📜 Инструкция по применению Эналозид® 12,5
💊 Состав препарата Эналозид® 12,5
✅ Применение препарата Эналозид® 12,5
📅 Условия хранения Эналозид® 12,5
⏳ Срок годности Эналозид® 12,5

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭНАЛОЗИД® 12,5

ЕNALOZID 12,5

 

Препаратнинг савдо номи: Эналозид® 12,5

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): эналаприл; гидрохлоротиазид;

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисобланганда – 10 мг эналаприл малеати, 100% моддага қайта ҳисобланганда – 12,5 мг в гидрохлоротиазид;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, повидон, кальций стеарати.

Таърифи: ясси юзали, фаскали ва рискали ёки рискасиз, оқ ёки оч-сариқ тусли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи. Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторларининг мажмуавий препаратлари. ААФ ингибиторлари ва диуретиклар.

ATХ коди: C09B A02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Эналозид® 12,5 ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибитори (эналаприл малеати) ва диуретик (гидрохлоротиазид) нинг мажмуасидир.

Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) – бу ангиотензина I ни прессор модда (субстанция) ангиотензин II га айланишини катализловчи пептидил дипептидазадир. Сўрилганидан кейин эналаприл ААФ ни сусайтирувчи эналаприлатгача гидролизланади. ААФ ни сусайиши қон плазмасида ангиотензина II даражасини камайишига олиб келади, бу қон плазмасида рениннинг фаоллигини (ренин ажралиб чиққанида салбий тескари боғлиқликни сусайиши орқали) ошишига ва альдостеронни секрециясини камайишига олиб келади

ААФ кининаза II билан бир хил. Эналаприл шунингдек кучли вазопрессор (қон томирларни торайтирувчи) пептид ҳисобланган брадикининни парчаланишини хам блоклаши мумкин. Бироқ эаналаприлнинг терапевтик самараларида бу фактнинг роли номаълумлигича қолмоқда. Айни пайтда, эаналаприлнинг артериал босимни пасайтирадиган механизми сифатида, энг аввало, артериал босимни бошқаришда асосий ролни ўйнайдиган ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини сусайиши билан боғлайдилар, эналаприл хатто ренин даражаси паст гипертензияси бўлган пациентларда хам антигипертензив самарани намоён этиши мумкин.

Гидрохлоротиазид – бу қон плазмасида рениннинг фаоллигини оширувчи сийдик ҳайдовчи ва антигипертензив воситадир. Икки компонентнинг антигипертензив самаралари аддитив бўлиб, одатда 24 соат давом этади. Гарчи эналаприл гипотензив таъсирини хатто ренин даражаси паст гипертензияси бўлган пациентларда ҳам намоён этсада, бундай пациентларда  гидрохлоротиазид билан бир вақтда қўлланиши артериал босимни кўпроқ пасайишига олиб келиши мумкин. Препаратдаги эналаприл компоненти, одатда гидрохлоротиазид томонидан чақирилган калийни камайишини сусайтиради.

Фармакокинетикаси

Эналаприл малеати. Перорал қўллангандан кейин эналаприл тез сўрилади ва 1 соат давомида қон зардобида максимал концентрацияларига етади. Сийдик билан чиқарилиши кўрсаткичларига асосланиб, эналаприлнинг сўрилиш ҳажми перорал қўлланганда тахминан 60-70% ни ташкил қилади.

Сўрилганидан кейин эналаприл ангиотензинга айлантирувчи ферментининг кучли ингибитори – эналаприлатгача тез ва экстенсив гидролизга учрайди. Эналаприлатнинг қон зардобида максимал концентрациясига эналаприл малеати оғиз орқали қўлланганидан кейин 3-4 соатдан кейин эришилади. Эналаприл асосан буйрак орқали чиқарилади. Сийдикдаги асосий компонентлар дозанинг тахминан 40% ни ташкил қилувчи эналаприлат ва ўзгармаган ҳолдаги эналаприл ҳисобланади. Эналаприлатга айланишидан ташқари, эналаприлнинг жиддий метаболизм белгилари йўқ. Эналаприлатнинг қон зардобидаги концентрациясининг профили узайган терминал фазаси билан характерланади, бу эҳтимол ААФ билан боғланиши билан боғлиқ бўлса керак. Буйрак фаолияти нормал бўлган шахсларда эналаприлатнинг қон зардобидаги концентрациясининг мувозанат ҳолатига эналаприлни перорал қўлланишининг 4-чи куни эришилади. Эналаприлатнинг кумуляциясини самарали ярим даври эналаприлни кўп марта перорал қўллангандан кейин 11 соатни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш эналаприлни меъда-ичак йўлларидан сўрилишига таъсир қилмайди. сўрилиш ҳажми ва эналаприлни гидролизланиши тавсия қилинган терапевтик диапазон чегараларида турли дозалар қабул қилинганда ўхшаш бўлган.

Гидрохлоротиазид. Қон плазмасидаги даражаларини камида 24 соат давомидаги мониторингида қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 5,6-14,8 соатни ташкил қилган. Гидрохлоротиазид метаболизмга учрамайди, лекин буйрак орқали тез чиқарилади. Перорал қўлланганда дозанинг камида 61% 24 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Гидрохлоротиазид йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.

Эналаприл/гидрохлоротиазид. Эналаприл ва гидрохлоротиазидни бир вақтда кўп марта қўлланиши бу препаратларнинг биокираолишлигига бироз ёки умуман таъсир қилмайди. Мажмуавий таблетка, бир вақтда қўлланилаётган унинг алоҳида компонентларига биоэквивалентдир.

 

Қўлланилиши

Мажмуавий даволашни қўллаш лозим бўлган пациентларда артериал гипертензияни даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Артериал гипертензияда.

Препаратнинг бошланғич дозаси – суткада 1 марта 1 таблеткани ташкил қилади. Агар исталган самарага эришилмаса, суткалик дозани суткада 1 марта 2 таблеткагача ошириш керак. Максимал доза – суткада 2 таблетка.

Буйрак етишмовчилигида.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун, ўртача ёки оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси даражаси минутига 30 мл ва ундан паст бўлганида) тиазидлар етарли самара кўрсатмасликлари мумкин.

Агар креатинин даражаси >30 дан <80 мл/мин гача диапазонда бўлса, Эналозид® 12,5 ни компонентларнинг хар бирини дозасини олдиндан танлагандан кейингина қўллаш керак.

Эналаприл малеатнинг алоҳида қабул қилинадиган тавсия қилинган бошланғич дозаси, буйрак фаолиятини енгил бузилишида 5 дан 10 мг гача дозани ташкил қилади.

Диуретиклар билан аввалги даволаш.

