📜 Инструкция по применению Магикор
💊 Состав препарата Магикор
✅ Применение препарата Магикор
📅 Условия хранения Магикор
⏳ Срок годности Магикор

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАГИКОР

MAGIKORUM

 

Препаратнинг савдо номи: Магикор

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Ацетилсалицил кислотаси ва магний гидроксиди.

Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Фаол моддалар: Ацетилсалицил кислотаси 75 мг/150 мг, магний гидроксиди 15,2 мг/

30,39 мг

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, магний стеарати.

Таърифи: Оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, ҳидсиз, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиагрегант.

АТХ коди: В01АС06

 

Фармакологик хусусиятлари

НЯҚВ, антиагрегант. Ацетилсалицил кислотасининг таъсир механизми асосида ЦОГ-1 қайтмас ингибиция қилиниши ётади, буни натижасида тромбоксан А2 нинг синтези блокланади ва тромбоцитлар агрегацияси сусаяди. Ацетилсалицил кислотасининг тромбоцитлар агрегациясини бостиришининг бошқа механизмлари ҳам бор деб ҳисоблашади, бу уни турли қон-томир касалликларида қўллаш соҳасини кенгайтиради. Ацетилсалицил кислотаси шунингдек яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи самараларга ҳам эга.

Магикорни таркибига кирувчи магний гидроксиди меъда ичак йўлларини шиллиқ қаватини ацетилсалицил кислотасининг таъсиридан ҳимоя қилади.

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Препаратни ичга қабул қилингандан кейин ацетилсалицил кислотаси меъда ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Ацетилсалицил кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил қилади, лекин бу катталик меъда ичак йўлларини шиллиқ қаватларидаги тизимолди гидролизи ва жигарда ферментлар таъсирида салицил кислотасини ҳосил бўлиши туфайли, аҳамиятли индивидуал ўзгарувчанлиги билан характерланади.

Метаболизми ва чиқарилиши. Ацетилсалицил кислотасининг ярим чиқарилиш даври – T1/2 тахминан 15 минутни ташкил қилади, чунки у ферментлар иштирокида ичакда, жигарда ва қон плазмасида тезда салицил кислотасига  гидролизланади. Салицил кислотасининг T1/2 – тахминан 3 соатни ташкил қилади, аммо ацетилсалицил кислотасини юқори дозаларда (>3 г) қабул қилинганда, бу кўрсаткич фермент тизимларини тўйиниши натижасида сезиларли ошиши мумкин.

Магний гидроксиди (қўлланаётган дозаларда) ацетилсалицил кислотасининг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

 

Қўлланилиши

Хавф омиллари (масалан, қандли диабет, гиперлипидемия, артериал гипертензия, семизлик, чекиш, кексалик ёши) бўлганида тромбоз ва ўткир юрак етишмовчилиги каби юрак-қон томир касалликларини бирламчи олдини олиш.

Такрорий миокард инфаркти ва қон томирларининг тромбозини олдини олиш.

Қон томирларидаги жарроҳлик аралашувлар (аортокоронар шунтлаш, тери орқали транслюминал коронар ангиопластика) дан кейин тромбоэмболияни олдини олиш учун қўлланилади.

Ностабил стенокардияда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, етарли миқдордаги сув билан ичиб қабул қилинади.

Олдини олиш воситаси сифатида (тромбоз, ўткир юрак етишмовчилиги) биринчи куни  Магикор 150 мг бир таблеткани, кейинчалик Магикор 75 мг бир таблеткани кунига бир марта қабул қилинади.

Қандли диабет, гипертензия билан оғриган, тана вазни ошган, гиперлипидемияси бўлган, кекса ёшдаги ва чекувчи одамларга қабул қилиш тавсия қилинади.

Миокард инфарктини, қайталанишларини шунингдек тромб ҳосил бўлишини олдини олиш учун препаратни бир таблеткадан кунига бир марта буюрилади. Дозани кардиологнинг маслаҳатига кўра, шахсий равишда танланади.

Операциядан кейин қон томирларда тромбларни ҳосил бўлишини олдини олиш учун:  препаратни бир таблеткасини кунига бир марта қўлланади. Ностабил стенокардияси  бўлган пациентларга: препаратни бир таблеткасини  кунига бир марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: тез-тез – эшакеми, Квинке шиши, баъзида – анафилактик реакциялар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез – жиғилдон қайнаши; тез-тез – кўнгил айниши, қусиш; баъзида – қорин соҳасида оғриқни ҳис қилиш, меъда ва ўникки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг яралари, меъда-ичак қон кетишлари; кам ҳолларда – меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасининг перфорацияси, «жигар» ферментлари фаоллигини ошиши; жуда кам ҳолларда–стоматит, эзофагит, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини эрозив шикастланиши, стриктуралар, колит, ичакнинг таъсирланиш синдроми.

