📜 Инструкция по применению Феромина
💊 Состав препарата Феромина
✅ Применение препарата Феромина
📅 Условия хранения Феромина
⏳ Срок годности Феромина

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЕРОМИНА

FEROMINA

 

Препаратнинг савдо номи: Феромина

Дори шакли: сироп

Таркиби: 

Сиропнинг ҳар 15 мл қуйидагиларни сақлайди:

Темир глюконати ВР 300 мг

В1 витамини ВР 5 мг

В2 витамини ВР 5 мг

В6 витамини ВР 1.5 мг

В12 витамини ВР 15 мкг

Ниацинамид ВР 45 мг

Фолат кислотаси ВР 1 мг

Ёрдамчи моддалар: натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, лимон кислотаси, сахароза, натрий бензоат, динатрий ЭДТА, кармозин бўёвчиси, аралаш мева таъми, тиомочевина, бронопол, хлороформ, тозаланган сув.

Таърифи: қизғиш-жигарранг сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: А11А.

 

Фармакологик хусусиятлари

Феромина препаратининг таъсири унинг таркибига кирувчи, метаболик жараёнларининг муҳим омиллари ҳисобланган витаминлар ва темирнинг самараларига боғлиқ. B1, B2, B6, B12 витаминлари, фолат кислотаси гемоглобин ва энергия алмашинувининг бошқа оқсилларини биосинтези учун, нерв тизимини нормал ҳолатда тутиб туриш учун зарурдир.

Темир глюконати организмда темир танқислигини ўрнини қоплайди ва темир танқислиги анемияларида гемоглобин синтезини рағбатлантиради. Яхши сўрилади ва ўзлаштирилади. Плазма оқсиллари билан боғланганда трансферрин ҳосил бўлади, у қизил суяк кўмиги ва бошқа тўқималарга тушади. Жигар, ретикулоэндотелиал тизим, мушак тўқимаси хужайраларида тўпланади.

В1 витамини кофермент сифатида углеводлар алмашинувида ва нерв тизимининг фаолиятида иштирок этади.

В2 витамини хужайра нафаси ва кўриш қобилиятининг катализатори, ДНК шаклланишида муҳим роль ўйнайди, тўқималар регенерацияси (шу жумладан тери хужайралари) жараёнига ёрдам беради.

В6 витамини кофермент сифатида аминокислоталар ва оқсиллар метаболизмида ва нейромедиаторлар синтезида иштирок этади. 

В12 витамини сувда эрувчи витаминлар гуруҳига киради. Юқори биологик фаолликка эга. Нормал қон яратилиши учун зарур (эритроцитларни етилишига замин яратади). Лабил метил гуруҳларни синтезида ва метионин, нуклеин кислоталари, холин, креатинни ҳосил бўлишида иштирок этади. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларни сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради. Жигар ва нерв тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, юқори дозаларда тромбопластин ва протромбин фаоллигини ошишини чақириб, қоннинг ивиш тизимини фаоллаштиради.

Ниацинамид тўқима нафаси, ёғлар ва углеводлар алмашинуви жараёнларида иштирок этади.

Фолат кислотаси – В гуруҳи витамини. Организмда фолат кислотаси турли метаболик жараёнларда иштирок этувчи кофермент ҳисобланган тетрагидрофолат кислотаси ҳосил бўлади. У мегалобластларни етилиши ва нормобластларни ҳосил бўлиши учун зарурдир. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (метионин, серин ва бошқ.) синтезида, нуклеин кислоталар, пуринлар ва пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади. Ҳомиладорлик даврида тератоген омилларнинг таъсирига нисбатан маълум даражада ҳимоя вазифасини бажаради.

Фармакокинетикаси

Темир глюконати паст ионланиш константаси ҳисобига перорал қабул қилинганда юқори биокираолишликка эга. Асосан ўн икки бармоқ ичакда ва оч ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. 90% дан ортиғи қон плазмаси оқсиллари (асосан глобулин) билан боғланади. Ферритин ёки гемосидерин кўринишида гепатоцитларда ва ретикулоэндотелиал тизимида тўпланади, озгина миқдори – миоглобин кўринишида мушакларда тўпланади.

 

Қўлланилиши 

  • Темир танқислиги анемияси (профилактика ва даволаш);
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, ҳайз кўриш вақтида анемияни олдини олиш;
  • В гуруҳи витаминларини қўшимча қабул қилиш зарур бўлган ҳолатлар, масалан вегетариан парҳезда ёки мувозанатланмаган овқатланишда;
  • Болалар ва ўсмирларни жадал ўсиш даврида;
  • Узоқ муддатли қон кетишлари, шу жумладан жарроҳлиқ операциялари, меъда-ичак йўлларида темирни сўрилишини бузилиши оқибатидаги темир танқислиги ҳолатлари (шу жумладан анемиялар) ни даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. 

Катталарга 1 чой қошиқдан кунига 3 марта; 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларга 1 чой қошиқдан кунига 2 марта; 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга ½ чой қошиқдан кунига 2 марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гемохроматоз, гемосидероз, гемолитик (наслий ва орттирилган) ва темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган бошқа анемиялар, жигар циррози, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат темир сақлайди, шунинг учун тетрациклин гуруҳи антибиотиклари ва микробларга қарши воситалар – фторхинолон ҳосилалари билан бирга қўлланганда, охиргиларни меъда-ичак йўлларидан сўрилиши секинлашади. Таркибига алюминий, кальций, магний кирувчи антацид препаратларни, шунингдек колестираминни бир вақтда қўлланганда, препаратнинг таркибига кирувчи темирни сўрилишини секинлашиши юз беради. 

 

Махсус кўрсатмалар

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида, энтеритда, ярали колитда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим. Темир глюконати қабул қилинганда аҳлатни қора рангга бўялиши кузатилади, лекин бу клиник аҳамиятга эга эмас. 

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин. Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қоринда оғриқлар, қусиш, диарея, бош айланиши, ҳолсизлик, терини оқариши ёки цианоз, онгни чалкашиши, гипервентиляция симптомлари, артериал гипотензия.

Даволаш: специфик даволашни ўтказишгача меъда – ичак йўлидан препаратни чиқарилиши бўйича чоралар (қусишни чақириш, меъдани ювишни ўтказиш) кейинчалик ичга сут, хом тухум буюриш керак, кўрсатмалар бўйича – симптоматик даволашни ўтказиш керак. 

Специфик даволашни темирни боғлаб олувчи хелатларни ҳосил қилувчи воситалар – дефероксаминни (темир билан комплекс бирикма ҳосил қилади) ичга ва парентерал равишда буюриш билан ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли 

200 мл сироп пластик флаконда; бир пластик флакон ўлчов стаканчаси билан ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.