Агар пациент диуретикларни қабул қилаётган бўлса, артериал босимни кескин пасайиб кетишидан сақланиш учун даволашни бекор қилиш ёки хеч бўлмаганда Эналозид® 12,5 билан даволаш бошланишидан 2-3 кун олдин диуретикнинг дозасини камайтириш тавсия қилинади. Симптоматик артериал гипотензия Эналозид® 12,5 билан даволашни бошида юз бериши мумкин, у кўпроқ диуретиклар билан ўтказилган илгариги даволаш сув-электролит балансини бузилишини чақирган пациентларда кузатилади.

 

Ножўя таъсирлари

Юрак томонидан: артериал гипотензия, ортостатик гипотензия, тахикардия, юракни тез уриши, аритмия, стенокардия.

Қон томирлари томонидан: Рейно феномени, қизиб кетиш ҳисси, миокард инфаркти/инсульт (юқори хавф гуруҳи пациентларида ҳаддан ташқари артериал гипотензия оқибатида юз бериши мумкин), васкулит, некротик ангиит.

Меъда-ичак йўллари томонидан: анорексия, оғизни қуриши, чанчоқлик ҳисси, сиаладенит (сўлак безларини яллиғланиши), стоматит/афтоз стоматит, глоссит, кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, диарея, диспепсия, қоринда оғриқ, метеоризм, қабзият, ичакнинг ангионевротик шиши, илеус, меъдани таъсирланиши, пептик яралар.

Нерв тизими томонидан/рухий бузилишлар: бош оғриғи, синкопе, таъм сезиш ҳиссини ўзгариши, уйқусизлик, асабийлик, хавотирлик, уйқучанлик, парестезиялар, вертиго, бош айланиши, тиришишлар, онгни чалкашиши, уйқу бузилиши, аномал туш кўришлар, парез (гипокалиемия оқибатида), либидони сусайиши, депрессия, дезориентация, кайфиятни ўзгариши.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан: миалгия, мушак спазмлари, артралгия.

Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: томоқда оғриқ ва овозни хириллаши, ринит, ринорея, йўтал, диспное, ўпка инфильтратлари, аллергик альвеолит/эозинофил пневмония, бронхоспазм/астма, респиратор дистресс (шу жумладан пневмонит ва ўпка шиши).

Гепатобилиар тизим томонидан: жигар етишмовчилиги, жигар некрози (ўлим билан якунланиши мумкин), гепатит (гепатоцеллюляр ёки холестатик), сариқлик, холецистит (хусусан ўт-тош касаллиги бўлган пациентларда).

Эндокрин бузилишлар: антидиуретик гормон секрециясини бузилиши синдроми.

Метаболик бузилишлар: гипокалиемия, гиперкалиемия, гипонатриемия, қонда холестерин ва триглицеридлар даражасини ошиши, гипогликемия, гиперурикемия, подагра касаллиги симптомсиз кечган пациентларда подагра хуружларини қўзғатиши мумкин бўлган гиперурикемия, гипомагниемия, гипергликемия, яширин қандли диабетни авж олишига олиб келиши мумкин бўлган глюкозага толерантликни пасайиши, гиперкальциемия, жигар энцефалопатияси ёки жигар комасини индукциялаши мумкин бўлган гипохлоремик алкалоз, юқори дозалар қўлланганида қонда липидлар даражаси ошиши мумкин.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак дисфункцияси, буйрак етишмовчилиги, протеинурия, олигурия, интерстициал нефрит, глюкозурия.

Эшитиш аъзолари томонидан: қулоқларни шанғиллаши.

Кўриш аъзолари томонидан: ноаниқ кўриш, кўришни транзитор бузилиши, ксантопсия.

Репродуктив тизими томонидан: гинекомастия, импотенция, жинсий бузилишлар.

Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: тошма (экзантема), пурпура, қичишиш, кучли терлаш, алопеция, эшакеми, кўп шаклли эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), тери қизил югуриги, эритродермия, токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив дерматит, пемфигус.

Бир қанча ёки қуйидаги барча симптомларни: иситма, серозит, васкулит, миалгия/миозит ва артралгия/артрит, антинуклеар антителалар (АНА) га ижобий тест, СОЭ ошиши, эозинофилия, лейкоцитозни ўз ичига олувчи симптомокомплекс ҳақида хабар берилган. Тошма, фотосезувчанлик ёки бошқа дерматологик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Қон ва лимфа тизими томонидан: гемоглобин ва гематокрит даражасини пасайиши, тромбоцитопения, нейтропения, лейкопения, панцитопения, агранулоцитоз, анемия (шу жумладан апластик ва гемолитик анемия), лимфаденопатия, суяк кўмиги фаолиятини сусайиши, аутоиммун касалликлар.

Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик, анафилактик реакция, ангионевротик шиш, шу жумладан юзни, оёқ-қўлларни, лаб, тил, товуш ёриғи ва/ёки ҳиқилдоқ шиши, анафилактик шок.

Лаборатор кўрсаткичлар: қонда мочевина даражасини ошиши, қонда мочевина азоти даражасини ошиши, зардобда креатининни ошиши, жигар ферментлари ва/ёки зардоб билирубин даражасини ошиши.

Умумий ҳолат ва юбориш жойидаги бузилишлар: астения, кўкракда оғриқ, иситма, юқори чарчоқлик, лохаслик, ҳолдан тойиш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ангиотензинган айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари билан илгари даволаниш билан боғлиқ бўлган анамнездаги ангионевротик шиш, шунингдек наслий ёки идиопатик ангионевротик шиш. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) ёки жигар етишмовчилиги. Анурия. Симптоматик гиперурикемия (подагра). Сульфонамидларнинг ҳосиласи ҳисобланган бошқа препаратларга ўта юқори сезувчнлик. Буйрак артерияларининг стенози. Даволашга резистент бўлган гипокалиемия ёки гиперкальциемия. Рефрактер гипонатриемия. Гемодиализ ўтказилаётганда қўллаш мумкин эмас.

Қандли диабети ёки буйрак фаолиятини бузилиши (калавалар фильтрациясининг тезлиги (КФТ-(СКФ) <60 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда алискирен сақловчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эналаприл малеати ва гидрохлоротиазид

Бошқа антигипертензив препаратлар. Бу препартларни бир вақтда қўлланиши эналаприл ва гидрохлоротиазиднинг гипотензив самарасини кучайтириши мумкин. Нитроглицерин, бошқа нитратлар ёки бошқа вазодилататор билан бир вақтда қўлланилиши артериал босимни қўшимча равишда пасайтириши мумкин.

Литий. Литий ва ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари бир вақтда қўлланганда қон зардобида литийнинг концентрациясини ва токсиклигини қайтувчан ошиши тўғрисида хабар берилган. Тиазид диуретикларни бир вақтда қўлланиши, агар ААФ ингибитори хам қўлланса, литийнинг даражасини қўшимча ошириши ва литийнинг токсик таъсир хавфини ошириши мумкин.