Нафас тизими томонидан: тез-тез – бронхоспазм.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда тез-тез –кучли қон оқувчанлик; кам – анемия; жуда кам- гипопротромбинемия, тромбоцитопения, нейтропения, апластик анемия, эозинофилия, агранулоцитоз.

МНТ томонидан: баъзида – бош айланиши, уйқучанлик; тез-тез – бош оғриғи, уйқусизлик; кам ҳолларда – қулоқларни шанғиллаши, бош мияга қон қуйилиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ацетилсалицил кислотасига, препаратнинг ёрдамчи моддаларига ва бошқа НЯҚП юқори сезувчанлик, бош мияга қон қўйилиши; қон кетишига мойиллик (К витамини етишмовчилиги, тромбоцитопения, геморрагик диатез); салицилатлар ва НЯҚП ни қабул қилиш билан индукцияланган бронхиал астма; меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланиши (зўрайиш босқичидаги); меъда-ичак қон кетишлари; оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси-минутига 10 мл дан кам); ҳомиладорлик (I ва III уч ойликлари); лактация (эмизиш) даври; глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; метотрексат билан бир вақтда қабул қилиш (ҳафтада 15 мг дан ортиқ дозада); 18 гача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: подаграда, гиперурикемияда, анамнезида  меъда-ичак йўлларининг ярали шикастланиши ёки меъда-ичак  қон кетишлари бўлганида, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилигида, бронхиал астмада, пичан иситмасида, бурун полипозида, аллергик ҳолатларда, ҳомиладорликнинг II уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик даврида қўлланилиши

Ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида салицилатларнинг катта дозаларини қўллаш ҳомиланинг ривожланиш нуқсонларининг юқори тез-тезлиги билан ассоциацияланади. Ҳомиладорликнинг II уч ойлигида салицилатларни фақат хавф ва фойдани қатъий ҳисобга олиб буюриш мумкин. Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида салицилатларни юқори (суткада 300 мг дан кўп) дозада қўллаш туғруқ фаолиятини тормозланишини, ҳомилада артериал йўлини муддатидан олдин бекилишини, она ва ҳомилада кучли қон оқувчанлигини чақиради, туғруқ олдидан бевосита буюриш эса, айниқса чала туғилган болаларда бош мияга қон қуйилишини чақириши мумкин. Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида салицилитларни буюриш мумкин эмас.

Лактация даврида қўлланилиши

Салицилатлар ва уларнинг метаболитлари оз миқдорда кўкрак сутига ўтади. Салицилатларни лактация даврида тасодифан қабул қилиш, болада ножўя таъсирларни ривожланиши билан бирга кечмайди ва эмизишни тўхтатишни талаб қилмайди. Бироқ препаратни узоқ муддат қўлланганида ёки уни юқори дозада буюрилганида эмизишни дарҳол тўхтатиш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Магикорни шифокор билан олдиндан маслаҳатлашмасдан қабул қилмаслик керак. Ацетилсалицил кислотасини бронхоспазм, шунингдек астма хуружларини келтириб чиқариш эҳтимоли юқоридир. Айниқса ҳар қандай турдаги аллергия  ва бронхиал астма билан оғриган одамлар эҳтиёткор бўлишлари керак. Ацетилсалицил кислотаси қон ивишини ёмонлаштириши мумкин, шунинг учун ҳар қандай операцияларда қон кетишини ривожланиш эҳтимоли мавжуд. Ацетилсалицил кислотасини ва тромболитикларни, антикоагулянтларни, антитромбоцитар воситаларни мажмуавий қўллаш қон ивишини янада кучли ёмонлаштиради. Подаграга мойиллик бўлганида Магикор, хатто уни оз миқдорда истеъмол қилинганда ҳам касалликни келтириб чиқариши мумкин. Препарат ва метотрексатни мажмуавий қўллаш қонни ишлаб чиқарилишини аҳамиятли даражада ёмонлаштиради. Препаратни катта миқдорда  истъемол қилиш қонда глюкоза миқдорини камайтиради, қонда қанд миқдорини камайтириш учун қўлланадиган  препаратларни қабул қиладиган қандли диабети бўлган пациентлар бу ҳақда билишлари керак. Шунинг учун мажмуавий даволашда охиргининг дозасини камайтириш керак, уларни қабул қилиш тугагандан кейин ацетилсалицил кислотасининг дозасини ошириб юборилиш  эҳтимоли мавжуд. Ибупрофен ацетилсалицил кислотасининг ҳаётни давомийлигига нисбатан яхши таъсирини камайтириши туфайли, бу препаратларни  мажмуавий қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг дозасини юқори даражагача ошириш меъдадан  қон кетишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги одамлар айниқса дозани ошириб юборилишидан сақланишлари лозим. Препаратни спиртли ичимликлар билан мажмуаси  овқат ҳазм қилиш тизимини ҳолатига  катта зарар келтириши мумкин.

