лактация;
  • винкомицин ва препаратнинг бошқа компонентларига маълум бўлган юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Винебрал итраконазол ва винкристин билан бир вақтда қўлланганида ўткир лимфобласт лейкомияли болаларда ва катталарда нейротоксикликни кучайиши мумикн. Винебрал гипотензив воситалар ва антоагрегантларнинг таъсирини кучайтиради. Хинупристин/дальфопристин билан мажмуа CYP3A4 изоферменти ингибитори каби таъсир қилади ва бир вақтда қўлланганида винкомициннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия қилинган дозаларни оширмаслик керак. АГ ва юрак фаолиятининг бузилиши бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Q-T оралиқни узайишида ва гипокалиемияда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Винебрал автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигига талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Секин ажралиб чиқариладиган қаттиқ желатин капсулалар.

10 капсула блистерда.

2 блистер илова-варақаси билан бирга картон ўрамда.

 

Сақлаш шароити

25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.