Эналозид® 12,5 препаратини литий препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, лекин агар бундай мажмуа зарур бўлса, қон зардобида литийнинг даражасини синчковлик билан назорат қилиш лозим.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан ЦОГ-2 селектив ингибиторлари, ААФ ингибиторининг антигипертензив, самараларини диуретиклар ва/ёки бошқа антигипертензив препаратларнинг самараларини сусайтириши мумкин. Шу боисдан ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, ААФ ингибиторлари ёки диуретикларнинг антигипертензив самараси, НЯҚП, шу жумладан ЦОГ-2 селектив ингибиторлари қўлланганда сусайиши мумкин.

НЯҚП (шу жумладан ЦОГ-2 селектив ингибиторлари) ни ва ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари ёки ААФ ингибиторларини бир вақтда қўлланиши қон зардобида калийнинг даражасини ошиши юзасидан қўшимча таъсирни намойиш этади ва буйрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Бу самаралар одатда қайтувчандир.

Кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин, хусусан, буйрак фаолияти сусайган пациентларда (масалан, кекса ёшдаги пациентларда ёки дегидратация холатидаги пациентларда, шу жумладан диуретиклар билан даволанаётган пациентларда) ривожланиши мумкин. Шунинг учун препаратларнинг бундай мажмуасини буйрак фаолияти сусайган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини (РААТ) (RAAS) икки ёқлама блокадаси. РААТ ни икки ёқлама блокадаси ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, ААФ ингибиторлари ёки рениннинг бевосита ингибиторлари (масалан, алискирен) қўлланганда, қон томирларини атеросклеротик шикастланиши аниқланган пациентларда, юрак етишмовчилиги ёки қандли диабетда нишон-аъзоларини шикастланиши бўлган пациентларда монотерапияга нисбатан, артериал гипотензияни, ҳушдан кетиш, гиперкалиемия ва буйрак фаолиятини ўзгариши (шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги) ни юз бериш хавфини ошиши билан ассоциацияланиши мумкин.

Эналозид® 12,5 ва РААТ га таъсир қилувчи бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентларда артериал босимни, буйрак фаолиятини ва электролитлар даражасини синчковлик билан назорат қилиш лозим. Қандли диабети бўлган пациентларга алискирен билан бир вақтда Эналозид® 12,5 препаратини буюриш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини бузилиши (КФТ <60 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларга алискиренни Эналозид® 12,5 билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Эналаприл малеати

Калийни тежовчи диуретиклар ёки калийли қўшимчалар. ААФ ингибиторлари диуретикларни қўлланиши оқибатида индукцияланган калийни йўқотилишини камайтиради. Калийни тежовчи диуретиклар (масалан, спиронолактон, эплеренон, триамтерен ёки амилорид), калий қўшимчалари ёки калий сақловчи туз ўринбосарлари қон зардобида калий даражасини сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин. Агар гипокалиемия сабабли бу препаратларни бир вақтда қўллаш тайинланган бўлса, даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш ва қон зардобида калий даражасини тез-тез  назорат қилиб туриш лозим.

Диуретиклар (тиазид ёки халқали диуретиклари). Диуретиклар билан юқори дозаларда олдиндан даволаш эналаприл билан даволашнинг бошида дегидратацияга ва гипотензияни ривожланиш хавфига олиб келиши мумкин. Гипотензив самарани диуретикни бекор қилиш, организмда суюқлик ҳажмини ошириш ёки тузни истеъмол қилишни ошириш йўли билан сусайтириш мумкин.

Трициклик антидепрессантлар/нейролептиклар/анестетиклар/ухлатувчи воситалар. Айрим анестетиклар, трициклик антидепрессантлар ва нейролептикларни ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланиши артериал босимни қўшимча пасайишига олиб келиши мумкин.

Олтин препаратлари. Инъекцион олтин препаратлари (натрий ауротиомалати) ва ААФ ингибиторлари, шу жумладан эналаприл билан бир вақтда даволанган пациентларда нитроид реакциялар (юзни қизариши, кўнгил айниши, қусиш ва артериал гипотензия) ни юз бериши тўрисида хабар берилган.

Симпатомиметиклар. Симпатомиметиклар ААФ ингибиторларининг антигипертензив самарасини камайтириши мумкин.

Алкоголь. Алкоголь ААФ ингибиторларининг гипотензив самарасини потенциялайди.

Антидиабетик препаратлар. Эпидемиологик тадқиқотлар, ААФ ингибиторларини ва антидиабетик воситаларни (инсулинлар, перорал гипогликемик воситаларни) бир вақтда қўлланиши гипогликемияни ривожланиш хавфи билан қонда глюкоза даражасини пасайишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Бундай самара, эҳтимол, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда хам ёндош даволашнинг биринчи ҳафталарида ўрин тутиши мумкин.

Ацетилсалицил кислотаси, тромболитик препаратлар ва β-блокаторлар. Эналаприлни  ацетилсалицил кислотаси (кардиологик дозаларда), тромболитик воситалар ва β-блокаторлар билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш мумкин.

Гидрохлоротиазид

Қутбсизлантирмайдиган мушак релаксантлари. Тиазидлар тубокураринга сезувчанликни ошириши ва мушакни бўшаштирувчи (миорелаксацияловчи) самарани кучайтириши мумкин.

Қуйида кўрсатилган препаратлар қўлланганда тиазид диуретиклар билан ўзаро таъсир юз бериши мумкин.

Алкоголь, барбитуратлар ёки наркотик аналгетиклар. Ортостатик гипотензияни ривожланишини потенциялаши мумкин.

Антидиабетик препаратлар (перорал воситалар ва инсулин). Антидиабетик препаратнинг дозасига тузатиш киритиш зарур бўлиши мумкин, чунки ААФ ингибиторларини ва антидиабетик препаратларни бирга қўлланиши қонда глюкоза даражасини пасайишини чақириши мумкин.

Тиазидлар билан даволаниш фонида глюкозага толерантлик пасайиши мумкин. Дозага тузатиш киритишга эҳтиёж туғилиши мумкин. Метформинни, гидрохлоротиазид билан боғлиқ юз бериши мумкин бўлган функционал буйрак етишмовчилиги ҳисобига лактатли ацидоз хавфини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Бошқа антигипертензив воситалар. Аддитив самара кузатилади.

Литий. Диуретиклар литийнинг буйрак клиренсини камайтиради ва литий билан боғлиқ токсиклик хавфини оширади. Бу препаратларни бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Антиподагрик воситалар (пробенецид, сульфинпиразон ва аллопуринол). Урикозурик воситаларнинг дозасига тузатиш киритишга эҳтиёж туғилиши мумкин, чунки гидрохлоротиазид қон зардобида сийдик кислотаси даражасини ошириши мумкин. Пробенецид ёки сульфинпиразоннинг дозасини ошириш зарурати туғилиши мумкин. Тиазидларни бир вақтда қўллаганда аллопуринолга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакцияларини тез-тезлиги ошиши мумикн.

