📜 Инструкция по применению Диоксидин®
💊 Состав препарата Диоксидин®
✅ Применение препарата Диоксидин®
📅 Условия хранения Диоксидин®
⏳ Срок годности Диоксидин®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИОКСИДИН®

DIOXYDIN

 

Препаратнинг савдо номи: Диоксидин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): гидроксиметилхиноксалиндиоксид

Дори шакли: бўшлиқ ичига ва сиртга қўллаш учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: гидроксиметилхиноксалиндиоксид (диоксидин) – 10 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, кўкимтир-сариқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (хиноксалин хосиласи)

АТХ коди: J01ХХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Хиноксолин ҳосилалари гуруҳига кирувчи кенг таъсир доирасига эга бўлган, Proteus vulgaris, Pseudomonas aeruginosa, Klebsiella pneumoniae, Escherichia coli, Shigella dysenteria, Shigella flexneri, Shigella boydii, Shigella sonnei, Salmonella spp., Staphylococcus spp., Streptococcus spp., патоген анаэроблар (Clostridium perfringens) чақирган инфекцияларга, бошқа антибактериал воситаларга нисбатан, шу жумладан антибиотикларга ҳам, чидамли бактериялар штаммларига нисбатан химиотерапевтик фаолликка эга антибактериал препарат.

Бактерияларнинг дориларга чидамлилиги ривожланиши мумкин. Куйиш ва йирингли–некротик жароҳатларга диоксидин билан ишлов бериш жароҳат юзаларини тезроқ тозаланишига ёрдам беради, репаратив регенерация ва чекка эпителизациясини рағбатлантиради ва жароҳат жараёнини кечишига ижобий таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида препарат жароҳат ёки куйган юзадан қисман сўрилади, организмдан буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Диоксидинга сезгир микрофлора чақирган йирингли бактериал инфекцияларда бошқа химиотерапевтик воситаларнинг самарасизлигида ёки уларни ўзлаштираолмасликда.

Бўшлиқ ичига юбориш – кўкрак ва қорин бўшлиғининг йирингли жараёнлари, йирингли плевритларда, плевра эмпиемаларида, ўпка абсцессларида, перитонитларда, циститларда, чуқур йирингли бўшлиқлари бўлган жароҳатларда (юмшоқ тўқималарнинг абсцесслари, чаноқ клетчаткасининг флегмоналари, сийдик ва сафро чиқариш йўлларининг операциядан кейинги жароҳатлари, йирингли мастит ва б.), қовуқни катетеризациясидан кейинги инфекцион асоратларини олдини олиш учун.

Сиртга қўлланиши – турли жойлардаги юза ва чуқур жойлашган жароҳатлар, узоқ вақт битмайдиган жароҳатлар ва трофик яралар, юмшоқ тўқималарнинг флегмоналари, инфекцияланган куйишлар, остеомиелитлардаги йирингли жароҳатлар.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Диоксидин® стационар шароитларида буюрилади. Сиртга ва бўшлиқ ичига юбориш йўли билан қўлланади.

1% ли Диоксидин® эритмасини паст ҳароратда сақланганида эритманинг беқарорлиги туфайли вена ичига юбориш учун ишлатиш мумкин эмас.

Бўшлиқ ичига юбориш. Йирингли бўшлиққа ўлчамларига қараб суткада 10 дан 50 мл гача 1% ли Диоксидин® эритмаси юборилади. Диоксидин® эритмаси бўшлиққа катетер, дренаж найчаси ёки шприц орқали юборилади.

Организмдаги бўшлиқларга юбориш учун максимал суткалик доза – 1% ли эритмадан      70 мл ташкил қилади.

Одатда препарат бўшлиққа суткада бир марта юборилади. Кўрсатмаларга қараб суткалик дозани икки қабулга бўлиш мумкин. Препарат яхши ўзлаштирилишида ҳар куни 3 ҳафта давомида ва ундан кўпроқ юбориш мумкин. Зарурати бўлганида 1-1,5 ойдан кейин даволаш курси такрорланиши мумкин.

