ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕМИНОН А
FEMINON А
Препаратнинг савдо номи: Феминон А
Таъсир этувчи модда (ХПН): муқаддас витекса меваларининг қуруқ экстракти (Agnus castus fruit)
Дори шакли: қаттиқ капсулы.
Таркиби:
1 қаттиқ капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 4 мг муқаддас витекса меваларининг қуруқ экстракти (Agnus castus fruit) (7-13:1) (экстрагент: этанол 60% (ҳ/ҳ));
ёрдамчи моддалар: қуритилган глюкоза сиропи, лактоза моногидрати, тальк, маис крахмали, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, желатин, эритрозин (E127), индигокармин (E132), титан диоксиди (E171).
Таърифи: кўк, тиниқ бўлмаган, қаттиқ желатин капсулалар, 3 ўлчамли; капсула ичидагиси – оч-жигарранг, ўзига хос хушбўй характер хидли ва аччиқроқ таъмли сочилувчан кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гинекологияда қўлланадиган воситалар.
АТХ коди: G02C.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ҳайз кўриш циклини бузилишларида қўлланадиган ўсимликлардан олинган дори воситаси.
Муқаддас витекса меваларининг сув-спиртли экстрактини (Vitex agnus-castus) экспериментларда in vitro шароитида пролактин секрециясини сусайтириши хақида маълумотлар бор. Одамлардаги текширувларда олинган фармакологик маълумотларда ҳозирги вақтгача пролактинни даражасини пасайиши тасдиқланмаган.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетика бўйича маълумотлар йўқ. Токсикология бўйича тизимли тадқиқотлар мавжуд эмас.
Қўлланилиши
Ҳайз кўриш циклини бузилиши (ҳайз кўриш циклини вақтинчалик бузилиши), шишни хис этиш, сут безлари соҳасида дағаллик ва оғриқ (мастодиния), ҳайз кўриш олдидан такрорланадиган симптомлар (ҳайз кўриш олди синдроми).
Изоҳ: кўкрак безларини таранглашиши ва шиши, ҳайз кўриш циклини бузилишлари каби симптомлар шифокор маслаҳатини талаб қилади, чунки бу тиббий кўрик зарурати бўлган касалликлардан далолат бериши мумкин.
Қўллаш усули ва дозалари
Кунига бир капсуладан буюрилади.
Капсулани сутканинг бир вақтида қабул қилиш керак (масалан, кечқурун). Қўллаш давомийлиги – уч ойлик цикллардан кам эмас.
Ножўя таъсирлари
Бошқа дори воситалари каби, Феминон A хам ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин.
Нафас аъзоларининг касалликлари
Муқаддас витекса меваларини сақловчи препаратни қабул қилгандан кейин, диспноэ каби юқори сезувчанлик реакциялар ҳолларини таърифлангани маълум.
Меъда-ичак йўлларининг касалликлари
Муқаддас витекса меваларини сақловчи препаратларни қабул қилгандан кейин меъда-ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, меъдада ва қориннинг пастки қисмида оғриқ, ютишни қийинлашиши каби симптомлар ҳақида маълумотлар мавжуд.
Тери ва тери ости тўқималари касалликлари
Муқаддас витекса меваларини сақловчи препаратларни қабул қилгандан кейин экзантема, эшакеми ва Квинке шиш каби юқори сезувчанлик реакциялари тизими ҳоллари таърифланган.
Пуфаклар ҳосил бўлиши билан аллергик тери тошмаси пайдо бўлганда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Марказий нерв тизимининг касалликлари
Муқаддас витекса меваларини сақловчи препаратни қабул қилгандан кейин бош оғриғи ҳоллари таърифланган.
Пациентлар учун маълумотда ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг симптомлари пайдо бўлганида препаратларни қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш кўрсатилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Гипофиз ўсмаси, сут безининг карциномаси. Феминон А препаратининг таъсир этувчи моддасига ёки ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ўзаро таъсири номаълум. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментлар допаминэргик дастлабки хом ашё таъсирини кўрсатди; шундай қилиб, допаминни антагонист рецепторлари билан бир вақтда қўлланганда ўзаро таъсири пайдо бўлиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Кам учрайдиган галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозанинг сўрилишини бузилиши наслий касалликлари бўлган пациентлар Феминон A препаратини қабул қилишлари мумкин эмас.
Диабетиклар учун изоҳ:
1 қаттиқ капсула 0,007 нон бирлиги (НБ) сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Феминон A ни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳайвонлардаги экспериментларда муқаддас витекса меваларини қабул қилгандан кейин кўкрак сутининг ишлаб чиқарилишига салбий таъсири кузатилган.
Болалар
Ушбу препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган.
Автотранспортни бошқариш ва харакатланувчи механик қурилмаларга хизмат қилиш қобилиятига таъсири
Номаълум.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳоллари номаълум.
Чиқарилиш шакли
Қаттиқ капсулалар.
60 капсуладан ўрамда. Капсулалар ҳар бири 10 капсула сақловчи ПВХ/ПВДХ алюмин фольга блистерга жойланган. 6 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.