Антихолинергик воситалар (масалан, атропин, бипериден). Меъда-ичак йўлларининг моторикасини сусайиши ва меъдадан моддаларни чиқарилиш тезлигини пасайиши туфайли, тиазид туридаги диуретикларнинг биокираолишлиги ошади.

Колестирамин ва  колестипол қатронлари. Гидрохлоротиазидни сўрилиши анион-алманишувчи смолалар борлигида сусайиши мумкин. Колестирамин ва  колестипол қатронлари препаратининг бир марталик дозаси гидрохлоротиазид билан боғланади ва уни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини мувофиқ равишда 85% ва 43% га пасайтиради.

QT интервални узайиши (хинидин, прокаинамид, амиодарон, соталол). «Пируэт» туридаги полиморф юрак қоринчалари тахикардиясини юз бериш хавфини оширади.

Салицилатлар. Салицилатларнинг юқори дозалари қўлланганда гидрохлоротиазид уларнинг марказий нерв тизимига токсик таъсирини кучайтириши мумкин.

Метилдопа. Гидрохлоротиазид ва метилдопа бир вақтда қўлланганда гемолитик анемияни юз беришини алоҳида ҳолатлари тўғрисида хабар берилган.

Циклоспорин. Циклоспоринни бир вақтда қўлланганда гиперурикемия кучайиши ва подаграга ўхшаш асоратлар хавфи ошиши мумкин.

Ангишвонагул гликозидлари. Тиазид томонидан чақирилган гипокалиемия ёки гипомагниемия ангишвонагул препаратлари билан боғлиқ аритмияларни ривожланишига замин яратиши мумкин.

Самараларига қон зардобидаги калий даражасини ўзгаришлари таъсир қилувчи дори воситалар. Агар гидрохлоротиазид, самараларига қон зардобидаги калий даражасини ўзгаришлари таъсир қилувчи препаратлар (масалан, ангишвонагул гликозидлари ва антиаритмик дори воситалари) ёки пируэт туридаги полиморф тахикардияни (юрак қоринчалари тахикардиясини) чақирувчи қуйидаги препаратлар (шу жумладан айрим антиаритмик воситалар):

  • Іа синф антиаритмик воситалари (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид);
  • ІІІ синф антиаритмик воситалари (масалан, амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид);
  • айрим нейролептиклар (масалан, тиоридазин, хлорпромазин, левомепромазин, трифторперазин, циамемазин, сульпирид, сультоприд, амисульпирид, тиаприд, пимозид, галоперидол, дроперидол);
  • бошқа дори воситалар (масалан, бепридил, цизаприд, дифеманил, вена ичига юбориш учун эритромицин, галофантрин, мизоластин, пентамидин, терфенадин, вена ичига юбориш учун винкамин) билан бир вақтда қабул қилинса, қон зардобида калий даражасини вақти-вақти билан мониторинг қилиш ва ЭКГ-текширувини ўтказиш тавсия қилинади, чунки гипокалиемия пируэт тахикардиясини ривожланишига олиб келувчи омил ҳисобланади.

Кальций тузлари. Тиазид диуретиклар қон зардобида кальций даражасини, уни чиқарилишини камайтириши ҳисобига оширади. Агар кальций сақловчи озуқа қўшимчаларини буюриш зарурати туғилса, қон зардобида кальций даражасини мониторингини амалга ошириш ва унга муқофиқ равишда кальцийнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Лаборатор таҳлил натижаларига дори воситаларининг таъсири. Кальций алмашинувига таъсир қилиши туфайли, тиазидлар қалқонсимон олди бези фаолиятини баҳолаш натижаларига таъсир қилиши мумкин («Қўллашнинг ўзига хослиги» бўлимига қаранг).

Карбамазепин. Симптоматик гипонатриемия хавфини ҳисобга олиб, клиник ва биологик мониторингни амалга ошириш лозим.

Йод сақловчи контраст воситалар. Диуретиклар томонидан индукцияланган дегидратация ҳолларида, асосан йод сақловчи контраст воситаларнинг юқори дозалари қўлланганда ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи ошади. Пациентлар йод сақловчи препаратлар юборилишидан олдин регидратацияга муҳтождирлар.

Амфотерицин В (парентерал юбориш учун), кортикостероидлар, АКТГ ва рағбатлантирувчи сурги воситалари. Гидрохлоротиазид электролит мувозанати бузилишларини, асосан гипокалиемияни кучайтиради.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторлари, ацетилсалицил кислотаси (суткада 3 г дан ортиқ) ва носелектив НЯҚП. НЯҚП бир вақтда қабул қилинганда, гидрохлоротиазиднинг антигипертензив самарасини сусайтириши ва унинг қон зардобидаги калий даражасига таъсирини кучайтириши мумкин.

Бета-блокаторлар ва диазоксид. Тиазид диуретикларни, шу жумладан гидрохлоротиазидни бета-блокаторлар билан бир вақтда қўлланиши гипергликемия хавфини ошириши мумкин. Тиазид диуретиклар, шу жумладан гидрохлоротиазид диаксозиднинг гипергликемик самарасини кучайтириши мумкин.

Амантадин. Тиазидлар, шу жумладан гидрохлоротиазид, амантадин томонидан чақирилган ножўя самаралар хавфини ошириши мумкин.

Калийуретик диуретиклар (масалан, фуросемид), карбеноксолон. Гидрохлоротиазид калий ва/ёки магнийни йўқотилишини ошириши мумкин.

Прессор аминлар (масалан, адреналин). Тиазидлар прессор аминларнинг таъсирига жавоб реакциясини пасайтириши мумкин, лекин ёндош қабул қилишни инкор этиш учун етарли даражада эмас.

Цитотоксик препаратлар (масалан, циклофосфамид, метотрексат). Тиазидлар, шу жумладан гидрохлоротиазид, цитотоксик дори воситаларни буйрак орқали чиқарилишини камайтириши ва уларнинг миелосупрессив самараларини кучайтириши мумкин.

простагландин-синтаза ингибиторлари. Айрим пациентларда уларни қўлланиши диуретикларнинг диуретик, натрийуретик ва антигипертензив самараларини пасайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Эналаприл малеати ва гидрохлоротиазид

Артериал гипотензия ва электролит/сув дисбаланси. Симптоматик гипотензия кам ҳолларда асоратланмаган артериал гипертензияси бўлган пациентларда кузатилади. Симптоматик гипотензия кўпинча Эналозид® 12,5 қабул қилаётган пациентларда, масалан, диуретиклар билан даволаниш, тузни истеъмол қилиш чекланган парҳез, диарея ва қусиш натижасида сув мувозанатини бузилиш бўлган пациентларда кузатилади. Бундай пациентларда маълум вақт интервалларида қон зардобида электролитлар даражасини аниқлаш лозим. Юрак ишемик касаллиги ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларни даволашга ўзига хос эътибор бериш керак, чунки артериал босимни аҳамиятли даражада пасайиши миокард инфарктига ёки инсультга олиб келиши мумкин.

