ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НИТРОСОРБИД
NITROSORBIDUM
Препаратнинг савдо номи: Изосорбид динитрат
Таъсир этувчи модда (ХПН): изосорбид динитрат
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: изосорбид динитрат– 10 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати.
Таърифи: оқ рангли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиангинал воситалар.
АТХ коди: СО1DA08
Фармакологик хусусиятлари
Органик нитрат. Кўпроқ вена қон томирларига таъсир қилувчи периферик вазодилятатор. Антиангинал таъсир механизми миокардни кислородга бўлган эҳтиёжини камайтириши билан боғлиқ бўлиб, бу юракни қисқариши олдидаги юкламани камайиши (периферик вена қон томирларни кенгайиши оқибатида ва ўнг бўлмачага қон келишини камайиши ҳисобига) ва қисқаргандан кейинги юкламани камайиши (прекапилляр томирларни кенгайиши ва томирларнинг умумий периферик қаршилигини (ОПСС) камайиши), ҳамда тўғридан-тўғри коронар қон томирларини кенгайтириши оқибатида бўлади. Бунинг натижасида миокард перфузияси, уни кислород билан таъминланиши яхшиланади, миокарднинг қисқарувчанлик функцияси яхшиланади. Препаратнинг таъсири 30-50 минутдан сўнг бошланади, юқори самараси 1,5-2 соатдан сўнг юзага чиқиб, 4-6 соатгача давом этади.
Қўлланилиши
Стенокардия ҳуружларини профилактикаси ва даволаш, миокард инфарктини тикловчи даволаш (мажмуавий даволаш таркибида), сурункали юрак етишмовчилигини даволаш (мажмуавий даволаш таркибида), ўпка гипертензиясини даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Стенокардия ҳуружларини тўхтатишда 10 мг нитросорбит таблеткасини ярми ёки биттаси чайналади ва оғизда ушлаб турилади (тил тагида).
Стенокардия ҳуружларини олдини олишда бошланғич дозаси 1 таблетка (10 мг) бўлиб, суткада 4-5 марта қабул қилинади.
Самараси етарли бўлмаганда даволанишнинг 3-5 кунидан бошлаб препарат дозасини суткада 60-120 мг гача ошириш мумкин.
Сурункали юрак етишмовчилигини мажмуавий даволаш таркибида 1-2 таблеткадан (10-20 мг) суткада 3-4 марта қабул қилинади. Даволаш муддатини турли хил ҳолатларда индивидуал равишда шифокор белгилайди.
Ножўя таъсирлари
Препаратни қабул қилганда: бош оғриғи, бош айланиши, артериал гипотензия, тахикардия, кўнгил айнаши, қусиш, қизиб кетиш, уйқучанлик, тилнинг енгил ачишиш ҳисси, эритематоз тошмалар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- органик нитратларга бўлган юқори сезувчанлик;
– геморрагик инсульт;
– яққол артериал гипотония (систолик АБ 90 мм симоб устунидан кам);
– бош мия суяги ички босимининг ошиши;
– коллапс, шок;
– яққол артериал гипотензия билан кечадиган ўткир миокард инфаркти;
– ўпканинг заҳарли шиши;
– кўз ички босими юқори бўлган ёпиқ бурчакли глаукома;
– бош мия суяги, мия шикастланиши;
– ҳомиладорлик, лактацияда қўллаш мумкин эмас.
Дорилар билан ўзаро таъсири
Нитросорбидни антигипертензив дори воситалари, антидепрессантлар, МАО ингибиторлари билан бирга қўллаганда препаратни гипотензив таъсири кучайиши мумкин, дигидроэрготамин ва этанол билан эса, бу препаратларнинг таъсири кучаяди.
Махсус кўрсатмалар
Нитросорбид препаратини узоқ муддат қўллаганда толерантлик ривожланиши мумкин, шунинг учун препаратни 3-6 хафта мунтазам қабул қилгандан кейин 3-5 кун танаффус қилиш тавсия қилинади. Бу вақтда нитросорбид бошқа антиангинал воситалар билан алмаштирилади.
Препарат билан даволаниш даврида алкоголь истеъмол қилишни истисно қилиш керак.
Алоҳида ҳолларда, айниқса даволанишни бошида, тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларига, хусусан автомобил бошқаришга бўлган қобилияти камайиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юбориш
Симптомлари: бош оғриғи, юрак уриши, бош айланиши, артериал гипотензия, кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
10 мг дан таблеткалар 10 донадан контур уяли ўрамларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.