Сиртга қўллаш. Диоксидин®нинг 0,1–1% ли эритмаси қўлланади. 0,1–0,2% ли эритмаларни олиш учун препаратнинг ампулали эритмаси стерил 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки инъекция учун сувда керакли концентрациягача суюлтирилади. Юза инфекцияланган йирингли жароҳатларни даволаш учун 0,5–1% ли Диоксидин® эритмасида ҳўлланган салфеткалар жароҳат устига қўйилади. Чуқур жароҳатларга ишлов берилганидан кейин 1% ли Диоксидин® эритмасида ҳўлланган тампонлар билан ғовак қилиб тампонланади, жароҳатда дренаж найчаси мавжудлигида бўшлиққа препаратнинг 20 мл дан 100 мл гача 0,5% ли эритмаси юборилади.

Остеомиелитдаги (қўл, оёқ панжаси жароҳатлари) чуқур йирингли жароҳатларни даволаш учун препаратнинг 0,5–1% ли эритмаси ванночкалар кўринишида қўлланади ёки жароҳатга 15–20 минут давомида препарат эритмаси билан махсус ишлов берилади, сўнгра 1% ли Диоксидин® эритмаси билан боғлов қўйилади.

Диоксидин®нинг 0,1–0,5% ли эритмаларини жарроҳлик аралашувларидан кейинги инфекцияланишни олдини олиш ва даволаш учун қўллаш мумкин. Кўрсатмалар бўйича (остеомиелити бўлган беморлар) ва яхши ўзлаштирилганида препарат билан даволашни ҳар куни 1,5–2 ой давомида ўтказиш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Бўшлиқ ичига юборилганида бош оғриғи, эт увишиши, тана ҳароратини ошиши, диспептик бузилишлар, мушакларнинг тиришишли қисқаришлари, аллергик реакциялар, фотосенсибилизацияловчи самара (қуёш нурлари таъсирида танада пигментли доғларни пайдо бўлиши) бўлиши мумкин. Сиртга қўлланганида – жароҳат атрофи дерматити, қичишиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик, буйрак усти безиларининг етишмовчилиги (шу жумладан анамнездаги), ҳомиладорлик, лактация даври, болалар (18 ёшгача).

Эҳтиёткорлик билан: буйрак етишмовчилиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратга юқори сезувчанликда Диоксидин® антигистамин препаратлар ёки кальций препаратлари билан бир вақтда қўлланади.

 

Махсус кўрсатмалар

Диоксидин® фақат катталарга буюрилади. Даволаш курсини бошлашдан олдин препаратни ўзлаштирилишига синама ўтказилади, бунинг учун бўшлиққа 10 мл 1% ли эритма юборилади. Пациентда 3-6 соат давомида ножўя кўринишлар (бош айланиши, этни увишиши, тана ҳароратни ошиши) кузатилмаса, даволаш курси бошлаш мумкин.

Диоксидин® фақат инфекцион касалликларнинг оғир шаклларида ёки бошқа антибактериал препаратлар, шу жумладан II-IV авлод цефалоспоринлари, фторхинолонлар, карбапенемларнинг самарасизлигида буюрилади.

Сурункали буйрак етишмовчилигида препаратнинг дозаси камайтирилади.

Даволаш даврида пигмент доғлари пайдо бўлса дозани юборишнинг давомийлиги 1,5–2 соатгача узайтирилади, дозаси камайтирилади ва антигистамин препаратлар буюрилади ёки Диоксидин® бекор қилинади.

Сақлаш жараёнида эритмали ампулаларда диоксидиннинг кристаллари чўкма ҳолатига келса (15оС паст ҳароратда) уларни эритиш лозим. Бунинг учун қайнаётган сув ҳаммомида ампулани силкитиб кристаллар тўлиқ эригунча (тиниқ эритма) иситилади. Агарда 36–38оС гача совутилганида кристаллар қайта чўкмага тушмаса, препарат ишлатишга яроқли ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Диоксидин®ни қўллаш мумкин эмас.

Дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Даволаш жараёнида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Диоксидин®нинг дозаси ошириб юборилганида ўткир буйрак усти безининг етишмовчилиги ривожланиши мумкин, бу препаратни зудлик билан бекор қилишни ва тегишли ўринбосар гормонотерапия ўтказилишини талаб этади.

 

Чиқарилиш шакли:

Бўшлиқ ичига ва сиртга қўллаш учун эритма 10 мг/мл.

5 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.

5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали конур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

Синдириш ҳалқаси ёки синдириш нуқтаси бўлган ампулаларни қадоқлашда ампула скарификатори солинмайди.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25оС гача бўлган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.