Симптоматик гипотензия буйрак етишмовчилиги билан кечган ёки кечмаган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда хам кузатилган. Кўпинча симптоматик гипотензия, халқали диуретикларнинг юқори дозалари қўлланган юрак етишмовчилигининг оғирроқ кўринишлари бўлган пациентларда, гипонатриемияси бўлган ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда кузатилган. Бундай пациентларда даволашни шифокор кузатуви остида бошлаш, шунингдек препаратнинг ва/ёки диуретикнинг дозаси ўзгарганида пациентнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш лозим. Бу шунингдек юрак ишемик касаллиги ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларни даволаш учун хам тааллуқлидир, чунки артериал босимни аҳамиятли даражада пасайиши миокард инфарктига ёки инсультга олиб келиши мумкин.

Артериал гипотензия ривожланганда паициентни чалқанча ётқизиш ва агар зарур бўлса, вена ичига натрий хлоридининг физиологик эритмасини юбориш керак. Вақтинчалик гипотензия препаратни кейинчалик қўллаш учун қарши кўрсатма ҳисобланмайди. Агар айланаётган қон ҳажми нормаллашганидан кейин артериал босимни ошиши юз берса, даволаш одатдаги дозаларда қайтадан бошланиши мумкин.

Юрак етишмовчилиги бўлган ва нормал ёки паст босими бўлган айрим пациентларда артериал босим даражаси қўшимча равишда пасайиши мумкин. Бундай самарани олдиндан билиш мумкин ва даволашни тўхтатиш учун асос бўла олмайди. Гипотензия симптоматик бўлган ҳолларда, дозани пасайтириш ва/ёки диуретик ва/ёки препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Буйрак фаолиятини бузилишлари. Эналаприлни қўлланиши билан боғлиқ буйрак етишмовчилигини ривожланиши тўғрисида хабар берилган, бу асосан оғир юрак етишмовчилиги ёки буйракнинг асосий касаллиги, шу жумладан буйрак артериясининг стенози бўлган пациентларда кузатилган. Ўз вақтида ташҳис қўйилганда ва мувофиқ равишда даволанганда эналаприлни қўлланиши билан боғлиқ буйрак етишмовчилиги, одатда қайтувчандир. Эналозид® 12,5 ни буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси <80 мл/мин >30 мл/мин) бўлган пациентларга, эналаприлнинг дозаси титрлаганда ушбу препаратдаги дозага етмагунича буюриш мумкин эмас.

Эналаприл ва диуретик билан даволанганда артериал гипертензияси бўлган айрим пациентларда даволаш бошланишидан олдин буйрак касалликларининг бирон-бир белгиларисиз қонда мочевина ва креатинин миқдорини ошиши юз берган. Бундай ҳолларда Эналозид® 12,5 билан даволашни тўхтатиш, шунингдек буйрак артериясининг стенози бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш лозим.

Гиперкалиемия. Эналаприл ва диуретикнинг кичик дозаларда мажмуаси гиперкалиемияни юз беришини чақириши мумкин.

Литий. Эналаприлни ва литийни бирга қўллаш одатда тавсия қилинмайди.

Эналаприл малеати

Аортал стеноз/гипертрофик кардиомипатия. ААФ ингибиторларни (барча бошқа вазодилататорлар каби) клапан ва юракнинг чап қоринчасидан қонни оқиб чиқиш йўллари обструкцияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Кардиоген шок ҳолларида ва гемодинамик жиҳатдан аҳамиятли обструкция бўлган ҳолларда ААФ ингибиторларини қўллашдан сақланиш лозим.

Реноваскуляр гипертензия. Буйрак артериясининг билатерал стенози ёки ягона буйрак артериясининг стенози бўлган беморларни ААФ ингибиторлари билан даволашда гипотензияни ва буйрак фаолиятини бузилишини юз беришининг юқори хавфи бўлади. Буйрак фаолиятини бузилиши хатто қон зардобида креатинин даражасини озгина ўзгаришларида хам юз бериши мумкин. Бундай пациентларда даволашни кичик дозалардан ва шифокор кузатуви остида бошлаш, дозани эҳтиёткорлик билан ошириш ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Гемодиализ ўтказилаётган пациентлар. Буйрак етишмовчилигида диализ ўтказилиши лозим бўлган пациентларга эналаприлни қўллаш мумкин эмас. Анафилактоид реакциялар юқори ўтказиш хусусиятга эга (AN 69® каби) мембраналарни ишлатиш билан диализда бўлган ва бир вақтда ААФ ингибиторлари билан даволанган пациентларда кузатилган. Бу пациентларда бошқа турдаги диализ мембраналарини ёки бошқа синф гипотензив препаратларини ишлатиш лозим.

Буйрак трансплантацияси. Буйрак трансплантацияси юзасидан яқинда операция ўтказган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ. Шунинг учун бундай пациентларни препарат билан даволаш тавсия қилинмайди.

Жигар етишмовчилиги. Кам ҳолларда ААФ ингибиторларини қўлланиши холестатик сариқликдан бошланиб, фульминант некротик гепатитгача ривожланувчи, баъзида ўлим билан якунланувчи синдром билан кечган. Бу синдромнинг механизми номаълум. ААФ ингибиторлари билан даволанаётган ва сариқлик юз берган ёки жигар ферментлари даражасини сезиларли ошиши кузатилган пациентларда ААФ ингибиторини бекор қилиш ва тегишли тиббий кузатувни белгилаш лозим.

Нейтропения/агранулоцитоз. ААФ ингибиторларини қабул қилган пациентлар орасида нейтропения/агранулоцитоз, тромбоцитопения ва анемияни пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилган. буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда, бошқа оғирлаштирувчи омиллар бўлмаганида нейтропения кам ҳолларда пайдо бўлган. Қон томир коллагенози бўлган, иммуносупрессант даво олаётган, аллопуринол ёки прокаинамид билан даволанаётган ёки бу асоратловчи омилларнинг мажмуаси бўлган, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши аллақачон мавжуд бўлган пациентларда эналаприлни жуда эҳтиёт бўлиб буюриш керак. Айрим пациентларда антибиотиклар билан жадал даволашга айрим ҳолларда жавоб бермаган жиддий инфекциялар ривожланган. Бундай пациентларга эналаприлни буюришда лейкоцитлар сонини вақти-вақти билан мониторинги тавсия қилинади ва пациентлар ҳар қандай инфекция кўринишлари тўғрисида хабар беришлари лозим.

