ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КОРДИАМИН-ЗДОРОВЬЕ
CORDIAMIN-ZDOROVYE
Препаратнинг савдо номи: Кордиамин-Здоровье
Таъсир этувчи модда (ХПН): никетамид (nikethamide)
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг никетамид;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган, ўзига хос ҳидли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: аналептик.
АТХ коди: R07AB02
Фармакологик хусусиятлари
Аралаш тур таъсир қилувчи аналептиклар. Таъсир механизми икки компонентдан иборат: марказий ва периферик. Марказий компоненти узунчоқ миядаги қон томирларни харакатлантирувчи марказга бевосита таъсир қилиш билан боғлиқ, бу уни қўзғалишга ва умумий қон босимини бевосита ошишига (айниқса, бу марказга сусайтирувчи таъсирини бошланишида) олиб келади. Периферик компоненти каротид синусдаги хеморецепторлари қўзғалиши билан боғлиқ, бу нафас ҳаракатларининг чуқурлиги ва сонини ошишига олиб келади.
Кордиамин марказий нерв тизимини қўғатади, нафас ва қон томирларни харакатлантирувчи марказларни тўғридан-тўғри ва рефлектор қўзғалишини чақиради, бу умумий периферик қаршиликни ошишига ва артериал босимни ошишига олиб келади (самараси паст артериал босимда намоён бўлади).
Юракка бевосита қўзғатувчи ва қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатмайди. Таъсирининг давомийлиги 15-60 минут.
Фармакокинетикаси
Препарат юбориш йўлидан қатъий назар яхши сўрилади. Фаол бўлмаган метаболитларининг хосил бўлиши билан жигарда тез метаболизмга учрайди. Буйрак орқали тез чиқарилади.
Қўлланилиши
- Коллапс ва асфиксия (шу жумладан янги туғилган чақалоқлар асфиксияси);
- жарроҳлик аралашувлари ва операциядан кейинги даврдаги шок ҳолатлари;
- қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишлари;
- инфекцион касалликларда ва тузалиш даврида нафасни сусайиши ва томирлар тонусини пасайиши;
- уйқу воситалари ва анальгетик воситалар (мажмуавий даволаш таркибида) билан заҳарланишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат тери остига, мушак ичига, вена ичига юборилади. Бир марталик ва суткалик дозаси, юбориш частотаси пациентнинг ёши ва кўрсатмаларга қараб, шифокор томонидан шахсий белгиланади. Вена ичига юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси 10 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади; 1-3 минут давомида юборилади.
Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга 1-2 мл дан суткада 1-3 марта буюрилади. Катталар учун тери остига юбориладиган энг юқори дозалари: бир марталик – 2 мл, суткалик – 6 мл. Заҳарланишларда катталар учун тери остига ва вена ичига юбориладиган энг юқори бир марталик дозаси – 5 мл.
Болаларга тери остига ёшига қараб қуйидаги бир марталик дозаларда буюрилади: 1 ёшгача – 0,1 мл; 1-4 ёш – 0,15-0,25 мл; 5-6 ёш – 0,3 мл; 7-9 ёш – 0,5 мл; 10-14 ёш – 0,75 мл; суткада 1-3 марта юборилади.
Ножўя таъсирлари
Нерв тизими томонидан: безовталик, кучли таъсирчанлик, хавотирлик.
Овқат-ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш.
Юрак-томир тизими томонидан: аритмия, артериал гипертензия, тахикардия.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: мушак тортишишлари (оғизнинг айланма мушакларидан бошланади), тремор, мушаклар ригидлиги.
Дерматологик бузилишлар: юзни қизариши ёки шиши, терини қичишиши ва/ёки қипиқланиши.
Умумий бузилишлар: гипертермия, кучли терлаш.
Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан эшакеми, ангионевротик шиш, тарқоқ папулез тошмалар.
Юборилган жойдаги реакциялар: юборилган жойда оғриқ ва инфильтрация кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Никетамидга юқори сезувчанлик, тиришишларга мойиллик, тутқаноқ, анамнезидаги тутқаноқ хуружлари, порфирия, болалардаги гипертермия, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Никетамиднинг аналептик таъсири ПАСК, салюзид, фенотиазин ҳосилалари (аминазин ва бошқалар) таъсирида камаяди. Аминазин ва резерпин никетамиднинг тиришишларни чақирувчи таъсирини кучайтириши мумкин. Никетамиднинг прессор самараси МАО ингибиторлари таъсирида ошади. Никетамид фтивазиднинг ўзлаштираолмасликни ривожланишга ёрдам беради. Психостимуляторлар ва антидепрессантларнинг самараларни кучайтиради. Наркотик анальгетиклар, уйқу воситалари, антисептик, тиришишга қарши воситалар, анксиолитикларнинг таъсирини пасайтиради. Чуқур наркоз фонида кордиамин таъсир қилмайди.
Номутаносиблик. Препарат кислоталар ва ишқорлар билан фаолсизлантирилади. Фақат тавсия қилинган эритувчи ишлатилсин. Бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин.
Махсус кўрсатмалар
Препарат фақат шифохона шароитида шифокор назорати остида қўлланади. Вена ичига юборилганида қисқа муддат таъсир қилади.
Препаратни тери остига ва мушак ичига юбориладиган инъекциялари оғриқли бўлганлиги сабабли, оғриқни камайтириш учун инъекция қилинадиган жойга олдиндан новокаин (катталарга -1 мл 0,5% эритма, болаларга – ёшга мос дозаларда) юборилади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даврида препаратни қўллашнинг зарурати бўлган холда эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар. Педиатрия амалиётида препаратни ёшга боғлиқ дозаларда қўллашга рухсат этилган. Гипертермияда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирини кучайиши; препарат катта дозаларда ёйилган тонико-клоник тиршишлар, онг ва нафасни бузилиши, тиришиш вақтида апноэ чақириши мумкин; ўлим билан тугаши ҳам истисно қилинмайди.
Даволаш: тиришишга қарши воситаларни қўллаш, жадаллаштирган диурез; зарурати бўлганида сунъий нафас.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма 250 мг/мл 2 мл дан ампулаларда №5х2, №10 блистерда коробкада; №10 коробкада.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.