Препарат реакция тезлигига хечам таъсир қилмайди, шунинг учун уни хавфли ишлаб чиқаришда ишлайдиган шахсларда  ва  транспорт  ҳайдовчиларига буюриш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни  шифокор кўрсатмасидан кейин  қўллаш  лозим. Ацетилсалицил кислотаси бронхоспазмни қўзғатиши, шунингдек бронхиал астма хуружларини ва юқори сезувчанликнинг бошқа реакцияларини чақириши мумкин.

Анамнезда бронхиал астма, пичан иситмаси, бурун полипози, нафас тизимининг сурункали касалликларини, шунингдек бошқа препаратларга аллергик реакциялар (масалан, тери реакцияси, қичишиш, эшакеми) хавф омиллари ҳисобланади.

Ацетилсалицил кислотаси жарроҳлик аралашувлари вақтида ва ундан кейин яққоллиги турли даражадаги қон кетишларини чақириши мумкин. Ацетилсалицил кислотасини антикоагулянтлар, тромболитиклар ва антитромбоцитар препаратлар билан бирга қўллаш қон кетишларни ривожланишини юқори хавфи билан бирга кечади.

Ацетилсалицил кислотаси паст дозаларда мойил шахсларда (сийдик кислотасининг  экскрециясига пасайганларда) подагранинг ривожланишини  келтириб чиқариши мумкин.

Ацетилсалицил кислотасини метотрексат билан бирга қўллаш қон яратиш аъзолари томонидан ножўя самараларни ривожланишини юқори тез-тезлиги билан кечади.

Ацетилсалицил кислотасининг юқори дозалари гипогликемик самара кўрсатади, буни гипогликемик воситаларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларга буюришда назарда тутиш керак. Глюкокортикостероидлар ва салицилатлар бирга буюрилганида, даволаш вақтида қонда салицилатларнинг даражасини пасайишини, глюкокортикостероидлар бекор қилинганидан кейин эса, салицилатларнинг дозасини ошириб юборилиши мумкинлигини унутмаслик керак. Ацетилсалицил кислотасини ибупрофен билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди, чунки охирги ацетилсалицил кислотасини ҳаётнинг давомийлигига бўлган ижобий таъсирини ёмонлаштиради. Ацетилсалицил кислотасининг дозасини ошиши меъда-ичак қон кетишларининг хавфи билан боғлиқ.

Дозани ошириб юборилиши, айниқса кекса пациентлар учун хавфли. Ацетилсалицил кислотасини алкоголь билан бирга қўлланганда меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини шикастланиш ва қон кетиши вақтини узайиш хавфи юқори.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Оғирлик даражаси ўртача бўлган дозани ошириб юборилишининг симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қулоқларни шанғиллаши, эшитишни ёмонлашиши, бош айланиши, онгни чалкашиши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Оғир даражадаги дозани ошириб юборилишининг симптомлари: иситма, гипервентиляция, кетоацидоз, респиратор алколоз, кома, юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, яққол гипогликемия.

Даволаш: шошилинч даволашни ўтказиш учун дарҳол ихтисослаштирилган бўлимларга госпитализация қилиш – меъдани ювишни (лаваж) ўтказиш, кислота-ишқор мувозанатини аниқлаш, ишқорий ва кучайтирилган ишқорий диурез, гемодиализ, тузли эритмаларни юбориш, фаоллаштирилган кўмир, симптоматик даволаш. Ишқорий диурезни ўтказишда рН қийматини 7,5 ва 8,0 орасида бўлишига эришиш керак. Салицилатларнинг плазмадаги концентрацияси катталарда 500 мг/л (3,6 ммоль/л) дан ва болаларда 300 мг/мл (2,2 ммоль/л) дан кўпроқни ташкил қилганида кучайтирилган ишқорий диурезни ўтказиш лозим.

 

Чиқарилиш шакли:

10 таблеткадан ПВХ/алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.