Гиперкалиемия. ААФ ингибиторлари, шу жумладан эналаприл билан даволанган айрим пациентларда қон зардобида калий даражасини ошиши кузатилган.

Гиперкалиемияни ривожланиш омилларига буйрак етишмовчилиги, қандли диабет, 70 ёшдан ошган пациентлар, интеркуррент ҳолатлар, хусусан, сувсизланиш, ўткир юрак декомпенсацияси, метаболик ацидоз ва калийни тежовчи диуретикларни (масалан, спиронолактон, триамтерен ёки амилоридни), озуқа қўшимчалари ёки калий сақловчи туз ўринбосарларини бир вақтда қўлланиши, шунингдек қон зардобида калий даражасини ошиши билан ассоциацияланган бошқа препаратларни (масалан, гепаринни) қўлланиши киради.

Калийли қўшимчаларни, калийни тежовчи диуретикларни ва калий сақловчи туз ўринбосарларини, хусусан буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўлланиши қон зардобида калий даражасини анча ошишига олиб келиши мумкин. Гиперкалиемия жиддий ва хатто летал аритмиянинг сабабчиси бўлиши мумкин.

Агар Эналозид® 12,5 препаратини ва юқорида кўрсатилган воситаларни бир вақтда буюриш зарур деб ҳисобланса, уларни эҳтиёткорлик билан ва қон зардобида калий даражасини тез-тез назорати остида қўллаш керак.

Гипогликемия. Қандли диабети бўлган, перорал антидиабетик препаратларни ёки инсулинни қабул қилаётган ва ААФ ингибиторларини қабул қилишни бошлаётган пациентларга, айниқса мажмуавий даволашнинг биринчи бир нечта ойи давомида қонда қанд даражасини синчков назорат қилиш тавсия қилинади («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Ўта юқори сезувчанлик/ангионевротик шиш. ААФ-ингибиторлари, шу жумладан эналаприл билан даволанишда юз, қўл-оёқлар, лаблар, тил, товуш бойламлари ва/ёки хиқилдоқнинг ангионевротик шиши ҳолатларининг айрим ҳоллари тўғрисида таърифланган. Бундай ҳолларда препарат билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва клиник симптомларни назорат қилиш мақсадида пациентнинг ҳолатини синчков тиббий кузатувини белгилаш керак. Фақат улар йўқолганидан кейингина тиббий кузатувни тўхтатиш мумкин. Шиш юз ва лаблар соҳасига тарқалганида антигистамин воситалар билан даволаш ижобий самарани таъминлайди. Хатто респиратор дистресс синдромсиз фақат тилни шиши кузатилган ҳолларда хам, пациентнинг ҳолатини узоқ муддат давомида кузатиш лозим, чунки антигистамин препаратлар ва кортикостероидлар билан даволаш етарли бўлмаслиги мумкин.

Хиқилдоқнинг шиши билан кечувчи ангионевротик шиш ўлимга олиб келиши мумкин. Нафас йўлларининг обструкциясига сабаб бўлиши мумкин бўлган тил, халқум ёки хиқилдоқнинг шиши аниқланганда, зудлик билан тери остига 1:1000 ли адреналин эритмасини (0,3–0,5 мг) юбориш ва бошқа тегишли даволаш чораларини амалга ошириш керак

Илгари ААФ ингибиторларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлмаган  ангионевротик шиш юз берган пациентлар, ААФ ингибиторлари билан даволаш фонида ангионевротик шишни юз беришига кўпроқ даражада мойил бўлишлари мумкин.

ААФ ингибиторларини қўллаган негроид ирқига мансуб пациентларда ангионевротик шиш, бошқа ирқ вакилларига қараганда кўпроқ юз берган.

Парда қанотлиларнинг заҳари билан десенсибилизация ўтказишда  анафилактоид реакциялар

Баъзан ААФ ингибиторларини қабул қилган пациентларда, парда қанотлиларнинг заҳари  билан десенсибилизация ўтказилганда анафилактик реакциялар ривожланган. Бунга ўхшаш реакциялардан, гипосенсибилизация муолажасини ўтказишни бошлашдан олдин ААФ ингибиторини вақтинчалик бекор қилиш йўли билан сақланиш мумкин.

Паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) аферези муолажасини ўтказиш вақтида анафилактик реакциялар

ААФ-ингибиторларини қабул қилган пациентларда, декстран сульфати билан ЛПНП аферези муолажасини ўтказиш вақтида кам ҳолларда ҳаётга хавф туғдирувчи анафилактоид реакциялар юз берган. Бундай реакциялардан, ҳар бир аферез сеансидан олдин ААФ ингибиторини қўллашни вақтинчалик тўхтатиб сақланиш мумкин.

Йўтал. ААФ ингибиторларини қўллаш вақтида йўтал кузатилган. Одатда йўтал қуруқ, доимий бўлиб, препарат бекор қилинганидан тўхтайди. ААФ ингибиторларини қўлланиши боғлиқ бўлган йўтални, йўтални дифференциал диагностикасида ҳисобга олиш лозим.

Жарроҳлик/ Анестезия

Катта жарроҳлик аралашувлари вақтида ёки артериал гипотензияни чақирувчи воситаларни қўллаш билан ўтказилган умумий анестезия вақтида, эналаприл ренинни компенсатор ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлган ангиотензин II ни ҳосил бўлишини блоклаши мумкин. Агар юқорида келтирилган механизм натижасида артериал гипотензия ривожланса, уни айланаётган қон ҳажмини ошириш билан мувофиқлаштириш мумкин.

Этник фарқлар

Бошқа ААФ ингибиторларини қўлланганда бўлгани каби, эналаприл артериал босимни пасайтиришда негроид ирқига мансуб пациентларда, бошқа ирққа мансуб пациентларга нисбатан камроқ самаралидир. Эҳтимол, бу, гипертензияси бўлган негроид ирқига мансуб пациентлар орасида паст фаолликка эга ренин тизимини яққол устун бўлиши билан тушунтирилади.

Гидрохлоротиазид

Артериал гипотензия ва сув-туз мувозанатини бузилиши. Бошқа антигипертензив дори воситаларни қўлланганда бўлгани каби, айрим пациентларда симптоматик артериал гипотензия юз бериши мумкин. Сув-туз мувозанатини, бир вақтда диарея ёки қусишда ривожланиши мумкин бўлган бузилишининг клиник белгиларини (масалан, гиповолемия, гипонатриемия, гипохлоремик алкалоз, гипомагниемия ва гипокалиемияни) ўз вақтида аниқлаш учун пациентларни кузатувини амалга ошириш лозим. Бундай пациентларда қон зардобида электролитлар даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш лозим.

Буйрак фаолиятини бузилиши. Тиазидлар буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларни, шунингдек кретинин клиренси минутига 30 мл ва ундан кам бўлганида (яъни ўртача ёки оғир буйрак етишмовчилигида) даволаш учун етарли самарали диуретиклар ҳисобланмаслиги мумкин. Эналозид® 12,5 ни буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <80 мл/мин) бўлган пациентларга, препаратнинг алоҳида компонентларини титрлаш ушбу препаратнинг дозасига етмагунича, буюриш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши. Тиазидларни жигар фаолиятини бузилишлари ёки жигарнинг авж олувчи касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки сув ва электролит мувозанатининг хатто озгина силжишларида хам жигар комаси юз бериши мумкин.

Метаболик ва эндокрин самаралар. Тиазидлар билан глюкозага толерантликни ўзгартириши мумкин. Антидиабетик препаратлар, шу жумладан инсулиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Тиазидлар билан даволаш фонида яширин қандли диабет авж олиши мумкин.

Тиазидлар қон зардобида натрий, магний ва калийнинг даражасини пасайтириши мумкин.

Холестерин ва триглицеридлар даражасини ошиши тиазид диуретиклар билан даволаш билан ассоциацияланиши мумкин, бироқ кичик дозаларни (12,5 мг) қўллаш давомида минимал самара тўғрисида ёки уни йўқлиги тўғрисида хабар берилган. 6 мг гидрохлоротиазид қўлланганда глюкоза, холестерин, триглицеридлар, натрий, магний ва калийнинг даржаларига клиник аҳамиятли таъсири кузатилмаган.

Тиазидлар кальцийни сийдик билан чиқарилишини камайтириши ва қон зардобида кальцийни бироз ошишини чақириши мумкин.

Яққол гиперкальциемия яширин гиперпаратиреоидизмнинг кўриниши бўлиши мумкин. Тиазидларни қўллашни қалқонсимон олди бези фаолияти юзасидан тестларни ўтказишдан олдин тўхтатиш керак.

Тиазид диуретиклар билан даволаш айрим пациентларда гиперурикемияни ва/ёки подаграни зўрайишини чақириши мумкин. Бироқ эналаприл сийдикда сийдик кислотаси даражасини ошириши ва шу тариқа гидрохлортиазиднинг гиперурикемик самарасини сусайтириши мумкин.

Диуретиклар билан даволанаётган пациентларда мувофиқ вақт интерваллари орасида қон зардобида электролитлар даражасини мунтазам текшириб туриш керак.

Тиазидлар (шу жумладан гидрохлоротиазид) суюқлик ва электролитларнинг дисбалансини (гипокалиемия, гипонатриемия ва гипохлоремик алкалоз) чақириши мумкин. Сув-туз баланси бузилишининг хавфли белгилари ксеростомия, чанқоқ, ҳолсизлик, летаргик уйқу, уйқучанлик, толиқиш, мушак оғриқлари ёки тиришишлар, мушак кучсизлиги, артериал гипотензия, олигурия, тахикардия, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш) бўлиши мумкин.

Гарчи тиазид диуретикларни қўллаш давомида гипокалиемия юз берсада, эналаприл билан даволаш, диуретикни қўлланиши оқибатидаги гипокалиемияни камайтириши мумкин. Гипокалиемия хавфи жигар циррози бўлган пациентларда, диурези кучайган, электролитларни етарли даражада истеъмол қилмаётган пациентларда ва кортикостероидлар ёки адренокортикотроп гормон (АКТГ) билан бир вақтда даволанаётган пациентларда ошиши мумкин.

Иссиқ об-ҳавода шишларга мойиллиги бўлган пациентларда қонни суюлиши туфайли гипонатриемия юз бериши мумкин. Хлоридлар танқислиги одатда ўртача бўлиб, даволашни талаб этмайди.

Тиазидлар сийдик билан магнийни чиқарилишини оширади, бу гипомагниемияга олиб келиши мумкин.

Антидопинг тест. Препарат гидрохлоротиазид сақлайди, бу антидопинг тестда ижобий натижа беради.

Юқори сезувчанлик. Аллергияга мойиллиги бўлган пациентларда ёки анамнезида бронхиал астмаси бўлган беморларда, шунингдек илгари бу касалликлар билан хасталанмаган беморларда хам гидрохлоротиазидга юқори сезувчанлик реакциялари юз бериши мумкин.

Тиазид диуретиклар қўлланганда тизимли қизил югурикни зўрайиши ёки фаоллашиши кузатилган.

Препарат қуйидаги лаборатор таҳлилларнинг натижаларига таъсир қилиши мумкин:

– препарат қон плазмасида оқсил билан боғланган йод даражасини пасайтириши мумкин;

– препарат билан даволашни қалқонсимон олди бези фаолиятини баҳолаш юзасидан лаборатор текширишни ўтказишдан олдин тўхтатиш керак;

– препарат қон зардобида эркин билирубиннинг концентрациясини ошириши мумкин.

Препаратнинг нофаол компонентлари юзасидан махсус эҳтиёткорликлар. Галактоза етишмовчилиги, Лапп лактаза етишмовчилигининг кам учрайдиган наслий бузилишлари бўлган ёки глюкозо-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Кекса ёшдаги пациентлар. Эналаприл малеати ва гидрохлоротиазиднинг самарадорлиги ва ўзлаштираолиниши бир вақтда буюрилганда кекса ва ёш пациентларда ўхшашдир.

Эналозид® 12,5 билан даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

ААФ ингибиторлари

ААФ ингибиторларини ҳомиладорликнинг І уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди. ААФ ингибиторларини ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг І уч ойлиги давомида ААФ ингибиторларининг таъсиридан кейинги тератогенлик хавфи юзасидан эпидемиологик хулосалар бир тўхтамга келмаган, бироқ хавфни бироз ошишини инкор этиб бўлмайди. Агар ААФ ингибиторлари билан даволашни давом эттириш муҳим ҳисобланмаса, унда ҳомиладорликни режалаштираётган пациентларни ҳомиладорлик вақтида тасдиқланган қўллаш хавфсизлиги профилига эга муқобил антигипертензив даволашга ўтказиш керак. Маълумки, ААФ ингибиторларини ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўлланиши фетотоксикликни (буйрак фаолиятини пасайиши, олигогидрамнион, калла суягининг суякланишини кечикиши) ва неонатал токсикликни (буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, гиперкалиемия) ривожланишини чақириши мумкин.

Агар ҳомиладорликнинг ІІ уч ойлигида ААФ ингибиторлари қўлланган бўлса, буйрак фаолияти ва калла суяги ҳолатини текшириш учун ультра товуш текширувини ўтказиш тавсия қилинади. Оналари ААФ ингибиторларини қўллаган янги туғилган чақалоқларни, артериал гипотензияни юз бериши юзасидан тез-тез текшириб туриш керак.

Гидрохлортиазид

Ҳомиладорлик даврида, айниқса І уч ойлик даврида гидрохлоротиазидни қўллашнинг чекланган тажрибаси мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар етарли эмас.

Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Гидрохлоротиазиднинг фармакологик таъсир механизмини ҳисобга олиб, уни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўлланиши ҳомила ва йўлдош ўртасидаги қон билан таъминланишига зарар келтириши ва сариқликни, электролит балансни бузилишини хамда ҳомилада ва янги туғилган чақалоқда тромбоцитопенияни чақириши мумкин. Гидрохлоротиазидни ҳомиладорлардаги шишларда ва артериал гипертензияда, шунингдек преэклампсияда, агар уни қўллаш касалликни кечишига ижобий таъсирни кафолатламаса, плазма ҳажмини камайиши ва йўлдошни гипоперфузияси хавфи туфайли қўллаш мумкин эмас.

Гидрохлортиазидни ҳомиладорлардаги эссенциал артериал гипертензияда, хеч қандай бошқа препаратларни қўллаш мумкин бўлмаган кам учрайдиган ҳоллардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас.

 

 

Эмизиш даври

Эналаприл

Чекланган фармакокинетик маълумотлар препаратнинг кўкрак сутидаги концентрацияси жуда пастлигидан далолат беради. Гарчи бу концентрациялар клиник аҳамиятли бўлмасада, Эналозид® 12,5 препаратини чала туғилган чақалоқларни эмизиш даврида, шунингдек туғруқдан кейинги биринчи ҳафта давомида, юрак-қон томир тизимига, буйракка гипотетик жиҳатдан таъсир хавфи мавжудлиги, шунингдек етарли даражада клиник тажриба йўқлиги туфайли қўллаш тавсия этилмайди. Каттароқ ёшдаги болалар юзасидан, агар бундай даво она учун зарур бўлса ва бола нохуш реакцияларни юз бериши юзасидан шифокор кузатуви остида бўлса, эмизикли аёл томонидан Эналозид® 12,5 препаратини қўллаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши мумкин.

Гидрохлоротиазид

Гидрохлоротиазид оз миқдорларда кўкрак сутига ўтади. Тиазидлар юқори дозаларда жадал диурезга олиб келади ва кўкрак сутини ишлаб чиқарилишини сусайтириши мумкин. Эналозид® 12,5 препаратини эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Агар Эналозид® 12,5 препарати эмизиш даврида қўлланса, унда унинг дозаси минимал бўлиши керак.

Болалар.

Препаратни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Автотранспортни ва механизмларни бошқаришда бош айланиши ёки толиқишни юз бериши мумкинлигини унутмаслик керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артериал гипотензия, кўнгил айниши, ҳолсизлик, электролит балансини бузилиши фонида бош айланиши. Даволаш – симптоматик ва эришилган самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш. Препаратни қўллашни тўхтатиш ва пациентни синчковлик билан текшириш лозим.

Доза беҳосдан ошириб юборилганда, агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, меъдани ювиш, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситаларни қабул қилиш, шунингдек умум қабул қилган чора-тадбирлар ёрдамида сув ва электролит дисбалансини ва артериал гипотензияни мувофиқлаштиришни амалга ошириш лозим.

Эналаприл малеати. Мавжуд маълумотларга мувофиқ, эналаприлнинг дозасини ошириб юборилишининг белгилари, ренин-ангиотензин тизимининг блокадаси оқибатидаги яққол артериал гипотензия бўлиб, у препаратни қабул қилгандан кейин тахминан 6 соатдан сўнг бошланади ва ренин-ангиотензин тизимининг блокадаси ва ступор билан кечади.

ААФ ингибиторларининг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ симптомлар, циркулятор шок, электролит балансини бузилиши, буйрак етишмовчилиги, гипервентиляция, тахикардия, пальпитация, брадикардия, бош айланиши, хавотирлик ва ступорни ўз ичига олиши мумкин.

Эналаприлатнинг қон плазмасидаги максимал даражаларидан 100 ва 200 марта юқори даражалари, мувофиқ равишда 300 ва 440 мг эналаприл малеатини қабул қилингандан кейин қайд этилган.

Дозани ошириб юборилишини даволаш учун физиологик эритмани вена ичига юбориш тавсия қилинади.

Агар артериал гипотензия юз берса, пациентни горизонтал ҳолатда ётқизиб, оёқларини кўтариб қўйиш керак. Агар зарурат бўлса, ангиотензин II ни инфузион юбориш ва/ёки катехоламинларни вена ичига юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мумкин. Агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, эналаприл малеатни организмдан чиқарилишига қаратилган чораларни (қусишни қўзғатиш, меъдани ювиш, абсорбентлар ва натрий сульфатини қўллашни) ўтказиш керак. Эналаприл тизимли қон оқимидан гемодиализ ёрдамида чиқариб ташланиши мумкин. Ўтказилган даволашга резистент бўлган брадикардияда пейсмекерни ишлатиш кўрсатилган. Организмнинг ҳаёт фаолиятини асосий кўрсаткичларини, қон зардобидаги электролитлар ва креатинин даражасини доимо назорат қилиш керак.

Гидрохлоротиазид. Кўпинча электролитларни йўқотилиши (гипокалиемия, гипохлоремия, гипонатриемия) ва хаддан ташқари диурез туфайли дегидратация билан боғлиқ симптоматика кузатилади.

Юрак-қон томир тизими симптомлари: тахикардия, артериал гипотензия, шок.

Неврологик симптомлар: ҳолсизлик, онгни чалкашиши, бош айланиши, мушаклар спазми, парестезия, ҳолдан тойиш, эс-ҳушни бузилишлари.

Меъда-ичак йўллари  симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, чанқоқ.

Буйрак симптомлари: полиурия, олигурия, анурия.

Лаборатор кўрсаткичлардаги силжишлар: гипокалиемия, гипонатриемия, гипохлоремия, алкалоз, қонда азот мочевина даражасини ошиши (асосан буйрак етишмовчилиги).

Даволаш: специфик антидот мавжуд эмас. Препаратни меъдадан чиқариб ташлаш учун қусишни чақириш (индукция), меъдани ювиш ва сўрилишини камайтириш учун – фаоллаштирилган кўмир қўллаш керак. Артериал гипотензия ва шок юз берган ҳолларда суюқлик ва электролитларни (калий, натрий, магнийни) вена ичига юбориш тавсия қилинади. Пациентнинг ҳолати нормаллашгунича суюқлик ва электролитларнинг балансини ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Агар аввал дигиталис препаратлари буюрилган бўлса, гипокалиемия аритмия кўринишларини кучайтириши мумкин. Симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 2 ёки 3 блистердан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.